jump to navigation

Дунёда семизлар сони ортиб бормоқда August 19, 2006

Posted by ayollar in Salomatlik.
trackback

Америкалик мутахассисларнинг ҳисоб китобларига кўра, дунё бўйлаб семиз инсонлар сони 1 миллиардга етган. Ва бу рақамлар қорни оч одамлар сонидан ҳам юқори экан. Жаҳондаги тўйиб овқат емайдиган инсонлар 800 мингни ташкил этар экан. Семизлик муаммоси ҳам камбағал, ҳам бадавлат давлатларда учрайди. Қишлоқ жойларида яшовчи одамлар орасида ҳам семизлар сони кўпайиб бормоқда. АҚШдаги Калифорния штати дорулфуни олими Барри Попкиннинг таъкидлашича, семизликнинг ортишига асосий сабаблардан бири одамларнинг жисмонан камроқ ҳаракат қилиши бўлса, яна битта сабаб – нотўғри овқатланишдир. Хитой мисолида айтиладиган бўлса, уларнинг дастурхонида хамир, нон ёки сабзавотли овқатлар ўрнини гўштли таомлар эгалламоқда. Шу билан бирга, хитойликлар камроқ пиёда юриб, автомобиллардан кўпроқ фойдаланиш, вақтларини телевизор олдида ўтказишга, камроқ ҳаракат қилишга одат қилишаётган экан. Австралияда анжуманга сўзга чиққан профессор Попкин дунёнинг барча ҳукуматларини ўта семизлик муаммосига қарши тадбирлар олиб боришга ундади. Унинг фикрига кўра, одамларни соғлом ҳаёт кечиришга озиқ-овқат маҳсулотлари назорат қилиш орқали ундаш мумкин. “Масалан, шакарли, калорияси юқори совуқ ичимликлар сал қимматроқ қилиб сотилса, одамлар уларни камроқ истеъмол қилишга мажбур бўлишади,- дейди Попкин,- Бошқа томондан эса, мева-сабзавотларни ўстирадиган деҳқонларга кўпроқ молиявий ёрдам ажратсак, мевалар арзонлашиб оддий одамлар дастурхонларига кўпроқ ва тез-тез пайдо бўлар эди”.
Ўзбекистонликларнинг овқатланишига келсак, бизнинг миллий таомларимиз жуда ширин, жуда мазали-гап йўқ. Аммо, деярли барчаси колорияга бой бўлиб, одамнинг семириб кетишига олиб кетади. Таомлар подшоҳи Паловни ўзи бўладими. Менга битта ҳикояни айтиб беришган эди – россиялик бир деатолог олим Ўзбеккистонга ташриф биланми, меҳмон бўлибми келганда, мезбонлар палов тайёрлаб уни меҳмон қилишган. Олимимиз эса, ҳеч кимга билдирмасдан паловдан озгинасини бекитиб чўнтагига солиб қўйган экан. Москвага қайтиб у миллий таомимизни лабороторияда анализ қилса, бир коса палов еган инсон икки кун овқат емасдан юриши мумкин экан-шунчалик ичида калориялари кўп экан! Тонг отишига бериладиган ошга борган чет элликлар кун бўйи ҳеч нима ея олмасдан юрганларини ҳам эшитгандирсиз. Бир нарса ачинарли- миллатимизда юрак касалликларидан эрта ўлим ҳоллари кузатилади. Ўзбекистонда эркак кишининг ўртача умр кўриш даражаси 64 ёш. Юрак касалликларига олиб келувчи асосий сабаб эса- гўштли ва ёғли таомларни ҳаддан ташқари ейишдан қонда холестрин даражаси ошиши ва етарлича жисмоний ҳаракат йўқлигидир. Хулоса, паловни ёғсизроқ қилиб пиширинг. Mева-сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг! — Шоира

Comments»

1. Zafar - August 22, 2006

Semizlik yomon demoqchimiz? Ayol kishi qanchali semiz bo’lsa shunchali boshqalarga go’zal bolib korinadi deb oilaiman. Nima qibdi semizlar soni kopaisa? Ozg’in bolsishdan kora semiz bolish yahshiku!

2. Marxabo, Gavhar, Husniddin - August 29, 2006

Semizlik yahshi lekin meyorida bulgani yahshi.

3. Marxabo, Gavhar, Husniddin - August 29, 2006

Hamma narsa yoshga bog’liq yosh qizlaga semizlik umuman yarashmaydi lekin yosh uturgandan kegin semizroq bulgani yahshi :))

4. Gavhar - August 29, 2006

Semizlik yahshi lekin meyorida bulgani yahshi

5. Loriley - September 9, 2006

Semizlikning yaxshi tomoniodan kora salbiy tomonlari koproq. Birmuncha kasalliklar semizlik orqasidan kelib chiqadi. Hususan qand, qon bosimi oshishi zamirida kupincha semizlik yotadi. Kishini lanj qilib, hushyorligini kamaytiradi. Ayniqsa ayollarga qiyin, yoqtirga dukon, yoqtirga kiyimlarni olib kiyolmaysan kishi. Ishxonada ham chaqqon harakatlanolmaysan kishi. Ha albatta oyoqlarni ham tushunish kerak-da 60 kilo yuk bilan 90 kilo yukni kotarib u yoqdan bu yoqqa chopish orasida farq bor, uzi boladimi …

6. Nigora - September 18, 2006

Semizlikni kasallik deb bilaman. Bizda, o’zbeklarda semizlikni qo’y ko’tarar degan maqol bor. Shunday ekan, ortiqcha vaznga na hojat?!
Inson o’zida ortiqcha vaznni seza boshladimi darhol parhezga o’tirishi kerak.Bu borada amerikalik dietolog olim Pols Bregning “Ochlikning mo’jizaviy tuhfasi” kitobida yozilgan fikrlarga amal qilinsa yaxshiroq bo’larmidi?!

7. DILIM - November 23, 2006

Aziz ayolar menga semizlikni yo’q qilish uchun maslahat bering!


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: