jump to navigation

Очиқ-сочиқ кийиниш ёки ёшлар модаси June 26, 2006

Posted by ayollar in Beauty and Fashion.
trackback

Ўсмир қизлар модаси Яқинда онам Хоразмдан Қозоғистонга мехмонга келди. Бу ердаги қизларнинг кийинишини кўрган онам хайратдан ёкасини ушлади. Тўғрида қишлок қизларининг одмигина кийинишига кўникиб қолган одамга шаҳарлик қизларнинг ярим ёлонғоч кийинишлари ўзгача кўриниши табиий. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг марказий шаҳарларида ҳам хотин-кизлар айни шу русумда кийинишади. Бу сўнгги “мода”. Яъни баданнинг елка қисми очиқ, қорин қисмда эса албатта киндик кўриниб туриши лозим. Шу пайтгача калта юбка кийишни қоралаб келган ёши улуғ қариялар ҳам тилларини “тишлашган”. Айникса, ёз ойлари қиз ва аёллар деярли “ечиниб” олишади. Онамнинг айтиб беришларича, яқинда тошкентлик бир қариндошимизнинг қизини унаштиришибди. Тўй куни белгиланиб, хамма нарса тайёр турган бир пайтда қуда томон қизни келин қилишдан бош тортишган. Маълум бўлишича, куёв бўлмишнинг аммаси қизни сўнгги “мода”да кийинган холда кўчада кўриб қолган ва буни барчага етказган. Шу билан қуда томон ярим яланғоч кийинадиган қизни келин қилишни хоҳлашмабди. Бир неча кун аввал Тошкентга бориб келдим. Қозогистонга нисбатан бу ерда кийим-кечакнинг арзонлиги учун ўзимга бир сидра кийим-бош олишни мўлжаллаб, Тошкент дўконларини айландим. Дўкон расталаридаги ёзги кийимларнинг барчаси бир хил кўринишда: елка қисмдаги ингичка ипга уланган бир қарич узунликдаги мато. Бу фақат тананинг кўкрак қисмини ёпиб туришга мўлжалланган. Кўча-куйдаги қиз-жувонларнинг аксарияти ҳам худди шундай кўринишда кийинишган. Ўзим ҳам замонавий русумда кийинаман. Лекин ҳеч мана шундай ярим ялонғоч кийинишга ўргана олмадим. Балки ота-онангиз қаршилик қилишар дерсиз. Йуқ, мен мустақил одамман. Кийинишимга ота-онам хеч қачон таъсир курсатишмаган. Қолаверса, хозир менинг қандай тарзда кийинганимни улар билишмайди хам. Чунки уйдан узоқда, таниш-билишлардан йироқдаман. Барибир шу сўнгги “мода”да кийина олмаяпман. Балки ёшим 18 да эмаслиги учундир. Ундай десам мен тенгилар ҳам “мода” дан ортда қолишмаган. Дугоналар! Сиз нима дейсиз мен замондан ортда қолаяпманми? Умуман узбек қизларининг ярим яланғоч кийинишига сизнинг фикрингиз қандай? __Гўзал

Comments»

1. Shohida - June 29, 2006

Kim nima kiysa, bu uning ishi. Insonning qalbi toza bulsa buldi.

2. ayollar - June 30, 2006

Қорни очиқ майкалар Оврўпада бир икки йилдан бери модада. Балки Оврўпада узоқ пайт яшаб келганим учунми, билмайман, мен моданинг бу йўналишида хеч ўта уятли нарсани кўрмайман: назаримда бу тор жинсилардан кўра сал бўлсада камтаринроқ кийиниш. Аммо Ўзбекистон каби шарқий жамиятда бундай мода одамларнинг маълум бир консерватив қисмини хайратда қолдириши табиий. Одатда ёшларнинг модаси ёши каттароқ аёлларга жуда бачкана туюлади – нафақат Ўзбекистонда, дунёнинг барча мамлакатларида. Катталар доимо ўсмирларнинг кийинишиni танқид қилиб юришади. Ўзбекистонни ажратиб турувчи – бизда инсоннинг кийинишига хаддан ташқари катта ахамият берилади. Қолаверса қиз боланинг кийинишига қараб унинг ахлоқи, хулқи хақида бахо берилади. Бу менимча бутунлай нотўғри ва жамиятимизнинг юзаки қадриятларидан бири. Битта мисолни келтираман: Туркияга сафарим давомида мен ҳижоб ўраган кўринишлари диндор содда қизларни яширин холда сигарет чакиб ўтирганларига гувоҳ бўлганман… Шунинг учун сизнинг хикоянгиз қахрамони яъни “нотўғри” кийинганлиги учун келинликдан рад этилган қиз учун хурсандман. У уни бошқа сифатларини кўриб очиқроқ қарашларга эга oilaga келин бўлишига умид қиламан. Ахир нима бўлмасин у келин бўлганидан кейин бошқа бундай майкаларни кия олмаiди. Нима қилибди қизлигида бир оз модага қараб кийиниб юрса. Менимча хар бир инсон нима кийишини ўзи танлашга озод бўлиш керак. Турмушга чиқиб бўлганидан кейин афсус аёлларимиз нима кийишларини ўзлари танла олиша олмайди: эрлари билан қайнона-қайноталари уларнинг нима кийиб юришларига, сочларини ўстириш-қистиришларига хўжайин бўлишади… Бу ҳам аёллар хуқуқларига тақаладиган бир вазият. Аммо буни алохида мавзу қилиб кўтариб чиқармиз. _Шоира

3. Diydor - July 1, 2006

Мен ҳарқалай, кийинишда меъёрни сақлаш муҳим деб биламан. Ўзим ҳам Оврўпоча ( агар шундай деб аташ мумкин булса) русумда кийинаман. Аммо, кўкракни ярим очиб, киндикни кўрсатиб кийиниш менинг назаримда ҳам қабул қилиб бўлмасдир. Аёл киши қандай кийиниши кераклиги-ю, ҳижоб масаласи ҳалигача ўзининг аниқ хулосасини топгани йўқ. Аммо, Қуръондаги «Нур» сурасида: «Сен мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сакласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зохир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар», дейилади.(31-оят). Бу оятни ҳар ким ўзича талқин қилади. Анъанадорлар “зийнатларни кўрсатмаслик”ни бошдан-оёққача бекитиб юриш деб тушунадилар. Аммо, айримлар бу ерда бош-оёқ ўраниб юриш ҳақида гап бормаяптику, фақат баданни билинтириб турмайдиган кийимлар кийилмаса бўлди-да, дейишади. Кўчада ерни супириб юрувчи қоп-қора кийим-бошда, кўзларигача бекитиб юриш ҳам менимча тўғри эмас. Аммо, барибир кўкракни яшириб,киндикни ёпиб турувчи кийим кийиш “мода”дан ортда қолиш дегани эмас. Айни ўринда, аксинча деб тушунадиганларни ҳам ўз ҳолларига қўйиш энг мақбул йўл деб ишонаман.

4. Мадина - July 2, 2006

Аёллар корнини очмасдан бутун баданига ёпиштириб кийим киймасдан хам гузал куриса модадан оркадан колмасдан кийинса булади. Бутун бадани очилганин нимаси гузал. Хозирда кизларимиз аёлларимиз узларининг сирлиликларини йукотишган. Яна бу ерда менталитет дегани хам бор. Ахир олиб келинаётган кийимларнинг хаммаси гарб мамлакатларига мослаштирилиб тикилган. Хижобли опа сингилларимизга мос нарса топиш бизнинг бозорларда ва дуконларда жуда кийин. Ахир купчилик мусулмон миллатини ташкил килган бу мамлакатга ахир бу уят. Хамма ерини бюеркитиб яъни шариатга мос кийинган сингилларимизнинг ичида хам жуда гузал кийинганлари бор. Уларни куриб чиройли куриниш учун ярим ялонгоч кийиниш шарт эмаслигини тушунасан одам. Тугри хамма нарсада хам фанатизм булмаслиги керак.
Мени узимнинг ёшим 24 да аммо бундай кийимлар кийишни узимга раво курмайман. Кучада гузал кийинган кизларни кураман ва уларга очлик назари билан караётган йигит ва кишиларни кураман ва: “Нахотки шу кизгина узини мана шу одамларнинг назаридан кизганмаса?” деган фикр утади хаёлимдан. Гузаллик хамма ерини очиб курсатиш билан улчанмайди!

5. Rustam - July 10, 2006

Инсонни кийинишига қараб баҳолаш керак эмас. Асрлар давомида аёлларнинг кийиниш тарзи ўзгариб келвотти. Ўтган асрда паранжа кийишарди. Ўша пайтларда, қўлни тирсаги ёки хатто билаги кўриниб қолса ҳам шарманда ҳисобланарди. Хозир эса бошқача… Буни фэшн-эволюшн деб аташади – мода эволюцияси. Лекин менимча, аёл биринчи ўринда ўзи учун кийиниши керак, ўзига қулай бўлган, ўзига ёқадиган кийимни танлаши керак. Афсуски, узбек аёлларининг кўпчиллиги бошқаларнинг кўзини ўйнатиш учун, бошқаларга ёқиш учун кийинишади, ҳар ой Ипподром бозорига тушиб моданинг охирги “қичқириғи” буйича кийим танлашади, бошка аёлларни
хавасини келтириш учун кийинишади. Бу кўпрок ёши катта аёлларга тегишли. Хозирги ёш қизларни ҳам очиқ тарзда кийинишларини айблаб бўлмиди. Баъзи қариялар қизларни кийинишини танқид қилиб туриб, шу қизларнинг дунё қараши, ўзини тутишига кам аҳамият беришади. Кийимига қараб, фолбинларга ўҳшаб одобини айтиб беришади. Замонавий кийинган қизлар баъзи бир йигитларни эътиборини олса ҳам, турмуш қуришга келганда бундай қизлар йигитларнинг орзу-хавасли ота-оналарига ёқиши қийин… Ёши катталарнинг фикрини эса асло ўзгартириб бўлмиди (ундан кўра, гардеробни ўзгартириш осонроқ)…

6. Муборак - August 6, 2006

Мен хам очик кийинишга каршиман. Бу билан румол урасин ёки лозим-иштон кийиб юрсин демокчи эмасман. Лекин фаросат билан кийиниш яхшида. Эркакларни кузини уйнатиб, хамма ёгини очиб юриб, кейин яна эркаклардан хафа булиш яхшимас.
Мен хам модага караб кийинаман. Лекин бу дегани кукрагингни очиб юриш дегани эмаску. Кизларимни хам ёшлигиданок фаросат билан кийинишга ургатаяпман. Кизларнинг кандай кийиниши барибир ота-онанинг эътиборига боглик булади.
Куни кеча метрода хамкасб эркаклар билан кетаётгандик, 5-6 та ёш кизлар вагонга чикишди. Кизларнинг кийинишини куриб хамкасбларим олдида уялиб кетдим. Худди Гузал айтган русумда, кукрак улгур ярмигача очик, киндик курингани етмагандай бир каричлик юбка кийиб олишибди. Мен бу кизчалар ким купрок очик кийинишга бахс бойлашган булса керак деб уйладим. Ахир уларнинг хам ота-оналари борку. Оналар каерга караяпти.
Энг уятлиси, кизларнинг барчаси узимизнинг УЗБЕК кизлари эди.

7. Nodir - August 20, 2006

Muallif: Ўзим ҳам замонавий русумда кийинаман. Лекин ҳеч мана шундай ярим ялонғоч кийинишга ўргана олмадим.
_______________________________________________________

hali o’rganib ketasiz, qisilmang.
O’sha siz “zamonaviy” deb ataydigan kiyimlariz bir paytlar uyatli hisoblangan.

Diydor, Muborak, va boshqalar bu gap sizlargayam ta’luqli🙂

8. LATOFAT - August 20, 2006

hammaga salom
Muallif: Ўзим ҳам замонавий русумда кийинаман. Лекин ҳеч мана шундай ярим ялонғоч кийинишга ўргана олмадим.
Man sizni tushunmadim sinim siz bu gapingiz bilan sizni rosa kiyginsgiz kelarkande .yarinm yalangoch kiyimlani?
Hozirgi payitda rosa qizlarimiz moda orqasidan nima bolsayam kiyishvotti yozda kochaga chiqseng qatga qarashini bilmisan har qadamda yarim yalangoch kiyinishgan shu bilan man juda gozalman dib o’ylashsa kerak ,lekin hato qilishadi bunda ota-onalar ham abdor deb bilaman .
masalan kecha ko’chaga chiqsam bir ayol qizi bilan ketvotgan ekanla u ayol soddagina boshlarida romol lekin qizlari mayka bilan shorti kiyvogan 18 yoshlarda bosa kere reklama qilgande olib yuribdila bunga ota-onalar ham javobgar.Man o’zim Toshkentda turaman turmush qurganman bizni oilada hatto Adamizni oldilarida yarim yalangoch kiyinish tugur oldilarida o’tirishga uylardik va oldilarida albatta romol o’rardik akamiz o’pishib ko’rishihs tugur qo’l berib ham so’rashmas edik bizni onamiz shunaqa tarbiya qilganlar mani atrofimdagi o’rtoqlarim ham ochiq edi lekin bizni ko’rib havas qilib boshlariga romol o’rab lozim kiyib yurishar edi OTA-ONALAR BOLLARINI TOGRI YOLGA BOSHLAYLIK !!!

9. Доктор СУННАТ - August 25, 2006

Умуман олганда, уша кизни олиб бермаган одамдан Аллох рози булсин. Чунки, диннинг айтганини килмай юрган кизга бу бир шармандали сабок. Корни очик, бошка жойлари бошкача кийимларга келадиган булсак, синглим ундай кийинманг. Ёнингизда бир сония хам ажралмай иккита хаёли фаришта юради. Улар сизнинг хаккингизда дуо килишади. Агар сиз бу холда юрсангиз, улар дуо килмасликлари аник. Чунки, улар Кимга кимни деб мурожаат килаётганларини биладилар.

10. ZORRO - August 13, 2007

Hammani tushunaman
Lekin aqllaring yetgan mavzuda gaplashinglar
Bir-ikki kishidan boshqa hammangni gaplaring oldi qochdi
Ma’nosiz hafa bulmanglar
Nutq madaniyatinin rivojlantirishga harakat qilinglar….

11. Serdar - October 1, 2007

Men bunday kiyinishni do’zahga spravka va o’sha qizni o’ziga nisbatan hurmatsizligi deb bilaman.Chunki,Uzni hurmat qilgan odam bunaqa kiyinmedi.Men shunaqa qizlarni ko’rsam,eng birinchi hurmatim yo’qoladi.Chunki o’zini hurmat qilmagan odamni hurmat qilishni hojati yo’q.Ko’pda ko’rib qolaman kinolarda,ko’chada shunaqa kiyinib yurgan qizla uyida ko’chadan ko’ra yopiqroq kiyinishadi..Qaysidir asrda Evropada tanfurushlarni shim kiyib yurganidan ajratibolishardikan.
Hullas,hamma uziga yarashadigan ish qilsa yaxshi bolardi.

12. The_Alchemist - October 1, 2007

Bunaqa keyinishga kunikish kere. Istaysizmi yuqmi kirib keldi jamiyatga, shunday ekan endi qutilib bulmaydi. Faqatgina yanayam salbiy oqibatlarini oldini olishga harakat qilish kere. Munosabatlarini surasangiz hamma qarshi lekin shaharlarda har qadamda uchratasiz shim kiygan yoki qorni ochiq qizni.
Bir voqea esimda qolib ketgan. UzTVga shunaqa kiyinishga qarshi munosabat kursatuvi olib borilgan edi va ushanda boshlovchi ayol shim kiygan va beligacha ochiq qizni tuhtatib shunaqa kiyim kiyib yurishiz jamiyatga va yoshlar tarbiyasiga salbiy tasirini bilasizmi deb savol bergandi. Eng qiziq holat ushanda yuz bergan edi yani usha qiz boshlovchi ayolga yaxshi salbiy tasir kursatar ekan lekin uzingiz nimaga jinsi kiyib olgansiz va sizning jinsingiz ham menikidan qolishmaydi degan edi. Usha gapdan sung kamerachi boshlovchiga qaratgan edi kamerasini. Etibor berdimki haqiqatdan ham boshlovchini uzi usha tandiq qilib utirgan qizidan ham torroq va yopishib turadigan jinsi va kofta kiygan ekan.
Man bu gapim bilan demoqchimanki bazida uzimiz salbiy munosabat bilidirib ham uzimiz shu ishni qilamiz. Gaplarimiz bilan harakatlarimiz mutanosib emas. Kup qizlar nima qilibdi shim kiysam, lekin qornimchi ochmayman va zamonaviy kiysam ham yarashib turadiganini kiyaman bazilarga uxshab yarim yalangoch emas deyishadi. Lekin siz uzizga yarashdi deb uylagan kiyimiz ham kimlargadir shim kiysa bular ekan degan fikrni berishi mumkin.Yani hamma ham sizdek didli bulmasligi mumkin. Boshlanishida kengroq keyasiz va asta sekin moslashasiz va sekin sekin torroq keyasiz. Bu bilan shimdan boshlangan moda jinsi yoki mini yupka bilan tugamasligiga qanaqa kafolat bor demoqchiman.
Lekin haqiqat shundaki hech kim birovga taqiq quya olmaydi qanaqa keyinish haqida. Lekin hech kim sizni uz munosabatingizni bilidirishdan ham qaytara olmasligi bu mavzuga kalit bulib hizmat qilishi mumkin.
The Alchemist

13. lola - January 6, 2013

ochiq sochiq kiyinish bu- narigi dunyoda duzaxning eng ”shinamgina ” joylariga regstrasya boliw bilan barobardir {astag’firulloh}


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: