jump to navigation

Россияда хомиладор аёлларга нисбатан ўзгаришлар… June 1, 2006

Posted by ayollar in Salomatlik.
trackback

Куни кеча битта мақолага кўзим тушиб қолди. Унда Россияда хомиладор аёлларнинг соғлигига кўпроқ эътибор кўрсатиш тарзида уларга витаминлар билан қўшимча темир берила бошлангани хақида ёзилган эди. Ўзбекистонлик аёлларнинг аксарияти анемия яъни камқонликдан, темир етишмовлигидан азоб чекишлари хаммага аён. Қачон бизнинг соғлиқни сақлаш идораларимиз хомиладор аёлларга шундай қўшимча табиий дори дармон беришар экан… Россияда яна битта ўзгариш юз берганмиш: туғруқ хонага оталарни ҳам киритишга рухсат берилибди. Бу кўплар учун ажабланарли хол бўлиб кўринса керак. Эрларимиз хозирлигида туғиш азобларидан ўтиш кўпларга тўғри келмаса керак. Бундай очиқлик бизларнинг урфу одатларимизга хам қарши бўлиб кўринса керак. Лекин Россиялик эр хотинлар, бўлажак ота оналарда энди шундай танлов борлиги мен жуда севинтирди. Ўз тажрибам хақида гапирсам, менда танлов йўқ эди десам хам бўлади. Боламиз туғилиш пайти келганида турмуш ўртоғимнинг ёнимда бўлиши бўлмаслиги хақида савол хам қўйиб бўлмас эди. Эрим нафақат туғиш жараёнида иштирок этишни (иштироги албатта мени рухий томондан қўллаб қуватлаб, етишмаган майда чуйда нарсаларни олиб келишларга чекилган эди ). У хомиладорликнинг охирги ойларида ота оналар учун уюштирилган курсларга хам қатнаб хамма нарсани (туғиш пайти қандай нафас олишни, чақалоқ туғилганидан сўнг қандай нарсалар мухимлигини ва хоқазо) мен билан бирга ўрганиб келганди. Тўғрисини айтсам, ичимда қандайдир уялиш, ноқулайлик туйғулари бор бўлса ҳам мен шу нодир бир пайт, аёл зоти учун энг оғир пайтлардан бирида, эримни ёнимда бўлмаслигини, менга таянч бўлиб турмаслинини тасоввур хам қила олмайман. Турмуш ўртоғим бу маънода истисно эмас : ғарбий эркакларнинг аксарияти болалари туғилиш пайтида хотинларининг ёнида бўлиб уларга қўлларидан келганча ёрдам беришади. Бу нормал бир хол ва бу ердаги аёллар ҳам бунга ўрганиб қолишган… Ким билади, балки шу азобларни ўз кўзлари билан кўрганлари сабабли бу ердаги эркаклар хотинларинг қадрига кўпроқ етиб, кўпроқ бола боқишда ёрдам беришар.

Comments»

1. Zuhra - June 3, 2006

Eshitishimcha O’zbekistonda ham erkaklarga bola tugilishi paytida ayollari bilan birga bo’lish ruhsat etilgan emish. Bundan bir yil avval singlimning dugonasi farzand kurdi. Uning turmush o’rtogi tugruqhonada ayolining yonida turgan va barcha narsalarga guvoh bo’lgan ekan. Bechora ancha qo’rqib qolgan ko’rinadi. Tugruqhonadan chiqishi bilan “Khudoga shukr, ayol emasman” debdi.
Lekin, togrisini aytsam, men bundan keyin erkaklarimiz tugruqhonaga borib ayollari yonida madad bo’lib turishiga ishonmayman, balki sanoqlisi qilar holos. Afsuski, haligacha erkaklarimizning ko’pi farzand masalasini ayollariga to’la tashlab qoyishadi. Bola tugilayotgan payti ayolining yonida madad berib turish narida tursin, hamilador hotinlariga qo’l kotarish hollari, ming afsuski, haligacha uchraydi.

Comment by Zuhra — April 3, 2006 @ 7:00 pm | Edit This


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: