jump to navigation

Мусулмон Покистонни бошқарган дастлабки аёл- Беназир Бҳуттонинг жонига суиқасд қилинган December 28, 2007

Posted by ayollar in 1.
trackback

_44323754_bhutto_afp_310i.jpgПокистоннинг Равалпинди шаҳрида ўтказилаётган сайловолди намойишида худкуш ҳужумчи уюштирган суиқасд оқибатида мухолифат раҳбари, Покистоннинг собиқ бош вазири Беназир Бҳутто ҳалок бўлган. Худкуш ҳужумчи Бҳутто хонимнинг бўйни ва кўксига ўқ узган, сўнг ўзини ўзи портлатиб юборган. Покистонда 8 январга мамлакат парламенти ва маҳаллий кенгашларга сайловлар белгиланган, Беназир Бҳуттонинг Покистон Халқ партияси сайловда иштирок этишга қарор қилган. Бҳутто хоним мамлакат бўйлаб сайловолди намойишларида чиқишлар қилаётган эди. Равалпинди шаҳридаги истироҳат боғида Бҳутто хоним ўз тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлаганидан сўнг суиқасд уюштирилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Бҳутто хоним ўз нутқини тугатганидан кейин истироҳат боғи дарвозаси томон юрган, автомобилга ўтиришга чоғланган пайти уч зқ овози эшитилган, сўнг портлаш юз берган. Бҳутто хоним шифохонага олиб кетилган, олган жароҳатлари оқибатида у ерда вафот этган. Яна бир мухолифат раҳбари, собиқ бош вазир Навоз Шариф Бҳутто хоним олиб борилган касалхонага борган ва “бу кун Покистон учун ўта “даҳшатли кун”, деб айтган. “Бу мамлакат тарихидаги қайғули эмас, қоронғу, ўта қоронғу кун. Ақл бовар қилмайдиган, хаёлга келмайдиган ҳодиса юз берди. Бу мамлакат тарихидаги энг қайғули кун”, деб айтган Навоз Шариф. Беназир Бҳуттога суиқасд жаҳон бўйлаб қораланган. АҚШ Президенти Жорж Буш ушбу “қўрқоқларча амал”ни содир этганлар одил жазога тортилиши керак, деб айтган. Ҳиндистон бу хабардан даҳшат ва ларзага тушганини айтган. Россия Покистон раҳбарларини барқарорликни таъминлашга чиқарган.

Бҳутто хаёти хақида

Беназир Бҳутто 54 ёшда эди. У икки марта Покистон бош вазири бўлган. Бҳутто хоним учинчи бор бош вазирлик курсисига келишга ҳаракат қилган эди. 1988 йилда Беназир Бҳутто Покистоннинг илк аёл бош вазири бўлиб сайланганда, у демократия ва замонавий сиёсатчи тимсоли сифатида кўрилганди. Ёш, Оксфорд университетининг талабаси ва жозибали аёл эркаклар қўли баланд бўлган мусулмон жамиятида тоза ҳаводек сезилганди. Бҳутто оиласи дунёдаги энг таниқли сиёсий сулолалардан ҳисобланади. Беназир Бҳутто Оксфорд университетида сиёсатшунослик ва иқтисодни ўрганган. 20071227174055benatwelvepic.jpgБеназир Бҳуттонинг отаси Зулфиқор Али Бҳутто 1970 йиллар бошида Покистон бош вазири бўлган. Зулфиқор Али Бҳутто бошчилигидаги ҳукумат Покистоннинг 1947 йилдан кейинги тарихида мамлакатни армиянинг қудратисиз бошқарган саноқли ҳукуматлардан эди. 1977 йилда мамлакатда амалга оширилган ҳарбий тўнтаришдан сўнг Зулфиқор Али Бҳутто ҳибсга олинади, икки йилдан сўнг қатл этилган. Ёш Беназир қамоқхонага ташланади, ҳибсда беш йилни ўтказади.Ундан сўнг муҳожиротга чиқиб, Покистон ҳарбий раҳбариятига қарши сиёсий курашини давом эттиради. 1990 йилда ҳам, 1996 йилда ўзи ва турмуш ўртоғи Осиф Зардорийга нисбатан коррупцияга оид айбловлар илгари сурилди. Беназир Бҳутто Британия ва Дубайда саккиз йил яшади. Яқинда Ғарб босими остида генерал Парвез Мушарраф режими диний кучлар ва уларнинг жангари ҳомийларини иҳоталаб қўйиш ҳаракатларини бошлади. Президент Парвез Мушарраф сиёсий мухолифларининг коррупцияга доир айбловлари борасида авф эълон қилди. Беназир Бҳутто жаноб Мушаррафнинг ватанга қайтишни кечиктириб туриш борасидаги сўровига қарамай, Покистонга борди. Бҳутто хоним ўзининг қайтиши Покистондаги демократия учун муҳим эканлигини айтган эди. “Менинг ортга қайтишим Покистон халқи учун диктатурадан демократия, эксплуатациядан қудрат, зўравонликдан тинчлик йўлига қайтишни англатади”, деб айтган Беназир Бҳутто. Беназир Бҳуттога суиқасд Покистон учун сиёсий зилзиладир. (Мақола БиБиСи саҳифасидан олинган)

Comments»

1. sado - December 28, 2007

Bu butun mintaqa qolaversa musulmon dunyosi uchun katta yuqotishdir! Chunki, bu kabi ayol siyisatchilar har kuni etishib chiqmaydi!

2. Jayron - December 29, 2007

Musulmon Dunyosi uchun Bhutto hech qanday olamshumul ahamiyatga ega bo’lmagan. Faqatgina jinsiy imidji uchungina, diniga urgu berishadigan bolishdi garb OAVsida. Bhuttoning Pokistondagi mavqei baland edi. Butun dunyo musulmonlariga esa buning ahamiyati yoq edi. Benazir Bhutto inson sifatida va siyosatchi sifatida judayam mehribon, o’z halqiga dili kuyadigan inson edi. Alloh jannatiy ayollaridan qilgan bo’lsin. Ameen.

3. muhabbat - January 3, 2008

u musulmon dunyosi uchun katta ish qilib bermagan bo’lishi mumkin, ammo musulmon dunyosidan chiqqan barmoq bilan sanarli siyosatchilardan edi.men sadoning gapiga qushilaman.
aytganingizdek joyi jannatdan bo’lsin, iloyim.

4. hayot - June 5, 2008

Men Bhutto ulimidan sal oldin bir fransuz jurnalistining uning Dubaydagi uyida bergan interwyusini televizorda kurgan edim.Bhutto “onam ulganida 50 yoshlarida edi,endi bilsam onam qanday kam umr kuribdi,afsus”,degan edi.Uzining ajali esa yaqinlashib qolgan ekan,utar dunyoga ishonch yuq deb shuni aytadilarda,Olloh rahmat qilsin.


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: