jump to navigation

“Қўшганинглар билан қўша қаринглар” ёки ажралиш хақида… June 16, 2006

Posted by ayollar in Mayishiy Zo'ravonlik, Oila va Turmush Tarzi.
trackback

McCartney Машҳур қўшиқчи ва 1960нчи йилларда таниқли бўлган Битлз гуруҳининг ижрочиларидан бири Пол Маккартни билан рафиқаси Хивер Хиллс ажрашишлари хақида эълон қилишганига икки хафтача бўлиб қолгандир. Собиқ манекен Хивер ёши 64да бўлган Маккартнинг иккинчи турмуш ўртоғи эди ва улар бирга атиги тўрт йил яшашди. Уларда икки ёшлик қизалоқлари ҳам бор. Юлдузлар билан бойлар хаётини биз, оддий инсонлар хаёти билан солиштириб бўлмайди албатта. Оддий халқ ичидаги мойилликларга разм солсак, Ғарбий давлатларда ажралишлар даражаси ўта юқори. Масалан, Англия, АҚШ ва Францияда ҳамма янги никоҳдан ўтганларнинг деярли ярими ажралади. Ўзбекистонда эса, ҳар қандай анъаналари кучли жамиятга ўхшаб, ажралишлар анча паст – эр-хотинларнинг атиги 12 фойизи (Ғарб билан солиштиришганда) ажралар экан. Ғарбда ажралиш жуда осон ва нормал бўлиб қолган ва менимча бу – нотўғри. Икки инсон бир-бирига кўнгил қўйиб бирга турмуш қуришга қарор қилган экан, келишмовчилик, бошқа ўзаро хаётда учрайдиган тўсиқларни енгишга харакат қилишлари керак. Айниқса фарзандлар бор холда янада кўпроқ бир- бирларини тушунишга уринишларикерак. Фақат ҳамма бор йўллар орқали иттифоқни сақлаб қолишга уриниб кўрганларидан кейингина, ўзларини хануз бахтсиз сезган холда ажралишлари керак деб ўйлайман. Бошқа томондан, Ўзбекистонда мавжуд шароитлар билан улф-одатлар сабабли кўпгина инсон ўзини бахтсиз сезса ҳам айни турмуш ўртоғи билан яшаверади. Ажралишлар ўта салбий қадам деб кўрилади — айниқса аёл киши “ажраламан” деса бунга қарши ота-онасидан бошлаб хамма қариндош-уруғлар чиқади. (Афсус эркак кишининг ажралишига муносабат бошқача… Бир хилда рағбатлантиришлар хам бўлади.) Сабабни аёлларимизнинг жамиятда паст ўрин эгаллашида, эркаклар билан тенглик йўқлигида кўраман. Аёлларимизнинг ғарбий аёллардан фарқи шундаки, улардан камдан камлари ўзлари болаларини боқиб мустақил яшашга қурблари етади. Иккинчидан, билганингиздек, болалари бор ажралган аёлга қайта турмуш қуриш жуда мушкул, деярли имкони йўқ. Қайта турмуш қуриш умидисиз, “Мени кейин ким олади? Болаларимни қандай боқаман?” деган туйғулар билан албатта ҳар қандай аёл ажрашишдан ўлимдан хам кўпроқ қўрқади. (Қишлоқ жойлардаги қийналиб кетган аёллар ўз жонларига қасд қилиш йўлини танлашлари – бунга мисол.) Шунинг учун ҳам, аёлларимиз эрларининг жаҳлдорлигига ҳам, арзимас нарсага уриш-калтаклашларига ҳам, қайнана томонидан қийнашларга хам чидаб юраверишади. Яна бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчиман: аёллар ажрашиш ташаббуси билан чиқмаслиги сабабли хамда эр-хотин бир бири билан қариндошлар орқали “танишишлари” сабабли (яъни севги-муҳаббатсиз), улар бир-икки йилдан сўнг бир-бирини қадрлашмасдан қўяди. Айниқса эркак киши хотинини кўнглини олишга бошқа харакат қилмайди. Худди “нима қилсам хам хеч қаерга кетмайди” деган тарзда ўйлагандек… Бир дунё қариндошимиз орасида мен фақат битта ё иккита бахтли турмуш қурган эр-хотинни биламан. Бу бахтли оилаларни ажратиб турувчи хусусияти – улар бир бирларини хурмат қилишлари, эрнинг хотинини пастга урмаслиги, унинг фикрини ҳам инобатга олишидир. Бошқалар эса, эркаклар ҳам аёллар ҳам, “тақдирим шу екан” деб “болаларимни катта қилай” деб кунларини кечиришади. Аммо бу тўғрими? Бизга битта хаёт берилган экан нахотки умримиз бўйи бизни тушунишга уринмайдиган, қадримизга етмайдиган инсон билан ўтказишимиз тўғри? Мен ажралишларни оқлашни истамайман аммо салбий муҳитга тўла оилаларда болалар хам ўзларини баҳтсиз сезишини биламан. Эр-хотин ўртасида уруш бўлар экан, болалар бу урушнинг ноилож қурбони бўлиб қолишади, онасига рахми келиб ёки отасига нафратга тўлиб азоб чекишади. Отаси онасига қўл кўтарганини кўриб ўсган ўғил бола учун бу нормал холдек туюлади ва кейинчалик у ўзи ҳам буни ўз турмушида қайтариши эъхтимоли катта… Қиз бола эса ўз келажак турмуш ўртоғидан салбий муносабатни кутиб эркаклардан чўчиб ўсади. Ечими нимада деб сўрасанглар… Бир тарафдан аёлларимиз кўпроқ мустақилликга эга бўлишлари керак. Жамиятда уларнинг мавқеи, роли кучайиши, ошиши – эркаклар билан тенг бўлиши керак. Иккинчидан, ёшлар ўзлари топиб, кўнгил қўйган инсонлар билан хаётларини боғлашлари керак. Ота-оналари топганлар билан эмас. Мана шунда менимча эр хотинлар ҳам бахтлироқ бўлади, ажралишларга ўта салбий муносабат ҳам камаяди ҳам, аёлларимиз ҳам ўзларини кучлироқ сеза бошлашади. Бу – менинг фикрим. Сизлар эса нима деб ўйлайсизлар? Шоира

Comments»

1. Diydor - June 18, 2006

Оила бузилишидан асосий азият чекувчилар болалар бўлиши аниқ. Аммо, оиладаги муросасизлик болага унданда қаттиқроқ таъсир этади,менимча. “Ёмон ярани вақтида кесиб ташлаган маъқул” дейишади-ку, шунинг учун, бир умр ўзини бахтсиз ҳис қилиб ўтгандан кўра вақтида ажрашиб кетган маъқул деб ўйлайман.

2. Malika - June 20, 2006

Agar eridan ajramoqchi bo’lgan oz’bek ayolga ota-onasi, mahalla, xakamlar to’sqinlik qilmasa, ajralish xollari ikki barobar ko’payadi deb o’ylayman. Agar barcha ayollar ish bilan ta’minlansa, 3-4 barobar ko’payadi, va agar o’zbek ayollari g’arb ayollariga o’xshab xaqiqiy xuqqlarga ega bo’lsa, ajralish xollari Garb mamlakatlari kabi ko’p uchraydigan bo’ladi.

Ajralish odamzodga tabiiy xol deb o’ylayman. Insonlar hayoti davomida deyarli barcha qadamida xato qiladilar, va turmush o’trog’ topishda ham hato qilishlari tabiiy. Yahshilicha ajralib ketish azob chekib bebaht yashagandan ko’ra ming afzal deb o’ylayman.

G’arbda, turmushi yahshi ketmayotgan ba’zi eri-xotinlar yordam izlab “oila maslahatchilariga” murojaat qilishadi. Bunday bizness hali ham bor ekan, demak odamlarga yordami tegyapti.

Ajrab, keyin yana qayta yashaganlar ham yoq emas. G’arbda ajralishga oddiy ko’z bilan qaraydilar. Ajragan eri-xotinlar ba’zan do’stona aloqada qoladilar, ayniqsa bolalar bor xolda. Ular yangi turmush o’rtog’ topishi mumkin, lekin bolalarining o’stirish burchini aniq tushunadilar, va bunga ma’suliyat bilan qaraydilar. Bu nafaqat moddiy jihatdan, balki, ma’naviy jihattan ham degani.

Ajralish xollarini kamaytirishni xoxlagan xukumatlar xato qiladilar, deb o’ylayman. Bu hech qachon foyda bermaydi.

3. Аноним - October 15, 2006

Маликабону, сизнинг фикрларингизга кушила олмайман. Менимча сиз айтмокчи булган, ажралишлар жамиятга зарардан бошка хеч нима олиб келмайди. Агар шундай экан, унда яшашнинг нима кизиги бор? Жуфти халол аталмиш бир инсон билан куша кариганга нима етсин. Агар инсоннинг бирга яшашдан максади факат тушак буладиган булса, унда нима фарки бор, кучада фохиша билан юрдинг нимаю, уйда хотининг булди нима. Бирга яшашнинг уз сир-асрорлари, уз машаккатлари ва уз хузур-халоватлари бор агар билсангиз. Гарб, гарб дейсизу, уша гарбдаги уз кизини зурлаганлар, уз туккан онаси билан алока килган манякларга нима дейсиз. Бизда хам булиши мумкин бунакалар, лекин гарбдаги даражада эмас хар холда, негаки, биздаги маънавият, оила мукаддаслиги гояси, гарбдагидан бир мунча олдинрокда ва юкорирокда.
Кани, купчиликнинг фикрини сураб курингчи, нима дейишаркин.
Саломат булинг!

4. Firdavs - November 8, 2016

Шоирага:

Статистика буйича совчи топган билан,узи топиб севишиб турмуш курганлар орасида ажрашиш бир хил.Демак севиб турмуш куриш выход эмас.

Аёллар тенг хукукли булса,узи мустакил пул топса дейсиз.Яна уша
Гарб моделини таргиб киляпсиз кур-курона. Ахир узиз айтиб турибсизку уларда ажраш 50 % деб. Хеч кайси аёл узи ёлгиз,бой мустакил булиб бахтли булолмайди.Хамма Гарбдаги шундай аёллар аслида бахтсиз,факат сизга буни очик айтмайди.

Узбек аёлларга келсак:
ажрашиб ёлгиз яшаётганлар хам бахтсиз.
ажрашмасдан зулмда яшаётган аёллар хам бахтсиз.
БИР хилда бахтсиз иккала холат хам. Бу узбек аёлларининг ТРАГЕДИЯСИ.Хар икки холат хам дахшат.
Яшаса эр ва кайнона билан тирик улик. Яшамаса ундан баттар.
Болалар эса ажрашмаган хаётда психологик мажрух.
Ажрашмаган хаетда ундан баттар.
Эх,узбек аёли…Санга факат у дунёда яхшилик бор.

Сабаб эса факат битта: Эрда, Кайнонада ДИН ЙУК, ИМОН ЙУК,
ИНСОФ ЙУК, ХУДОГА МУХАББАТ ЙУК, ЯХШИЛИК ЙУК, МАЪНАВИЯТ ЙУК, МАДАНИЯТ ЙУК, АДОЛАТ ЙУК,ИНСОНИЙЛИК ЙУК, РАХМ ЙУК, ИЛМ ЙУК,АКЛ ЙУК, САВОБ ЙУК, ИСЛОМ ЙУК,
РИВОЖЛАНИШ ЙУК, ТАКВО ЙУК, КИТОБ УКИШ ЙУК, ЙУК,ЙУК,ЙУК,ЙУК,ЙУК,ЙУК………..ЖАХОЛАТ


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: