jump to navigation

Жасмин қуруқ қолмади. Ўзбек аёлларичи? August 29, 2006

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
trackback

Таниқли Россиялик хонанда Жасминнинг эри Вячеслав Семендуев билан ажралиш жараёни ниҳоясига етган. 29 ёшли Жасмин ёлгиз она бўлиб қолди. Хотинини эстрада юлдузи бўлишига хомийлик қилган, бироқ рашқ туфайли уни йиллар давомида калтаклаб келган россиялик бизнесмен 9 ёшли ёлғиз ўғли Михаилни ўз тарбиясида олиб қолишни хоҳлаганди. Лекин ўзбек аёлларидан фарқли равишда яҳудий қизи Жасмин эри билан шунчаки ажралишни истамаган. 4815.jpg У эридан ажралиш ҳисобига анчагина миқдорда пул талаб қилган ва ўғлини ўзи тарбиялашини маълум қилган. Жасмин ўғлини тарбиялаш хуқуқини қўлга киритган ва бу хонандага анча қимматга тушган. Хонанда ўғли эвазига уч миллион доллардан воз кечишига тўғри келган. Уларнинг Москва марказида жойлашган уйларининг нарҳи таҳминан шунча миқдорда эди, Вячеслав Семендуев эса хотинидан ушбу уйдан воз кечишни талаб қилган. Бу билан Жасмин кўчада қолгани йуқ. Суд қарорига кўра, у эридан ажралиш ҳисобига 660 минг доллар ундирадиган бўлди.
Ажралиш ҳисобига эридан шунча миқдорда пул ундирган узбек аёллари хақида эшитганмисиз? Кўпчилик холатларда эр-хотин ажрашган ўзбек оилаларида аёл уйдан битта тугун билан чиқиб кетади. Болаларини етаклаб ота-онасиникига йўл оладиган ўзбек аёллари эридан пул ундириш мумкинлигини хатто ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Тўғри эркак болалари учун алимент пулини тўлашга мажбур. Лекин мол-мулк масаласининг эр-хотин ўртасида тақсимланиш жараёни Ўзбекистонда хали шаклланиб улгурмаган дейиш мумкин. Аксарият холларда эридан ажралган аёллар қандай хуқуқлари борлигини билмайдилар ҳам. Кўпчилик вазиятларда эса мол-мулк ота-она номида бўлади ва ўғил фарзандлар ҳатто ёши 40га кирганида ҳам ҳеч қандай мулк эгаси бўлмайдилар. Бундай холатларда турмуши бузилган аёллар қуруқ қолаверадилар. Бахтидан тинмаган бундай аёллар туғилиб ўсган уйидан паноҳ топади. Пешонасида бўлса қайта турмуш кўради. Акс холда умрининг охиригача укаларининг дашномию келинларнинг кексатишларига чидаб яшашга мажбур бўладилар. Гўзал

Comments»

1. Sadoqat - August 30, 2006

Ajrashgan uzbek ayollariga juda ham qiyin bo’ladi. Men bironta qarindoshimiz o’g’li uylangandan kiyin uyni, mol-mulkni o’g’lini nomiga o’tkazganini bilmayman. O’zimning ota-onam ham ukam hotini bilan o’tirgan uyni o’zlarining nomida qoldirgan.

Lekin bir qarindoshimiz 10 yil ilgari turmushga chiqqandi. Uning turmush o’rtog’i tadbirkor edi, o’zlarining aptekasi bor edi (apteka erining nomida bo’lgan). Afsuski, eri kassalikdan vafot etgan, yosh bolasi bilan u ayol beva qolgan. Qaranki, uning qayin-onasi ‘apteka 100% bizga qoladi’ deb sudga bergan. Sud mahkamasi, aptekaning yarim daromadi hotiniga, yarimini esa ota-onasiga qoladi deb qaror chiqaradi…

Agar bu voqea G’arbda bo’lganda, butun apteka hotinining nomida qolgan bo’lardi…

2. Jayron - September 1, 2006

ehhh

topikni oqib chiqdim. bir gapde. baxti buzilgan ayolga zar, mol dunyo kerakmas bo’ladi. kongli singan ayol o’zining matonati bilan farzandlarini ham boqib ketadi. prosto masala shundaki, Vatanimizda mentalitetimiz shunaqa. Talab qilolmaymiz. gohida or qilamiz, gohida achchiq qilamiz.

Hudoim hammamizni bahtimizni butun qilsin, ilohim ko’zi ochlikdan asrasin. Bu dunyo boqiymas. Hammasi o’tkinchi.. yana wallahi alam.

3. mmm - September 7, 2006

ahmaqona gap, O`sha yahudiy qizi nonko`r , tuzlug`iga tupurgan bittasi, hatto o`sha Jasminni o`z tan soqchisi bilan “tutishgani” haqida yozishyapti, o`zbek ayollariga kelsak Jasmin misolida maqola nihoyasidagi savol berishingiz o`ta andishasizlik, Haq olinur berilmas, oila o`zaro tushunish va sevgi ustiga quriladi, o`zbek ayolari qiynalayotgan bo`lsa (men hecham unday deb o`ylamayman) jamiyat biz va siz hamma aybdor, ma`naviy, huquqiy bilimni yetishmasligi bunga sabab, oila hayoti uchun erkak va ayol birday mas`ul, mulkiy huquqlar dunyoda hamma joyda qiyinchilik bilan hal qilanadi,

4. Дийдор - September 7, 2006

Жасмин мисолида берилган савол, унинг оилавий ҳаёти қай йўсин ниҳоя топгани ҳақида эмас, балки оила тақдири алал-оқибат шу тахлит якун топадиган бўлса, ўзбек аёллари ўз ҳуқуқларидан қанчалар фойдалана оладиган деган маънода тушунишимча. “Ҳақ олинур берилмас” дебсиз, ўша ҳақни олишга ўзбек аёллари қанчалар имкониятли? Ҳар доим ҳам “ҳақ” қўлга индамай тутқазилавермайди-ку! Ва менинг ўйлашимча, Гўзалнинг фикрлари тўғри, кўплаб ўзбек аёллари ўз ҳақ-ҳуқуқларини билишмайди.

5. Shohsanam Mirishova - September 17, 2006

Yaqinda dugonamning ota-onasi ajrashishdi. Onasi yahshi advokatni yollab erining mol-mulkining yarmisini to’rtib olishga erishdi.
Ajrashishga sabab hotinning sadoqatsizligi sabab bo’ganini inobatga olsak, G’arbdan hech kam bo’lmadi.

6. chirchik - July 9, 2012

buni hamasiga ota ona ayibdor tarbiyaga qaridi hama narsa


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: