jump to navigation

“Опам жиянимни химоя қиламан деса калтак уларга тушади…” September 10, 2006

Posted by ayollar in Mayishiy Zo'ravonlik.
trackback

illus01-100.jpg Ўтган хафта опам бизникига келиб кетдилар. Юзлари билан кўзлари шишиб кетган, кун иссиқлигига қарамасдан енги узун кўйлак кийган эдилар. Сабабини дарров тушундик – поччам яна урибдилар. Опам бу сафар бизга ҳеч нима демадилар, лекин кўзларидан ичларидаги оғриқни сезса бўларди. Катта ўғиллари, жияним Абдуллонинг, кайфияти йўқ бўлиб ўтирганидан уйларида катта жанжал бўлганини англадик. Поччам икки йилча олдин опамга қўл кўтара бошладилар. Ўша пайт опамлар поччамни қўшни аёл билан юриб кетганига ишона бошладилар. Опам уларни бир- икки марта сўраганлар, балки айблаганлар ҳам. Уйларида ҳар кеча жанжал бўлган. Бир марта поччам опамни урганларида битта тишлари синган, оғизларини оғриқдан очолмаган қолганлар. Ўшанда ўғиллари Абдулло билан чақалоқ қизлари Шаҳлони олиб бизникига келганлар. Ойим билан отам опамнинг юзини кўриб даҳшатга тушишганди. Отам “шу ерда қоласан, қайтмайсан!” дегандилар. Аммо икки хафта ўтгач поччам келиб олиб кетганлар. Ундан буён сал тинчланганга ўхшаганди аммо бундан бир йил олдин поччам ишсиз қолдилар ва уйда ўтириб сиқилганларидан ўзларини қаёққа қўйишни билмасдан аламларини опамлардан, катта ўғилларидан оладиган бўлдилар. Жияним Абдуллони калтаклайман деганда, опамлар уни химоя қилсалар калтак опамларга тушади. Опамлар поччамни жуда асабийлашиб қолган дейдилар. Опам уларга бир оғиз сўз айтишга ҳам қўрқиб қолганлар. Ойим бир марта сўраганларида йиғлаб юбордилар. Ота-онам уларни ўйлаб роса куйиб қариб кетишаяпти, аммо барибир аралашини исташмайди. Мен эса опам билан Абдуллони ўйлаб кечалари билан уҳлолмайман. Кўнглимда поччамга нафрат билан тўлиб кетаяпти. Менга, ё тўғриси опамларга, қандай маслаҳат берардингиз? Бундай калтакларга чидаб яшаверсинларми? Опамга қандай ёрдам берсам бўлади, азобларини қай йўсин енгиллатишим мумкин? Тошкентлик талаба Раъно.

Comments»

1. Malika - September 11, 2006

Opangizni bilmadim-u, men unday erdan allaqachon ajrashgan bulardim. Ishsizmi, qutirganmi, borib kuchini birovga kursatishi kerak, u nomard!

Ayol kishiga qul kutargan erkak, erkak emas.

2. boshqa anonim - September 12, 2006

Men bunga qarab turmagan bulardim. Ularni allaqachon ajratib yuborish kerak edi. Yomon yarani vaqtida kesib tashlagan ma’qul, menimcha.

3. Ra'no - September 15, 2006

Sizlar hammanglar chet elda yasharsizlar, sizlar uchun ajralish oson bolsa kerak. Opamlar ajralsalar 3 bola bilan ularni kim olardi? Bolalariga ham otasiz qiyin boladi. Nahotki ajralishdan boshqa yol yoqdir?

4. Chet eldagi ayol - September 15, 2006

Ajralishdan boshqa yo’l bor – erning kaltaklariga chidab, bolalar bir umr otalariga nafrat bilan o’sib, yashash.

Opangizni hech kim uchta bolasi bilan olmasa ham bir o’zi yashashi mumkin. Bolalarini bir o’zi boqishi mumkin – hozir ham ishsiz eri bilan bir o’zi boqayapti-ku! Bolalariga aksincha otasiz oson bo’ladi, onalarini hech kim kaltaklamaydi. Tinch yashaydilar.

5. Erkinoy - September 15, 2006

Ra’no,
To’g’ri o’zbekchilikda, ajrashgan ayolning g’iybati ko’p bo’ladi. Balkim opangiz, siz va oila a’zilaringiz opahgizni va farzandlarini shanino’ylab opangizni ajralishga unday olmayotgandirsiz. Lekin, shuni bilingki agar pochangiz ruhiyatini bajarolmay opangizni bir kuni kaltaklab o’ldirib yoki bir umr ishga yaramaydigan nogiron qilib qo’ysa nima qilasizlar??? Unda jiyanlaringizni siz va ota-onangiz boqasizlarmi??? Bundan qolsa pochangizni opangiz u yoqda tursin farzandlariga mehri yo’q, arzimagan narsaga farzandini titib uradigan bo’lsa??? Shuni bilingki avvalambor hudo saqlasin agar opangizga biron nima bo’ladigan bo’lsa, o’sha o’zbekchilik tufayli ko’zlaringiz qiymagan na qo’shnilaringiz, na tanishlaringiz, na mahalladoshlaringiz kelib opangizni yetim qolgan farzandlarini boqib bermaydi. Men bir narsaga hayronman nahotki otangizni va onangizni shu o’zbekchilik, musulmonchilik deb o’z jigar bandlarini bir zolimni qo’liga berib kaltaklatib qo’ysalar. Nahotki ular mana shu har hil mahallada bo’ldaigan g’ybatlardan qo’rqib opangizdan kechishga tayerlar??? O’tgan safar opangizni urib tishini sindiribdilar, kelasi safrachi??? Opangizni urib ko’r qilib yo jindi qilib qo’ysa, nima qilaolasizlar??? Menimcha kech bo’lmasdan oldin, sizlar hammangiz oila a’zolaringiz bilan birgalikda kuyov to’raga ultimatom qo’ying:”Yo odamga o’hshab o’zingni his hissiyotlaringini boshqarib, odam bo’lasan!!! Agar undamasang farzandlaringdan va bizni jigar bandimizdan ham ajralasan!!! “_ deb. Faqat shu yo’l bilan pochangizni hovurini bosa olasiz. Agar natija bermaydigan bo’lsa uni sudga berib qamatib uydan haydab chiqarvoringlar. Menimcha opangiz ichmaydi, chekmaydi bundan qolsa yurmaydi va farzandlarini o’zi yolg’iz boqmoqda. Demak, opangizni va uni farzandlarini uyga egalik qilishga to’lig’icha haqlari bor.

6. Jayron - September 16, 2006

Abosulutely agree. Yashang e Erkinoy!

7. Диля - September 30, 2006

Ман Эркиной сузларига тулик кушиламан. Чунки бу азобларга чидаш бу узига дуззах эълон килиш Болалари каттарок булганда хаммасини тушунишади Маънимча куни-кушнилар хам опангизни химояласа керак , улар хам сизнинг ота-онангиздек аралашмай балким яхши яшаб кетар даб индамай юрганлардир Сиз опангизни кузини очинг ахир у дунёга 2 марта келмайдику. Болаларнинг тарбиясида хам, улар отасидан совукконликка урганишадилар.

8. Аноним - October 15, 2006

Аёлини урган эркак, эркак деган мукаддас номга номуносиб!
Хакикий эркак, кулидан келса, урмай-сукмай хукмини утказсин, нима килади бир ожизани калтаклаб. Катта кетиш эмасу, лекин мен хеч качон аёлимга кул кутарган эмасман, ва кутармайман хам. Мен билан яхши-ёмон, оч-тук кунимга шерик булиб келаётган, рузгорнинг иккинчи учини мен билан тортиб келаетган аёлни нима учун калтаклашим керак экан.
Опангиз ва поччангизга келсак, унака эрнинг боридан йуги яхши. Агар эп курса, ажрашиб кетишсин. Тугри, бу билан яхши иш килинди деб булмайди, лекин на илож.
Яна бир маслахат, балким опангизда хам айб бордир? Ахир “Эрни эр киладиган хам, кора ер киладиган хам хотин” дейдилар. Поччангизку майли, булари булган экан, лекин опангиз хам танасига уйлаб курса ёмон булмас эди.
Купчилик жанжаллар аввало, маиший келишмовчиликлардан чикиб келади. Пардоз андозини келиштирган, огзидан факат бол томиб турган хотинни уришга хар кандай эркакнинг хам кули кутарилавермаса керак. Эрим мени уради деб, ундан кунгли совиб, узига хам карамаган, хар доим хумрайиб юрадиган хотинни курган эр, агар кули урганган булса, барибир уради. Ундан кура, оилани асраб колиш йулида, фарзандлар келажаги учун, ёлгондан булса хам хар доим кулиб юриш, менимча зарар килмаса керак.
Бежиз айтмаганлар, “Аёл киши уйда яхши бека, ошхонада ошпаз, мехмонда латофатли хамрох, тушакда фохиша булиши керак” деб. Гапим куполрок чиккан булса, азиз аёллрдан минг бор узр сурайман! Лекин, оилан ажратишдан кура, уни саклаб колиш мухимрок эмасмикан назаримда?! Ахир, оила, бу мукаддас даргох, келинглар, шундай мукаддас даргохлар купайсин!


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: