jump to navigation

Нега камар тақмаймиз? February 12, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
trackback

pg102703am.jpg Куни кеча Тошкентдан келган хабардан хали ҳам ўзимга келолмаяпман. Укам аварияга учраб жароҳатланибди. У кетаётган Тикo мошина “такси”си (расмий такси эмас, киракаш) юк мошинага урилган. Зарбадан олдинга отилган укамнинг боши билан юзи жароҳат олган, мияси ҳам енгил травма бўлганга ҳам ўхшайди. Уйдагилар “Худо ўзи асраб қолибди” деб, укам омон қолганига шукур қилиб ўтирибдилар. Укамни асоратсиз тузалиб кетишини жуда ҳам истайман, хаёлимда фақат шу умид билан юрибман. Шу билан бирга бу хабар мени бир нарса хақида ўйлантириб қўйди. Ҳар йил, қолаверса ҳар ой, Ўзбекистон йўлларида автохалокат натижасида қанчадан қанча инсон қаттиқ жароҳат олиб ногиронга айланади ёки бутунлай хаётдан кўз юмади. Бу рақамлар ошкор этилмаса ҳам, юзлаб инсон деб таҳмин қилсак янглишмаган бўлсак керак. Қизиғи шундаки, Ўзбекистонда ҳеч ким, на хайдовчи на йўловчи, мошинада юрганда камар тақмайди. 1980нчи йиллардан бери камар тақиш ривожланган давлатларда қонунга айланган. АҚШда, масалан, автомобил ичида камар тақилиши ҳар йили 13 минг инсон хаётини асраб қолар экан. Англияда эса камар тақилиши ҳар йил 2 минг инсон хаётини асраб қолади. Яъни камар тақилиши авария содир бўлиши бўлмаслигига таъсир этмаса ҳам, олдинда ўтирган йўловчи билан хайдовчини ўлимдан асраб қолади. Қандай қилиб оддий бир тасма шундай таъсирга эга бўлиши мумкин деб сўрасангиз, буни тушунишга физика дарсларида ўрганганларимиз ёрдам беради. Дейлик 30 километр тезлик билан кетаётган мошина бошқа мошинага урилди. Мошина урилиб тўхтаганидан кейин ҳам, ичида ўтирганлар 30 километр тезлик билан олдинга отилади. Камар эса йўловчини ўриндиққа боғлаб шу олдинга отилишдан сақлаб қолади. Кўплар орқада ўтирибман деб ҳам камар тақишмайди. 45 километрли тезлик билан кетаётган мошина бошқасига урилса, камар тақмаган орқада ўтирган йўловчи ўз вазнидан 60 баровар ошиқ куч билан олдинги ўриндиққа ва олдинда ўтирганларга бориб урилади. Бу зарба натижасида ўзи ҳам олдинда ўтирганлар ҳам жиддий жароҳат олади, кўп холларда вафот этади ҳам. Ёш болаларни камар тақтирмасдан олиб юриш хақида гапирмасдан қўяйлик. Енгилгина таналари тўпдек учирилиб кетишини хамма ҳам тушунса керак… Лекин хеч кимга бунга қарши чора кўрмайди. Давлат идоралари томонидан ҳам камар тақиш фойдасини аҳолига тушунтирадиган чоралардан бехабармиз. Нега, айтингчи, бизда камар тақишмайди? Нега уни таксичилар бутунлай кесиб ташлашади? Камар тақилса йўловчи ҳам, хайдовчи ҳам автохалокатдан омон қолиш шанси анча ошишини тушуниши шунчалик қийинми?

Comments»

1. Jayron - February 13, 2007

ukangiz tezro tuzalib ketsinla, sizga hudo sabr bersin..

2. Tolkun - February 13, 2007

Хозирги кун статистикаси буйича, 75-80% йул харакати халокатларига асосан DAEWOO компаниясининг TICO русумли авто уловлари айвдор булмокда. Унинг ихчамлиги ва бошка машиналарга солиштирганда енгиллиги, уни “маневренность”, узбекча айтганда эпчиллигини оширади. Шунга ишонган хайдовчилар “улгураман” еки “утиб кетаман” деган фикрда Голливуд каскадерларининг хам юраги бетламайдиган “трюкларни” бажаришга уринишади. Бунинг натийжасида узларининг ва бошкаларнинг хаётларини хавфга остига солишади. Айтганча, бир ойча бурун узим хам шундай автохалокатга учрадим. Мен кетаетган автомобилга чамаси 90-100 км/с тезликда келаетган “сарик ёниб турибди, улгураман” деган TICO келиб орка “крыло”га урилди. Худога шукур хеч ким жарохат олмади.
Камарларга келсак мен сиз билан мутлако розиман. Бизнинг одамлар хавфсизлик камарини такишни урганиши учун хали куп вакт керак. Давлат тарафидан шу масалага чукуррок каралса жудахам яхши булар эди. Яна бир нарса, орка уриндикда камари бор машиналар бизда унчалик куп эмас.

3. Malika - February 13, 2007

Men ham ukangizning tuzalishini istab qolaman…

Gapingiz juda tug’ri, Uzbekistonda hech kim kamar toqmaydi. Mening ota-onam ikki yil ilgari AKSHga kelgandi, ushanda mashinada bir yerga bordik. Men onamga kamarni toqing deb iltimos qildim, ular bulsa “Quy, kamar noqulay ekan, Hudo uzi asraydi” deb javob berdi.

Men aytganimda turib kamar taqqizdim.

Agar hukumat kamar taqishni qoidaga aylantirmoqchi bulsa, prava olishdan oldin kamar toqish tug’risida majburiy dars utkazish kerak. Masalan AKSHda shunday qonun bor. Usha 4 soatli dars davomida kamar toqmasdan yoki boshqa qoidaga rioa qilmaydigan haydovchilar avariya bulganda qanday ahvolga tushishini hujjatli filmda kursatadi. Men buni kurib dahshatga tushgandim…

Umuman, radio, televideniyeda bu tug’risida targ’ibot olib borish kerak deb uylayman.

4. Diydor - February 14, 2007

Укангиз соғайиб кетсин.

Men ham Toshkentda mashina haydaganman. Ovruponing “havosini olganim” uchun doyimo kamarni taqib olardim. Bunga yarim tanishlarimning ensasi qotgan paytlari ham bulgan.Ammo, bu odatimni tashlamaganman.Bir kuni mashinamni orqasidan boshqa bir mashina kelib shunaqa qattiq urdiki, u paytni tasvirlab bera olmayman. Boshim chayqalib necha marta borib keldi bilmayman, ammo xudoga shukurki,kamar meni urindiqqa mahkam ushlab qoldi.Agar shu bulmaganda mashinadan uchib chiqib ketishim yoki, rulga borib urib juda yomon jarohat olishim tayin edi.

Shuning uchun, uzini asraganni xudo ham asraydi degan gapga qushilib, boshqalar ham shunga amal qilishlarini maslahat berardim.

5. RAXIMJON - February 14, 2007

Avalombor,ukangizni soppa-sog’ tuzalib ketishini xudodan so’rab kolaman.GAPIYZGA 100%manam ko’shilaman,yoshligimda eslayman bizda xam kamar takish avtomobilda majburiy edi,tkmaganga shtaf solardi GAIlar.xozirchi..,odamlar.moshinadagi remenlarni kesib olib boshka narsalarga ishlatishadi..,engillik bilan karaladi bizda.Yakinda kuchga kirgan,masinada ko’l telefonidan foydalanishni takiklash konuni juda yaxshi bo’ldi.BARCHA RIVOJLANGAN DAVLATLARDA SHUNDAY DEB O’YLAYMAN .Kamar takishni xam konuniy biror yangilik kiritishsa yaxshi bo’lardi.Umuman olganda har-bir inson o’z xavfsizligi o’zi ta’minlash kerak.Xavfsizlik kamarini melisalar uchun takmaymizu.Xammalariyzga sog’-omanlik tilayman,o’zimizdan boshlaylik…!!!

6. Jayron - February 22, 2007

ukezla yaxshi bob qoldilami? i hope he is feeling better..

kamar taqish sozsiz amalda bolish kere. esimda, toshkenda moshina haydashni organvotganimda, instructor hecham seat belt taqmasdi..man u mahalda Usdan endi kegan, svejiy noviy uzbek edim. kamar taqishim bilan instructorni ensasi qotardi. tipa nima bu oliftagarchili degandey…uzi shu ahmoq instructorladan chiqadi hammasi..ula majburlab taqtirmiydi..bizani uzbekla ham uzvo’shimcha..tepada tolkun etgandeyla, kaskaderla.

kanadada yo usda kochaga kamarsiz chiqb koringchi…

7. Sweety - March 29, 2007

O’zbekistonda 1-iyuldan kuchga kiradigan kamar taqish to’g’risida qonun chiqdi.Endi xamma moshinasida kamar taqadi.Ura!!!


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: