jump to navigation

Аутизмга йўлиққан болалар ва уларнинг ота-оналари хақида… August 23, 2006

Posted by ayollar in Salomatlik.
trackback

qautims Шу кунлари Америкага сафарим давомида қирғизистонлик дугонамни кўргани бордим. Дугонам ва унинг туркиялик турмуш ўртоғида иккита фарзанди бор: 8 ёшар қиз билан 6 ёшар ўғли. Тўрт йил олдин ўғиллари Ойбек аутизм касаллигига йўлиққани хақида эшитгандим. Дугонам қанчали сиқилгани, бунга ишона олмагани ёдимда. Ойбекни чақалоқ пайтида кўрганимда соғлом ширин бир бола эди, хаммаси жойида эди. Дугонам ҳам ўзини бахтли она дек хис этарди. Уларникига борсам Ойбек қош кўзлари қоп қора ўзимизнинг ўзбек болаларимизга ўхшаган чиройли бола бўлибди. “Худога шукур, тузалиб кетганга ўхшайди” деб ичимда ўйлагандим, лекин бир икки зоҳатдан кейин Ойбек хануз аутизмдан азоб чекаётгани равшан бўлди. У ҳеч ким билан мулоқот қилмас эди, хатто кўзингизга ҳам қарамас эди, гаплари қисқа қисқа бўлиб 2 ёшли боладек эди. Тўсатдан ерга ётволиб йиғлашни бошларди. Айлангани чиқиб кетаётганимизда дугонам эрисидан “памперсини олдингми?” деган саволидан Ойбекнинг ривожланиши бу томонда ҳам орқада қолиб кетганини тушундим. Дугонам билан эри иккаласи Ойбекга 2 ёшар болага қарагандек қарашга мажбур бўлишига гувоҳ бўлдим. Улар учун энг катта бошоғриққа сабаб бу Ойбекнинг хавфли нарсалардан бутунлай беҳабар бўлиши. У тўсатдан мошиналарга тўла кўчага югуриб чиқиб кета олар экан. Буни олдини олиш учун отаси билан онаси ДОИМО, ҲАР ЗОҲАТ уни қўлдан ушлаб юришга мажбур экан. Бир марта қўлини тортиб олиб мошиналар юриб кетаётган йўл яримидан чопиб ўтганини гапириб беради даҳшат билан отаси. Ойбек унга ўхшаш болалар учун бўлган маҳсус мактабга қатнайди. У ерда оддий мактаблардан фарқий улароқ ўқиш ёзишга унча урғу берилмасдан жамиий қойидалар, хавфсизликга ўргатишади. Махсус терапевт Ойбекга гапиришни ўргатади. Албатта дугонам ва унинг турмуш ўртоғи, уларга қанчалик қийин бўлмасин, Ойбекга меҳрга тўла мухит яратиб унинг ривожланиши учун хамма шароитлар яратишга харакат қилишади. Биттаси Ойбекни махсус мактабга хар куни олиб бориш учун ўз ишини ташлаган. Энг ачинарли холи шуки аутизмдан ҳали даво топилмаган. Ойбек ва унга ўхшаш болалар катта бўлганида ҳам унча ўзгармайди яъни бошқалар билан мулоқот қилишни ўргана олишмайди. Шифокорларнинг таъкидлашича, аутизмга чалинган болаларда миянинг қандайдир қисми нотўғри ривожланган бўлади. Аутизмга йўлиққан болалар атрофдаги дунёни хаммадек англашмайди. “Ауто” лотинчадан “ўзини ичида” деб таржима қилинади яъни аутизмга йўлиққан бу “ўз дунёси ичида яшовчи инсон”. Албатта Даун синдроми билан солиштирсак бу касаллик унча жиддий кўринмайди. Аммо баъзи шифокорлар аутизмни шизофрениянинг енгил бир хили деб хисоблашади. Аутизмли бола кейинчалик хаётида қандайдир касбга эга бўлиши мушкул чунки у бошқалар билан мулоқот қила олмайди. Россия каби давлатларда аутизмли болалар махсус интернатларга жойлаштирилар экан. Бу мен учун ишониб бўлмайдиган хол. Аутизмга йўллиққан болалар, балки нормал болалардан ҳам кўпроқ ота она меҳрига муҳтож. Ғарбда, Япония каби мамлакатларда ногирон болалар учун махсус шароитлар яратилади. Ўзбекистонда эса аутизм, бошқа мия касалликлари билан туғиладиган болаларга, қолаверса умуман ногирон болаларга қандайдир ёрдам кўрсатиладими? Ногирон болалар ота оналари эса, уларга ким ёрдам беради, болаларига қандай қарашни ким ўргатади? Шоира

Comments»

1. Sevara - August 24, 2006

Bizda nogiron, kasal bolalar haqida gapirilmaidi, bundai bolalar oilalari uyalib bolalarini yashirishadi ham. Ular kochaga chiqganda boshqa bolalar ularni mashara qilganidan uidan chiqmaidigan bolib qolishadi, maktabda oqish yo davolanish haqida gapirmasak ham boladi. nega shundai a? Otam katta bolgan qishloqda shundai ‘jinny’ deb atalgan osmir bola bor edi. Uning ustidan hamma kular edi. Mening esa rahmim kelardi bechoraga… Bu mavzuni kotarib chiqganlaringiz uchun katta rahmat.

2. Valiahd - August 25, 2006

Aroq ichmaslik kerak, tamaki chekmaslik kerak, zino qilmaslik kerak, oqibati yaxshi bo’ladi, InshoOlloh!

3. Valiahd - August 25, 2006

darvoqe, narkotik ham iste’mol qilinmasa, yana yaxshi…

4. Otabek - August 28, 2006

Afsuski, Sevaraning gapida jon bor, bizning jamiyatimizda nogironlar uchun yetarlicha imkoniyatlar yaratib qo’yilmagan.
Autizmga yo’liqqan kishilarda favqulodda qobiliyatlar bo’ladi, deb eshitganman. Masalan, dunyoda shunday insonlar bor ekanki, biron 5-6 xonali qiyin sonlarni bir-biriga qo’shish yoki bir-biridan ayirishni so’rasangiz, xuddi kalkulyatordek, bir lahzada javobini berishar ekan. Autizm bilan og’rigan bir real kishi haqida “Rainman” (Yomg’ir odami) filmida yaxshi hikoya qilinadi. Bir lavhada do’konchi yerga bexosdan to’kib yuborgan gugurt donalarini film qahramoni bir pasda sanab tashlaydi…

5. munisa - April 16, 2014

Assalomu alaykum va rahmatullohi va barakotuh bu hammasi ollohni kudrati bu wunday yaratadiki aqli joyda bulgan insonlarga ibrat bulsin lekin bunday nogironlar ollohni erkasi buladillar.


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: