jump to navigation

Ўзбекистонни бошқарганингизда, нима қилган бўлардингиз? February 10, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
trackback

05_05a.jpgСамарқандлик Гулидан келган мактуб: Бугун сахифангизни ўқиб Асал Саитова келтирган фикр ва саволга кўзим тушиб қолди. “Мана бугун бизга ҳам дарс бермасдан эртага хамма пахта йиғим теримига чиқади дейишди. Ўтган йили ҳам пахтага чиқувдик. Қаттиқ талаблар қўйишди. Баъзи талабалар шамоллаб қолишган кунлари ҳам теримга чиқишга мажбур қилишди. Фикримни инобатга олиб қандайдир чора кўриш мумкинлигини маслахат қиласизлар деган умиддаман”. Бу ватандошимни фикрини тўлиқ қўллаб қуватлайман ва шу билан биргаликда биронта таклиф киритишга ожизман. Ота оналар хар йили пахта йиғим теримига кетган фарзандларини кўриб келиш учун, фарзандларини кийим бошига, овқатига, дори дармонларига ва ўзларини йўл кирасига анча пул сарф қиладилар. Ўқувчи ва талабалар хар йили пахта балосида 2*3 ойлик ўқув программаларини ўзлаштираолмасдан чала савод бўлиб қолишмоқда. Пахта етиштириладиган жойларда, халқ советлар даврида ҳам жуда қашшоқ яшаган. Хозир эса пахтадан келаётган даромад эвазига кун кўриб ҳам бўлмайди. Бундан 15 йил олдин СССРни 15 республикаси учун пахта етиштириб бериш учун пахта қули бўлишга мажбур эдик. Эндичи? Билишимча, Бухоро ва Хоразм вилоятларини халқларини актив белида куч қуввати бор 60 фойиздан ортиқроқ ёш аҳолиси чорвачилик ва пахтачиликдан ташқари, Қозоғистон, Россия ва бошқа чет ўлкаларга бориб савдо сотиқ ё бўлмаса бойваччаларни ўйида мардикорлик қилиб кун қўришади. Деҳқонлар жиззилама қуёш остида куйиб қора куяга айланиб терган пахтадан келаётган даромад нимага сарфланмоқда ва қаерга ёки кимни чўнтагига кетмоқда? “Оқ олтин” деб аталмиш пахтани ўзбек халқини оқартирадиган томонларини кўрмаяпман. Хурматли меҳмонлар, агар сиз мабодо бирон куни Ўзбекистон раҳбари ёки машҳур иқтисодчи бўлиб қолганларингда бу муаммони хал қилиш учун қандай фикр билдирган ва қанақанги чоралар қўллаган бўлар эдингизлар? Гули

Comments»

1. Asal - February 20, 2007

Assalomu alekum,
Men sizlarning har bir ma’qolangizni katta qiziqish bilan o’qib boruvchi muhlislaringizdan biriman. Xozir chet eldan bo’lishimga qaramasdan, vatanni juda ko’p eslayman, ayniqsa yoshligimni. Sizlardan iltimos, agar iloji bo’lsa menga mana shu ma’qolada chiqqan paxta terayotgan yosh qizlarning suratini jo’nata olasizlarmi. men ham qachonlardir bu kichkina qizlarga o’xshab dalalarda paxta terib yurganman, xozir esa, chet Ovropada taxsil olayapman. Sizlarga oldindan katta raxmat.
Asal

2. Asal - February 20, 2007
3. Guli - March 23, 2007

Asalomu aleykum,

Pahta dalasi menga quldorlik davrini eslatadi. Ya’ni zamonaviy qullar.

Guli.


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: