jump to navigation

About

Ассалому алaйкум! Аёллар Бекатига хуш келибсиз! Аёллар Бекати – хотин-қизлар учун ва хотин-қизларга тегишли мавзуларга бағишланган Интернет саҳифаси. Бу саҳифани Интернет кафеси ҳам атасак бўлади. Ёки хотин-қизлар « чойхонаси ». Бу ерда биз – яъни бу сахифани очган мен, Шоира, хамда Малика, Дийдор каби бошқа хотин қизлар – Ўзбекистон аёлларига, қолаверса шаҳсан ўзимизга, қизиқ бўлган мавзуларни кўтариб улар хақида сизлар билан фикр алмашишни истардик. Бу саҳифада ман этилган мавзулар йўқ. Ўз хакимда бир икки сўз: ёшим 35да, асли Ўзбекистонликман. Бир неча йилдан бери турмуш ўртогим билан Оврўпада яшаб келаяпман. Битта фарзандим бор. Келинглар, яқин дугоналар ўртасидагидек, очиқлик билан фикрлар алмашайлик, бир-биримизга маслаҳат бериб, бошимиздан ўтганларни, кўрган-эшитганларимизни бир биримизга айтиб бераайлик. Аҳир айни шундай баҳсу-мулохазалар орқали инсон янги билим олиб ўз рухини ривожлай олади, янада чуқур доноликга эга бўлади. Бу – менинг шаҳсий ишончларимдан биридир. Изоҳу шархларингизни кутиб қолувчи, дугонангиз Шоира

Comments»

1. Jahongir Mamatov - August 12, 2006

Assalomu alaykum.
Rahmat sizlarga, yaxshi sayt. Biz sizlarga link qoydik. http://www.uzbekcongress.org ning TURONZAMIN ro’znomasida.

2. Исмат Хушев ( Канада) - August 15, 2006

Ассалому алайкум ҳурматли “Аёллар бекати”
Шарм ҳаёсиз Оврупонинг интернет сайтларини ҳаё ва ибо билан безатиб турган ажойиб сайтларингиз учун Сизларга чуқур таъзим бажо этарканман, истеъдодли шоирамиз Ҳалима Худойбердиеванинг ушбу тўртлигини Сизларга бахшида этгим келди:
Сабаб бўлдим бағрингизга қўнган доғларга,
Бекор бўлди менга кўнгил қўйганларингиз.
Боғингизда мени кўриб ўзга боғларга,
Битта битта учиб кетди суйганларингиз…
Сизларга ҳурмат ва эҳтиром билан Исмат Хушев.

3. Nigora - August 15, 2006

Assalomu alaykum “Ayollar bekati” sahifasining ijodkorlari!
Internet olamida go’zal qalb sohibalari tashkil etgan web sahifani ko’rib xursand bo’ldim. Oqila, dono qalb malikalari bilan diydorlashib turish, fikr almashish imkoniyati paydo bo’lganidan xursandman.
O’ylaymanki kelajakda web sahifada biz uchun ijtimoiy ahamiyatga ega bo’lgan maqolalaringiz yanada ko’payadi.
Samimiyat ila Nigora

4. T-Moor - August 25, 2006

Ushbu go’zal proyektni boshlagan mualliflarga mingdan-ming rahmat va chin qalbdan omad tilab qolaman.

Hurmat ila UzTranslations – tarjimon va tilshunoslar portali muallifi Davronov Temur

5. Jayron - August 31, 2006

Salom qizlar,

bu yoqqa endi duch keldim. endi kirib turishga harakat qilaman. Ishlaringizga rivoj tilayman.

Ehtirom ila,
Jayron
Canada

6. Диля - September 30, 2006

Ассалому алайкум Сизларга катта рахмат Хакикатдам хам биз аёллар ва кизлар учун очикчадан-оччикчасина гаплашиш бу катта муаммо узбекчилик даб ичимиздаги муаамоларни хал этолмаймиз Хеч кимга айтолмаймиз хам Сизларга катта рахмат. Мани хам битта муаммо безовта килаяпти уни кандай килиб сизларга юбораман тугшридан тунри шу жойга ёзайми

7. Дилдора - October 2, 2006

салом кизлар .
яхши иш килибсиз бу сайтни очиб чунки баъзилар бировга эта олмайдиган дардларини сизга ишониши мумкин. хакикатдан хам узбек аёллари хаёти жуда хам кийин. аёллар узини кам уйлашади бизда. инсон узилигини англаш керакку. сизлардан илтимос. аёллар оилад, жамиятда, куча куйда узини кандай тутиши. кандай килса хак хукукини англай билиш кераклиги хакида хам маслахатлар берсангиз жуда савоб иш килган булардиз

8. НАРГИЗА - October 3, 2006

(Izoh o’ta behayo bo’lgani uchun olib tashlandi. AB)

9. Аноним - October 18, 2006

Ассалома алайкум хурматли сайт муаллифлари!
Мен бу сайтга анчадан бери кириб тураман. Сайтдаги бахсу-мунозаралар, кутарилаётган мавзулар анчайин долзарб ва кизикарли. Умуман, бугунги кунда, турмуш икир-чикирларига тобора уралашиб бораётган хурматли Аёлларимиз ва уларнинг хаёти ва кундалик ташвишлари, борингки, асосан Аёллар хакидаги сайт, бугунги кунда жуда мухим эди. Ва нихоят, бу сайтнинг очилгани айни муддао булди десам муболага булмас. Бунинг учун сизлардан купчилик жуда миннатдор ва шахсан каминанинг бошлари осмонда.
Энди сайтнинг куриниши ва укимишлилиги масаласига келсак, куриниши хар холда узгартирилса булар эди деган фикрдаман, чиройли танланган ранг ва тасвирлар, куринишли дизайн, сайтнинг уз рекламаси булиб колишига шубхам йук. Шу каторда, кушимча рукнлар хам очилса,максадга мувофик булар эди.
Хаётимиз курки булмиш гузал Аёлларимизга соглик-омонлик, бахт-саодат, оилавий хотиржамлик тилаб коламан!

10. Muslima.uz - November 6, 2006

Ассаламу алайкум кизлар,

сайтда казикарли маколалар борлиги менга жуда ёкди. Ўзбекистонлик аёллар учун муслима уз деган сайт очилган эди унда хам жуда кизикарли маколалар ёритилар экан. мен сайт ходимларидан сизнинг сайтингизга линк кўйишларини сўрадим. менимча бундай сайтларнинг кўпайиши ва бир бирларига линклар бериши ўзбек интернетидаги аёллар ва кизлар учун жуда фойдали бўлади.

11. abdulloh - December 5, 2006

Assalomu-alaykum hurmatli sayt hodimlari .Avvalo saytingizdagi turfa maqolalar uchun sizlarga rahmat.Bu yerdagi turfa bahs va mulohazalarni uqib turli fikrlar oldik.SHu qadar keng bahs va mulohazalar borki unga inson befarq qarab tura olmaydi.

12. Guli - April 3, 2007

Juda ham ajoyib sahifa!! Baraka topinglar, bizlarning ham dardlarimizni tushunib etadiganlar bor ekan.

Ishlaringga omadlar tilab

Germanyadan Guli;)

13. Асрор - April 13, 2007

Тўғриси мен тушунмадим. Бу ерда ҳеч ҳам обеъктив фикрлар берилмайди.(Кўп ҳолларда).Чунки бу ерда фикр билдираётганларнинг кўпчилиги Ўзбекистондан ташқарида. Мен Ўзбекистондаман ва олий ўқув юртларининг бирида таҳсил оламан. Бу ерда ёзилаётган Ўзбекистонга қарши фикрларга хусусан(Уларга ачинаман, аҳвол ёмон) умуман қўшилмаёман.

Нима бўлса ҳам биз шу юртнинг фарзандларимиз.Уни равнақида ҳам ҳалокатида ҳам у билан бирга бўлмоғимиз лозим. Чунки биз онгли мавжудотмиз. Қаерда озуқа кўп бўлса кетадиган кечирасизлару ҳайвон эмасмиз.

Ҳозир Ўзбекистон тўғри ривожланиш йўлидан боряпти. Тошкент шаҳрини бир қаранг.Кўрсангиз кўзингиз қувонади. Ёки бўлмаса бошқа шаҳарларни.Ривожланиш бор. Тўғри секиндир.Лекин бирдан эришилган муваффақият татимайди. Оллоҳ насиб этса яқин йиллар ичида Ўзбекистон ҳам дунёнинг ривожланган давлатларидан бирига айланади. Бунга шубҳам йўқ.

Кўп кишиларимизнингРоссия ёки бошқа давлатларга эканлигини ёзишади.Лекин ҳозир глобализация асри. Яна бир гап:Ҳали ҳеч ким Ўзбекистонда очликдан ўлмаган.Ўлмайдиям.

Ниятим сизлар ҳам обеъктив фикр билдирсангизлар.Шу азиз ватан ҳаммамизники.Унинг тақдири ҳаммамизни қизиқтиради.

Худо хохласа яқин йиллар ичида Ўзбекистон ҳамма ҳавас қиладиган давлатга айланади.Иншооллоҳ

14. Умида - September 13, 2007

Жуда яхши иш килибсизлар бу сайтни очиб ишларингизга омад,барака.Мен масквада укияпман.Бу ердаги кизларни куриб уялиб кетяпман.Ор-номус,ибо-хаё дегандан ном нишон йук.

15. Jeri - September 24, 2007

Sayt Mualiflari Qoyil qolmadim Sizlarga Baribir ayolliklaringgga boribsizlar bunchalar qiynam nima qilasizlar o’zlarizni kuygan bag’rlaringni kuydirib ha qo’y o’z holiga

16. Serdar - October 1, 2007

Umuman olganda shu saytni borligi yaxshi.

17. The_Alchemist - October 1, 2007

Serdar,
Man ham ertalabdan kechgacha netni kezib charchaganman. Saytlarni ichida shunisi sal yaxshi kurindi yani osoyishta va foydali.
Hali uylanganim yuq ushani uchun ham kup narsalarni urgansa buladi bu saytdan. Saytda yigit va qiz urtasida yuzaga kelishi mumkin bulgan muammolardan tortib oilani jamiyatdagi urnigacha malumotlar va hammani hayotiy tajribasidan kelib chiqib bildirgan fikrlari bor. Yani uzgalarning hayotiy tajribasidan hulosa qilib shu hatolarni takrorlamaslikka harakat qilsa buladi.
Umid qilamanki haydab yuborishmaydi mani bu erdan :):):)

18. Sevar - October 2, 2007

Erkaklar bu yerdan haydalsin, chunki ular ayollarning ichki sirlarini bilbi olishvotdii😀 albatta bu hazil …. lekigin erkaklar haqida shunaq abir blog ochilsa zur bulardii….erkaklarning ham ochilmagan qirralarini bilbi olardik😀

19. Умида - October 5, 2007

Ассалому алейкум дунёнинг гузал маликалари аёллар кизлар.
Жуда яхши мазмунли сайт мен бундан жуда хурсандман ва бу сайтни очган ва очишда ёрдам берган инсонларга уз миннаддорчилигми билдириб коламан.Хаммаларига Москвадан алангалик салом мен бу ерда укияпман укишлар зур.Сизларга ишларингизда омад,ривож тилайман.сайтга яна кушимчалар кушасизлар деган умиддаман.

20. Serdar - October 11, 2007

Sevarhon
Bizda sir jonivorni uzi yoq.Qande bosek shundemiz…Hamma sirni Olloxim to’plab AYOLLARGA bergan.Shunga go’zallik,poklik,hayo,ibo,sadoqat,latofat,muhabbat timsoli AYOL.Buni qadrlashinglar kerak.
Serdar.

21. Sevar - October 13, 2007

Serdar inshaAllah, lekin erkaklar ham qadrlashi kerak 50 ga 50 deyishadikuuu🙂

22. Davlatsher Sharif (amerika) - November 15, 2007

As-salom Alaikum.

Saytni yaratganlarga katta rahmat!
Lekin shu bugun mani zarur ishlarim boridi, sizlarni saytingizga mahliyo bo’lib, ancha vaqtni yo’qotdim😦
errr… yo’qotdim emas,.. ancha yaxshi boshqa ma’lumotla oldim, endi barirbi, saytina yaxshiligan shuni titkilab o’tiraverib, qancha ishim qopketti-de! Baribir, sila bilan tanishganimdan xursandman! Ishingizga omad! Allohdan barcha madad tilab va hammamizni, millatimizni, ayolu-erkaklarimizni to’g’ri yo’lga boshlashini duo qilib,

Davlatsher.

23. Davlatsher Sharif (amerika) - November 15, 2007

sevar, gappiyam qotribsizu! :)) Afsus, erkela shu sirlashiiiib o’tiradigan jonzotmasdeee!!!:))
Lekin man sizga bitta shunaqa ‘g’iybatxona’ni linkini beraman, mazza qilib bolla haqidayam o’qib chiqishiz mumkin bo’ladi:

24. Fatima - February 24, 2008

Salom Davlatsher Sharif! Yaxshimisiz? Men ham bu saytni bugun topdim.Sizning xatlaringizni o’qib dilim ancha xiralashdi.Har qalay qiz bola,sizga xoh tanish,xoh notanish bo’lsin uning ko’ngli dong’i ketgan Buyuk Xitoy ipak tolalaridanda ming chandon nozikroq bo’ladi.Sevarxonim hazillashibdilar. Albatta bu sayt hazillashish uchun ko’ngil ochadigan joy emas.Lekin….. Sizdan yoshim kichikligiga aminman,shuning uchun sizdan uzrimni ham qabul qilishingizni so’rayman.Agarda ko’nglingizga ozor bergan bo’lsam uzr.E’tirozingiz bo’lsa “sogdi88@list.ru”.
Barchangizga birdek tashakkur izhor etuvchi Fatima.

25. bibomedia.com - March 8, 2008

🙂

26. Аноним - August 24, 2008

Ассалому Алайкум хурматли Аёллар бекати, унинг мухлислари! Мен бу сайтга адашмасам бир йилдан ошикрок вакт кирмабман. Кизик, сайтнинг коидалари халиям аввалгидайми, ёки узгарганмикан. Бир пайтлар эркакларнинг изох колдиришлари ва умуман ёзишлари такикланган эди. Агар мен бу коидаларни бузган булсам минг бор узр. Сизларнинг бахсу мунозараларингизни кузатиб боришнинг узи етарли.🙂
Хурмат билан Аноним

27. Аноним - March 27, 2009

Кандок яхши сайт эдия, афсус. Деярли кизикарли хеч нарса колмапти. Яхшиланиб колар деган умиддаман.

28. Шухрат - April 5, 2009

Шерали Жураев-буюк санъаткор! Уни шундайлигича кабул килмай,идеал одамга карагандай унинг хатосидан ажабланиб ёзиш,узрку,аклли инсоннинг иши эмас.

29. NIGORA - December 11, 2009

SAYT YAXSHI .BARAKA TOPINGLAR..

30. Devushka* - January 12, 2011

qanaqilip post qoshadi?…ya hochu svoy rasskaz dobavit..mne nujna pomosh

31. Gulshan - August 8, 2011

Salom, men *******
Meni yoshim 26 da, xali turmushga chiqmaganman. Xozirda yaxshi 1 firmada tarjimon bo’lib ishlayman. Shu paytgacha turmushga chiqmaganim sababi oqidim, ishladim orada bir yigit bilan sevishdim ham lekin nimalardir bol’ib u meni kutmasdan uylanib ketdi. Ammo xaligacha meni eslab turadi. Undan keyin xech kim bilan sevishmadim, ish, turmush tashvishlari bilan yurdim akamni uylantirdik uyga yordam berib yurdim.

Bir kuni ish bilan uzoq bir shaxarga yolga chiqdim tasodifan o’gil bola sinfdoshim xam shu shaharga ketayotgan ekan keyin birga bir taksida gaplashib ketdik. Sinfdoshim maktab paytlari meni yoqtirib yurardi keyin boshqa men bowqa shaharga oliygohga ketdim u bolsa yana bir sinfdoshim bilan sevishib uylandi 1 qizchali boldilar.
Oradan mana 10 yil o’tib tasodifan yo’lda uchrashib qoldik. Telefon nomerimi soradi berdim, bir payt boradigan shaharga yaqinlashganimizda telefonimga sms keldi qarasam yonimda o’tirgan sinfdoshimdan “Seni yoqtirib qoldim xoxlasang kel ertaga birga ovqatlanaylik” deb yozilgandi. Xech kutmagandim chunki men unga faqat sinfdoshim sifatida qarab gaplawib kelayotgandim. Manzilga etib bordik, ishlarimni tugatib yana uyimga qaytdim sinfdoshim menga smslar yozishda davom etardi yani “seni sevib qoldim, o’laman kuyaman” degan. Men aytdim unga oilalisan qizing bor desam aytdiki xotini bilan tez tez urusharkanlar, mana to’laridan keyin 8 yil o’tgan bosa 1 qizchalari bor keyin tug’mabdi 3 marta operatsiya qildiribdi lekin xali farzandlari yo’q. Yana aytdiki u bilan baribir ajrashar emish chunki unga yana farzand kerak emish. Xullas, u desam bu dedu, bu desam u dedi. Men qanday qilib uni sevib unga bog’lanib qolganimni bilmay qoldim. Balki bunga sabab sevganim yo’qligi yolg’izligim uni ishontirib aygan gaplari bo’lgan bo’lsa kerak. Biz bir-birimizni qattiq sevib boshladik, xar 5 minutda sms yozishardik, bir-birimizdan xol-ahvol sorashardik, u meni o’lgudek rashk qilardi meni yo’qotib qo’yishdan qo’rqardi. Shu orada munosabatlarimizdan uyimdagilar xabar topishdi, meni o’rtaga olib siquvga olib boshalshdi nimaga uylangan oilali yigit bilan gaplashdim nimaga nimaga savollar keyin meni xar qadamimni tekshiradigan bo’lishdi. Ishdan xam chiqib xech qaerga bormay to’gri uyga keladigan bo’ldim to’g’rirog’i uyimdagilarni menga ishonchlari yo’qoldi. Bundan qattiq ezila boshladim, sinfdoshimga boshqa u bilan gaplasha olmasigimni aytdim telefonda u bo’lsa quturib ishdan chiqsam meni ishxona oldida kutib turardi. Majburan mashinasiga o’tirdim, chet joyga olib borib men bilan rosa urushdi urdi xam aytdiki endi u meni tinch qo’masmish agar boshqa yigit bilan gaplashadigan bo’lsam meni uni oldiga borib xammasini u bilan gaplashganlarimni aytib beraman deb meni qo’rqizdi. Keyin xar safar bo’ldi deb men xammasini tugatishni xoxlasam men bilan janjal qilardi do’q qilardi. Unga qanchalik tushintirishni xoxlasam u shunchalik meni tushinmasd faqat sabr qilishimni 1 kun kelib menga uylanishini xammasini xal qilishini baxtli bo’lamiz xali deb menga ta’kidlardi.

Men bunday davom ettira olmasligimni tushinib etdim. Unga aytishdan foydasi yo’q edi. Boshqa shahardan yaxshi bir ish xaqida chet el yo’l qurilish firmasi xaqida eshitib ish so’rab bordim. Ular darrov tarjimay holimni o’qib 4 yillik ish tajribamni bilib ishga olishdi. O’yladimki birgina yo’li shu undan uzoqqa ketish ko’rishmasligimiz kerak. Shundagina, xammasiga nuqta qo’ya olaman. Yangi ish topgan shaxar uyimdan 20 km masofa uzoqlikda joylashgan edi, ishxona o’zi yotoq uy bilan ta’minlaydigan bo’lib men xar hafta oxiri uyga borib kelish imkoniyatim bor edi. Keyin o’ylay boshladim agar men unga indamay birdaniga yo’q bo’lib ketsam baribir u meni tanishlarimdan ishxonadan so’rab topib kelardi.

Shu orada u poytaxtga ketdi men o’z ishimdan bo’shab yangi ishimni boshladim. Bir haftadan keyin keldi men xam uyga bordim unga uchrashib gaplawib olaylik dedim, uchrashganimizda asta unga aytdim boshqa shaharga ishga o’tganimni keyin munosabatlarimizni xam to’htatish zarurligini, u bo’lsa xar doimgidek quturib meni so’kib-urib ketdi. Darrov yangi ishdan bo’shab kelishimni uyda o’tirishimni talab qila boshladi. Xullas ertasiga men baribir ketdim yangi ishimga boshqa shaharga. Kuni bilan sms yozardi agar ketib qolsam meni sochimdan sudra olib kelishini aytib. Kechqurun telefon qildi men aytdim shunaqa men ketdim 1 haftadan beri ishlayapman dedimu u quturib ketdi va qaerdaligimni so’rab 20 minutga men yashaydigan erga etib keldi. Bo’ldi janjal urush xech menga quloq solmasdi faqat urushardi sevishini mensiz yashay olmasligini meni bu erlarda ishlatib qo’masligini ta’kidlardi keyin zo’rlik bilan yashaydigan kvartiramga kirib noutbukimni, kiyimlarimni, qo’l telefonimni yigishtirib olib ketib qoldi va ertaga ishdan bo’shab o’tirishimni meni olib ketishini aytdi.

Xayronman nima qilishni bilmayman uyiga borib aytay desam g’ururim yo’l qo’maydi keyin el-yurt nima deydi ortiqcha gap so’zlarga toqatim yo’q.

Iltimos MASLAHAT bering, to’gri yo’l ko’rsating bu vaziyatdan qanday chiqib ketay.

Javobingizni kutib qolaman!!!

32. XUSHRUY - August 12, 2011

салом Гулшан, маслахатим сиз у б-н орани очик килинг ахир уни оиласи бору тугрими хотини б-н ажрашмокчиларми уша айолда нима айб хотя ёлгизгина кизлари бор екан а сиз уша айолни урнида булганингизда кай ахволга тушардингиз ана ушанда сиз уз хаетингиздан мамнун булармидингиз уйлашимча хали хам вакт бор сиз хаммасига улгурасиз айтингчи уз кизидан ва хотинидан кечган одам сизга дустлик килаоладими албатта юк уйлаб куринг сиз бир бегунох кизчани ну яни унинг кизини бахтсиз килиб куймасмикинсиз бир оилани бузилишига уша кизалокни отасидан айрилишига сабабчи булманг хали ёш экансиз хаётингиз олдинда ота-онангизни ака-укаларингизни обрусини сакланг ман сизга сабр тилайман бахтли булинг ))))))) xuwruy@mail.ru

33. Umida - May 17, 2012

Assalomu alaykum. Opajonlar, sizlarga katta rahmat. Judayam zo’r sayt. Otangizga rahmat.

34. Vohidjon olimov - April 18, 2013

O’zbekiston Toshkent

35. umi - October 10, 2014

kechir

36. umi - October 10, 2014

salom hammaga meni yoshim 17da meni o’z akam 7-8 yoshimdan boshlab 13-14 yoshimgacha zorlab keldi keyin uylanib menga tegmaydi buni hechkim bilmaydi endi men nima qilaman endi qande yasheman allohni sinovini qarang menda nima ayb meni godaklik paytimdan bokiraligimdan mahrum qilgan akamni yuziga ham qaramayman ming lanat erkaklarga ey olloh jonimi ol deyman bazida qande ozimi oldire ozimi oldirsam ota-onam siqilib tugaydi ozim ham jonimga qasd qilishdan qorqaman nima qilay odamlar maslahat beringlar iltimos

Alo - January 28, 2015

Umi hali hayoting oldinda ota onangga hammasini ayt hech kim va hech narsa sani hayotingdan aziz emasdur bunaqa akalardan olloxni ozi asrasin nega shu paytgacha onanga buni aytmading kech bomasdan ayt hali hammasi iziga tushadi ozing uchun ozing kurashmasen shundo oterasan astafurullox

37. madina homidova - July 4, 2015

Qizlar yigitlar bilan birga bolmay turib ham bokiraligini yoqotishi mumkunmi

38. nur - January 7, 2016

Assalom alekum man bitta gap eshitdim juma kuni tugulgan qizlarda qizlik pardasi bomiydi deb shu torimi man juma.kuni tugulganimni shu bugun bildim va yaqinda toyim juda qorvobman nima qiliy

39. Elli - June 22, 2016

Es

40. nargiza - December 6, 2016

Eng ogriqli nuqtalar yoritilibdi


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: