jump to navigation

Анжелина Жоли билан Брэд Питтнинг қизчасининг расмлари June 9, 2006

Posted by ayollar in Yulduzlar Hayotidan.
trackback

Расм
(расмни катталаштириш учун унга босинг) Юлдузлар хаётига қарашли шу хафтанинг энг катта янгилиги бу Брэд Питтнинг ва Анжелина Жолининг яқинда туғилган чақалоқ қизчаларининг расмларини англиянинг Hello ! журналига сотишлари бўлди. Икки кино юлдузнинг қизи Шило Нувел 27нчи май куни жанубий Африкада жойлашган Намибия давлатида туғилди. Hello журнали расмларни биринчи бўлиб чоп этиш хуқуқи учун бир неча миллион доллар тўлагани хақида айтилмоқда. Брэд Питт билан Анжелина Жоли расмлардан тушган пулни Африка давлатларидаги етим ва оч қолган болаларга сарфлашларини таъкидлашган. Қўшма баёнотда улар “биз қизалоғимизнинг соғ омон туғилишидан ўзимизни бахтиёр сезган бир пайт, ривожланаётган мамлакатларда хар йили икки миллион бола хаётларининг биринчи кунидаёқ вафот этишидан хабардормиз ва биз шундай омадсиз фарзандларга ёрдам беришни истаймиз” деб айтишган. Бундан олдин Анжелина билан Брэд Намибиядаги икки касалхонага янги асбоб жиҳозлар сотиб олиш мақсадида 300 минг доллар тақдим этишларини эълон қилишган эди. Асбоб жиҳозлар янги туғилган чақалоқларни даволаниши учун мўлжалланган. Қани энди хамма юлдузлару бадавлат инсонлар шундай қилишса… Балки унда қашшоқлик хам болалар ўлими хам камаярмиди. Шило Нувелдан ташқари Анжелина билан Брэтда яна икки фарзанди бор, иккаласи ҳам етимхоналардан олинган. Биттаси Камбодияда туғилган 5 ёшлик бола Маддокс, иккинчиси эса эфиопиялик 16 ойлик қизча Захара. Бу ҳақда мана бу сахифада батафсилроқ маълумот ва қўшимча расмлар топа оласиз.__Шоира

Comments»

No comments yet — be the first.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: