jump to navigation

Мардикор аёллар янада кўпаймоқда June 30, 2007

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
trackback

0000291.jpgUznews.net – Самарқанднинг ёлланма меҳнат бозорларида иш қидирган аёллар сони икки баробарга кўпайди, шу билан бирга ишчи кучига бўлган талаб олдингидек қолмоқда. “Мардикор” – бу сўз доимо ўзбек тилида, ишлайдиган ёки кунбай иш қидирувчи эркак маъносини англатади, бугун Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида қизбола ҳам, аёл ҳам, ва хатто оиланинг кекса онаси ҳам мардикор бўлиши, улар бажонидил сизга керакли – нон ёпишдан тортиб, молларга ем беришгача бўлган, барча уй юмушларини бажариши мумкин. Ва ҳечам қиммат эмас, мардикор-аёл Самарқандда кунига тахминан икки долларга тушади. Кунбайчи аёлни топиш ҳечам қийинмас, мардикор-бозорлари Самарқандда қўзиқориндек кўпаймоқда, улар Самарқанд вилоятининг деярли барча туманлари, хатто баъзи бир қишлоқ ва автомобил йўли бўйларида ҳам аллақачон пайдо бўлишган. Агар 10-15 йил аввал Самарқанд вилоятида асосан иш қидириб қишлоқ жойлардан келувчилар ва талабалар йиғиладиган мардикор-бозори марказда битта бўлса, бугун эса кунбай ишчиларни Самарқанд-Қарши катта йўли бўйлаб кета туриб, Тойлоқ тумани Давлатобод кооператив хўжалиги, Нуробод туманидаги Иброҳим-ота қишлоғи, Пастдарғом тумани Меҳнатобод қишлоғи ва хатто Самарқанднинг энг маркази Регистон майдонида ёллаш мумкин. Асосан аёлларни ишга ёллайдиган, яқинда Меҳнатобод қишлоғида пайдо бўлган мардикор-бозорлардан бири “Ошинабозор” деб аталади. Бу ғалати номни Феруза исмли кунбайчи аёллардан бирининг тушунтиришига қараганда, кўплаб ўзбек аёллари яқинда япон телесериалини Ошина исмли қаҳрамон аёли билан қизиқиб қолишган. Япон аёли Ошина кўп ишлар, лекин ўз меҳнатига мисқолдек пул олар ва қўпол муомала ҳамда адолатсизликдан қийналарди. Феруза, ушбу бозордаги кунбайчи -аёллар ёзги пайтда кунига уч минг сўмгача ($2,3) оладиган вилоят маркази Самарқанддаги уларнинг ҳамкасбларидан кўра камроқ пул топишларини айтади.
Пул топиш илинжида мардикор-бозорига чиққан аёлларни, биргина кулфат – қашшоқлик, болаларини боқиш, оиласини таъминлаш зарурияти бирлаштиради. Уч боланинг онаси Нодира, бозорга, уни эри фожиали ҳалок бўлгандан кейин чиққанини ҳикоя қилади. “Ёз ичида мен болаларни мактабга тайёрлашим, уларга барча зарурий нарсаларни сотиб олишим керак, асосийси эса – қишга озиқ-овқат ғамлаш, дон заҳирасини тўплаш зарур”, – дейди Нодира. Қишки пайтда, унинг айтишича, Пастдарғом туманида ишчи кучига талаб камаяди.
Самарқанд вилоят хокимияти, ишсизлик кўламини кўра туриб, ўзларини муаммони ҳал этаётгандек қилиб кўрсатишга харакат қилмоқда. Самарқанд вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш Бошқармаси маълумотларига кўра, шаҳар ва туманларда кўплаб меҳнат ярмаркалари ўтказилмоқда. Бу йил, бошқарма маълумотига кўра, ушбу ярмаркалар шарофати билан 4760 олий ва ўрта техник ўқув юртлари битирувчиларидан 1878 таси ишга жойлашдилар. Уч минг атрофидаги ишга жойланмаган битирувчиларнинг нима билан шуғулланаётганликлари – номаълум. Шундай меҳнат ярмаркаларида “Ошина-бозор”даги аёлларнинг қатнашиши, уларни айтишича, бефойдадир. Уларнинг кўпчилиги фақат ўрта маълумотга эга. Ваҳоланки, аёлларни гапларига кўра, мардикор-бозор сафларида кўпроқ маълумотли ва касби бор аёллар ҳам дуч келади. Олдин иш ва қандайдир ижтимоий мақомга эга бўлган кўплаб шундай аёллар, мажбурий кунбайчи бўлиб қолганидан уялишади. Шунинг учун уларнинг кўпчилиги танишларни учратиш эҳтимоли анча пастроқ бўлган қўшни туманларга бориб, ишга ёлланишга харакат қилишади.
“Қишлоқда ҳамма бир-бирини билишади, – дейди Пастдарғомда яшовчи Дилфуза, – биз пул ишлаш учун, бизни ҳеч ким танимайдиган Тойлоқ тумани ёки Самарқанд шаҳрига борамиз. Ваҳоланки бу хавфлидир, келиб чиқадики, арзимаган 4-5 минг сўмни деб, биз ўз ҳаётимизни хавф остига қўямиз”. Ва Дилфуза айтганидек , бу хавфсирашлар жуда кўп ҳолларда асосли бўлади. У иш берувчилардан хомиладор бўлган аёлларни кўрган, ваҳоланки зўрлик қурбони бўлган аёллар анча кўпроқ , улардан кўпчилиги бу ҳақида гапиришни ор билиб, кимга ҳам шикоят қилардим, деб ўйлайди ва бу тўғрида чурқ этмайдилар.
Зўрликнинг осонгина қурбони бўладиган мардикор-аёлларни заифлиги бироқ , одамлар раҳмини келтирмайди. Аксига, жамиятдаги баъзи бировларда кунбайчи аёлни деярли фоҳиша билан тенглаштирган ҳолда, уларга нисбатан жирканч муносабат туғилади.
Азиза исмли аёлнинг айтишича, уни ўғлини тенгдошлари “мардикорни ҳаромзодаси” дея масхара қилишади. Азизанинг ўзини тўйларга таклиф этмай қўйишди, махалла оқсоқоллари эса уни уйига келишиб, бу иши билан бутун қишлоқни шарманда қилаётгани учун, аёлни мардикор-бозорига чиқмасликка кўндиришди.
“Бу жуда ачинарли, лекин мен болаларимни боқишим керак, бунинг учун менда бошқа имкониятлар йўқ , шунинг учун мен “Ошина-бозор”га бораман”, – дейди у. Манба: Uznews.net

Comments»

1. toshkentlik - July 30, 2007

Bu maqolani o’qib o’zligini o’zbek ayollariga hamfikr va hamohang bilgan sahifa faollaridan fikrlar kutdim afsus…….. O’ylaganimdek bunday hozirgi kunda eng zarur va kerakli bo’lgan jiddiy mavzuga vatanparvar ayollarimiz aralashmaslikni ma’qul topgan ko’rinadilar. Hurmatli ayollar sahifani ochishdan maqsad real hayotga ochiq ko’z bilan qarab undagi muammolarga yechim qidirmak edi-ku! Ahir bu maqolada yozilgan taqdir sohibalari ham o’zbek ayollariku.Hayotda kim nechta hotin oladi,yoki kim erini qaysi nom bilan chaqiradi,kim qanday millat va din sohibiga turmushga chiqadi,bu kabi mayda holatlardan ko’ra bu maqoladagi taqdir egalari bo’lgan ayollarga yo’rdam bermak chorasini qilgan afzal emasmi? Bu bechora ayollar ham AYOL degan nomga munosib demak yuzlarida kulgu va qalblari hotirjam hayot kechirmakka haqlidirlar.Demak har bir shu sahifada fikr qoldirayotgan ayollar haqiqatni bilmakchi va his qilmoqchi bo’lsa bu maqola haqidayam fikrlarini bildirsalar yomon bo’lmasdi.

2. Rohat - July 30, 2007

Toshkentlik,

gapingiz tug’ri, mardikor ayollarning muammosi qanday kishiga erga tegishdan ming bor afzal va dolzarb, ammo lekin bu iqtisodiy, siyosiy masala.

Nima ham deya olardim? Ushbu nochor ayollar mardikorlika qilmasligi kerak debmi? Yoki erlari ularni boqishi kerak debmi?

Ularning muammosini yechish uchun bizning mamlakatimizni boshdan oyoqqacha uzgartirish kerak.

Bizni bu masala qiziqtirmaydi deb bekor aytasiz… meni bu masala juda ham qiziqtiradi, leking bu yerda bir nima deyishga ojizman.

Mening fikrimni bilmoqchi bulsangiz, ularni bunday ahvolga solganlarga ming lanat! Afsus, bundan boshqa fikrim yoq…

3. Serdar - September 11, 2007

Meni vijdonim qiylanadi.
GArchi bu aylollarni umrimda ko’rmagan bosamam qiylanadi.
Bular haqiqiy hayotni shu deb anglashsa kerak..OLLOXdan sabr bardosh tilashdan boshqa hech nima kelmedi qo’limdan.
Bu aylollar hatto bilmedi ularni bu erda ularni hayoti haqida gapirayotganligimizni…
Hammasi band..
Hayot bu.

4. jorj - February 11, 2011

manga qara kim bolsang ham samarqandga til tekkizma

5. Turondod - September 13, 2013

Nima ham derdik,zamon fojiasi bu,zamon tuq bulganda,ayollar mardikorlik qilmasdi,bu yerda erkaklarni ham aybi yuq,ishsizlik kuchi tobora ortib bormoqda uzbekistonda.faqat sabr kerak


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: