jump to navigation

Кўкрак касаллиги хақида нима биласиз? July 17, 2006

Posted by ayollar in Salomatlik.
trackback

Жаҳон бўйлаб ўтказилган тадқиқотга кўра қиз-бола талабаларнинг аксарияти кўкрак касаллиги хақида етарли маълумотга эга эмас эканлар. 23 мамлакат бўйлаб 10 мингдан ошиқ талаба қизлар савол жавоб қилинган. Оқибатда улардан атиги 5 фойизида алкоголь ичимликларни истемол қилиш, семизлик ва жисмоний машқ йўқлиги кўкрак касаллигига йўлиқиш хавфини ошириши хақида хабарлари бор экан. АҚШдаги талабалар Оврўпадаги талабаларга нисбатан кўпроқ маълумотга эга бўлсаларда, улар ҳам турмуш тарзи билан соғлом яшаш одатлари кўкратон саратонига қандай алоқаси борлигини яхши англашмас экан. Хўш, қайси омиллар кўкрак касаллигига йўлиқиш хавфини оширади? Булар:
– аёл кишининг ёши катталашиши билан хавф ошади
– менструацияси эрта ёшда бошланган аёлларда кейинчалик касалликга йўлиқиш хавфи ҳам каттароқ
– менопауза кеч бошланиши
– алкогол ичимликларни кўп истемол этиш
– семизлик
– контрацептив дорилар билан фойдаланиш (кичик хавф)
– оила аъзоларида олдин кўкрак касаллиги учрашиши
– гормонлар ичиб даволаниш
Энди кўкрак касаллиги хавфини камайтирувчи омилларга ўтсак. Назаримда буларни хаммаси жуда мухим:
– болангизни эмғизиш
– бир неча фарзанд туғиш, жуда кеч ёшга қолдирмасдан (30ёшдан олдин)
– қад-қоматингизни хушбичим сақлаш, спорт, гимнатика билан шуғулланиш
– сигарета чекмаслик
– соғлом овқатланиш
Сизчи, кўкрак касаллиги хақида қанча биласиз? Бу касалликга йўлиқишдан чўчийсизми? Шоира

Comments»

1. Londondagi O'zbek - July 17, 2006

Men erkak kishi bo’lsamda UK ga kelganimdan buyon bu kasallik haqida ko’p eshitaman (skin cancer deyishadi bular)

taxminimga ko’ra har 4 ayoldan bittasida borov shu skin cancer degani…

Ayollarimiz salomat bo’lishsin.


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: