jump to navigation

“Севгани ичиб олган эди…” October 8, 2007

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
4 comments

Мен бир дугонам хақида гапириб бермоқчиман. Биз ёшликдан бирга ўсганмиз, бир йигит билан гаплашарди, у ҳам оладиган бу ҳам борадиган. Дугонамни йигити биз қаерга борсак олиб бориб олиб келиб юрарди. Қайсидир байрам эдики, паркга борадиган бўлдик. Айланиб юриб йигитини йуқотиб қўйдик. “Ҳа майли топармиз” деб дўстларимизни синфдошларни кўриб кафега кирадиган бўлдик. Кафедан чиқиб дугонам йигитини сал нарироқда кўриб қолдик, у ғирт маст эди. Ҳеч қачон ундай қилмасди товба қилдим. Кейин дугонамга “кетдик” деди. У эса менга кўрсатиб “бу ҳам биз билан кетади” деди, йигитига бу ёқмади шекилли, дугонамни қўлидан судраганича олиб кетиб таксига ўтириб кетиб юбордилар.Мен бир ўзим қолиб кетдим. Кейин синфдошларни топиб мени уйгача кузатиб қўйишди. Мен уйга келдим лекин дугонамни қаерга кетганини билмайман. Уйга соат 11 чамасида келган бўлсам бизни уйимизга соат таҳминан тунги 3 ларда дугонамнинг дадаси келибди. Дадам қўркиб кетганидан мени дарҳол уйғотди “тинчликми?” деб чўчиб кетдим. Кейин мени сўроқ қила бошладилар. “Қани қизимиз?” мен “Қатдан биламан” дегим келди лекин айтолмадим. Айтолмайманку “севгани ичиб олган эди, олиб кетди” деб… Олдинига айтмай турдим. Кейин қўрқиб кетганимдан хаммасини қаерга бориб келганимизни айтдим. У йигитни уйига телефон қилдим уйида йуқ экан. Дугонамни юрадиган йигити дадамнинг дўсти эди. Таҳминан соат 4 ларда дугонамнинг йигити ва унинг дадаси мошинада келишди. Кейин дугонамни роса дадаси ҳам, тоғалари ҳам, акаси ҳам роса дуппослашибди. Уни деб мени ҳам дадам уйдан чиқармай хеч қаерга юбормай қўйди. Биз хат орфали гаплашдик, хатида у хаммасини гапириб берди. Хатида у дўқларга чидамай сичқон дори ичиб касалхонада ётиб чиққанларини ҳам айтиб берди. Унинг айтишича, шу куни йигити уни янги курилаётган уйига олиб борибди, кейин уни устидан кулфлаб мараз уҳлаб қолибди. Қизнинг уйидагилари унга ишонмай “номусинга теккан” деб қиздан хафа бўлишаяпти. Хозир у йигит “қизни олмайман” деб номардлик қилиб Қозоғистонга қочиб кетган. Хозир дугонам уйида ўтирибди, уйига келиб турган совчилар узилиб қолган. Қиз бечора нима қилсин? У йигитни кутсинми ё ота онаси танлаган йигитга турмушга чиқаверсинми? Маслаҳат беринглар. Тўртқулнинг қизлари.

Сибирлик онанинг 12нчи фарзанди October 2, 2007

Posted by ayollar in Salomatlik.
4 comments

070926_russiababy_hlg12phlarge.jpg Россиянинг Барнаул шаҳри туғруқхонасида вазни 7 килограмму 700 граммлик чақалоқ қиз туғилган. Надя исмлик қизча 43да бўлган Татьяна Барабанованинг 12нчи фарзандидир. Надя кесарево жарроҳлик амали ёрдамида туғилган. “Боламнинг катталиги кўриб хайратда қолдим” дейди Надянинг онаси. “Отаси уни кўриб нима деди? Хеч нима дейолмади, ўз кўзига ишонмай оғзини очиб чақалоққа қараб қолди”. Чақалоқни ривожланиши яхши кетаяпти, яқинда у уни кутиб ўтирган 8та опаси билан 3та акаси ёнига уйига кетади. Манба:Рейтерс

Рўмол ўраш муаммоми? September 29, 2007

Posted by ayollar in Beauty and Fashion, Oila va Turmush Tarzi.
8 comments

Туркияда ўтказилган оммавий сўровга кўра, аҳолининг кўп қисми университетларда мусулмон рўмолини ўрашга қўйилган тақиқловни бекор қилишни қўллаб- қувватлар экан. Тадқиқод турк аёлларининг 61 фоизи рўмол ўрашини аниқлаган, бу- уч ярим йил аввалгидан сал камроқ кўрсаткич.

Сўроққа тутилган Туркия аҳолисининг етмиш тўрт фоизи университетларда рўмол ўрашга қўйилган тақиқлов бекор қилинсин деб айтган. Хабарлар дастури учун тадқиқот ширкати ўтказган сўров деярли яна шунча одам Туркия Президенти рафиқасининг рўмол ўраши мамлакат учун муаммо эмас дея ҳисоблашини аниқлаган.

Айнан Туркия раҳбари аёлининг рўмол ўраши яқинда турк дунёвийлари ва айниқса армия генералларининг қаршилигига сабаб бўлганди. Айни дамда Италияда Ички ишлар вазири рўмолларнинг ман этилишига қарши чиққан. Унга кўра бу насроний роҳибаларга ҳам таъсир этиши мумкин.

Италиянинг газеталаридан бирига гапирган Жулиано Амато нима учун роҳиба ўзи учун одатий кийимда юришига рухсат берилиши ва мусулмон аёл бундан маҳрум этилиши керак деб сўраган.

У агар тақиқлов киритилса, у барча фуқароларга тенг тарзда амал қилиши керак, чунки Конституция эътиқод эркинлигини таъминлайди деган. Ўтган ҳафта Косовода уч қиз рўмол ўрагани учун мактабдан четлатилиши ортидан, Косово мустақил омбудсмени ҳам мусулмон мактаб ўқувчи қизларига рўмол ўрашга рухсат берилсин, дея мамлакат раҳбариятига мурожаат этган.

(Манба Би-би-си)

Ceвги ўзи нима? September 13, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
8 comments

Москвада ўқиб юрган Умида исмли қиз сахифамизда қуйидаги хабарни қолдирди: “Мен Дониёр деган йигитни севардим. қаттиқ севардим. 2 йил гаплашиб юридик нима бўлдики телефон қилмайди, келмайдиган хам бўлди, кўздан ғойиб бўлди. Кейин билсам бошқа қиз билан ошиқ мошиқ қилиб юрган экан. Индамадим. Леки кейин мен ҳам қастига севмасам ҳам дуч келган йигит билан гаплашадиган одат чиқардим. Хозир Масквада уқияпман. Йигит деганнинг исмини ҳам тилимга олгим келмайди. Дониёрни гаплашадиган қизлари хаммаси ташлаб кетган, хозир эса у менга ҳар куни телефон қилиб кечирим сурайди. Нима қилай? Маслаҳат беринглар илтимос. Умида” Билмаган инсонни севиб бўладими? Умиданинг хикояси ва бошқа севги хикояларига кўра, севги бу бошқа инсонни идеаллаштириш, яъни фақат яхши сифатлари борлигига ишониш уни камчиликлари борлигини кўрмасликдан иборат. Аммо бундай севгини одатда умри қисқа бўлади. У ўзи хақиқий севгимикан? Камчиликларини билиб туриб, инсонни қандай бўлмасин қабул қилиб севиш хақиқий севгига кирмайдими? Нима деб ўйлайсизлар?

Бошқа миллатли йигит билан турмуш қурмоқчиман… July 5, 2007

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
comments closed

Ассалому алайкум, азиз аёллар! Сизларга қўйидаги савол билан мурожаат қилмоқчиман. Мен мусулмон қизман лекин бошқа миллатли эркак кишини севиб қолганман. У билан турмуш қурмоқчимиз. Мусулмон қиз бошқа миллатли киши билан турмуш қура оладими? Фикр мулоҳазаларингизни кутиб қоламан. Нилуфар

Мардикор аёллар янада кўпаймоқда June 30, 2007

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
3 comments

0000291.jpgUznews.net – Самарқанднинг ёлланма меҳнат бозорларида иш қидирган аёллар сони икки баробарга кўпайди, шу билан бирга ишчи кучига бўлган талаб олдингидек қолмоқда. “Мардикор” - бу сўз доимо ўзбек тилида, ишлайдиган ёки кунбай иш қидирувчи эркак маъносини англатади, бугун Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида қизбола ҳам, аёл ҳам, ва хатто оиланинг кекса онаси ҳам мардикор бўлиши, улар бажонидил сизга керакли - нон ёпишдан тортиб, молларга ем беришгача бўлган, барча уй юмушларини бажариши мумкин. Ва ҳечам қиммат эмас, мардикор-аёл Самарқандда кунига тахминан икки долларга тушади. Кунбайчи аёлни топиш ҳечам қийинмас, мардикор-бозорлари Самарқандда қўзиқориндек кўпаймоқда, улар Самарқанд вилоятининг деярли барча туманлари, хатто баъзи бир қишлоқ ва автомобил йўли бўйларида ҳам аллақачон пайдо бўлишган. Агар 10-15 йил аввал Самарқанд вилоятида асосан иш қидириб қишлоқ жойлардан келувчилар ва талабалар йиғиладиган мардикор-бозори марказда битта бўлса, бугун эса кунбай ишчиларни Самарқанд-Қарши катта йўли бўйлаб кета туриб, Тойлоқ тумани Давлатобод кооператив хўжалиги, Нуробод туманидаги Иброҳим-ота қишлоғи, Пастдарғом тумани Меҳнатобод қишлоғи ва хатто Самарқанднинг энг маркази Регистон майдонида ёллаш мумкин. Асосан аёлларни ишга ёллайдиган, яқинда Меҳнатобод қишлоғида пайдо бўлган мардикор-бозорлардан бири “Ошинабозор” деб аталади. Бу ғалати номни Феруза исмли кунбайчи аёллардан бирининг тушунтиришига қараганда, кўплаб ўзбек аёллари яқинда япон телесериалини Ошина исмли қаҳрамон аёли билан қизиқиб қолишган. Япон аёли Ошина кўп ишлар, лекин ўз меҳнатига мисқолдек пул олар ва қўпол муомала ҳамда адолатсизликдан қийналарди. Феруза, ушбу бозордаги кунбайчи -аёллар ёзги пайтда кунига уч минг сўмгача ($2,3) оладиган вилоят маркази Самарқанддаги уларнинг ҳамкасбларидан кўра камроқ пул топишларини айтади.
Пул топиш илинжида мардикор-бозорига чиққан аёлларни, биргина кулфат - қашшоқлик, болаларини боқиш, оиласини таъминлаш зарурияти бирлаштиради. Уч боланинг онаси Нодира, бозорга, уни эри фожиали ҳалок бўлгандан кейин чиққанини ҳикоя қилади. “Ёз ичида мен болаларни мактабга тайёрлашим, уларга барча зарурий нарсаларни сотиб олишим керак, асосийси эса - қишга озиқ-овқат ғамлаш, дон заҳирасини тўплаш зарур”, - дейди Нодира. Қишки пайтда, унинг айтишича, Пастдарғом туманида ишчи кучига талаб камаяди.
Самарқанд вилоят хокимияти, ишсизлик кўламини кўра туриб, ўзларини муаммони ҳал этаётгандек қилиб кўрсатишга харакат қилмоқда. Самарқанд вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш Бошқармаси маълумотларига кўра, шаҳар ва туманларда кўплаб меҳнат ярмаркалари ўтказилмоқда. Бу йил, бошқарма маълумотига кўра, ушбу ярмаркалар шарофати билан 4760 олий ва ўрта техник ўқув юртлари битирувчиларидан 1878 таси ишга жойлашдилар. Уч минг атрофидаги ишга жойланмаган битирувчиларнинг нима билан шуғулланаётганликлари - номаълум. Шундай меҳнат ярмаркаларида “Ошина-бозор”даги аёлларнинг қатнашиши, уларни айтишича, бефойдадир. Уларнинг кўпчилиги фақат ўрта маълумотга эга. Ваҳоланки, аёлларни гапларига кўра, мардикор-бозор сафларида кўпроқ маълумотли ва касби бор аёллар ҳам дуч келади. Олдин иш ва қандайдир ижтимоий мақомга эга бўлган кўплаб шундай аёллар, мажбурий кунбайчи бўлиб қолганидан уялишади. Шунинг учун уларнинг кўпчилиги танишларни учратиш эҳтимоли анча пастроқ бўлган қўшни туманларга бориб, ишга ёлланишга харакат қилишади.
“Қишлоқда ҳамма бир-бирини билишади, - дейди Пастдарғомда яшовчи Дилфуза, - биз пул ишлаш учун, бизни ҳеч ким танимайдиган Тойлоқ тумани ёки Самарқанд шаҳрига борамиз. Ваҳоланки бу хавфлидир, келиб чиқадики, арзимаган 4-5 минг сўмни деб, биз ўз ҳаётимизни хавф остига қўямиз”. Ва Дилфуза айтганидек , бу хавфсирашлар жуда кўп ҳолларда асосли бўлади. У иш берувчилардан хомиладор бўлган аёлларни кўрган, ваҳоланки зўрлик қурбони бўлган аёллар анча кўпроқ , улардан кўпчилиги бу ҳақида гапиришни ор билиб, кимга ҳам шикоят қилардим, деб ўйлайди ва бу тўғрида чурқ этмайдилар.
Зўрликнинг осонгина қурбони бўладиган мардикор-аёлларни заифлиги бироқ , одамлар раҳмини келтирмайди. Аксига, жамиятдаги баъзи бировларда кунбайчи аёлни деярли фоҳиша билан тенглаштирган ҳолда, уларга нисбатан жирканч муносабат туғилади.
Азиза исмли аёлнинг айтишича, уни ўғлини тенгдошлари “мардикорни ҳаромзодаси” дея масхара қилишади. Азизанинг ўзини тўйларга таклиф этмай қўйишди, махалла оқсоқоллари эса уни уйига келишиб, бу иши билан бутун қишлоқни шарманда қилаётгани учун, аёлни мардикор-бозорига чиқмасликка кўндиришди.
“Бу жуда ачинарли, лекин мен болаларимни боқишим керак, бунинг учун менда бошқа имкониятлар йўқ , шунинг учун мен “Ошина-бозор”га бораман”, - дейди у. Манба: Uznews.net

Хомилам тушиб колди… June 14, 2007

Posted by ayollar in Salomatlik.
1 comment so far

Менинг бир фарзандим бор. Эрим иккаламиз яна бир фарзанд курмокчи булдик. Турт ой илгари хомиладор булдим, лекин уч ой утмай хомилам тушиб колди. Буни хеч хам кутмагандим, чунки мен хали ешман, олдин фарзанд курганман… Нега хомилам тушиб колди деб куйиндим. Хаммаси корним санчишдан бошланди… Уша куни сонограммага тушганимизда, уз кузим билан жажжи ембриони курдим, лекин кимирламади, юраги урмади. Билишларича ундан 2 хафта илгари усмай колган экан. Экрандаги расмни куриб йигладим… Кейин интернетдан маьлумот охтардим. Хомилаларнинг деярли учдан бир кисми тушиб коларкан. Бунга сабаб, купинча ембрио тугри ривожланмаетган булади. Узимни айбдор хис этмадим, чунки мен хомиламни саклаб колаолмасдим. Бу ходиса тез-тез учраса хам хеч кайси хомиласи тушиб колган аел буни юраги билан тушуна олмайди. Шундай булса хам менинг омадим бор экан деб уйлайман. Менга эрим, ота-онам, фарзандим бардам булишга ердам беришди. Хали ешман, яна хомиладор булишга имконим куп. Узбекистонда хомиласи тушиб колган аелларга кандай ердам берилади? Уларнинг бошидан нималар утади? Нилуфар

Эронда мутъа никоҳи хақида бахслар June 3, 2007

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
11 comments

_43000711_getty_couple203.jpg Эронда мутъа яъни муваққат, вақтинчали никоҳ ғояси ижтимоий муаммоларни ечишга ёрдам беради деган шиор остида олдинга сурилиб келинмоқда. Айниқса мамлакат ички ишлар вазири, Мустафа Рур Мухаммад, бундай никоҳлар тарафдори бўлиб уларни халол деб таърифлайди. Маълумки, исломнинг шиа эътиқодида хотин киши билан эркак киши ўртасида аниқ бир муддатга чекланган турмуш қурилиши мумкин: бу муддат бир соатдан бошлаб бир асиргача давом этиши мумкин. Эркак киши умри давомида қанча хохласа шунча мутъа никоҳидан ўтиши мумкин экан. Бу анъана пайғамбарни 2 маротаба мутъа никоҳидан ўтганидан кейин пайдо бўлган ва ходислардан бирида ёзилган. Аммо бугунги Эронда муваққат никоҳларни фоҳишаликнинг бир усули деган фикр кенг тарқалган. Бундан 15 йил олдин у пайтги Эрон президенти Рафсанжони мутъа никоҳи ғояси хақида ижобий равишда сўзлаб, муваққат никоҳ эркак билан аёлни жинсий заруратларини қоплашининг қонуний йўли деганди. Гуноҳга ботиб яшагандан кўра бундай никоҳ афзалроқ деб айтилганди у пайтда. Бугунга келиб, Эрон ёшлари анча замонавийлашган. Баъзи бадавлат оилалардан чиққан ёш қизлар йигитлари билан саёхат қилишдан олдин мехмонхонада бир хонада тура олиш мақсадида ёки диний полиция томонидан қўлга олинмаслик учун шундай муваққат никоҳдан ўтибгина йўлга чиқишар экан. Моливий ёрдамга мухтож камбағал хотин қизлар ҳам мутъа никоҳларга рози бўлишаяпти. Бироқ кўпчилик эронликлар бундай никоҳларга қарши. Бир аёл парламент аъзоси бу анъанани химоя қилаётган ички ишлар вазиридан: “Қизингизни қўлини сўраб келган йигитга, қизингиз неча марта мутъа никоҳдан ўтганини гапириб беришга тилингиз келадими?” деб сўради. Бошқалар бундай вақтинчали никоҳлар фақат янги муаммоларни туғдиради деб айтишади. Ўзи шундай ҳам муваққат никоҳда туғилган ўнг минглаб болаларни оталари тан олмасдан юрибди дейишади улар. Теҳрондаги битта туристик агентлик эса, вазиятдан фойдаланиб, мутъадан ўтмоқчи бўлган йигиту қизларга уларни уйлантиришга тайёр муллолар билан таъминланган Каспий денгизи бўйидаги мехмонхонага турлар таклиф қилмоқда. (Манба:ғарбий матбуот воситалари, БиБиСи)

May 29, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
2 comments

pv_1349092.jpg

“Қизлик парда бўлишини кеч билганман…” May 20, 2007

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
13 comments

“Ассалому алайкум! Ман бу саҳифага кириб яна юрагим сиқилвотти. Хар доим ҳар дақиқа шуни ўйласам умуман бу дунёда яшагим кемай қолади. Ман неча марта ўзимни ўлдирмоқчи бўлганман. Лекин она онамни ўйлиман, қизи ўзини ўзи осиб қўйибди деса она онам қандай холатга тушади деб ўйлаб роса йиғлиман. Бу дунё қувончлари мани умуман қизиқтирмай қолган, хаётта яшашимдан хеч қандай умид йўқ. Ман бу дунёда яшашни хохламайман. qiz 14 ёшимда менда ҳайз келган. Ўшанда ҳайзим жуда кўп келганидан, мактабда юрганимда билиниб қолмасин, устимдан кулишмасин деб, ман тампон ишлатганман. Тампонни қўрқиб билмай қўйвотганимда бир марта оғриқни сезганман, лекин афсус қиз болада қизлик парда бўлишини кеч билганман. Шундан бери ичимни ит тирнайди. Хозир 19 ёшдаман, мани турмушга беришмоқчи. Манга борган сари дўзах яқинлашаётгандей бўлади, кун бўйи юрагим сиқилади ўйлавериб. Оллоҳга илтижо қиламан: Эй, Оллоҳ, нега мани яратдинг, мани бу дунёда яшаётганим фақат азоб деб, эй Оллоҳ ёлғиз ўзинг биласан олдинда покман деб, ҳар доим хамма нарсага қодир Оллоҳ, қизлик парда ато эт деб сўрайман. Ман тасаввур қиломиман тўйдан кейин қиз бўлмаслигимни айтишса, ота онам не аҳволга тушишади, шунча боқиб катта қилишган бўлишса…” ** Камола.
Аёллар Бекатидан: Азиз саҳифамиз мухлислари! Сизларни Камола вазияти хақида ўз фикрларингизни билдиришга таклиф этамиз.
Азиз оналар, қизингиз Камола қилган хатони қилган бўлса нима қилган бўлардингиз?
Мухлисларимиз орасида ёш уйланмаган йигитлар бўлса, айтинглар, Камоладек қизни севиб қолсанглар унга уйланардингларми? Ёки қизлик пардасини йўқотиб қўйганлиги Камолани “ёмон”, севиб бўлмайдиган қиз қилдими?
Яна бир савол: ҳам қиз, ҳам ўғил бола бадани анатомияси хусусиятларини фарзандларимизга эрта ёшдан бошлаб мактабда, ва оила ичида ўргатиш керакдир?