jump to navigation

Витамин Е ва астма касаллиги September 2, 2006

Posted by ayollar in Salomatlik.
trackback

Хомиладор аёллар туғилажак болаларининг астма касаллигига йўлиқиш хавфини пасайтиришни истасалар етарлича витамин Е га бой маҳсулотларни истемол қилишлари керак деб огоҳ этишди Буюк Британиялик мутахассислар. Организмда витамин Е даражаси паст бўлган аёлларнинг фарзандларида астма касаллиги бошқа аёллар болаларига нисбатан 5 маротаба кўпроқ учрар экан. Абердин дорилфунунинг олимлари витамин Е ўпка ривожланишига ўта мухим таъсир кўрсатишини исботлашди. Улар беш йил давомида 2 минг хомиладор аёлни ва уларнинг фарзандларини кузатиб келишган. Хомиладорликнинг биринчи 4 ойи витамин Е етарлича истемол қилиш учун айниқса жуда мухим даврдир деб хисоблашади улар. Аммо хомиладор аёллар витамин Ени тоза формасида истемол қилишлари яхши эмас. Буни эвазига улар витаминга бой таомлар ейишлари керак. Организмларида витамин Е камлиги кузатилган оналарнинг фарзандларида ёши катталашиши билан нафақат астма, баъзи холларда экзема ва алергия холлари ҳам ривожланган. Буюк Британияда болалар орасида астма касаллиги кенг тарқалиб боришининг сабаби охирги йилларда витамин Е га бой махсулотлар камроқ истемол қилинишидир, деб гумон қилади баъзи шифокорлар. Бугунги кун астма Буюк Британия болалари орасида энг кенг тарқалган касалликдир – 1 миллиондан ошиқ бола астмага йўлиққан. Хуллас, бу тадқиқот бўлажак она нима истемол қилиши келажак боласи соғлиғига бевосита таъсир кўрсатишини яна бир бор исботлаб берди. Бўлажак онанинг тўғри соғлом овқатланиши фарзанди ўпак йўллари касалликларига камроқ чалинишига олиб келади. Хўш, қайси маҳсулотлар витамин Ега бой? Булар писта ёки арахис ёғлари, зайтун ё писта (кунгабоқар) ёғидан тайёрларланган маргарин, ёнғоқлар ва оддий писта. Ким билади, Ўзбекистонда астма касаллиги Англияга кўра сал камроқ учрашининг сабаби бизда кўпчилик аёллар писта чақишни яхши кўргандадир?

Comments»

1. Аноним - October 22, 2006

Балким тугридир.
Астмани даволашнинг бир усулини гувохи булганман. Астма билан тугилган кизалок, 4-5 ёшларгача азоб чекди. Каердандир укилган макола буйича, ота-онаси унга “Каланхоэ” усимлигининг баргларини едира бошладилар. (Бу тувакда усадиган, хона усимлиги) Кизалок 5-6 ойлар чамасида бутунлай тузалиб кетди. Каланхоэ баргларини уз холича истеъмол килиш, купчилик касалликларга даво эканлиги хакида тегишли сайтларда укиб олишингиз мумкин.

2. dow jones industrial average 2009 low - June 13, 2013

Your DJ can set up in either of their ballrooms next to the dance floor.
Although tipping is always optional, many brides and
grooms question whether it is the right thing to tip their DJ after an exceptional night.

Most couples end here, and from then onwards other guests get to join in on the dance floor and get to dance.


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: