jump to navigation

Яшасин мультфилмлар! July 13, 2006

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
trackback

toes Уч ёшлик ўғилчам бир хафтадан бери тонг отиши билан соат 6да тураяпти. Нима қилишимни билмайман. Ўзим жуда кеч ётаман. Энг эртаси соат 11 ярим бўлса керак. Кейин яна кечаси икки уч марта уйғониб ўғлимнинг хонасига кириб иссиб кетмагани совуқ емаётганларини текшириб чиқаман. Оқибатда уйқуга тўймасдан юрибман, кундузи хам уйқусираб. Нима қилсам экан энди. Кечроқ ётқизсак ҳам хеч фарқ қилмади. Хонасининг деразасини пардалар билан қоронғи қилиб қўйганман… Яхши ҳамки мультфилмлар бор экан. Соат 6дан кейин қайта ухла олмасам ҳам, ўғлимга ўзбек тилидаги мультфилм қўйиб бераманда яна ярим соатча ётиб келаман. Кейин эса бошланади: “Ойи, келинг!”, “Ойи, от бўлинг, юринг ўйнайлик!”. “Ойи, жвачка чайнайман!” “Сок ичаман!” Хеч қиси йўқ дейман ўзимга: шундай болам борлигига шукурман. Эртага эрталаб эса эримнинг эрта туриш навбати.😉 Шоира

Comments»

1. Malika - July 13, 2006

Shoyira,
sizga nima maslahat berishni bilmayroq turibman. Mening o’g’lim kechasi juda yahshi uhlamasa ham, ya’ni bir-ikki marta o’yg’onib chiqadi, ammo ertalab 8-9gacha uhlaydi. Biz ham sizga o’xshab kech yotamiz, 12-1da. Shuning uchun men 6-7da turashni sira ham istamayman.
O’g’limning kech turishiga sabab u (2.5 yosh) birinchidan, kech yotadi va ikkinchidan, hali ham biz bilan bir karavotda uhlaydi. Agar o’zining karavotiga yotqizsak, yarim kechasi o’yg’onadi, va yig’lamasdan, nolimasdan, yonimga yotadi-da qaytib uhlaydi.

Men ishdan kech kelib o’g’lim bilan bo’lishni, o’ynashni istayman, shuning uchun ham u kech yotadi – 10-10:30da. Kunduzlari esa, bir kun 2 soat uhlasa, ikkinchi kun umuman uhlamaydi.

Ba’zi bir ota-onalar yosh bolalarini alohida yotqizishni to’g’ri deb o’ylaydilar (Americada bular aksariyat) va “bolam biz bilan uhlaydi” desam, menga tanqid ko’z bilan qaraganlari ko’p. Lekin biz uchun bu juda ham tabiiy bo’lib qolgan. Men ham uyquga to’yaman, bolam ham.

2. Malika - July 13, 2006

O’zbek tilidagi multfilmlarni qayerdan toptingiz? Men ham sizga o’xshab o’g’limga o’zbekcha gapiraman, lekin ingliz tiliga qaraganda o’zbek tilida kam gapiradi.

O’zbek tilidagi bolalar kitoblari va multfilmlarni qayerdan topsa bo’ladi o’zi?

3. ayollar - July 17, 2006

Ўзбек тилидаги мультфильмларни Ўзбекистонга борганимизда олиб келамиз. Ўғлингиз билан фақат ўзбекча гаплашсангиз у ҳам гапириб кетади. Бирга уҳлаш уҳламасликга келсак эса ҳар бир она ўзига нима қулай бўлса шуни қилади. Мен жуда кеч ётаман (соат 11 яримдан кейин), ёш болага бундай режим тўғри келмайди шунинг учун ўғлимизни соат 9ларда ўз хонасида ухлатамиз. Афзаллиги шундаки ўғлимиз тун бўйи уйғонмасдан ухлайди! Чақалоқлигида мен билан ухлаган пайтлари мен уйқуга тўймас эдим, доимо йиқилиб тушиш хавфи хақида безовта бўлиб уйғониб чиқар эдим. Тўғрисини айтсам эримга ҳам жой қолмас эди. У бечора диванда ухларди. Лекин дейлик ўғлимизнинг бирор жойи ориб кечаси уйғониб қолса мен уни ўз кроватимизга оламан… Ўзбекистонда ҳам бошқа анъанавий жамиятларда ҳам кўпчилик оналар болалари 4 ё 5 ёшигача бирга ухлашади. Кимга қандай метод тўғри келса шуни қилиши керак демоқчиман. Шоира


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: