jump to navigation

Сиз бахтлимисиз? August 3, 2006

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
trackback

Sevishganlar Пауло Коэльонинг Зоҳир деб номланувчи китобини ўқиганмисиз? Унинг русча таржимаси ҳам чоп этилганди. Унда эр-хотин, оила мавзусига эътибор қаратилади. Машҳур ёзувчининг журналист рафиқаси бедарак йўқолади. Ва воқеалар мана шу нуқтадан ривожланади. Аввалига ҳар хил эҳтимоллар кўриб чиқилади- бу жиноятчилик амалими, биров ўғирлаб кетдимикин, ўлдириб кетганми… Ниҳоят, ўйнаши билан қочиб кетган бўлсачи деган хулосага ҳам келади. Лекин нима учун, ҳеч бир огоҳлантиришсиз? У хотини билан ўтган ўн йиллик умрини таҳлил остига олади. Рафиқасини кетиб қолишига олиб келган асосий сабабни билишга уринади.Ўзи истаб истамай унинг ёди билан яшай бошлайди, у ёзувчининг ичидаги Зоҳирига айланади. Китоб ёзади. Янада машҳурлашади. Шу билан бирга шахсий ҳаёти ҳам изига тушиб кетади. Аммо, нима учун деган савол унга тинчлик бермайди. Чунки, унинг назарида ҳаммаси силлиқ кетаётган, оилада бир аёлнинг бахтли қилиш мумкин бўлган ҳамма нарса бор эдику, деб ўйлайди у – уй-жой, пул, иш, унга хамдард бўла оладиган, уни тушуна оладиган эр…ва ҳокозо. Хуллас, у калавани учини топгандек бўлади. Хотинининг сирли таниши Михайл пайдо бўлади. Михайлнинг ҳикоялари уни саёҳатга етаклайди. Ходисаларнинг маълум қисми Қозоғистонда кечади. Хуллас, хотини муҳаббат излаб бош олиб кетгани аниқ бўлади. Мен китобни бошдан оёқ ҳикоя қилиб бермоқчи эмасман. Аммо, китоб севги-муҳаббат, оила ҳақидаги қарашларимизни яна бир бор савол остига олади. Муҳаббат ўзи нима, оилангиз ниманинг эвазига, мана шу муҳаббат асосида бус-бутун деб ўйлайсизми? Ёки, бошқа манфаатлар уни ушлаб турибдими? Бир аёлнинг бахтли бўлиши учун нима керак ўзи? Фикрларингизни кутиб қоламан. __Дийдор

Comments»

1. nomsiz - August 5, 2006

muhabbat…bu bor narsami uzi?

2. muhabbat - August 5, 2006

Albatta bor! Sevib-sevilmagansiz chog’i?

3. nozanin - August 5, 2006

Muhabbat bu Allahdan berilgan tyugu .brinchi o’rinda Allahga muhabbat keyin uni rasuliga !

4. Муҳаммад - August 6, 2006

Бисмиллаҳ…
“Сиз бахтлимисиз?” деган саволга, тарихда ўтган буюк алломаларимиздан бири “Ибн Таймийя” раҳматуллоҳи алайҳининг ҳикматли сўзлари жавоб бўлади, у киши бир неча бор ҳақ сўзни очиқ-ойдин айтганлари учун қамоққа ташланиб, бу дунё ҳаётларининг охири қамоқда тугашидан олдин айтган эдиларки:
“Бу дунёда бир жаннат – боғ бор, бу боғга кирмаган одам қиёмат кундаги жаннатга ҳам кирмайди, бу боғ : Иймон лаззатидир! Менинг боғим қалбимда! Душманларим менга зарар келтираман деб ҳар анча урунса ҳам асло бу жаннатдан мени чиариб ташлолмайди! Улар (душманларим) мени ватанимдан ҳайдаб чиқарса мен Аллоҳнинг кенг ерида саёҳат қилиб янада иймоним зиёда бўлади! Ёки улар мени қамоққа ташласа мен Парвардигорим билан халватда бўлиб маза қилиб ибодат қилиб, янада кўпроқ иймон лаззатини татийман! Ёки улар мени қатл қилсалар унда мен энг катта орзуларимдан бири бўшлмиш шаҳодатга эришаман! Шаҳидликни ҳатто Пайғғамбарлар умидқилишган! Шундай қилиб мен иншааллоҳ ҳар қанда ҳолда ушубу жаннатда – иймон лаззати билан яшайман, Аллоҳим ушбу иймоним билан охиратдаги жаннатга омон етказишини сўраб қоламан!” деганлар.
Қамоқда Қуръони каримни 80 мартадан зиёд хатм қилиб охирги хатмларида қуйидаги ояти каримани ўқиб вафот қилганлар:
Маъноси: “Ҳақиқий тақволик инсонлар охират Жаннатларида роҳат қилиб, Саховатли Павардигорлари ҳузурида бўладилар!”

5. Dilbar - August 6, 2006

Sevib turmush qurganman. Ammo, tuydan keyin oyilada turli muammolar kelib chiqa boshladi, uning orqasidan kelishmovchiliklar. Menimcha, bu hamma oyilada buladigan narsa. Ammo, baribir erim bilan avvalgidek sevgi-muhabbat haqida emas, kuproq oyila tashvishlari haqida gaplashamiz. Nima bulmasin bir-birimizga toqat qilishga harakat qilamiz. Oyilamni buzilishini istamayman. Bu erimni hali ham sevishimni anglatadimi? Bilmayman.

6. Нилуфар - August 10, 2006

Италиялик олимлар эъҳтиросли севги мухаббат умри (яъни севгилингизни кўрганда юрагингиз тезроқ уриши, доимо улар ёнида бўлиш истаги, бир бирининг камчиликларини кўрмаслик ва хоказо) узоғи билан бир йил бўлишини исботлашганлар. Ундан кейин ҳар кунги хаёт, рўзғор бошланиб ё бу, олдин юзаки бўлган севги, чуқурроқ хис туйғуга айланади ё ўзаро келишмовчиликлар, жанжаллар тагида йўқ бўлиб кетаркан… Мен ҳам севиб турмуш қурганман. Фарзанд кўрганимиздан кейин турмуш ўртоғимнинг баъзи одатлари ғашимни келтира бошлаб, майда чуйда нарсаларга хафа бўлаверганман. Қарасам, бундай кетишда ўртамизга фақат танглик ошиб келаяпти. Буни тушунганимдан сўнг тоқат билан, арзимаган нарсаларга кўзимни юмиб эримнинг яхши тарафларига кўпроқ аҳамият бериб, уни мақтаб юришга қарор қилдим. Шундан бери ўзаро хафалар ҳам деярли камайди, эрим ҳам менга ёқмас одатларини камроқ қилишга харакат қилаётганини сездим (масалан пайпоқларини ечиб хамма жойда қолдириб кетиш: бу эркакларнинг энг кўп учрайдиган одати бўлса керак, а?) Хуллас айтмоқчи бўлганим бошида бўлган севги мухаббат фақат муносабатларнинг бошида бўлади. Кейин эса ҳар бир “қўша қаришни” истаган эр хотин ўз иттифоқи устидан “ишлаши” керак, яъни бир бирини кечириш, кўп талаблар қўймаслик, бир бирини қандай бўлса камчиликлари билан бирга қабул қилиши керак деб ўйлайман.

7. Лола - September 23, 2006

Энг ёмони сен севсангу, у сенга бефарк булса, бунданда ортикрок азоб борми дунёда

8. Аноним - October 16, 2006

Анчайин нозик ва керакли масалани уртага куйибсизлар.
Бир аёлнинг бахтли булиши учун нима керак? Уйланиб колдим, менинг аёлим бахтлими? Мен хар куни эрталаб ишга кетаман, кечкурун 6-7 ларда ишдан келаман, агар кучки овкат тайёр булмаган булса хотинимга ёрдамлашаман, ахлат чикараман, углимга дарсини тайёрлашга ёрдам бераман ва хоказо, ойида 3-4 марта узимкечки овкатни атйёрлайман, ва албатта бу “Ужин при свечах”, яъни, яхши вино, болаларга кока кола (яна алламбалолар) билан утади. Баъзи пайтларда ишдан анча кеч келишим, ёки ичиб келишим мумкин, у такдирда, овкатланаману, телевизор деган эрмакнинг пультини кулимга олиб, рупарасида ётаман, (Ёмон уйламанг, мен ичганимда уйда байрам, бир огиз хам каттик суз, ёки купол муомала булмайди, мен болаларимнинг отига айланаман, болаларим елкамдан тушишмайди) хуш, менинг аёлим бахтлими. У эрталаб вактли туради, нонушта тайёрлайди, мени ишга, углимни мактабга кузатади, кейин кир ювиш, овкат килиш, уй тозалаш ва хоказолар, тушдан кейин углим мактабдан келади, уни овкатлантириш, кийимини тозалаш, кечки овкатга тайёргарлик. Соат 6-7 ларга ЭР деган жаноби олийлари кириб келадилар, уни кутиб олиш, кийимини тозалаш, корнини туйдириш, ва хоказолар. Хуш менинг аёлим бахтлими? У хеч качон нолимайди, мен унга талаб килган нарсасини таъкикламайман, сураган узугини хозир олиб бемасам, кейинрок олиб бераман, лекин албатта олиб бераман. Баъзида, оилавий булиб бирои бир кафега овкатлангани борамиз. Хуш, у бахтлими? Уйимизда жанжал десам булмасу, хар холда, майда гап-сузлар булиб туради, баъзида бу гап-сузларни согиниб коламиз, ярашишнинг йули… майли, бу ортикча, хуш, аёлим бахтлими.
Менимча, бахтли булса керак, чунки, хамма вакт атрофимда гирдикапалак, мен айтган суз, оиламда конун, мен ёктирмайдиган ашулани, менинг боримда хеч ким эшитмайди. Балким мен эгоистдирман, балким хотиним куркканидан шундайдир, менимча йук, нимадан куркиши керак, урмасам, сукмасам, хатто касал булганда ички кийимигача ювганман. Демак, менинг аёлим бахтли! Бу албатта менинг фикрим, узининг айтишича, жудаям бахтли. Бир аёлга бахт бера олган эканман, демак, мен хам бахтли одамман.
Уртамиздаги севги масаласига келсак, олдинги севги йук, хозир анча бошкача севги, турмуш, бола-чака ташвишларига аралашиб кетган, олдингидан минг чандон кучли севги. Хуш, менга яна нима керак, демак мен бахтли эканман. Янаям билмадим, буни бошкалар канака тушунади, бу хар кимнинг узига хавола. Бошкларнинг менинг оилам хакидаги фикри кизиктирмайди, тугри, ижобий фикри албатта яхши, салбийси мен учун хеч канака ташвиш тугдирмайди.
Ёзганларимни укишга сабрингиз етгани учун рахмат.
Хаммангизга бахт тилайман!


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: