jump to navigation

Аёллар Бекати эркаклар фикру-мулоҳазаларини тақиқ этади January 25, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
trackback

Ассалому алайкум азиз ўқувчилар!
Аввалом бор, бизга “Нега саҳифасингизда эркаклар фикрлари устунлик қилаяпти” деган хавотир билан ёзган аёлларга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳақиқатдан ҳам, саҳифамизга биринчи меҳмон бўлиб кирган 1-2 эркак ўқувчи оҳирги пайт ўта фаоллашиб кетганидан хабаримиз бор. Уларнинг баъзи бир томонлама фикрлари сабабли баъзи аёл ўқувчиларимиз саҳифага кирмасдан қолгани ҳам бизга маълум. Аёллар Бекати АЁЛЛАР ТОМОНИДАН ва АЁЛЛАР УЧУН яратилган саҳифа. Бу сайтни очаётганимизда ҳам, ҳозир хам, АЁЛЛАР бир-бири билан маслаҳатлаша оладиган, дардлаша оладиган хавфсиз ва эркин жой яратиш мақсадини кўзда тутганмиз. Бошида эркаклар ўз фикрларини билдиришларига қарши эмас эдик. Аммо қарасак, бахсу-мунозараларда бир-икки эркак фикри хукмронлик қилаяпти, аёллар овозлари баъзида эшитилмасдан қолаяпти ёки пастга урилаяпти, аксарият аёллар эса ушбу эркаклар устунлигидан чўчиб бахсларда умуман иштирок этишмаяпти. Бир томондан, юзага келган вазиятга хайрон бўлмасак ҳам бўлади: эркаклар устунлик қилувчи жамиятдан (яъни Ўзбекистондан) чиққан эканмиз, эркаклар устунлиги саҳифамизга ҳам аста секин кириб келди. Аммо бундай вазият (яъни эркаклар фикрлари устунлик қилиши) – мақсадларимизга, дунё қарашларимизга қаршидир, қолаверса биз бу вазиятни ўзгартириш мумкинлигига ишонамиз. Эркаклар ўз фикрларини бемалол изҳор эта оладиган жой етарли, уларни рағбатлантиришни ҳам ҳожати йўқ. Ўзбек аёллари эса ўз ички қўрқувлари, шубҳаларини ҳеч кимга айтолмасдан юришади, уларнинг бошқа аёллар билан ўртоқлашиш жойлари, тўғри ва фойдали маълумот манбалари етарли эмас. Биз бу ерга кирганларни рағбатлантиришимиз керак, чўчитишимиз эмас. Шунинг учун ҳам, азиз эркаклар, маслаҳатлашиб кўриб, саҳифамизга ёзишларинга якун қўйишга қарор қилдик. Бизни тўғри тушунасизлар деган умиддамиз. АБ муҳаррирлари

Comments»

1. Аноним - January 26, 2007

Ассалому алайкум хурматли “Аёллар бекати” ходималари.
Фикрларингизга каршилигим йук, лекин. Лекини шуки, сайтда биз эркакларнинг иштирокимиз менимча халал бермаётган эди. Тугри, аёллар хакидаги сайт, авалламбор аёллар учун мулжалланган, барча бахсу-мунозаралар аёллар ва уларнинг муаммолари хакида, лекин, эркакларнинг иштирокини таъкиклашингиз менимча нохаклик булса керак. Хар холда, биз эркак жинсидаги мавжудотлардан хам баъзида яхши фикрлар чикиб турарди🙂
Таъкикилашнинг урнига, эркаклар фикрларини модерация килиш йули билан тартибга солсаларингиз маъкул буларми эди, янаям узларингиз биласизлар, хар холда, биз эркаклар хам, кизикарли сайтни энди топиб, бунга хурсанд булган эдик, тарк этиш огиррок булса хам шунга мажбурмиз. Умуман олганда, аёл киши номидан чикиб гапирсам хам буларди, лекин, эркак деган ном гурури бунга йул куймайди.
Сизларга соглик-омонлик, ишларингизда ривож тилайман!!!

2. ayollar - January 26, 2007

Хурматли Аноним, гапингизда жон бор – баъзи эркаклар қолдирган фикрлари нейтрал, ва балки бахсу мунозара учун фойдалидир. Аммо шу тарзда ҳам улар биз, аёллар, муаммоларимизни ечилишига етарлича ёрдам бера олишига ишонмаймиз. Нега деб сўрасангиз, аёл киши фикрлашини тўла тушуна олиш, ичимиздаги хис туйғуларимизни англаш ҳали биронта эркак қўлидан келмаган. Келмайди ҳам. Бунинг учун аёл киши бўлиб туғилиш керак. Аксинча, эркаклар бор жойда аёлларимиз ўзини эркин тута ололмайди, кўрганимиздек ёзишга ҳам тортинишади. Тақиқ чораларини кўрмасак, кўпчилик эркаклар омма олдида ҳам, газеталарда ҳам бемалол ўз фикрларини изҳор эта олиши сабабли, бу саҳифа ҳам аста секин эркаклар саҳифасига айланиб қолади. Ноҳақлик ҳақидаги гапингизга қўшилолмаймиз. Эркаклар учун очиқ, аксарият ўқувчилари эркак бўлган сайтлар жуда кўп. Интернет билан энди энди танишиб келаётган, у холда ҳам компьютер олдида ўтиришга вақт тополмайдиган аёлларимизга битта саҳифани бағишласак ёмонми?
Ва сўнги бир нуқта: бахсу мунозара учун ўта қизиқарли ё фойдали фикр билдирилган тарзда, биз истисно сифатида қоидамизни қайта кўриб чиқишга тайёрмиз.

3. banu - January 26, 2007

Хурматли аёллар!
Ман бу фикрга кушилмайман!
Негаки аёлда булаётган жараённи эркак киши кандай куриши бизнинг фикру мулохазаларимиз учун зарур деб уйлайман!
Тугри аёллар фикрини билдирмай куйишди деганингизда жон бор лекин, эркаклар уз фикрларини билдирмаганлари билан аёллар бекати сахифасига бемалол кириб укишлари мумкинку! мулохаза билдирмаганлари билан улар сайтни бемалол очиб укийверишади. Эркаклар фикру мулохазаларини такиклашни сураган аёллар буни билармикан!

4. Erkinoy - January 26, 2007

Assalomu aleykum hurmatli ayollar,

Juda yahshi fikr. Ohirgi paytda ba’zi erkaklar juda foallashib, ayollarga atalgan o’rinni butunlay egallab, hech kimga gap bermay qo’yishdi. Undan qolsa aksaiyati fikrlari absurt, machist umuman ayollarni yerga uruvchi va zerikarlidir. (Hakoratli gaplar olib tashlangan – AB)

5. talaba qiz - January 26, 2007

Banuni fikrlarida jon bor. Eng asosiysu shahsiyatga tegadigan alamzada fikrlarni tartibga solish darkor. Bunday fikrlar kopgina hatlarda bor {hatto uz fikrlarimda ham} Erkinoy iltimos yana boshlamagin g’araz va maraz gaplar kimga kerak??????????

6. Durdona - January 31, 2007

Ayollar bekatiga erkaklarning kirishlariga ta’qiq qulishini yoqlamayman. Buni erkin mulohaza almashishni cheklovchi amal deb tushunaman.Chunki biz ayollar va erkaklar urtasida tenglik qaysidir kulamda qaror topgan davrda yashayapmiz. Bu tenglikni ushlab rivojlantirish uchun esa erkaklarning fikrlari biz uchun juda muhim.
Hech qaysi inson uzidagi, uz fikridagi qusurni uzi tula-tukis kurishga qodir emas.Shuning uchun,mening nazarimda erkak ayolga,ayol erkakka kuzgu sifatida xizmat qilishi muhim.Shuning uchun AZIZ AYOLLAR BEKATI XODIMLARI, bu fikringizni uzgartirasiz degan umiddaman.

7. Erkinoy - January 31, 2007

Yuqoridagi shahs,

Bundan hamma habardor. Lekin bundan buyon menga ovvora bo’lib gap tashlamang! Ohirgi siz bilan bo’lgan suhbatdan keyin sizni borligingizni allaqachon unutganman. Siz yozgan fikrlarga nazar ham tashlamayman. Iltimos meni uniting, men sizni unutganday.

8. ayollar - January 31, 2007

Ҳурматли Дурдонахон, бефарқ турмасдан ўз шархингизни қолдирганингиз учун рахмат. “biz ayollar va erkaklar urtasida tenglik qaysidir kulamda qaror topgan davrda yashayapmiz” деб ёзибсиз. Қани эди шундай бўлса! Сиз Ғарб жамиятларини кўзда тутаётган бўлсангиз, гапингиз тўғри. Лекин Ўзбекистон мисолига келсак, бизда аёллар билан эркаклар ўртасида хақиқий “тенглик” ҳақида сўзлаш хали эрта. Конституция билан Оила Кодексида тенглик таъкидланган бўлса ҳам, хукуматда аёллар неча фойиз ташкил этишини биласизми? Атиги 3 фойизни! Яна битта рақам : қишлоқ жойларда ҳар йили 30 мингдан ортиқ ёши 20га етмаган қиз, мактабни битир битирмас, эрга чиқарилиб юборилади. Эркакларга келсак эса, фақат 4 минг йигит бундай эрта ёшда уйлантирилади. Айтмоқчи бўлганимиз, жамиятимиз кучли анъаналарга асосланган экан, эркакнинг ўрни эскидан юқорироқ, устунроқ хисобланиб келар эди ва бугунги кун ҳам вазият деярли ўзгармаган. Кўзгу хақида гапларингиз бизга маъқул келди, аммо буни тенгликка асосланган жамиятдагина кутиш мумкин. Сахифамизда олиб борилган бахсларини диққат билан ўқиб чиқсангиз, “тенглик кўзгуси” хақида гапиришни хали эрталигини тушунасиз. Афсуски, бу ерга кирган эркакларнинг аксарияти аёлларга ақл ўргатгани, ёки диний масалалар хақида ўқитгани киришган эди, хурмат ва қизиқиш билан тинглаш, англаш учун эмас. Ўзбекистонда аёллар учун чоп этиладиган газетаю журналлар бор, уларнинг мазмунини аёл киши муҳаррирлар олдиндан кўриб чиқишади, у газеталарда эркаклар фикри учун ўрин ҳам деярли йўқ ёки чекланган. Аёллар Бекатини ҳам шулар қаторида кўрсангиз балки қароримиз эркин мулоҳаза олиб борилишига хеч қандай алоқаси йўқлигини тушунарсиз. Сизга омад тилаб, АБ ходимлари.

9. Tolkun - February 13, 2007

Азиз АБ мухарриралари,
тугрисини айтсам бу маколани укиб чикиб жудахам хайрон булдим. Агар сиз айтгандай “1-2 эркак ўқувчи” ута фаоллашиб, натийжада барча чагаралардан чикиб кетишган булишса, “Аёллар Бекати эркаклар фикру-мулоҳазаларини тақиқ этади!” деб вердикт чикариш бошка эркакларга нисбатан “дискриминация” эмасмикин? Менинг фикримча, “Аёллар Бекати” аёлларимизнинг хозирги кундаги долзарб муамоларини эркакларга етказишда ва улар билан уша муаммоларни ечишда узига хос куприк сифатида ишлаши мумкин. А “Шух эркаклар” муаммосини эса комментарийларни модерация килиш йули билан ечиш мумкин. Рахмат.

10. Jayron - February 22, 2007

salom qizlar,

i was just thinking why we dont have here login option. are we always as guest or can we sign in as members? maybe you should think about it.

i am totally fine with discussions here. sometimes some freaks annoy me. but that’s okay again.

rahmat.


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: