jump to navigation

Эркаклар нега “юради”? May 27, 2008

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
26 comments

Бир эркак ёзган хатдан: Erkakga yahshi chiroyli uziga qaragan ayol bulsa boshqasiga yugurmaydi. Bizni ayollar 1-2 ta tugganidan keyin uzini tashlavorishadi. Kuchaga chiqayotganida ustiga eng chiroyli kiyimlarni kiyvolib, yahshi hidli parfumlarni ishlatadi. mana su ishlarni uyda usini eriga nisbatan deyarli hech qaysi ayol bajarmaydi. Ayollarni salonga borib uziga qarab yurganidan surangchi kim uchun qiladi bu ishni? Albatta tuy tomoshaga yoki qayergadir borganda qiladi. “Yoq, bularni hammasini erim uchun, bugun ishdan kelgunicha tayyor bulishim kerak” desa atrofidagila kuladi kerak bulsa. Бу гап сизнингча тўғрими? Аёллар ўзларини ташлаб қўйиб уйда ўзларини чиройли қилиб юрмасликлари эркакларни бошқа аёлларни излашига олиб келар балки. Лекин бошқа аёлга учишдан олдин бу гапни секин хотинига айтиш йўлини топиш хам мумкинку. Қолаверса уйланганидан кейин эркаклар ўзлари ҳам қорин қўйиб спорт билан шуғулланмасдан, баъзи холларда шанба якшанба куни ювинмасдан юришади, бизга тўйдан олдин берган гулдасталар хақида гапирмасак ҳам бўлади. Бунга жавобан биз бориб бошқа йигитларга осилмаймизку! Менимча эркак киши “юришининг” сабабини бизда севги мухаббатсиз турмуш қуришлардадир. Ота онаси топганига уйланган йигит кейинчалик хотинига кўнгил қўймаган бўлса, уни хеч қанақа духи ҳам, чиройли кийинишлар ҳам ушлаб турмайди. Аёлни кўнгли ҳам шунга ўхшаш.

“Келин олиш – осон, қайнона бўлиш – қийин” May 16, 2008

Posted by ayollar in Mayishiy Zo'ravonlik, Oila va Turmush Tarzi.
5 comments

Яқинда битта қизиқ хисобот билан танишиб қолдим. Чеченистон аёллари кўрадиган зулмнинг 90 фойизи қайноналаридан келиб чиқар экан. Чечен аёлларнинг кўпчилиги (82 фойизи) қайноналар томонидан урушиш четда турсин урилган ёки дўппосланган экан. Нима сабабдан? “Гап қайтарган, юмушини ўз вақтида қилмаган”.
Чеченистон кичик республика эмасми (урушлару қотилликларидан кейин атиги 1 миллион одам қолган), шу чечен қайноналар орасида савол жавоб ўтказилибди. Қайноналарнинг 71 фойизи эркак киши ўз хотинига қуйидаги холларда қўл кўтарса бўлади деб жавоб берибди:
1. Хотини у билан бахслашса, айтганини қилмаса
2. Уйда овқат тайёрламаса, уйига яхши қарамаса
Бу дегани чечен аёллари эркаклардан эмас бошқа аёллар томонидан кўпроқ зулм кўраркан. Бу хисобот менга бизнинг Ўзбекистондаги вазиятни эслатди. Махаллару махаллий радио станциялар ўтказган суҳбатларга, пропаганда ишларига қарамасдан, қайнона билан турадиган келинлар холига маймунлар йиғлайди. Бир нарсага хайрон қолади одам : нега ўзи янги хонадонга ўрганишда қийинчиликлардан ўтган, қайнонасини шавқатсизлигини кўрган қайнона янги тушган келинига раҳмдиллик қилмаса? Ўз бўйнидан ўтказганини эслаб келини бу азоблардан аяшдан истамаса? Ёки бу шавқатсизлик биз, шарқона аёллар, ўз ўғилларимиздан қизғанганимиздан келиб чиқадими, дейман?

‘Ҳижрон ҳоким бу дунё асли бир кам яралган…’ January 3, 2008

Posted by ayollar in Aralash Mavzular, San'at va Tarih, Yulduzlar Hayotidan.
3 comments

Уйимизда дадам ўқитувчи бўлсалар хам,мактабга илк борган пайтларим синф раҳбаримизни ҳеч качон овкат емайди,у бошқача одам деб ўйлардим.Кейинрок у ҳаммага ўхшаган оддий одамлигини билиб бола қалбим билан чинакамига хафа бўлганман…Якинда ана ўша бола тасаввурим беихтиёр ёдимга тушди.Интернетда кўрганим бир лавҳа сабаб.”Ҳижрон ҳоким бу дунё асли бир кам яралган.Наҳот бу муҳаббатга минг бир ҳакам яралган.Бахт ярим,қайғу ярим.Айт, не бекам яралган…”Катта санъат,катта дард билан айтилган бу қўшиқни ҳар гал эшитганимда ўша санъткорнинг мавкеи кўз ўнгимда яна бир погона ўсгандек унга ҳурматим ошарди.Тўсатдан,ана шу сеҳрли қўшиқ ижрочиси Шерали Жураевдек катта санъаткорнинг бир тўй саҳнасида туриб ёшгина,эндигина мухлислар орттириб ,санъатга катта умидлар билан кириб келаётган йигитнинг шаънига жуда оғир гапларни айтиши менинг барча тасаввурларимни тўзғитиб юборди.Наҳотки,у айтган айбловлар рост бўлган тақдирда хам,шу кадар аёвсизлик билан халқнинг ўртасида муҳокама килинса.”Бахт ярим,кайгу ярим,айт не бекам яралган.Наҳотки ,эзгуликнинг кўзлари нам яралган…”Бу қадим дуненинг азалий саволларига ўз кўшикларида жавоб ахтарган инсон наҳотки ҳаётда одамларнинг қалбига йўлни тополмаса.Ўқиганларим,эшитганларим таъсирида Шерали Жураевнинг қаҳрига сабаб бўлган йигитнинг қўшиқларини қидириб топдим.Ватандан узоқдалигим сабаб уни аввал эшитмаган эдим.Эшитдиму бирозгина олдин йўқотиб қўйган нарсаларимни гўёки топдим.Унинг “Адашдим” қўшиғи ўша машҳур “Яралган”нинг руҳига жуда яқин эди.Балки менга шундай туюлгандир…
ЮЛДУЗ

Мусулмон Покистонни бошқарган дастлабки аёл- Беназир Бҳуттонинг жонига суиқасд қилинган December 28, 2007

Posted by ayollar in 1.
4 comments

_44323754_bhutto_afp_310i.jpgПокистоннинг Равалпинди шаҳрида ўтказилаётган сайловолди намойишида худкуш ҳужумчи уюштирган суиқасд оқибатида мухолифат раҳбари, Покистоннинг собиқ бош вазири Беназир Бҳутто ҳалок бўлган. Худкуш ҳужумчи Бҳутто хонимнинг бўйни ва кўксига ўқ узган, сўнг ўзини ўзи портлатиб юборган. Покистонда 8 январга мамлакат парламенти ва маҳаллий кенгашларга сайловлар белгиланган, Беназир Бҳуттонинг Покистон Халқ партияси сайловда иштирок этишга қарор қилган. Бҳутто хоним мамлакат бўйлаб сайловолди намойишларида чиқишлар қилаётган эди. Равалпинди шаҳридаги истироҳат боғида Бҳутто хоним ўз тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлаганидан сўнг суиқасд уюштирилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Бҳутто хоним ўз нутқини тугатганидан кейин истироҳат боғи дарвозаси томон юрган, автомобилга ўтиришга чоғланган пайти уч зқ овози эшитилган, сўнг портлаш юз берган. Бҳутто хоним шифохонага олиб кетилган, олган жароҳатлари оқибатида у ерда вафот этган. Яна бир мухолифат раҳбари, собиқ бош вазир Навоз Шариф Бҳутто хоним олиб борилган касалхонага борган ва “бу кун Покистон учун ўта “даҳшатли кун”, деб айтган. “Бу мамлакат тарихидаги қайғули эмас, қоронғу, ўта қоронғу кун. Ақл бовар қилмайдиган, хаёлга келмайдиган ҳодиса юз берди. Бу мамлакат тарихидаги энг қайғули кун”, деб айтган Навоз Шариф. Беназир Бҳуттога суиқасд жаҳон бўйлаб қораланган. АҚШ Президенти Жорж Буш ушбу “қўрқоқларча амал”ни содир этганлар одил жазога тортилиши керак, деб айтган. Ҳиндистон бу хабардан даҳшат ва ларзага тушганини айтган. Россия Покистон раҳбарларини барқарорликни таъминлашга чиқарган.

Бҳутто хаёти хақида

Беназир Бҳутто 54 ёшда эди. У икки марта Покистон бош вазири бўлган. Бҳутто хоним учинчи бор бош вазирлик курсисига келишга ҳаракат қилган эди. 1988 йилда Беназир Бҳутто Покистоннинг илк аёл бош вазири бўлиб сайланганда, у демократия ва замонавий сиёсатчи тимсоли сифатида кўрилганди. Ёш, Оксфорд университетининг талабаси ва жозибали аёл эркаклар қўли баланд бўлган мусулмон жамиятида тоза ҳаводек сезилганди. Бҳутто оиласи дунёдаги энг таниқли сиёсий сулолалардан ҳисобланади. Беназир Бҳутто Оксфорд университетида сиёсатшунослик ва иқтисодни ўрганган. 20071227174055benatwelvepic.jpgБеназир Бҳуттонинг отаси Зулфиқор Али Бҳутто 1970 йиллар бошида Покистон бош вазири бўлган. Зулфиқор Али Бҳутто бошчилигидаги ҳукумат Покистоннинг 1947 йилдан кейинги тарихида мамлакатни армиянинг қудратисиз бошқарган саноқли ҳукуматлардан эди. 1977 йилда мамлакатда амалга оширилган ҳарбий тўнтаришдан сўнг Зулфиқор Али Бҳутто ҳибсга олинади, икки йилдан сўнг қатл этилган. Ёш Беназир қамоқхонага ташланади, ҳибсда беш йилни ўтказади.Ундан сўнг муҳожиротга чиқиб, Покистон ҳарбий раҳбариятига қарши сиёсий курашини давом эттиради. 1990 йилда ҳам, 1996 йилда ўзи ва турмуш ўртоғи Осиф Зардорийга нисбатан коррупцияга оид айбловлар илгари сурилди. Беназир Бҳутто Британия ва Дубайда саккиз йил яшади. Яқинда Ғарб босими остида генерал Парвез Мушарраф режими диний кучлар ва уларнинг жангари ҳомийларини иҳоталаб қўйиш ҳаракатларини бошлади. Президент Парвез Мушарраф сиёсий мухолифларининг коррупцияга доир айбловлари борасида авф эълон қилди. Беназир Бҳутто жаноб Мушаррафнинг ватанга қайтишни кечиктириб туриш борасидаги сўровига қарамай, Покистонга борди. Бҳутто хоним ўзининг қайтиши Покистондаги демократия учун муҳим эканлигини айтган эди. “Менинг ортга қайтишим Покистон халқи учун диктатурадан демократия, эксплуатациядан қудрат, зўравонликдан тинчлик йўлига қайтишни англатади”, деб айтган Беназир Бҳутто. Беназир Бҳуттога суиқасд Покистон учун сиёсий зилзиладир. (Мақола БиБиСи саҳифасидан олинган)

Қурбон ҳайитингиз билан! December 17, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
add a comment

Қадрли аёллар,

Ҳаммангизга яқинлашиб келаётган ҚУРБОН ҳайити муборак бўлсин!

Оллоҳнинг яхшиликлари барчамизга насиб этсин!

Аёллар бекати

Биринчи мухаббат акс-садоси November 11, 2007

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
4 comments

_43000711_getty_couple203.jpg“Бир-икки ой олдин аввал анча яқин бўлган бир танишимни кўриб гаплашиб қолдим. Мактабда ўқиб юрган кезларимизда ўзидан бир-икки ёш катта бир йигит билан гаплашиб юрар, уларнинг муносабати шу қадар самимий эдики ҳамма уларни кейинчалик албатта турмуш қуришади деб ўйларди. Мактабни битириб ҳар ёққа тарқалиб кетдик. Дугонам Самарқанддаги институтлардан бирига кирди. Мен Тошкентга кетдим. Иш-ўқиш баҳона учрашмай кетдик. Кейин эшитсам бир курсдошига турмушга чиқиб бошка туманлик бўлиб кетибди. Учрашганимизда биринчи гапиргани ўша йигит бўлди. Мен хайрон қолиб “Ҳали ҳам эсингдан чиқмабди. Нега ўшанга турмушга чиқмагандинг?” деб сўрадим. “Ўқишга киргач у билан менинг орамизда катта фарқ борга ўхшаб кўринганди.-деди у. Кейин қўшиб қўйди -“Қизиғи шундаки кейинчалик турмуш ўртоғимни фақат унга солиштирадиган бўлдим. Уни кўргим келаверарди. Яқин бир йилдан буён эса тез-тез тушимга кирадиган бўлиб қолди. Яқинда эшитсам хозир оғир касал бўлиб қолибди.Тушимга киргани бежиз эмас экан”. Хуллас, дугонам менга яна дардларини айтиб
нима қилишни сўради. Сиз унга нима дердингиз? Юлдуз

Қиз туғиш айбми? November 6, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular, Mayishiy Zo'ravonlik, Oila va Turmush Tarzi.
3 comments

Яқинда бир танишим билан телефон орқали гаплашиб қолдим. У жуда хафа эди.Айтишича, қайнонаси уларга агар қайинсинглиси ўғил туғса, сизлар оласизлар деб айтибди.Танишимнинг эри онасига индамабди.Хотинига, яъни танишимга агар унинг боласини олишни истамасанг ўзинг ўғил туғ дебди.Ўртоғим ҳозир нима қилишни билмай қолган.Гап шундаки, уларнинг оилада бешта фарзандлари бор. Бешаласи ҳам қиз.Биринчи боласи туғилганда эри роса хурсанд бўлган чунки икки йил фарзанд бўлмаганди.Ундан кейин яна қиз туғилди.Кейин яна.Бундай бўлишини кутмаган куёв бола иккаласида хам роса хафа бўлган туғруқхонага ҳам бормаган.Бу ношукурчилиги худога ёқмади.Иккала боласи ҳам 1-2 ёшда нобуд бўлди. Кейинги болаларини туғиш ўртоғим учун бир катта синовга айланди. У кунни қўрқув билан кутадиган бўлди. Чунки уйидан жанжал аримайдиган, эри ичадиган, уни урадиган, болаларига яхши гапирмайдиган бўлиб колди. Қайнонаси эса, ўғлимга ўғил туғиб берадиганидан олиб бераман деб юрди. Яхшики, ўғил онасининг шу гапини қилмади.Мен уларникига бориб қолсам, тезроқ уйга қайтгим келиб қолади.Сабаби бешта қизалоқнинг қўрқибгина ўтириши, эр-хотиннинг бир-бирига муомаласини кўриб юрагим сиқилади.Нега бундай қўрс гаплашасизлар, десам биз ҳар доим шундай ўрганиб колганмиз, дейди ўртоғим.Дадасига эркалик қилишни билмайдиган болажонларнинг айби эса-уларнинг қиз бўлиб туғилгани.
Юлдуз.

Эрингиз уй ишларида кўмаклашадими? October 17, 2007

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
5 comments

_40128057_housework203ok.jpg Бейрут университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, уй рўзғор ишларида қатнашадиган эркаклар билан яшайдиган аёллар бошқа аёлларга нисбатан ўзларини анча бахтиёрроқ хис этишар экан. Бу Яқин Шарқнинг араб давлатларида ўтказилган бу каби илк тадқиқотдир. Унинг натижаларига хар қандай аёл қўшилса керак. Табиий. Бола боқишдан ташқари бошқа барча уй иши бўйнида бўлган аёлнинг руҳий ва жинсий холатини оилавий хаётни хамроҳлик деб кўрадиган эркак билан яшайдиган аёл билан солиштириш қийин…Шарқона оилаларда эр билан хотин орасида вазифалар аниқ бўлинган бўлиб, эрлар бозор қилишади, уйга меҳмон келганда ошпазлик ҳам қилишади, бирор бир нарсани тузатишлар ҳам уларнинг вазифаси. Ғарбда эса, бундай анъанавий рольлар йўқолган ёда аралашиб кетган деб айтса бўлади. Масалан менинг турмуш ўртоғим ишдан келганидан кейин идиш товоқ ювишни ва дазмол қилишни яхши кўради – сабаби, бу ишларни қилаётганида у яхши кўрган ашулаларию радио дастурларига тинглаб дам олиши мумкин. Бир нима бузилса биз устани чақирамиз. Ҳар кунги бозор қилиш билан овқат қилишлар – менинг вазифаларим. Уй тозалашларни эса биргалашиб қиламиз. Сизнинг хонадонингизда эса, “қоидалар” қандай? Шоира

Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин! October 12, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
3 comments

Қадрли аёллар,

Барчангизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Оллоҳ ўзингиз билган ва билмаган яхшиликларни ато этсин!

Аёллар бекати

“Севгани ичиб олган эди…” October 8, 2007

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
6 comments

Мен бир дугонам хақида гапириб бермоқчиман. Биз ёшликдан бирга ўсганмиз, бир йигит билан гаплашарди, у ҳам оладиган бу ҳам борадиган. Дугонамни йигити биз қаерга борсак олиб бориб олиб келиб юрарди. Қайсидир байрам эдики, паркга борадиган бўлдик. Айланиб юриб йигитини йуқотиб қўйдик. “Ҳа майли топармиз” деб дўстларимизни синфдошларни кўриб кафега кирадиган бўлдик. Кафедан чиқиб дугонам йигитини сал нарироқда кўриб қолдик, у ғирт маст эди. Ҳеч қачон ундай қилмасди товба қилдим. Кейин дугонамга “кетдик” деди. У эса менга кўрсатиб “бу ҳам биз билан кетади” деди, йигитига бу ёқмади шекилли, дугонамни қўлидан судраганича олиб кетиб таксига ўтириб кетиб юбордилар.Мен бир ўзим қолиб кетдим. Кейин синфдошларни топиб мени уйгача кузатиб қўйишди. Мен уйга келдим лекин дугонамни қаерга кетганини билмайман. Уйга соат 11 чамасида келган бўлсам бизни уйимизга соат таҳминан тунги 3 ларда дугонамнинг дадаси келибди. Дадам қўркиб кетганидан мени дарҳол уйғотди “тинчликми?” деб чўчиб кетдим. Кейин мени сўроқ қила бошладилар. “Қани қизимиз?” мен “Қатдан биламан” дегим келди лекин айтолмадим. Айтолмайманку “севгани ичиб олган эди, олиб кетди” деб… Олдинига айтмай турдим. Кейин қўрқиб кетганимдан хаммасини қаерга бориб келганимизни айтдим. У йигитни уйига телефон қилдим уйида йуқ экан. Дугонамни юрадиган йигити дадамнинг дўсти эди. Таҳминан соат 4 ларда дугонамнинг йигити ва унинг дадаси мошинада келишди. Кейин дугонамни роса дадаси ҳам, тоғалари ҳам, акаси ҳам роса дуппослашибди. Уни деб мени ҳам дадам уйдан чиқармай хеч қаерга юбормай қўйди. Биз хат орфали гаплашдик, хатида у хаммасини гапириб берди. Хатида у дўқларга чидамай сичқон дори ичиб касалхонада ётиб чиққанларини ҳам айтиб берди. Унинг айтишича, шу куни йигити уни янги курилаётган уйига олиб борибди, кейин уни устидан кулфлаб мараз уҳлаб қолибди. Қизнинг уйидагилари унга ишонмай “номусинга теккан” деб қиздан хафа бўлишаяпти. Хозир у йигит “қизни олмайман” деб номардлик қилиб Қозоғистонга қочиб кетган. Хозир дугонам уйида ўтирибди, уйига келиб турган совчилар узилиб қолган. Қиз бечора нима қилсин? У йигитни кутсинми ё ота онаси танлаган йигитга турмушга чиқаверсинми? Маслаҳат беринглар. Тўртқулнинг қизлари.