jump to navigation

“Келин олиш – осон, қайнона бўлиш – қийин” May 16, 2008

Posted by ayollar in Mayishiy Zo'ravonlik, Oila va Turmush Tarzi.
trackback

Яқинда битта қизиқ хисобот билан танишиб қолдим. Чеченистон аёллари кўрадиган зулмнинг 90 фойизи қайноналаридан келиб чиқар экан. Чечен аёлларнинг кўпчилиги (82 фойизи) қайноналар томонидан урушиш четда турсин урилган ёки дўппосланган экан. Нима сабабдан? “Гап қайтарган, юмушини ўз вақтида қилмаган”.
Чеченистон кичик республика эмасми (урушлару қотилликларидан кейин атиги 1 миллион одам қолган), шу чечен қайноналар орасида савол жавоб ўтказилибди. Қайноналарнинг 71 фойизи эркак киши ўз хотинига қуйидаги холларда қўл кўтарса бўлади деб жавоб берибди:
1. Хотини у билан бахслашса, айтганини қилмаса
2. Уйда овқат тайёрламаса, уйига яхши қарамаса
Бу дегани чечен аёллари эркаклардан эмас бошқа аёллар томонидан кўпроқ зулм кўраркан. Бу хисобот менга бизнинг Ўзбекистондаги вазиятни эслатди. Махаллару махаллий радио станциялар ўтказган суҳбатларга, пропаганда ишларига қарамасдан, қайнона билан турадиган келинлар холига маймунлар йиғлайди. Бир нарсага хайрон қолади одам : нега ўзи янги хонадонга ўрганишда қийинчиликлардан ўтган, қайнонасини шавқатсизлигини кўрган қайнона янги тушган келинига раҳмдиллик қилмаса? Ўз бўйнидан ўтказганини эслаб келини бу азоблардан аяшдан истамаса? Ёки бу шавқатсизлик биз, шарқона аёллар, ўз ўғилларимиздан қизғанганимиздан келиб чиқадими, дейман?

Comments»

1. medical insurance - May 27, 2013

Hello there! I know this is somewhat off topic but I was wondering which blog platform
are you using for this website? I’m getting fed up of WordPress because I’ve
had issues with hackers and I’m looking at alternatives for another platform. I would be fantastic if you could point me in the direction of a good platform.

2. Sardor - April 20, 2016

Нима учун кайнона келинга рахмдил булиши керак, бир пайтни узида эрга, болага ва бир умр терга ботиб мехнат килсаям шундай бошпанани сотиб ололмайдиган хонадонга эгалик килишини атиги биргина кизлигини алмашяпти холосу, айрим жойларда аёллар кизлигини арзимас нарсаларга алмашиб куйишяптию, лучшее бу келин шукур килсин, “мен аслида бундан хам аълорок бахтга лойик эдим” деган ичидаги васвасаларга алданиб колмасин.

Firdavs - November 14, 2016

Томиз кетибдику биродар!

3. Firdavs - November 14, 2016

Менимча сабаб 6 та:

1.Келин кайнонадан ута куп зулм курганда, шу системада яшаб,
психикаси ишдан чикади ва узи хам узи билмаган холатда шу системани одамига айланади.Ва катта булганда узи рахмсизлик ва зулм килади.
Деградация личности дейилади буни.

2.Углини рашк килади.Синдром ревности.

3.Углига келинни тарбиялаб,колипга солиб бераман дейди.

4.Узини ёши ва тажрибаси катта, окила хисоблаб,келинга шуни ургатмокчи булади.

5.Вакт утиб зулм унутилади.

6.Оддий куролмаслик.(мен эзилганман келинлигимда,нега бу келин мазза килиб яшаши керак? Ёки кизим эзиляпти кайнонасиникида,бу нега мазза килиши керак?)

4. Firdavs - November 14, 2016

Уйлаб карасам, жамиятимиздаги асосий ёмонликларни келтириб чикараётган сабабчиси
аёллар экан. Лекин бунга йул куйиб бераётган сабабчи эркаклар экан!


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: