jump to navigation

Жасминнинг калтакланиши… July 13, 2006

Posted by ayollar in Yulduzlar Hayotidan.
trackback

Жасмин Россия эстрада юлдузларидан бири Жасмин Москвадаги шифохоналардан бирида оғир аҳволда ётибди. Маълумотларга кўра, унинг юзига жиддий зиён етган, баданида кўплаб лат еган жойлари бор. Шунингдек, Жасминга мия чайқалиши ташхиси куйилган. Жасмин (асли исми Сара Семендуева) эри Вячеслав Семендуев томонидан икки кун давомида калтакланганлигини билдирган. Маълумки, Жасмин Россия шоу бизнесида эри кўмагида пайдо булган. “Эльдорадо” номли бир қатор супермаркет ва ресторанлар хўжайини 46 ёшли Вячеслав Семендуев Жасминнинг хомийси хисобланади. Россия шоу бизнесида оилавий жанжаллар тез-тез кузатиладиган холат. Таниқли хонанда Валерия (Алла Перфильева) уч нафар боласининг отаси продюсер Александр Шульгин томонидан узок йиллар давомида калтакланган. Кристина Орбакайте билан Руслан Байсаров можароси хам кўпчиликка маълум. Оилавий жанжал натижасида Кристина хатто бурнини жаррохлик операцияси қилдиришга мажбур бўлганди. Айни пайтда Жасминнинг калтакланиши юзасидан жиноий иш очилган бўлиб, тергов ишлари олиб борилмокда. Хонанданинг эри В.Семендуев “Жасмин ўзини ўзи калтаклаган”.- деган фикрни ҳам билдирган. Хммм… Жасмин калтакланишининг бошқа оддий аёл калтакланишидан фарқи шундаки, оддий аёл милицияга бормайди эрхотин ўртасида бўлганини бекитишга уринади, ўз ўзини химоя қилишга ҳам уринмайди… Воқеа тафсилотлари билан танишишни хоҳласангиз саҳифаларимизни кузатиб боринг.

Comments»

1. Шоҳида - July 13, 2006

ҳмммм…хотинига қўл кўтарадиганлар фақат ўзбеклар эмас…

2. n0xyl - July 13, 2006

Шохидахон сиз нима деб уйловдингиз. Гуруч курмаксиз булмайди дегандайин хотини уриш бирор бир миллий группага хос ахмоклик эмас.

Лекин билмасдан туриб Жасминнинг эрини ёмонлаш хам нотугри. Биз жанжал пайти тепасида турганимиз йук-ку.;


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: