jump to navigation

“Бу хақда бировга айтишга қўрққанман” August 15, 2006

Posted by ayollar in Mayishiy Zo'ravonlik.
trackback

ЮНИСЕФ болаларни химоя қилиш ташкилоти чоп этган тадқиқот натижаларига кўра, Буюк Британияда бир миллион бола ота онаси томонидан зўравонлик қурбони бўлиб яшаб келаётган экан. Ана шундай жабрланувчилардан бири 16 ёшлик Зина исмли қиз бўлиб, ўгай отаси томонидан йиллар давомида калтак егани хақида гапириб беради. Зина ўгай отаси онасини урганига ҳам гувоҳ бўлган. boy Калтаклашлардан кейин онасининг баданидан қонни ерга оққанини кўрган. Саккиз ёшлигида отаси соат неча бўлганини сўраганда, хато жавоб бергани учун қандай калтак егани хақида шундай деган: “Мени шундай қаттиқ урганки бошимни диванга уриб йиқилиб тушганман. Кейин мени тепа бошлаган. Қўрқиб кетганимдан иштонимни хўл қилиб қўйганман”. “Кимгадир бир нима айтишга жуда қўрқганман”,- дейди Зина, -“Айтсам, отам билиб қолиб кейин онам билан менинг адабимизни берадими деб қўрқганман”. “Телевизорда болаларни урганларини кўрсам бекиниб олардим, менга у сахналар отамни эслатар эди”. Натижада Зина ўзига ишонч йўқотиб, мактабда ёмон ўқий бошлайди. Ҳар йил бошқа синфга ўтмасдан қолиб кетади… Мактаб директорлари хавотир олиб уни психологга боришини тавсия этишади. Бошида у психологга уйда бўлаётган зўравонликлар, урушишлар хақида айтмайди. Кейин эса, ўзига ишонч пайдо бўлиб бошидан ўтганларини гапириб бера бошлайди. Психолог Зинанинг энг яқин дугонасидек бўлиб қолади. Бироқ Зина 10 ёшга тўлганида тўсатдан ўз жонига қасд қилиш мақсади билан дори ичиб қўйгани маълум бўлади. Зинани касалхонага олиб кетишади. “Мен ўз хаётим яхши томонга ўзганишига ишонмай қўйдим. Хаётим давом этишига ҳам бошқа сабаб кўрмадим”- деб зорланади Зина ўз қарори хақида. Зинани бошқа психологга ва яна бошқа шифокорларга олиб боришади. “Мен газеталар, китоблар ўқиб, бундай азоблар фақат менинг бошимга тушмаганини англадим. Менга ўхшаган болалар кўплигини тушуниб сал енгил тортдим”. Зўравонлик қурбонлари бўлмиш болаларга Зина шундай маслаҳат беради: “Ишончни йўқотманг! Атрофингиздагиларга уйингизда нималар бўлаётганини айтишни истамасангиз, ёрдам берувчи аноним телефон тармоқларга мурожаат қилинг, улардаги одамлар номингизни айтмасангиз ҳам ёрдам беришга, маслаҳат беришга тайёр”. ЮНИСЕФнинг таъкидлашича, ота она томонидан калтакланган болалар ўзларига нисбатан ишончни йўқотиб, мактабда ёмон ўқиб, хайдалиш хавфи мавжуд. Кўп холларда эса ўзлари хам кейинчалик бошқаларга қўл кўтаришадиган бўлишади.

Comments»

1. Diydor - August 16, 2006

Uzbek oyilalarida ham bolalarning kaltaklanishiga kup guvoh bulganman. Qushnimiz qizini arzimagan narsalar uchun kaltaklardi. Esimda bor erkak odam ba’zida katta kaltak olib 9-10 yoshlardagi qizini quvlab yurardi. Ba’zan uynab ketib qolgani uchun, ba’zan biror ishni qilish xotirasidan kurailgani uchun. Achinarlisi bu uning ugay ota emas, chin otasi edi. Umuman, bolalarini kaltaklash uzbek oyilalari uchun ham yangilik emas. Biroq, uzbek bolalarning dardlariga kuloq tutadiganlar qaerda deysiz. Ularni mutaxasisma-mutaxasis olib yuradiganlarni ham topish amrimahol. Men Uzbekistondan tashqaridaman, ammo bolalar uchun аноним телефон тармоқларi ham yulga quyilmagan bulsa kerak deb uylayman. Yana ham bilmadim.

2. Gavhar - August 29, 2006

Yoshim 17 hali ota onamdan kaltak eganimcha yuq lekin ulardan juda qurqaman chunki ularni hurmat qilaman hamma narsa yosh ota onaga bog’liq


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: