jump to navigation

Ота-оналаримиз фарзандларимиз тарбиясига аралашишлари қанчалик ўринли? June 11, 2006

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
trackback

Яқинда отам бизникига мехмон бўлиб келдилар. Отам невараларини, яъни ўғлимни жуда ҳам яхши кўрадилар, лекин унча сабр-тоқатли эмас. 2.5 яшар ўғлим айтган нарсани қилмайди, аксинча, биз ёқтирмаган нарсаларни атайлаб қилади. Бундай хулқ бу ёшдаги болаларга хос, улар ота-онасининг сабрини синаб кўриш учун бундай қиладилар. Бироқ, менинг отам бундай фикрга кўшилмайдилар. Менга “сен болангни ўта эркалатаяпсан, гапга кирмас, қайсар бўлиб қолаяпти” дейди. Мен отамга тушунтиришга харакат қиламан, “дада, хамма болалар ҳам бир хил бўлмайди, менинг ўғлимга бошқача аҳамият керак. Агар у қайсарланганда мен уни жазоласам, у баттар қайсарланади. Шунинг учун унга яхшилича тушунтириш керак. Каттароқ бўлиб эси кириб қолади…” дейман. Дадам эса: “Йуқ, у сени ялинишингни истайди. Хамма унга ялиниш керак. Сен болангни бузаяпсан! У ҳали сенга кўрсатади!” дейдилар. Албатта мен отамни жуда ҳам хурмат киламан, лекин уларнинг гапига қўшилмайман. Ва баъзан, бундай гаплари мени ғазаблантиради. Қандай маслаҳат берасизлар менга? Ота-оналаримизнинг фарзандларимиз тарбиясига шунчалик аралашиши тўғрими ўзи? Ахир биз – бошқа авлодмизку! Жавобларингизни кутиб қолувчи Малика.

Comments»

1. Sobir - June 12, 2006

Маликахон,
Бир ота сифати бу масалага аралашишга изн бергайсиз. Гап шундаки, биздаги тарбия ва Ғарбдаги тарбия ўртасида катта фарқ бор ва мен ҳатто буни икки қарама қарши қутб деб айтган бўлардим.

Биз бир неча йиллардан бери Лондонда яшаймиз ва бу ерда махсус телевизион дастурлар бор болалар тарбиясига бағишланган, айрим пайт бу кўрсатувлар истакка қарши бўлса да кўришга тўғри келади.

Бу кўрсатувлардаги қаҳрамонлар – ота – оналар ва болаларни кўриб, очиғи ҳафсалам пир бўлади. Болалар ҳаддан ортиқ эрка ва ота-оналар эса уларга қанақа муносабат қилишни билишмайди.

Биздаги тарбия эса асосан ўта қаттиққўл ва айрим пайт болаларга нисбатан ҳақоратомуз муносабатга асосланган. Фикримча, биздаги миллий гўллик ва ҳамма нарсага чидаш асосида ҳам шу тарбия ётади… Айниқса, катталарнинг доим ҳақ деб таърифланиши ва мажбуран буни бола онггига сингдирилиши бизнинг бугунги кунда ҳам қуллик менталитети билан яшаётганимизнинг сабаби деган фикрдаман… Аммо иккинчи томондан ота-онага нисбатан ҳурмат ва қариндош уруғчиликнинг яхши анъаналари бугун Ғарбга ҳам қайтмоқда, менинг аксарият Ғарблик дўстларим учун бугун ота-она биздагидай муқаддас даражада бўлмаса ҳам анчайин қадрланмоқда…

Менимча, бир ўрта йўлни топиш керак. Мен албатта болаларим тарбияси борасида ота – онамнинг фикрларини ҳам тинглаган бўлардим. Ҳар қалай, улар менга нотўғри тарбия беришган деб ўйламайман. Аммо уларнинг менга берган тарбиясини ҳам ҳеч қачон ўз ҳолида болаларимга ҳам татбиқ қилмаган бўлардим. Ўрта йўлни топиш мушкул, аммо имкони бор.

Раҳмат,
Собир

2. Diydor - June 12, 2006

Малика, мен хам Собирнинг фикрларига қўшилган ҳолда ота-оналаримиз берган маслаҳатларни бор бўйича рад этмаслигимиз керак деб ўйлайман. Чунки, “қари билганни пари билмайди” дейишади-ку, улар озми-кўпми тажрибага эгалар ва бизга нисбатан кўпроқ болаларни тарбия қилишган. Тўғри, ота-оналаримиз бошқа даврда, бошқа бир маданият таъсирида улғайишгандир. Жуда кўп айтганлари бизнинг қарашларимиз, ёки биз яшаётган маданиятга тўғри келмайди. Бироқ, қайси замонда яшамайлик уларнинг маълум нуқтаи назардан ҳақ бўлишларига шубҳам йўқ. Мен ҳам Сизга ўхшаб Ўзбекистондан ташқарида яшайман. Ва болаларим буви-буваларининг, амма-холаларининг меҳрига тўймай ўсаётганидан баъзида ичим ачишади. Ўзим бувимдан эшитган эртакларни, ўгитларни қўмсайман. Мен ҳам “ўзбекчилик” нинг айрим нуқсонларини четлаб ўтган ҳолда, яхши жиҳатларини олиш фойдадан ҳоли бўлмайди деган фикрдаман. Ва агар “ота-онам менинг фарзандимнинг тарбиясига аралашишга ҳаққи борми” деб сўраладиган бўлса, “ҳа” деб жавоб берган бўлардим.

3. Malika - June 13, 2006

Sobir aka, Diydor,

maslahatlaring uchun rahmat. O’rta yo’lnu topish kerak degan fikrga qo’shilaman. Men otamning aytgan gaplaridan hafa bulishdan sababi – o’g’lim opoqisini ko’rishni istamay qoladi deb qo’rqaman. Xar bir qillig’iga do’q-po’pisa qilaverish mening nazarimda tarbiyaga kirmaydi.

Albatta, o’g’lim no’to’g’ri ish qilsa biz uni jazolaymiz – buni o’yinchoq’ini olib qo’yib, yoki, “burchakka” qo’yish bilan qilamiz. Birovni ursa, uzr so’ratgizamiz. O’g’lim meni xurmat qilishini istayman, qo’rqishini emas.

Otam, mening oldimda o’g’limga qattiq gapirsa, mening jaxlim chiqadi. Bu instinctiv deb o’ylayman. Agar, yahshilicha tushuntirganda edi, men hursand bo’lardim. O’g’lim bilan otam o’rtasidagi munosabat kichkinaligidan taranglashib boraverishini istamayman.


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: