jump to navigation

Зиданнинг калла қўйиши… July 10, 2006

Posted by ayollar in Yulduzlar Hayotidan.
trackback

zidane-headbutt.jpg Кечаги матчни биз Франция командаси ютишини истаб томоша қилдик. Франция ўйинчилари ҳақиқатдан жуда яхши ўйнадилар, айниқса ўйиннинг иккинчи қисмида италияликларга франсизларнинг такрор такрор хужумларидан қийин бўлди. Ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганида Франциянинг миллий қаҳрамони бўлмиш футболчи Зайниддин Зидан тўсатдан бор кучи билан Италиянинг химоячиси Марко Маттерацига калла қўйди. Оқибатда Зиданга қизил карточка берилди, уни ўйиндан четлатишди, Франция эса пеналтиларда Италияга ютказди. Бўлган воқеяни Зидан ўзига сира кечира олмаса керак. Аҳир кечаги ўйин унинг энг охирги халқаро ўйини эди. 1998 йил жахон кубогини Франция ютишига сабабчиларидан бири бўлган Зидан бу йилги кубокдан кейин “катта” футболдан кетишга қарор қилган эди. Франциядаги ишқибозлари эса – бир хафтадан бери “Зидан” деган футболкаларни кийиб юрган 5-6 ёшлик болалардан тортиб 80 ёшлик нафақадорларгача – миллионлаб одамларнинг ҳафсаласи пир бўлганичи? Ким билади, Зидан ғазаби устидан назорат йўқотиб қўймаганида пеналтиларда Италия юта олмасмиди? Бошқалар “Маттераци Зиданга қандай хакорат айтган бўлиши мумкин?” деган савол устидан бошларини қотиришаяпти. Франциянинг яна бир ўйинчиси Уиллиям Галласнинг айтишича, бир пайтлари футболчилар нафақат тўп орқали ютишга харақат қилишади, иғвогарлик қилиб хакорат ҳам қилишлари мумкин. “Зиданга ҳам қандайдир у қабул қила олмайдиган гап айтилган” деди Галлас… Нима бўлмасин Зидан ўз қилмишидан жуда хафа… Ҳалқимизда “Жаҳл – душман, ақл – дўст” деб тўғри айтишар экан…

Comments»

No comments yet — be the first.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: