jump to navigation

Турмуш ўртоғингизни севасизми? October 8, 2006

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
trackback

Бир оилали, икки фарзандли дугонам анчадан бери турмуш ўртоғидан кўнгли совугани ҳақида айтиб келарди. “Эрим сира кўнглимни олишга ҳаракат қилмайди. Қанча уринсам ҳам, менга нисбатан бефарқ. Аксинча, доим кўнглимга тегадиган гапларни гапиради. Ўртамиздаги эр-хотинчилик муносабатлари ҳам ўзига яраша” деб. Аммо, болалари дадаларини яхши кўришини айтиб ажралишни хаёлига ҳам келтирмаслигини айтарди. Яқинда у билан учрашиб қолдим. Кайфияти ниҳоятда тушкун. Бошқа бир инсонни яхши кўриб қолибди. Бироқ, оиласи, болаларини ўйлаётганини, нима қилишни билмай боши қотиб қолганини гапирди. Агар эри бирозгина меҳр кўргизса, ҳар нарсага чидашга рози эканини, балки ўша кўнгил қўйган одамни унутиб ҳам юбориши мумкинлигини айтди. Унга нима деб маслаҳат беришни ҳам билмай қолдим. Менга маъқул кўрингани имкон қадар ўз оиласини сақлаб қолиши кераклиги бўлди. Аммо, қандай қилиб? Сиз нима дейсиз?

Парвина

Comments»

1. Nigora - October 9, 2006

O’zbek ayollari qadimdan sabr-toqatli bo’lib qiyinchiliklarni yengib kelishgan. Lekin har narsaning chegarasi bo’lganidek ba’zida sabr-toqat ham tugaydi. Inson uyidan topa olmagan narsasini chetdan qidirishga harakat qiladi. , shu jumladan mehr-muhabbatni ham. Biroq bu oilada farzandlar bo’lsa, aqlli ayol hech qachon oilasini buzilishiga yo’l qo’ymaydi. Sababi u turmush o’rtog’i uchun emas, balki farzandlari uchu yashaydi. Turmush o’rtog’i undan qabul qilmagan mehrni farzandlariga bersin va o’ylaymanki kelajakda farzandlaridan bu mehrni o’n ziyod qilib oladi.
Turmush o’rtoqlariga kelsak, ko’cha xandon-uy zindon xilidan ekanlar.
Nahotki erkaklarimizga bir og’izgina shiri so’zni aytish shu qadar qiyin bo’lsa?! Axir ayol oilam deb yashaydi-ku?!…………

2. Аноним - October 15, 2006

Мени кечирасизу, лекин дугонангизга койил колмадим. Эрим яхши курмайди деб дардини ёйгандан кура, яхши куринишга харакат килсин. Уша эр хам инсофини бутунлай емагандир, кунгли совуган булса хам яшаб юрган эканку. Дугонангиз кайси юз билан сизга “бировни яхши куриб колдим” деб айта олди? Узини яхши курмаган, яхши курсата олмаган аёлни кайси эркак яхши куради, мана опа-сингилларимиз айтсинлар, агар гапим нотугри булса.
Худо курсатмасин, агар мен бошка аёлни севиб колгудай булсам, бошимни кесиб ташлашим мумкин, лекин аёлимдан юз угирмайман, мен у билан бир ёстикни талашиб яшайману, нимага энди, менга бегона булган бошка аёлни севиб колишим керак?
Яна худо асрасин, агар аёлим кулсиз-оёксиз булганида хам мен ундан воз кечмас эдим, керак булса, хожатига хам узим олиб чикардим. Нимага энди дугонангиз шу нарсаларни тушунмайди. Ахир болалари булса, яхшими, ёмонми, эри ёнида булсаю, бошка эркакни севиб колса. Ношукур аёл экан дугонангиз. Аввало, узини эрига яхши курсатсин, йулини килсин, нима килсада, эрининг мехрини уйготсин. Шу эрдан болалари була туриб бошка эркакни севиб колиши умуман аклга сигмайдиган нарса. Дугонангиз аклу-хушини йигиб олса яхши буларди!

3. Dilbar - October 16, 2006

Ehtomol Siz haqdirsiz? Hamma erkaklar Sizdek bulsa qani edi?!

4. just_girl - October 16, 2006

Anonim – qoil…
Ilohim, hamma erkaklar siz singari bo’lsin…

5. Аноним - October 16, 2006

Хурматли Хонимлар! Яхши гапларингиз учун рахмат. Мен мактанмокчи эмас эдим, агар шундай булиб колган булса минг бор узр. Саломат булингизлар!

6. Ozoda - October 22, 2006

Parvina, menimcha dugonangiz hoziroq erini tashlab ketishi lozim. Eri bilan bolalar tug’risida kelishib olsinda, boshqa odam bilan bahtliroq yashasin. Hayot bir marta beriladi, uni butun umr achinib, bahtsiz yashash notug’ridir.

Anonimga, siz aytgan narsalar juda ham zur, lekin hayot siz kursatganday oq-qora emas. Urtada ola-bulasi ham bor.

Meni kechirasiz-u, lekin suzlaringiz juda ham sodda, “naive”.
Meni bir narsa qiziqtiradi – ayolingizga bu suzlarni aytganmisiz? Ayolingiz sizni sevishiga ishonasizmi? Balki, u ham sizni yoqtirmasdan yurar?

Gap erga yoqish yoqmaslik emas. Agar eridan kungli sovugan bulsa, bunga hech narsa yordam bermaydi. Bebaht yashayveradi. shuning uchun Parvinaning dugonasi kechiktirmay erini tashlab ketishi kerak.

Yoki yana bir taklif – eri bilan gaplashib vaqtincha alohida yashab kurishlari lozim….Keyin vaqt kursatadi.

7. Аноним - October 22, 2006

Хурматли Озодахон!
Оилани ажратиш билан максадга эришиб булмайди. Оила эр ва хотиндангина иборат эмас, уртадаги фарзандлар, ёш булсада, шу оиланинг тенг хукукли аъзолари. Бу борада уларнинг хам фикри хисобга олиниши керак деб уйлайман. Эр ва хотин уз хузур халоватини уйлашсаю, фарзандлар билан хисоблашишмаса, бу адолатдан эмас. Уша аёлнинг кунглини совутган эри, шу фарзандларнинг отаси эканлигини хам унутмайлик. Сиз “Бошка одам билан бахтлирок яшасин” дебсиз, киши биттаси билан яхши яшай олмаган экан, бошка одам билан бахтлирок яшай олармикин? Уша бошка одам болаларга керак мехрни бера олармикан? Янаям билмадим. Оила психологияси жудаям мураккаб, мен бу борада укиганларим ва кузатувларим асосида баъзи нарсаларни айтиб утишни лозим топдим. Оила ва турмуш тарзи хар доим хам бир текис кетавермайди. Оила буйича мутахасисларнинг таъкидлашларича оилада 3-4 марта мураккаб келишмовчиликлар юз беради.
Оилада биринчи келишмовчиликлар, бир йил утгандан сунг кузатилади. Бу даврга келиб, хох севишиб турмуш куришган булсин, хох севишмай, эр ва хотин бир бирига куникиш хосил килади ва куполрок айтганда, бир бирларидан безор булиб улгуришади. Арзимаган гап ва харакат хам анчайин купол ва ёкимсиз туюлгани сабабли, оилада баъзи бир келишмовчиликлар ва аразлар пайдо булади. Бу давр узок давом этмайди ва уртача 3-4 ой, узоги 6 ойда утиб кетади. Кейинги келишмовчиликлар серияси, турмуш курганларидан 3,5- 4 йил утгач юзага келади. Бу даврда фарзандлар тугилади, баъзи бир етишмовчиликлар, хамма эътиборнинг ёш болага каратилиши, эр-хотинда бир-бирига муносабатнинг камайишига олиб келади, ва бу албатта, узаро муносабатларда акс этмай колмайди. Бу даврнинг утиши 1,5-2 йилга кадар давом этиши мумкин.
Бу давр анча огир ва кийин кечади. Бу даврдан ута олмаган оиланинг инкирозга юз тутиш эхтимоли жуда катта ва бу давр оила учун энг хавфли давр хисобланади.
Кейинги мураккаб вазиятлар фарзандлар улгайгач, яъни 18-25 ёшга етганларида пайдо булади. Бунинг сабаблари, фарзандларнинг мустакил булишлари, яъни укишлари, турмуш куришлари асносида юзага келадиган узаро келишмовчиликлардир. Бу вазиятларнинг оила мустахкамлиги учун унчалик хавфи йук булсада, эр ва хотин уртасидаги узаро келишмовчиликлар ва бир бирини тушунмасликка олиб келади. Булардан келиб чикиб шу нарсаларни айтиш мумкинки, ушбу вазиятлардан ута олган оиланинг мустахкамлигини хеч нарсага киёслаб булмайди. Бу оила, бошкалар хавас киладиган, бахтли оиладир.
Сизнинг “вактинча алохида яшаб курсин” деган таклифингиз хам, менимча, яхши фикр. Балким, айрилик муносабатларни мустахкамлар. Янаям билмадим.
“Аёлингиз сизни севишига ишонасизми” дебсиз. Оллохга беадад шукр! Мен хотиним билан севиб-севилиб турмуш курганман. Жуда яхши яшаяпмиз. Менинг оилам идеал оила деб айта олмайман, бизда хам хар-хил келишмовчиликлар, булиб туради, бусиз, менимча, хаёт зерикарли булиб колса керак. Хар холда, мураккаб вазиятлардан утиб олганмиз.
Укишга булган сабрингиз учун рахмат.
Саломат булинг!

8. Durdona - October 22, 2006

Агар эрнинг аёлдан кўнгли совибди дейишса, бирданига айбларнинг барчаси аёлга тўнкала бошлайди, эрининг юрагига йўл топа олмагани ҳақида гапирилади. Аёлнинг эридан кўнгли қолибди,дейилса-чи? Бунда ҳам биринчи айтиладигани: “балки, аёлнинг ўзи бунга айбдордир” деган саволдир. Жаа, бунчалик эмас дейсизми, мен ўзим гувоҳ бўлганларим асосида гапиряпман. Аммо, оилани мустаҳкам ушлаб туриш учун эрга ҳам катта маъсулият юкланган шекилли? Диндан, келиб чиқиб айтасизми, ҳозирги замонавий қонунларю, қарашлардан келиб чиқасизми, аёлнинг кўнглига йўл топа билиш эркак киши учун ўта муҳим вазифа эмасми? Оиладаги болалар тақдирини ўйлаб нима учун фақат аёллар ўзларини фидо қилишлари керак. Эркаклар ҳам бу ҳақда ўйлаб кўришса, менимча яхши бўларди.

9. Аноним - October 22, 2006

Дурдонахон, менинг хамма айб аёлда дейиш ниятим йук. Эркаклар хам аёлининг кунглини ола билиши керак, бусиз албатта яшаб булмайди. Лекин, биласизку, биз эркаклар куполрок, аёлларга нисбатан фаросатсизрок, эътиборсизрок аммо, иззатталаб ва АЁЛ мехрига хамма вакт мухтож ( хатто керагидан ортик булса хам, бизга кам)мавжудотлармиз. Шунинг учун, хамма кийинчилик АЁЛнинг буйнида. Эр, оила кургони, хотин, унинг устуни дейдилар. Устун мустахкам булмаса, кургон кулаб тушиши аник. Шунинг учун хам, АЁЛ табаррук дейдилар, бирор жойда эркак табаррук дейишганини эшитганмисиз? АЁЛ мукаддас дейдилар, эркак мукаддас дейишганини эшитганмисиз? АЁЛ муътабар дейдилар, эркак муътабар дейишганиничи?
Биз, эркак деган жониворларнинг уй-хаёлимиз, оиламизни таъминлаш, бола-чакамизни бировдан кам килмаслик, нима килиб булсада, оиламиз тукин-сочин яшамоги булиб, аёлимизнинг кунглини олиш хакида купда унутиб куямиз. Шунинг учун хам, кунгилни олиш, муниса аёлларимиз зиммасида булиб колган.
Кунгилни ола биладиган, муътабар, табаррук, мукаддас аёлларимиз хамма вакт согу-саломат булишсин!!!
Агар менинг фикрларим огир ботган булса, маъзур тутгайсиз!
Саломат булинг!

10. mendan - November 5, 2006

sufffffff

11. mendan - November 5, 2006

SUFFFFFF HAMMELAGA BU SAYTNI OCHGANLAGA

12. Durdona - November 5, 2006

нимага унақа дейсиз?

13. Аноним - November 6, 2006

Хурматли mendan! Рахмат, рахмат!
Асло унутмаймиз. Узларигаям тилаклари йулдош булсин!
Хамиша ва хар жойда сизгаям шундай тилаклар билдириб туришсин!🙂

14. KAHRAMON - November 13, 2006

KIZLARNI HAMMASI SHAYTON.YIGITLA UZOK TURIYLAR.SPLASHNOY ZARAR

15. nomsiz - November 14, 2006

immmm.judaajoyib maslahat!

16. Nargiza - December 6, 2006

Turmush chorrahalarida yetarli tajribam bo’lmasa ham lekin Anonimning gaplariga qushilaman! Oilada ko’p narsa ayol kishiga bogliq. Hohlaymizmi hohlamaymizmi bu fakt! Usha ayol avvalo sabrli bo’lsinlar va turmush urtogini kunglidan nima kechayotganini bilishga harakat qilib kursinlar. Muommoning ildizi aniqlansa, chora topish osonlashadi. Biror qaror qabul qilayotganda faqat o’zlari yoki turmush urtoqlari uchun emas, balki farzandlari uchun ham qaror qilayotganlarini unutmasinlar! Bolalar kichkina bo’lsa ham oiladagi har bir ozgarish va noxushliklarga sezgir bo’ladilar va bu ularning tarbiyasiga qattiq ta’sir qilishi mumkin.

17. Banush - January 10, 2007

Biz ayolla uzimiz uchunmas oila va farzandlar uchun yaralganmiz!Uyida eri bo’la turib boshqasini sevish bu uzbek ayoliga to’g’ri kemaydi. To’g’ri balki erkaklarimiz bizga e’tibor qaratmaslar lekin ulaniyam to’g’ri tushunish kerak! Ula oilam uy joyim deb elib yugradi, tinib tinchimaydi, farzandlarim yaxshi yashasin, xech kimdan kam bumasin deb yursalaru shunaqa paytda dugonangiz boshqasini sevib qolishi insofdanmikan. Axir dugonangiz 16 yashar qizchamasdur! Unga sevaman o’ldim qoldim deb turish shartmikan! Xadib seni sevaman deb takrorlaydiganla bu faqat kinolarda!!! Sevgi uz yuliga turmush qurgandan kegin oila tashvishlari buladi. Buni to’g’ri qabul qilish kerak! Eri ula uchun elib yugursa-yu ula boshqasini sevdim deb yursala! Uyate!!! Erkalarriyam tushunish kerak! Ularam baxtli bo’lishga loyiqdirlar! Siz aytayotgan vaziyatda ula bulaga uzida kuch topa olarmikan! Uyda yostiqdoshi bula turib boshqani qanday sevgankan! Turmishda chigalliklarri xosil qiladigan xam, bu gaplarri xammasiga eng birinchi sababchi manimcha ayol kishi buladi! Erri er qiladiganam va qaro er qiladiganam bizmiz! Buni unutmaylik! Nafaqat ayyollarga balki erkaklargayam mexr kerak! muxabbat kerak!

18. Nargiza - October 16, 2007

Билмиману лекин этаман нима килади ойлани саклаб оёк ости булиб качонгача юради эркакларсиз хам хаёт бор мана канча аёллар эрсиз яшамокда болажонларнинг насибаси узи билан юради сизга бошка эркаг кера эман нима киласиз ундан кура боларингизни бахтини уйланг котта килинг эркаглар нимага керак улар факат гам истироб олиб келишади бугун яхши буса эртага бошкасини топади ва яна кийналасиз эзиласиз охир окибат бир огир касалга учрисиз сизга шу керакми болларих колган умирларини бир касалванд онани бокишини хохлавасми болларизга канчалик кийин булишини биласизми ундан кура боллариз бахтига набираларингиз бахтига сог саломат булиш кандог бахт уйлаб куринг улар факат алдиди юради бошкалар билан ётиб келиб сизга факат касаликлар олиб келади сизга шу керакми ахмок бумасангиз боллариз учун яшанг бир узингиз Хурмат билан

19. Хуршид - February 11, 2008

Кечирасизлар у лекин менда севги бобода ишим юришмаган.
Сизларга омад. кимга хат ёзишни билмаяпман илтимос алокага чикингизлар.

20. Lola - August 6, 2012

Салом. Мен хам оилада купрок аёл киши рол уйнайди деб уйлайман. узи баъзида шунака холатлар руй беради. Эр-хотин бир бирига ёкмай колиши мумкин. Лекин бу дегани аёл хам эркак хам кучадан узига жуфт кидириши керак деганимаску. Оила бу мукаддас. Хеч ким биринчи оиласидек оилани тополмаса керак. Колаверса болаларни эрини ташлаб турмушга чиккан аёлга хеч ким яхши назар билан карамайди. Севги утиб кетадиган нарса. Унутманг эртага фарзандлар катта булади. Улар хам турмуш куриши керак. Онасининг чиройли утмиши уларгаям таъсир килиши мумкин. Оиласини саклаб колсин хар нима булган такдирдаям!


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: