jump to navigation

Маликадан салом! June 1, 2006

Posted by ayollar in Salomatlik.
trackback

Ассалому Алайкум, дуганожонлар!

Мен хам Шоирага ухшаб ушбу сахифада уз фикрларимни ёзиб тураман ва сизлар жавоб ёзасизлар деган умиддаман. Бироз уз хакимда: Асли Водийлик, хозирда эса оилам (турмуш уртогим ва углим ) билан АКШда яшайман. Ёшим….  америкача килиб айтганда 30ларга бориб колган.

Турмуш уртогим Америкалик, иккаламиз ишлаймиз, углим эса богчага боради.

Узбекистонлик аёллар хаёти мени жуда кизиктиради, биринчидан, бу тоифага узим хам кираман, иккинчидан, онам, опа-сингилларим, хола-аммаларим, хаммаси Узбекистонда яшайдилар. Улар билан уз оналик, аёллик хиссу-туйгуларимни, тажрибаларимни уртоклашишни жуда хам истардим. Афсус, уларнинг биронтаси хам мен ёзган нарсаларни укишга имконлари йук (менимча биронтаси хам компютерда ишлаб курмаган). Шунинг учун, уларнинг урнига хам сизлар бу сахифамизни укиб биз ёзган мавзуларни уз оналаринг, опа-сингилларинг, дугоналаринг билан уртоклашасизлар деган умиддаман.

Шоира олдин ёзган мавзу менга жуда хам ёкди. Унинг айтган гапларига мен кушиламан. Менинг хомиладорлик ва бола тугиш тажрибам хам Шоираникидан унча фарк килмаганди. Эримнинг бола тугилиш пайтида ёнимда булиши табиий хол эди. Усиз холим нима кечишини тассавур хам килаолмайман. У шунчалик хурсанд эдики, бола тугилгач кузлари ёшга тулганди. Хомиладорлигимнинг бошида, хали корним билинмасдан хам, бирон бир уртогида таништирса, "мана менинг турмуш уртогим, буниси эса – корнимга курсатиб, фарзандимиз" дерди.

Албатта, узбек эркаклари хам булажак фарзандларидан фахрланади, бирок буни очик ойдин курсатиш уят хисобланади. Масалан, мен онамнинг хомиладорлигида тушган биронта расмини курмаганман, чунки бундай расмлар йук. Кенжа укам тугилган пайтида мен 6 яшар эдим, бирок, онам уз хомиладорлиги тугрисида бизга бирон бир нарса айтганини эсламайман.

Кизиги шундаки, мен болам тугилганидан кейин телефон оркали уз онам билан гаплашиб бу ажойиб унитиб булмас тажрибамни сузлаб бердим, ва онам эрим ёнимда булганини эшитиб хайрон булмади, аксига, "хайрият, ёнигда булиб, эсон омон кутилиб олибсан" деганди. Агар эрим Узбекистонлик булганда хам шундай уйлаган булармиди?

Албатта, гарб мамлакатларида хам хотинлари тугаётган пайтда олдида булишни истамаган эркаклар йук эмас. Бирок, бу ердаги маданият эрларнинг хотинини олдида булишини талаб килади. Бундай амал олкишланади, оталар болаларига, "сен тугилганингда…" деб айта олишни жуда хам исташади.

Comments»

1. Erkinoy - June 3, 2006

Ovrupada erkaklarni tug’riqhonalarda turmush o’rtoqlariga dalda berish fikriga men to’liq qo’shilaman. Bu holat menimcha erkaklarda ayol kishiga bo’lgan munosibatini o’zgartiradi va ayol kishiga bo’lgan hurmatini, hayratlanish hislatlarini oshiradi. Ahir farzand ko’rishni o’zi bo’lmaydi. Menimcha bu O’zbekistonda mavjud lekin keng tarqalmagan. Men 1992 yilda talabalik paytimda, maktabda o’qigan sinfdoshlaridan biri allaqachon turmushga chiqib ham, farzand ko’rib ham ulgurgandi. O’shanda eshitishimcha uni turmush o’rtog’i u ko’z yorayotgan paytda birga bo’lgan va uning ko’z yorishi qiyinchiliklarini ko’rib eri ham unga qo’shilib birga yig’lagan. Men bu bilan har bir insonning hatti harakati u hoh erkak bo’lsin, hoh ayol bo’lsin uning olgan ta’lim tarbiyasiga, saviyasiga hayot tarziga borib taqaladi demoqchiman. – Erkinoy

Comment by Erkinoy — May 14, 2006 @ 7:26 pm | Edit This


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: