jump to navigation

Aёллар учун “футбол” вақти… June 22, 2006

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi, Salomatlik.
trackback

Футбол бўйича Жахон чемпионати Шу кунлари дунёнинг барча эркаклари телевизордан кўзларини ололмасдан ўтиришсалар керак. “Адаси, аҳлат челаги тўлиб кетибди. Олиб чиқасизми?” Сукунат… “Овқат тайёр, келинг!” Бунга ҳам индамасдан хайкалдек ўтиришади. “Мен кетаяпман!” Бунга ҳам бефарқлик… Кейин тўсатдан “ГЎЛ!” деган бақириқ билан ўрниларидан сакраб туриб, хона бўйи югуриб, сизни, болаларингизни қучочлаб кетишади… Сизга бу манзара таниш бўлса керак. Масалан менинг телевизорни охирги пайт кўрганим жаҳон кубоги бошланишидан олдин бўлса керак. Икки хафтадан бери телевизор эримники бўлиб қолган. Баъзан ўзини айбдор деб хис этиб қолган пайтлари у мени ҳам футбол матчларини томоша қилишга жалб этади. Аммо 10 дақиқадан кейин вақтимни бундай ножиддий ишларга сарфлашдан кўра (яъни ёши кап катта кишиларни тўп орқасидан югуришини кўзда тутаяпман) қанча қизиқроқ ва фойдалироқ ишлар қила олишимни ўйлай бошлайман ва ўрнимдан туриб кетаман. Яхши ҳамки эркакларимизда футбол бор экан… бўлмаса нима қилишар эди? Иккита кекса Марғилонлик отахон велосипед миниб эринмасдан Олмониягача боришибди. Mарт ойида йўлга чиқишган бўлишса эндигина манзилларига етиб боришибди. Велосипедда. Нимага десангиз – қандайдир Олмон дарвозабондан дастхатини сўраш учунмиш… Ишонасизми? Мана менинг Тошкентдаги отамни овутадиган, уйга шошилтирадиган нарсаси ҳам бугун шу футбол кубоги бўлиб қолган. Онамда эса олдин кореялик “совун операси” бор эди, уни ҳам уйдагилар кўрсатишмаяпти, футбол кўрамиз деб. Шу борада битта нарса хақида ўйланиб қолдим – ўзи биз, аёллар, шундай эркаклар каби дам оламизми? Кўнглимизга ором берадиган ишлар учун вақтимиз етадими? Ёдимда бор, кичкиналигимда ойим шеърлар ёзардилар, ашулалар айтишни яхши кўрардилар. Кейин бошқа ука сингилларим туғилиши билан уй ишлари кўпайиб кетганиданми, отам томонидан рағбатлантириш йўқлиги туфайлими ижодий ишларини тўхтиб қўйдилар… Мен буни катта хато деб ўйлайман лекин онамни ҳам тушунаман… Ўз тажрибамдан биламан ўзим учун вақт топиш қанчалик қийинлигини… Китоб ўқиш, кундалигимга ўз хаёлларимни ёзиб туриш, яқин дугоналарим билан учрашиб ё телефон орқали чақчақлашиб туриш… Булар мен учун жуда мухим. Сиз эса, кўнглингиз ороми учун нималарни қиласиз? Қила оласизми? Шоира

Comments»

1. Malika - June 23, 2006

Kunimning katta qismi ishda o’tganligi uchun, ishdan bo’sh vaqtimni o’g’lim va turmush o’rtog’im bilan o’tkazishni hamma narsaga afzal ko’raman. Bu degani, faqat “bir o’zim” uchun ajratilgan vaqt juda ham kam. Bunday vaqt topulguday bo’lsa, dugonalar bilan uchrashish, kitob o’qish, kinoga borish, manikur va pedikur, soch kestirish bilan shug’ullangan bo’lardim.
Bizning uymizda televizor tomosha qilinmaydi. Televizor antenaga ulanmangan. Unda faqat video yoki DVD ko’rish mumkin xolos. Bunday amal erim ikkalamizga ma’qul tushgan. Shuning uchun “futbol” ko’rish muammosi yoq.
Men ham futbolni ataylab kutib kurish darajasida jiddiy hisoblamayman. Lekin ishhonamda 99% foiz ishchilar muhim matchlarni tomosha qilishadi. Ushanda men ham bir-ikki minutga golni ko’rish uchun ishimdan to’xtab tomosha qilaman.
Lekin televizorga yoki futbolga teng keladigan boshqa bir narsa bor, va u erimni juda ko’p bizdan ushlab turadi – computer! Erim komputerga huddi bo’g’langandek tuyiladi. Biron joydan uymizga qaytib kelsak – erim darrov computerini, emailini tekshirishga tushadi. Va agar men biron narsa qilishini istasam, unga atayin aytib turishim kerak. Va bola bilan bo’g’liq narsalarni u doim mening vazifam deb o’ylaydi. Chunki men bu ishlarni doim qilganim uchun bunga o’rganib qolgan. Buni o’zgartirishga harakat qilyapman🙂
Lekin bu mayda-chuda gaplar. Muhimi America Ganaga yutqazdi, va uyindan chiqib ketdi🙂

2. Diydor - June 24, 2006

Бўш вақт дейсизми? О-о, қани эди! Эрим “энди умрингнинг қолгани ўзингники эмас, болаларники”, деб қўяди. Ҳақиқатдан ҳам, болалар деб югурасиз, еласиз. Иш дейсиз, уйда йиғ-тер, пишир-куйдир дейсиз, болаларнинг дарсларига баъзан ёрдам керак бўлиб қолади, гоҳида улар ўртасидаги келишмовчиликни ечишингизга тўғри келади, қарабсизки, кунингиз тамом. Ва ҳар доимгидек ана шу елиб-югуришнинг кўпи аёлнинг зиммасига тушади. Эркаклар қандай қилиб бўлмасин ўзлари учун вақт ажратишади, ҳеч бўлмаганда тўйиб ухлаб олишади. Бизда футбол деганлари кўп ҳам халақит бермайдию, лекин, телевизор ва компютир….у ёғини давом эттирмасам ҳам бўлар. Эримни биздан узоқлаштириб турувчи мана шу “тараққиёт маҳсуллари”дан мен ҳам хафаман. Лекин, мен ишлаб эрим уйда бўлган кун қизларимизга қараш, овқат пишириш деган ишлар эримнинг зиммасида.

Ва ниҳоят, агар бўш вақтим бўлгудек бўлса, мен ҳам Шоира ва Маликага ўхшаб дўстларим билан учрашиш, китоб ўқиш, онда-сонда бўлса ҳам кинога тушиш, борингки, ўзимга қарашни афзал биламан.

3. Mehribon - June 25, 2006

Шахсан ўзим эркакларнинг футболга қизиқишини қувватлайман. Наркотик чекишга ёки қимор ўйнашга қизиқса нима бўларди? Кейин футболга нафақат эркаклар балки аёллар ҳам қизиқишади. Хоразмлик Шаҳло исмли дугонам болалигидан футбол ишқибози. Юз фоиз кафолат беришим мумкин-ки, айни кунларда хам эрига қўшилиб футбол чемпионатини томоша қилаяпти. Чунки Шаҳло ҳам худди эркаклар каби футбол ўйинлари бошланганда хар қандай ишни орқага суриб қўя олади. Бир пайтлари ўзим хам футбол томоша қилишга қизиқардим. Биласизми, одам бундан маънавий озуқа олади. Кейин мен футболни Шоира айтганидек, ножиддий иш деб ўйламайман. Сиз сал эътибор билан томоша қилиб кўринг-а, бу ажойиб спектакль томошаси эканлигига гувох бўласиз.
Афсуски, айни кунларда ўзим хам футбол чемпионати ўйинларини томоша қилмаяпман.
Вақт масаласи, ишдан ортиб кўнгил ороми учун бирор нарса қилишга хафсала йўқ.
Меҳрибон.

4. madina - July 13, 2006

Men erimning ketidan uzim ham futbolga qiziqib kettim :))
Shunga erim futbol ko’rsa men ham yonlariga o’tirvolaman futbolni tomosha qilishga.


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: