jump to navigation

Эронда аёллар харакати эркаклар билан тенг хуқуқлар учун курашмоқда March 15, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
trackback

_42653003_iranpar203.jpg Халқаро Хотин Қизлар Куни, 8 Мартдан олдин Теҳронда 33 аёл хисбга олинди. Улар махкама биноси олдида намойиш ўтказишганликда айбланишди. Уларнинг орасида Эронда аёлларни камситувчи қонунларни бекор қилишга даъват этиб келувчи хотин қизлар харакатининг раҳбарлари ҳам бор эди. Ҳозирги кун хукм сурувчи қонунлар аёллар манфаатини эътиборга олмайди. Форуҳ исмли аёл 7 ёшлик ўғлини кўрмаганига яқинда 1 йил бўлади. Эри билан ажрашаётганида ҳакам ўғлини эрига берган. Ҳакам Форуҳга ўғли билан хафтасига 12 соат ўтказишга руҳсат берган аммо учрашувлар полиция участкасида ўтиши кераклиги хақида хукм қилган. Бечора болага онаси билан полиция ичида учрашувлар шунчалик салбий таъсир кўрсатганки, Форуҳ бу ечимдан воз кечган. Энди эса Форуҳнинг собиқ турмуш ўртоғи она бола учрашишига тўсиқ кўрсатаяпти, хатто телефонда гаплашишларига ҳам қарши. “Боламга бир нима қилиб қўймасин деб қўрқаман” дейди Форуҳ. Эридан ажралишига унинг эртадан кечгача бақиришлари, унга қўл кўтарганлари сабаб бўлган. Ўғли онасини химоя қиламан деб “Онамга тегманг” деса, отаси уни уриб четга улоқтириб ташларди деб гапириб беради Форуҳ. Бир куни ўғлимни кўрганимда “Отангни ташлаб сендан узоқда яшаётганимдан хафадирсан?” деб сўрасам, “Йўқ, отамдан қанча азоб чекканингизни ўзим кўрганман” деб жавоб берди ўғлим” дейди Форуҳ ва йиғлаб юборади. Форуҳнинг хикояси Эрон қонунлари қанчалик аёлларга қаршилигини намойиш этади. Эр хотин ажралса, ёши 2дан ошиқ ўғил бола ёки ёши 7дан катта қиз бола отасининг маъсулиятида қолади, онасига берилмайди.
Париза исмли харакат фаоли кўчада кетаётган аёллардан уларнинг хуқуқларини камситувчи исломий қонунларни бекор қилишни талаб қилувчи қоғозга имзолар йиғмоқда. Биттаси, Маҳнуш, аёллар иккинчи даража фуқаро хисобланишларидан тўйиб кетгани сабабли бу хатти харакатни қўлламоқда. “Қайси идорага бормай, қайси масала бўлмасин менга худди эркак кишининг яримидек бўлганимдек мурожаат қилишади. шунга қарши чиқаман. Балки мен баъзи эркаклардан самаралироқдирман, ақллироқдирман, нега менинг хуқуқларим эркак киши хуқуқларининг ярими бўлиши керак” дейди Махнуш. Унинг дугонаси Шимани ҳакамларни аёлларни ажралишига қарши чиқиши ғазабга келтиради. Аёл “Эрим наркоман” деб ажралиш хақида ариза топширгани келса, ҳакамлар “Ташлаб кетма уни, барибир сенга қарай олади” деб уни йўлдан уради. Ҳакамлар аёллар қадри, қимматини тан олишмайди, бизни эркак кишининг мулкидек кўришади” дейди Шима. Қизиғи шундаки, Эроннинг хотин қизлар хуқуқларини талаб қилувчи харакати кўпроқ камбағал ва анъанадор аёлларни ўзига жалб этаяпти. Бадавлар, ғарбийлашган эронлик аёллар бу харакатга унча қизиқишмайди. Балки молиявий томондан ожиз аёллар ўзларига адвокат ололмасликлари сабабли бу харакатга қўшилаётгандирлар. (Манба: БиБиСи)

Comments»

No comments yet — be the first.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: