jump to navigation

Америкада барча аёллар – хомиладорлик тараддудида September 4, 2006

Posted by ayollar in Salomatlik.
trackback

Хомиладор Қўшма Штатларда муҳокама қилинаётган янги федерал қоидаларга мувофиқ, барча фарзанд кўриш ёшида бўлган аёллар ўзларини хомиладорликга тайёргарлик босқичида деб кўришлари керак. Бу дегани улар алкоголь ичимликлар ичишни, сигарет чакишни ва гиёхванд моддалар истемол қилишни тўҳтатишлари керак. Ушбу қоидалар яқинда бир нечта хомиладор америкалик аёл ҳали туғилмаган болалари хаётларини хавф остига қўйганидан кейин ишлаб чиқилди. Бир ҳашиш чекадиган аёлнинг боласи ўлик туғилганидан кейин уни ўлим жазосига хукм этишди. Аляска штатида эса хомиладорлик пайтда сигарет чекишни ман этувчи қонун киритилди. Бу қоидалар тарафдорлари хомиладорликдан олдин ва хомиладорлик пайтида юз берган носоғлом хулқ-одат бола соғлиғига хавф кўрсатиши исботланган деб даъват этишмоқда. Қоидалар қабул қилинишига қарши чиқаётганлар ҳам кўп — улар бундай чоралар киритилиши камбағалликдан, ночорликдан носоғлом одатларга ўрганиб қолган қора танлик аёлларни нишонга олади дейишаяпти. Бу чораларни кўплар АҚШда абортни ман этишга қаратилган чоралар билан солиштираяпти. Сизлар нима деб ўйлайсизлар? Аёлларни ўзи ҳали туғилмаган болалари хаёти учун қанчалик масъул? Бола туғмаган, хомиладор ҳам бўлмаган қизлару-аёлларимизга нима қилиш-нима қилмасликларини буюришимиз тўғрими?

Comments»

1. Наргиза - September 4, 2006

Унда биринчи бўлиб аёл кишига қарши қўл кўтаришни (хомиладор бўлсин бўлмасин қатъий назар) ман этиш керак. Сигарет чекиш у ёқда турсин иққиқат аёлларни қорнига урган тепган эркаклар борку! Аёл кишига хомиладорлик пайтида оғир иш қилдириш ҳам кўнглини ранжитадиган қўпол гап гапириш ҳам ман этилиши керак. булар хаммаси бола соғлиғига таъсир кўрсатади.

2. Shohsanam - September 17, 2006

Ayollarga yomon odatlarni man qilish bilan bir nimaga erishib bo’lmaydi deb o’ylayman. Ko’proq oqartiruv-tushintirish ishlari yordam bersa kerak. Uzbekistanda qizlar orasida chekish “posledniy pisk modi” bo’lib qolmoqda. Bunda reklama va TV hizmatlari katta albatta. Umuman olganda, agar homiladorlik orziqib kutilgan va muhabbat mevasi bolsa, bola uchun ona har qanday zararli odatlaridan kechishga toyor boladi.
Erkaklarni esa bolalar bog’chasidan boshlab ayollarga munosabatini tarbiyalash kerak, shundayam “qush inida ko’rganini qiladi”.


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: