Сибирлик онанинг 12нчи фарзанди October 2, 2007
Posted by ayollar in Salomatlik.4 comments
Россиянинг Барнаул шаҳри туғруқхонасида вазни 7 килограмму 700 граммлик чақалоқ қиз туғилган. Надя исмлик қизча 43да бўлган Татьяна Барабанованинг 12нчи фарзандидир. Надя кесарево жарроҳлик амали ёрдамида туғилган. “Боламнинг катталиги кўриб хайратда қолдим” дейди Надянинг онаси. “Отаси уни кўриб нима деди? Хеч нима дейолмади, ўз кўзига ишонмай оғзини очиб чақалоққа қараб қолди”. Чақалоқни ривожланиши яхши кетаяпти, яқинда у уни кутиб ўтирган 8та опаси билан 3та акаси ёнига уйига кетади. Манба:Рейтерс
Хомилам тушиб колди… June 14, 2007
Posted by ayollar in Salomatlik.1 comment so far
Менинг бир фарзандим бор. Эрим иккаламиз яна бир фарзанд курмокчи булдик. Турт ой илгари хомиладор булдим, лекин уч ой утмай хомилам тушиб колди. Буни хеч хам кутмагандим, чунки мен хали ешман, олдин фарзанд курганман… Нега хомилам тушиб колди деб куйиндим. Хаммаси корним санчишдан бошланди… Уша куни сонограммага тушганимизда, уз кузим билан жажжи ембриони курдим, лекин кимирламади, юраги урмади. Билишларича ундан 2 хафта илгари усмай колган экан. Экрандаги расмни куриб йигладим… Кейин интернетдан маьлумот охтардим. Хомилаларнинг деярли учдан бир кисми тушиб коларкан. Бунга сабаб, купинча ембрио тугри ривожланмаетган булади. Узимни айбдор хис этмадим, чунки мен хомиламни саклаб колаолмасдим. Бу ходиса тез-тез учраса хам хеч кайси хомиласи тушиб колган аел буни юраги билан тушуна олмайди. Шундай булса хам менинг омадим бор экан деб уйлайман. Менга эрим, ота-онам, фарзандим бардам булишга ердам беришди. Хали ешман, яна хомиладор булишга имконим куп. Узбекистонда хомиласи тушиб колган аелларга кандай ердам берилади? Уларнинг бошидан нималар утади? Нилуфар
Янги тадқиқот: хатна СПИД хавфини камайтиради February 27, 2007
Posted by ayollar in Salomatlik.comments closed
Жаҳон Соғлик ташкилоти эркакларни хатна қилиш СПИД хасталигига олиб келувчи ВИЧ вирусини юқтириш хавфини камайтириши ҳақидаги янги тадқиқот натижаларини олқишлаган. Америка Қўшма Штатларининг Соғлик Миллий институти томонидан Кения ва Угандада олиб борилган тадқиқот натижалари Лансет тиббий журналида эълон қилиниши кутилмокда. Уганда ва Кенияда ўтказилган тадқиқот бундан аввал Жанубий Африка республикасида олиб борилган текширув натижаларини тасдиклайди. Бу тадқиқотлар хатна қилинган эркакларнинг ВИЧ вирусини юқтириш хавфи камроқ, деган хулосага келган. Жаҳон Соғлик ташкилоти бу тадқиқотлар натижасида эркакларни хатна қилиш билан СПИД тарқалишининг олдини олиш мумкинлиги борасида йирик далиллар қўлга киритилганини айтмоқда. Сўнгги тадқиқотда саккиз мингдан ортиқ эркаклар иштирок этишган. Кенияда эркакларни суннат қилиш ВИЧ вирусининг эллик уч фоиз, Угандада эса қирқ саккиз фоиз камайишига олиб келган. Айни пайтда Жаҳон Соғлик ташкилоти хатна ВИЧ вирусидан тўла сақлайди, деб ҳеч ким кафолат бермаслиги ҳақида ҳам огоҳлантирган. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти келгуси ойда хатна қилиш билан боғлиқ тадқиқот натижаларига бағишланган халқаро анжуман ўтказиш ниятида. (Манба: БиБиСи)
Оналикка етолмаган аёллар… January 22, 2007
Posted by ayollar in Salomatlik.add a comment
Сиз кўриб турган расмда “Африканинг бош қотилими?” деган изоҳ ёзилган. Маълум бўлишича, африка мамлакатларида бола кўриш ёшидаги аёлларнинг кўпи айни хомиладорлик ва бола туғиш пайтида хаётдан кўз юмади. Баъзи давлатларда ҳар 7 аёлдан бири хомиладорлик даврида вафот этади. Бунга сабаб тиббий шароитлар йўқлиги, турли касалликлар ва кўп холларда келажак онанинг оргазмининг қувватсизлиги ва ожизлиги.
Покистонлик Мухтар Май ҳикояси September 21, 2006
Posted by ayollar in Mayishiy Zo'ravonlik, Salomatlik.11 comments
Мухтар Май бир вақтлар Покистоннинг ҳеч ким билмас бир қишлок қизи эди. Лекин бир-икки йил илгари у бутун дунёга машҳур булди. Бу машҳурликка олиб келган сабаб хам даҳшатли эди. Қишлок қариялари бир неча кишига уни зўрлашга буюруқ беришган. Уларнинг айтишича, бу унинг оиласидан бировнинг қилмиши учун берилган жазо эди. Мухтар Май бундан кейин тинч ўтиришни истамай адолат излаб мамлакатнинг энг юқори маҳкамасигача борди. Уни зўрлаган кишилар қамокка олинган ва жазоланганлар. Лекин, дунёда Мухтар Майга Покистоннинг қиёфасини бузаяпсан деган эркаклар кўп. Биттаси унга хат ёзибди - “Нима, Ғарбда аеллар зўрланмайдими? Нега улар бу билан жар солишгани йуқ”, - деб. Зўрлаш жинояти барча мамлакатларда содир бўлади. Лекин Покистонда қўлланувчи шариат қонунига кўра, аёл зўрлангани тўғрисида маҳкамага арз қилса, ўз арзини исботлаш учун тўрт эркак шохидни келтириши лозим. Унинг сўзининг ўзи етарли эмас. Аёл кишини зўрлаган эркаклар камдан-кам жазоланади. Ўзбекистонда эса, зўрлаган жиноятчилар жазоланадими? Бундай амалдан азият чеккан аёлларга қандай ёрдам кўрсатилади? Малика
Аборт қилиш гуноҳми? September 6, 2006
Posted by ayollar in Salomatlik.27 comments
18 яшар мактабни ҳали битирмаган қиз хомиладор бўлиб қолади. У нажот сўраб кимга боришини билмайди. Телефон китобини очиб аборт қиладиган клиникалар излайди. Кўзи бир рекламага тушиб қолади: “Хомиладормисиз? Биз сизга ёрдам берамиз. Бепул доктор маслаҳатига эга бўласиз”. Буни ўқиган қиз у телефор рақами бўйича дарҳол қўнғироқ қилади. Америкада абортни гуноҳ деб хисоблаб унга қарши чиқадиган ташкилотлар аёлларни аборт қилишдан сақлаб қолиш мақсадида уларга шундай “ёрдам” берадилар. Қарабсизки, бу бечора қиз туғишга қарор қилади. Лекин бола боқиш осон бўлмайди. У на ўқишини давом эттира олади, на тузук ишда ишлайди. Хукуматдан нафақа олиб яшайди, холос. Бундай хиқоялар АҚШда жуда ҳам кўп. Аборт қилиш қилмаслик масаласи шунчалик муҳимки, ҳар бир сайловда катта рол уйнайди, яьни президентликга номзодни аборт тарафдорими ёки танқидчисими деб сайлашади. Албатта хомила олиб ташлашга минг ҳил сабаби бўлиши мумкин. Сиз нима дейсиз? 18 яшар эрга тегмаган қиз қандай қарорга келиши керак? Нима маслаҳат берган бўлардингиз? Азиза
Америкада барча аёллар - хомиладорлик тараддудида September 4, 2006
Posted by ayollar in Salomatlik.2 comments
Қўшма Штатларда муҳокама қилинаётган янги федерал қоидаларга мувофиқ, барча фарзанд кўриш ёшида бўлган аёллар ўзларини хомиладорликга тайёргарлик босқичида деб кўришлари керак. Бу дегани улар алкоголь ичимликлар ичишни, сигарет чакишни ва гиёхванд моддалар истемол қилишни тўҳтатишлари керак. Ушбу қоидалар яқинда бир нечта хомиладор америкалик аёл ҳали туғилмаган болалари хаётларини хавф остига қўйганидан кейин ишлаб чиқилди. Бир ҳашиш чекадиган аёлнинг боласи ўлик туғилганидан кейин уни ўлим жазосига хукм этишди. Аляска штатида эса хомиладорлик пайтда сигарет чекишни ман этувчи қонун киритилди. Бу қоидалар тарафдорлари хомиладорликдан олдин ва хомиладорлик пайтида юз берган носоғлом хулқ-одат бола соғлиғига хавф кўрсатиши исботланган деб даъват этишмоқда. Қоидалар қабул қилинишига қарши чиқаётганлар ҳам кўп — улар бундай чоралар киритилиши камбағалликдан, ночорликдан носоғлом одатларга ўрганиб қолган қора танлик аёлларни нишонга олади дейишаяпти. Бу чораларни кўплар АҚШда абортни ман этишга қаратилган чоралар билан солиштираяпти. Сизлар нима деб ўйлайсизлар? Аёлларни ўзи ҳали туғилмаган болалари хаёти учун қанчалик масъул? Бола туғмаган, хомиладор ҳам бўлмаган қизлару-аёлларимизга нима қилиш-нима қилмасликларини буюришимиз тўғрими?
Витамин Е ва астма касаллиги September 2, 2006
Posted by ayollar in Salomatlik.1 comment so far
Хомиладор аёллар туғилажак болаларининг астма касаллигига йўлиқиш хавфини пасайтиришни истасалар етарлича витамин Е га бой маҳсулотларни истемол қилишлари керак деб огоҳ этишди Буюк Британиялик мутахассислар. Организмда витамин Е даражаси паст бўлган аёлларнинг фарзандларида астма касаллиги бошқа аёллар болаларига нисбатан 5 маротаба кўпроқ учрар экан. Абердин дорилфунунинг олимлари витамин Е ўпка ривожланишига ўта мухим таъсир кўрсатишини исботлашди. Улар беш йил давомида 2 минг хомиладор аёлни ва уларнинг фарзандларини кузатиб келишган. Хомиладорликнинг биринчи 4 ойи витамин Е етарлича истемол қилиш учун айниқса жуда мухим даврдир деб хисоблашади улар. Аммо хомиладор аёллар витамин Ени тоза формасида истемол қилишлари яхши эмас. Буни эвазига улар витаминга бой таомлар ейишлари керак. Организмларида витамин Е камлиги кузатилган оналарнинг фарзандларида ёши катталашиши билан нафақат астма, баъзи холларда экзема ва алергия холлари ҳам ривожланган. Буюк Британияда болалар орасида астма касаллиги кенг тарқалиб боришининг сабаби охирги йилларда витамин Е га бой махсулотлар камроқ истемол қилинишидир, деб гумон қилади баъзи шифокорлар. Бугунги кун астма Буюк Британия болалари орасида энг кенг тарқалган касалликдир - 1 миллиондан ошиқ бола астмага йўлиққан. Хуллас, бу тадқиқот бўлажак она нима истемол қилиши келажак боласи соғлиғига бевосита таъсир кўрсатишини яна бир бор исботлаб берди. Бўлажак онанинг тўғри соғлом овқатланиши фарзанди ўпак йўллари касалликларига камроқ чалинишига олиб келади. Хўш, қайси маҳсулотлар витамин Ега бой? Булар писта ёки арахис ёғлари, зайтун ё писта (кунгабоқар) ёғидан тайёрларланган маргарин, ёнғоқлар ва оддий писта. Ким билади, Ўзбекистонда астма касаллиги Англияга кўра сал камроқ учрашининг сабаби бизда кўпчилик аёллар писта чақишни яхши кўргандадир?
Аутизмга йўлиққан болалар ва уларнинг ота-оналари хақида… August 23, 2006
Posted by ayollar in Salomatlik.4 comments
Шу кунлари Америкага сафарим давомида қирғизистонлик дугонамни кўргани бордим. Дугонам ва унинг туркиялик турмуш ўртоғида иккита фарзанди бор: 8 ёшар қиз билан 6 ёшар ўғли. Тўрт йил олдин ўғиллари Ойбек аутизм касаллигига йўлиққани хақида эшитгандим. Дугонам қанчали сиқилгани, бунга ишона олмагани ёдимда. Ойбекни чақалоқ пайтида кўрганимда соғлом ширин бир бола эди, хаммаси жойида эди. Дугонам ҳам ўзини бахтли она дек хис этарди. Уларникига борсам Ойбек қош кўзлари қоп қора ўзимизнинг ўзбек болаларимизга ўхшаган чиройли бола бўлибди. “Худога шукур, тузалиб кетганга ўхшайди” деб ичимда ўйлагандим, лекин бир икки зоҳатдан кейин Ойбек хануз аутизмдан азоб чекаётгани равшан бўлди. У ҳеч ким билан мулоқот қилмас эди, хатто кўзингизга ҳам қарамас эди, гаплари қисқа қисқа бўлиб 2 ёшли боладек эди. Тўсатдан ерга ётволиб йиғлашни бошларди. Айлангани чиқиб кетаётганимизда дугонам эрисидан “памперсини олдингми?” деган саволидан Ойбекнинг ривожланиши бу томонда ҳам орқада қолиб кетганини тушундим. Дугонам билан эри иккаласи Ойбекга 2 ёшар болага қарагандек қарашга мажбур бўлишига гувоҳ бўлдим. Улар учун энг катта бошоғриққа сабаб бу Ойбекнинг хавфли нарсалардан бутунлай беҳабар бўлиши. У тўсатдан мошиналарга тўла кўчага югуриб чиқиб кета олар экан. Буни олдини олиш учун отаси билан онаси ДОИМО, ҲАР ЗОҲАТ уни қўлдан ушлаб юришга мажбур экан. Бир марта қўлини тортиб олиб мошиналар юриб кетаётган йўл яримидан чопиб ўтганини гапириб беради даҳшат билан отаси. Ойбек унга ўхшаш болалар учун бўлган маҳсус мактабга қатнайди. У ерда оддий мактаблардан фарқий улароқ ўқиш ёзишга унча урғу берилмасдан жамиий қойидалар, хавфсизликга ўргатишади. Махсус терапевт Ойбекга гапиришни ўргатади. Албатта дугонам ва унинг турмуш ўртоғи, уларга қанчалик қийин бўлмасин, Ойбекга меҳрга тўла мухит яратиб унинг ривожланиши учун хамма шароитлар яратишга харакат қилишади. Биттаси Ойбекни махсус мактабга хар куни олиб бориш учун ўз ишини ташлаган. Энг ачинарли холи шуки аутизмдан ҳали даво топилмаган. Ойбек ва унга ўхшаш болалар катта бўлганида ҳам унча ўзгармайди яъни бошқалар билан мулоқот қилишни ўргана олишмайди. Шифокорларнинг таъкидлашича, аутизмга чалинган болаларда миянинг қандайдир қисми нотўғри ривожланган бўлади. Аутизмга йўлиққан болалар атрофдаги дунёни хаммадек англашмайди. “Ауто” лотинчадан “ўзини ичида” деб таржима қилинади яъни аутизмга йўлиққан бу “ўз дунёси ичида яшовчи инсон”. Албатта Даун синдроми билан солиштирсак бу касаллик унча жиддий кўринмайди. Аммо баъзи шифокорлар аутизмни шизофрениянинг енгил бир хили деб хисоблашади. Аутизмли бола кейинчалик хаётида қандайдир касбга эга бўлиши мушкул чунки у бошқалар билан мулоқот қила олмайди. Россия каби давлатларда аутизмли болалар махсус интернатларга жойлаштирилар экан. Бу мен учун ишониб бўлмайдиган хол. Аутизмга йўллиққан болалар, балки нормал болалардан ҳам кўпроқ ота она меҳрига муҳтож. Ғарбда, Япония каби мамлакатларда ногирон болалар учун махсус шароитлар яратилади. Ўзбекистонда эса аутизм, бошқа мия касалликлари билан туғиладиган болаларга, қолаверса умуман ногирон болаларга қандайдир ёрдам кўрсатиладими? Ногирон болалар ота оналари эса, уларга ким ёрдам беради, болаларига қандай қарашни ким ўргатади? Шоира
Дунёда семизлар сони ортиб бормоқда August 19, 2006
Posted by ayollar in Salomatlik.7 comments
Америкалик мутахассисларнинг ҳисоб китобларига кўра, дунё бўйлаб семиз инсонлар сони 1 миллиардга етган. Ва бу рақамлар қорни оч одамлар сонидан ҳам юқори экан. Жаҳондаги тўйиб овқат емайдиган инсонлар 800 мингни ташкил этар экан. Семизлик муаммоси ҳам камбағал, ҳам бадавлат давлатларда учрайди. Қишлоқ жойларида яшовчи одамлар орасида ҳам семизлар сони кўпайиб бормоқда. АҚШдаги Калифорния штати дорулфуни олими Барри Попкиннинг таъкидлашича, семизликнинг ортишига асосий сабаблардан бири одамларнинг жисмонан камроқ ҳаракат қилиши бўлса, яна битта сабаб - нотўғри овқатланишдир. Хитой мисолида айтиладиган бўлса, уларнинг дастурхонида хамир, нон ёки сабзавотли овқатлар ўрнини гўштли таомлар эгалламоқда. Шу билан бирга, хитойликлар камроқ пиёда юриб, автомобиллардан кўпроқ фойдаланиш, вақтларини телевизор олдида ўтказишга, камроқ ҳаракат қилишга одат қилишаётган экан. Австралияда анжуманга сўзга чиққан профессор Попкин дунёнинг барча ҳукуматларини ўта семизлик муаммосига қарши тадбирлар олиб боришга ундади. Унинг фикрига кўра, одамларни соғлом ҳаёт кечиришга озиқ-овқат маҳсулотлари назорат қилиш орқали ундаш мумкин. “Масалан, шакарли, калорияси юқори совуқ ичимликлар сал қимматроқ қилиб сотилса, одамлар уларни камроқ истеъмол қилишга мажбур бўлишади,- дейди Попкин,- Бошқа томондан эса, мева-сабзавотларни ўстирадиган деҳқонларга кўпроқ молиявий ёрдам ажратсак, мевалар арзонлашиб оддий одамлар дастурхонларига кўпроқ ва тез-тез пайдо бўлар эди”.
Ўзбекистонликларнинг овқатланишига келсак, бизнинг миллий таомларимиз жуда ширин, жуда мазали-гап йўқ. Аммо, деярли барчаси колорияга бой бўлиб, одамнинг семириб кетишига олиб кетади. Таомлар подшоҳи Паловни ўзи бўладими. Менга битта ҳикояни айтиб беришган эди - россиялик бир деатолог олим Ўзбеккистонга ташриф биланми, меҳмон бўлибми келганда, мезбонлар палов тайёрлаб уни меҳмон қилишган. Олимимиз эса, ҳеч кимга билдирмасдан паловдан озгинасини бекитиб чўнтагига солиб қўйган экан. Москвага қайтиб у миллий таомимизни лабороторияда анализ қилса, бир коса палов еган инсон икки кун овқат емасдан юриши мумкин экан-шунчалик ичида калориялари кўп экан! Тонг отишига бериладиган ошга борган чет элликлар кун бўйи ҳеч нима ея олмасдан юрганларини ҳам эшитгандирсиз. Бир нарса ачинарли- миллатимизда юрак касалликларидан эрта ўлим ҳоллари кузатилади. Ўзбекистонда эркак кишининг ўртача умр кўриш даражаси 64 ёш. Юрак касалликларига олиб келувчи асосий сабаб эса- гўштли ва ёғли таомларни ҳаддан ташқари ейишдан қонда холестрин даражаси ошиши ва етарлича жисмоний ҳаракат йўқлигидир. Хулоса, паловни ёғсизроқ қилиб пиширинг. Mева-сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг! — Шоира