jump to navigation

Дунё бўйлаб СПИДни юктирган инсонларнинг ярмиси аёллар экан…Ўзбекистондачи? May 31, 2006

Posted by ayollar in Salomatlik.
trackback

Илк бор СПИД билан боглик холатлар аникланганидан буён чорак аср ўтибди. Ўшандан буён маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 25 миллион ВИЧни юктирган инсон хаётдан кўз юмибди. БМТ хисоб-китобларига кўра, хозирда жахон бўйлаб карийиб 40 миллион киши вирус билан яшаётган экан. Ва уларнинг ярмиси аёллар хисобига тўгри келади.

Куни кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг СПИДга карши кураш агентлиги чоп этган хисоботда “аср вабоси”дан энг кўп азият чекаётган китъа кора Африка дея кайд этилади. ВИЧни юктирганлар сони беш ярим миллионни ташкил этиши билан Жанубий Африка дунёда айни хасталик холлари бўйича энг биринчи ўринда турувчи мамлакатдир. Осиё хам вирус ёйилиши жихатдан анчайин “илгорлаб” бораётгани сир эмас.

Хиндистонда химояланмаган яъни контрацептив воситаларсиз ўткан жинсий якинлик – ВИЧнинг таркалиши учун асосий сабаб сифатида кўрилади. Россия ва Украина хам СПИД билан боглик холатлар шиддат билан ошиб бораётган мамлакатлар сифатида тилга олинади. Марказий Осиё, kолаверса, Ўзбекистончи?

2004 йил Бирлашган миллатлар Ташкилоти берган маълумотларга таянсак, мамлакатда ВИЧ ва СПИД билан боглик 10 мингдан ортик инсон яшаётгани айтилади. Аммо, урф-одат, анъаналар тортган чизиклардан чиколмай, ўзининг бу балога чалинганини яшириб юрганлар канча экан? Гарбда 90 йилларнинг иккинчи ярмига келиб ВИЧга тезлик билан ташхис куйиш, вируснинг СПИДга кадар етиб бормаслигини олдини олувчи муолажа усуллари, дори дармонлар ишлаб чикилар экан, СПИД билан боглик ўлим холларининг кескин пасайишига эришилганди. Аммо, яна Марказий Осиё, кўйингки, Ўзбекистондачи? СПИДга юликканини билмай, билса-да ошкор килолмай хаётдан кўз юмиб кетаётганлар сони канча бўлса экан. Бундай дори-дармонлар Сиз таниган ва ё билган инсонлар учун канчалар кўл етгулик?

Бесaколбозлик, гиёхвандларнинг битта игнадан фойдаланишлари, химояланмаган жинсий якинлик ва таркибида ВИЧ вируси бўлган конни соглом одамга куйиб хатога йўл кўйиш – ВИЧнинг инсондан-инсонга ўтиши учун асосий сабаблар ўларок кўрсатилади.

Сиз яшайдиган жойда ВИЧ ё-да, СПИД хакида очик гапириш, уни кандай йўллар билан юкиши, кандай килиб ундан химояланиш мумкинлиги юзасидан тушинтириш ишлари етарлича йўлга кўйилганми?

Умуман, ВИЧ вируси ё-да, СПИД борасида, вирусни юктириб, азоб чекаётганлар хакида нималар биласиз?

Дугонажонлар келинг, бу борада билганларингизни биз билан ўртоклашинг.

– Дийдор

Comments»

1. ayollar - June 10, 2006

Бугун битта хабарга кўзим тушиб қолди. Унда Ўзбекистон худудида охирги йил ичида икки минг (2000) киши СПИДга йўлиққанлиги хақида айтилганди. Менича бу жуда катта рақам. Мана ўзингиз қаранг: хаммаси бўлиб республика марказида 8000 минг СПИД билан касал одам рўйхатга олинган экан. Бу дегани ўтган йилнинг ўзидаёқ СПИДга йўлиққанларнинг сони 33 фойизга ўсибди! Буларнинг аксарияти Тошкент, Самарқанд ва Сурхандарё областларида яшашар экан. СПИД касаллигини шунчалик тез тарқалишига нима сабаб бўлаяпти? Хаёт иқтисодий томондан ёмонлашиб, фоҳишаликни кўпайишига, ишсизликдан ёшларни гиёхванд моддалар билан фойдаланишига олиб келишими? Шу билан бирга, мақолада, Ўзбекистонда СПИД касаллигини олдини олиш хамда самарали даволаш учун наркоманлар учун бир нечта ишонч нуқталари ўрнатилгани хамда бир қанча аноним тарзда (яъни исму отингизни кўрсатмасдан) анализлар топшириш марказлари очилганлиги таъкидланади… Шоира


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: