jump to navigation

Афғонистон аёллари хаётига бир назар January 31, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
trackback

women1.jpg “Эрим биринчи қўлимни уриб синдирди, сўнгра оёқларимни. Энди эса яна қўлимни синдирди” гапириб беради 22 ёшли Кобуллик аёл. “Болаларим деб бу хақда хаммага гапирмайман. Бир марта полиция келиб кетганди, эримга “хотинини бошқа урмайсан” деб қоғозда буйруқ ёзиб кетишганди. Аммо бунинг эримга хеч қандай таъсири бўлмади”. 5 йилдан олдин, Афғонистонда Толибон хукумати қулаганидан сўнг, янги хукумат афғон аёллар хаётини яхшилаш хақида ваъда берганди. Бироқ Womankind Worldwide халқаро ташкилотининг таъкидлашича, миллионлаб афғон аёлларга қарши зўравонлик ва дискриминация холлари давом этаяпти. Никоҳларнинг 60дан 80 фойизи холларида қиз бола иҳтиёрига қарши эрга берилиб юборилади. Афғон қизларнинг яримидан кўпи ёши 16га етмасдан эрга берилиб юборилади. Ёши эндигина 18га тўлган талаба Хомайра ота онаси томонидан бешикда ундан анча ёши каттароқ йигитга унаштириб қўйилган экан. Энди бу киши “менга турмушга чиқасан” деган талабни қўйди. Хомайра хафа бўлганидан ўзи қаерга қўйишни билмайди: “Бу кишининг қариндошлари унга эрга тегмасам отам мени ўлдириши керак дейишаяпти”. Унга ўхшаган афғон қизлар кескин чораларга қўлга уришмоқда. Баъзи маълумотга кўра, кўпдан кўп ёш қизлар ўз жонларига қасд қилиш мақсадида ўзларини ёндиришмоқда. Херот шаҳрилик бир шифокорнинг таъкидлашича, оҳирги 6 ойда 53 қиз бу йўлга қўл урган. “Уйдагиларидан кимдир кўриб қолиб, қизни тезда касалхонага олиб келган тарздагина бизда хаётларини сақлаб қолишга имкон бўлади. Аммо аксар холларда улар вафот бўлади”, дейди у. Бадаҳшон вилоятидаги бир узоқ қишлоқда юз берган хол кўпларнинг эътиборини ўзига тортди: у ерда Амина номли ёш аёлни тош бўрон қилиб ўлдиришган. Аминанинг айби – биринчи эри уни ташлаб Эронга кетганидан 7 йил ўтгач қайта бошқа эрга теккани эди…Унга тош отиб ўлдирган хеч бир инсонга қарши тергов очилмаган. Афғонистонда, Ўзбекистон каби, бошқа хил дискриминация холлари ҳам учрайди. Масалан, Кобулда давлат идораларидан бирида ишловчи бир аёл эркак хамкасблари унинг шаҳсий хаёти хақида саволлар беравериб уни тинч қўймаслиги хақида шикоят қилган.

Comments»

No comments yet — be the first.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: