jump to navigation

Ўн беш ёшли келинчаклар July 5, 2006

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi, Salomatlik.
trackback

Келинчак Хоразмда яшовчи қўшнимиз Бикажон опа 15-ёшли қизи Инобатни қўшнисининг ўғли Зафарбекка турмушга берди. Никоҳ оқшомида мактаб ўқувчилари мазза қилиб ўйнаб-кулишди. Қишлоғимизда мактаб ўқувчисининг турмушга чиқиш холати аввал бўлмаганлиги учун-ми, тўй шов-шувларга сабаб бўлди. Кўпчилик қизини эрта узатаётганлигини Бикажон опанинг пули кўплигига йуйишди. Бикажон опа саккиз йилдан буён тижорат мақсадида Россияга қатнайди. Оқ либосда базм турига чиққан Инобатнинг думпайган корни барча нарсани ошкор қилди-қўйди. Инобат беш ойлик хомиладор экан. Россияга кетганига бир йилча бўлиб қолган Бикажон опа бундан бехабар қолган. Хабар топгач эса зудликда тўй тараддудини бошлаган. Тўйдан бир ой ўтар ўтмас Инобатни туғруқхонага ётқизишди. Оғир жарроҳлик операциясидан сунг болани олиб ташлашди ва Инобатга бундан кейин фарзанд кўрмаслигини айтишди. Маълум бўлишича, ёш қизнинг организми бола кўришга жисмонан тайёр бўлмаган. Мактаб партасидан чимилдиққа йул олган Инобат сингарилар сўнгги пайтда Ўзбекистонда кўпайиб бормокда. Бунинг турли хил сабаблари борлигини кузатиш мумкин. Бундай холат айниқса бой-бадавлат хоноданларда урф бўлиб бормоқда. “Қўлимда давлатим борлигида дабдабали тўй қилсам бунинг нимаси ёмон? Хозир барча бойваччалар шундай қилаяпти”, дейди 16-ёшли ўғлига 15-яшар қизни хотинликка олиб берган Абдусамад ака. Камбағал оилаларда эса қизини эрта турмушга беришнинг иқтисодий сабаби мавжуд. “Худо қиз фарзанд берганига шукур,- дейди ёш қизини эрга берган Жамила опа .-Иқтисодий оғир ахволга тушиб қолган эдик. Яхши оиладан куёв чиқди. Калин пули эвазига сал бўлса-да, аҳволимизни унглаб олдик”. Вояга етмаганлар орасида эрта турмуш қуриш холатларининг кўпайишига яна бир сабаблардан бири эса – Оналар пул ишлаш учун тижоратга берилиб, фарзандлар тарбияси эътибордан четда қолаётгани. Бунинг натижасида қизлар енгилтаклик қилиш холатлари учраётир. Ота-она бундай шармандаликдан қутулиш учун қизини ёш бўлса-да, турмушга беришга мажбур бўлмоқда. Тиббиёт ходимлари эса қизларни эрта турмушга беришнинг асосий сабабини оилада тиббий маданиятнинг етишмаслигида деб хисоблайдилар. Аҳоли ўртасида тиббий маданиятнинг ўсиши болалар ва оналар ўлимининг камайишига олиб келишини таъкидлайди улар. 15-яшар қиз туғишга жисмонан ва маънан тайёр эмаслиги оқибатида ёш келинчакнинг соғлигига жиддий зарар етиши холатлари учраб туради. Шунингдек, тиббиёт ходимларининг билдиришича, 15-ёшли оналардан нуқсонли фарзандлар дунёга келиш эҳтимоли жуда баланд. Улардан туғилган болаларнинг бош суяги жароҳатланиши, юрак ва ўпка касалликлари учраши мумкин. Кейинги пайтда Узбекистонда никоҳсиз туғилган болалар сони ошиб бормокда экан. Сабаби вояга етмаган қизлардан туғилган фарзандлар никоҳсиз туғилган хисобланади. Яъни ёш кизлар шаръий никоҳ орқали оила қуришади, лекин турмуш қуриш ёшига етмаганлиги боис давлат органидан қонуний равишда рўйхатга ўта олмайдилар. Натижада улар ёлғиз она хисобланиб, улардан туғилган чақолок ёлғиз онадан туғилган деб, онанинг фамилиясига расмийлаштирилади. Навоийлик 104- ёшли Мархамат ая эса қизларни эрта турмушга беришнинг ҳеч кандай ёмон томони йуқ деб ҳисоблашини айтади. Мархамат ая дунёга келганида онаси 12 ёшида бўлган экан. Аямизнинг ўзлари хам 14 ёшида она бўлганлиги айтади. Тошкентликлар ҳам иложи борича қизларини эрта турмушга узатишга харакат қилишади. Қизнинг ёши йигирмадан ўтса, “ўтириб” қолиш хавфи пайдо бўлади. Хўш, сиз нима дейсиз? Қизлар неча ёшдан турмушга чиққанлари маъқул? __Гўзал

Comments»

1. Diydor - July 5, 2006

14-15 ёшли қизларнинг ўзлари ҳали гўдакку, улар болаларига нима бера оладилар? Ҳали ҳаётда бирор бир тажрибага эга бўлмагани етмагандек, ўқиб бирор нарсани ўрганмаган боладан (кечирасиз мен уларни бола деб атаган бўлардим!) қандай она чиқиши мумкин! Ўзимни 12 ёшли қизим бор, қизимни бир-икки йил ичида узатишни тасаввуримга сиғдира олмайман. У бола у ёқда турсин, эр нималиги, унга қандай муносабат қилиш кераклигини қаердан билсин.Менимча, бундай амал қизлари учун эрга чиқишдан бўлак келажакни кўра билмасликдан келиб чиқади. Қиз болага нисбатан “ўқиб олим бўлармиди” деган қараш афсуски жуда кенг тарқалган. Бу фақатгина Ўзбекистондаги муаммо эмас, у ерда ота-оналар кўра-била қизларини ўсмир онага айлантиришса, ғарбда бошқачароқ шаклда содир бўлади.Оврўпода ҳам 12-13 ёшидан ҳомиладор бўлиб қолаётганлар сони ортиб бормоқда. Ўсмир қизлар орасида жинсий касалликларнинг кўпайиб бораётгани ҳам кузатилади. Бунга эса, айримлар жуда эрта ёшдан жинсий тарбияни бошлаб юбориш деб айтадилар. Мактабларда болаларга ҳали кўзлари очилмасданоқ жинсий яқинлик, унда фойдаланиладиган воситалар ҳақида маълумот бериш ҳам болаларнинг тарбиясини бузилишига сабаб бўлмоқда деган қарашлар бор. Мен ҳам бунга қисман қўшиламан. Аммо,бу муаммонинг илдизлари ковлаганингиз сари чуқурлашиб бораверади. Менинг назаримда, асосийси яна ўша келажакни кўра билмаслик ва саводхонликнинг етишмаслигида.

2. Londondagi O'zbek - July 17, 2006

Savodxonlik yetishgan joylarda ham shunaqa…. ko’chalarda bola orttirib.. ko’chalarda tug’ib, ko’chalarga tashlab ketishayapti….

Insof bersin xudo unaqalarga😦

3. nozanin - August 5, 2006

hozirgi payitda engiltak qizlar juda ko’p!Onalar ham qizlariga be etiborlar. hozirgi kunda televizorda berilayotgan teleseriallar,kliplar,har hil bemani kinolarham sabab bo’lmoqda!O’zbek artist qizlar ham rosa aynib ketishyapti ,erkak artistlar esa yarim yalangoch qizlarni kliplarida o’ynatishadi o’shalani yoshlar ko’rib aynib ketishmoqda !

4. Муборак - August 6, 2006

Кийиниш хакидаги фикрларимни давом эттириб айтаманки, кизларнинг беникох тугиб куйишлари, вояга етмасдан хомиладор булишларига барибир оналар айбдор булишади.
Она кизининг тарбиясига беэътибор булар экан, 15 ёшида тугиш холатлари куаяверади.

5. Битард - November 17, 2006

Реквестую перевод.

6. Быдлокун - November 17, 2006

Ахуй тизды пизды аглы!

7. Erkinoy - November 17, 2006

Bitardvoy,
O’zbek tilini o’rgangin kerak bo’lsa. Bu yerga senga cho’ri yo’q tarjima qilib beradigan !!! Yashayotgan yurtninng tuziga tukutma !!! Ko’rnamaklik qilma !!!

8. Битард - November 17, 2006

Вы не модератор, чтобы указывать мне.

9. Erkinoy - November 17, 2006

Baloday tushunar ekansanu ?! Nima endi o’zbekcha gapirsang tiling uzulib yerga tushadimi Bitardvoy ?!

10. notanish - November 17, 2006

Hammani tartibga chaqiruvchi “malikamiz”Erkinoyga nima buldi? Har qanday etirozni chiroyli qilib yetkazsa buladi-ku

11. Erkinoy - November 18, 2006

“Malika” emas, Erkinoyman. “ERKIN OY” , OSMONDAGI OY man “Notanish”.

12. notanish - November 18, 2006

HATTO OSMONDAGI OYDA HAM DOG BOR DEGAN JUMLANI QAERDADIR UQIGANDIM DEMAK SIZ HAM,,,,,,,,,,,,,,,,,

13. notanish - November 18, 2006

Mayli singlim uzingizni oy va agar hohlasangiz quyosh hisoblang lekin muomala odobi va uzbek qizi ekanligingizni unutmasangiz yahshi bulardi.Bu sizga maslahat ham emas chunki siz birovdan urganadigan emassiz.Hayotiz oydek bulsin har doim ………… Bahtli buling

14. Shox Butunboyev - December 1, 2015

Deyram Insaallah Alloy kumag eliyor

15. roza - December 12, 2015

Assalomu aleykum uzr meni ismim roza siladan erdam surab ezyapman iltimos men haqimda emon fikrda bumila hamma ham adawadiyu lekin menda jinsiy aloqa unaqa narsala bumagan hali hudoga wkur qiznan lekin 14ewimda jenskiy tarafla wamollab klitrda kichitiw paydo bulgandi men bilmagan holda uni chuzib yuborganman wuni nima kilsa buladi kizlik pardaga zieni yumi qanaq qib qilgan owibkami tugirlasam buladi iltimos erdam berila rahmat.


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: