Эркаклар нега “юради”? May 27, 2008
Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.3 comments
Бир эркак ёзган хатдан: Erkakga yahshi chiroyli uziga qaragan ayol bulsa boshqasiga yugurmaydi. Bizni ayollar 1-2 ta tugganidan keyin uzini tashlavorishadi. Kuchaga chiqayotganida ustiga eng chiroyli kiyimlarni kiyvolib, yahshi hidli parfumlarni ishlatadi. mana su ishlarni uyda usini eriga nisbatan deyarli hech qaysi ayol bajarmaydi. Ayollarni salonga borib uziga qarab yurganidan surangchi kim uchun qiladi bu ishni? Albatta tuy tomoshaga yoki qayergadir borganda qiladi. “Yoq, bularni hammasini erim uchun, bugun ishdan kelgunicha tayyor bulishim kerak” desa atrofidagila kuladi kerak bulsa. Бу гап сизнингча тўғрими? Аёллар ўзларини ташлаб қўйиб уйда ўзларини чиройли қилиб юрмасликлари эркакларни бошқа аёлларни излашига олиб келар балки. Лекин бошқа аёлга учишдан олдин бу гапни секин хотинига айтиш йўлини топиш хам мумкинку. Қолаверса уйланганидан кейин эркаклар ўзлари ҳам қорин қўйиб спорт билан шуғулланмасдан, баъзи холларда шанба якшанба куни ювинмасдан юришади, бизга тўйдан олдин берган гулдасталар хақида гапирмасак ҳам бўлади. Бунга жавобан биз бориб бошқа йигитларга осилмаймизку! Менимча эркак киши “юришининг” сабабини бизда севги мухаббатсиз турмуш қуришлардадир. Ота онаси топганига уйланган йигит кейинчалик хотинига кўнгил қўймаган бўлса, уни хеч қанақа духи ҳам, чиройли кийинишлар ҳам ушлаб турмайди. Аёлни кўнгли ҳам шунга ўхшаш.
“Келин олиш - осон, қайнона бўлиш - қийин” May 16, 2008
Posted by ayollar in Mayishiy Zo'ravonlik, Oila va Turmush Tarzi.add a comment
Яқинда битта қизиқ хисобот билан танишиб қолдим. Чеченистон аёллари кўрадиган зулмнинг 90 фойизи қайноналаридан келиб чиқар экан. Чечен аёлларнинг кўпчилиги (82 фойизи) қайноналар томонидан урушиш четда турсин урилган ёки дўппосланган экан. Нима сабабдан? “Гап қайтарган, юмушини ўз вақтида қилмаган”.
Чеченистон кичик республика эмасми (урушлару қотилликларидан кейин атиги 1 миллион одам қолган), шу чечен қайноналар орасида савол жавоб ўтказилибди. Қайноналарнинг 71 фойизи эркак киши ўз хотинига қуйидаги холларда қўл кўтарса бўлади деб жавоб берибди:
1. Хотини у билан бахслашса, айтганини қилмаса
2. Уйда овқат тайёрламаса, уйига яхши қарамаса
Бу дегани чечен аёллари эркаклардан эмас бошқа аёллар томонидан кўпроқ зулм кўраркан. Бу хисобот менга бизнинг Ўзбекистондаги вазиятни эслатди. Махаллару махаллий радио станциялар ўтказган суҳбатларга, пропаганда ишларига қарамасдан, қайнона билан турадиган келинлар холига маймунлар йиғлайди. Бир нарсага хайрон қолади одам : нега ўзи янги хонадонга ўрганишда қийинчиликлардан ўтган, қайнонасини шавқатсизлигини кўрган қайнона янги тушган келинига раҳмдиллик қилмаса? Ўз бўйнидан ўтказганини эслаб келини бу азоблардан аяшдан истамаса? Ёки бу шавқатсизлик биз, шарқона аёллар, ўз ўғилларимиздан қизғанганимиздан келиб чиқадими, дейман?
Биринчи мухаббат акс-садоси November 11, 2007
Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.2 comments
“Бир-икки ой олдин аввал анча яқин бўлган бир танишимни кўриб гаплашиб қолдим. Мактабда ўқиб юрган кезларимизда ўзидан бир-икки ёш катта бир йигит билан гаплашиб юрар, уларнинг муносабати шу қадар самимий эдики ҳамма уларни кейинчалик албатта турмуш қуришади деб ўйларди. Мактабни битириб ҳар ёққа тарқалиб кетдик. Дугонам Самарқанддаги институтлардан бирига кирди. Мен Тошкентга кетдим. Иш-ўқиш баҳона учрашмай кетдик. Кейин эшитсам бир курсдошига турмушга чиқиб бошка туманлик бўлиб кетибди. Учрашганимизда биринчи гапиргани ўша йигит бўлди. Мен хайрон қолиб “Ҳали ҳам эсингдан чиқмабди. Нега ўшанга турмушга чиқмагандинг?” деб сўрадим. “Ўқишга киргач у билан менинг орамизда катта фарқ борга ўхшаб кўринганди.-деди у. Кейин қўшиб қўйди -”Қизиғи шундаки кейинчалик турмуш ўртоғимни фақат унга солиштирадиган бўлдим. Уни кўргим келаверарди. Яқин бир йилдан буён эса тез-тез тушимга кирадиган бўлиб қолди. Яқинда эшитсам хозир оғир касал бўлиб қолибди.Тушимга киргани бежиз эмас экан”. Хуллас, дугонам менга яна дардларини айтиб
нима қилишни сўради. Сиз унга нима дердингиз? Юлдуз
Қиз туғиш айбми? November 6, 2007
Posted by ayollar in Aralash Mavzular, Mayishiy Zo'ravonlik, Oila va Turmush Tarzi.3 comments
Яқинда бир танишим билан телефон орқали гаплашиб қолдим. У жуда хафа эди.Айтишича, қайнонаси уларга агар қайинсинглиси ўғил туғса, сизлар оласизлар деб айтибди.Танишимнинг эри онасига индамабди.Хотинига, яъни танишимга агар унинг боласини олишни истамасанг ўзинг ўғил туғ дебди.Ўртоғим ҳозир нима қилишни билмай қолган.Гап шундаки, уларнинг оилада бешта фарзандлари бор. Бешаласи ҳам қиз.Биринчи боласи туғилганда эри роса хурсанд бўлган чунки икки йил фарзанд бўлмаганди.Ундан кейин яна қиз туғилди.Кейин яна.Бундай бўлишини кутмаган куёв бола иккаласида хам роса хафа бўлган туғруқхонага ҳам бормаган.Бу ношукурчилиги худога ёқмади.Иккала боласи ҳам 1-2 ёшда нобуд бўлди. Кейинги болаларини туғиш ўртоғим учун бир катта синовга айланди. У кунни қўрқув билан кутадиган бўлди. Чунки уйидан жанжал аримайдиган, эри ичадиган, уни урадиган, болаларига яхши гапирмайдиган бўлиб колди. Қайнонаси эса, ўғлимга ўғил туғиб берадиганидан олиб бераман деб юрди. Яхшики, ўғил онасининг шу гапини қилмади.Мен уларникига бориб қолсам, тезроқ уйга қайтгим келиб қолади.Сабаби бешта қизалоқнинг қўрқибгина ўтириши, эр-хотиннинг бир-бирига муомаласини кўриб юрагим сиқилади.Нега бундай қўрс гаплашасизлар, десам биз ҳар доим шундай ўрганиб колганмиз, дейди ўртоғим.Дадасига эркалик қилишни билмайдиган болажонларнинг айби эса-уларнинг қиз бўлиб туғилгани.
Юлдуз.
Эрингиз уй ишларида кўмаклашадими? October 17, 2007
Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.4 comments
Бейрут университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, уй рўзғор ишларида қатнашадиган эркаклар билан яшайдиган аёллар бошқа аёлларга нисбатан ўзларини анча бахтиёрроқ хис этишар экан. Бу Яқин Шарқнинг араб давлатларида ўтказилган бу каби илк тадқиқотдир. Унинг натижаларига хар қандай аёл қўшилса керак. Табиий. Бола боқишдан ташқари бошқа барча уй иши бўйнида бўлган аёлнинг руҳий ва жинсий холатини оилавий хаётни хамроҳлик деб кўрадиган эркак билан яшайдиган аёл билан солиштириш қийин…Шарқона оилаларда эр билан хотин орасида вазифалар аниқ бўлинган бўлиб, эрлар бозор қилишади, уйга меҳмон келганда ошпазлик ҳам қилишади, бирор бир нарсани тузатишлар ҳам уларнинг вазифаси. Ғарбда эса, бундай анъанавий рольлар йўқолган ёда аралашиб кетган деб айтса бўлади. Масалан менинг турмуш ўртоғим ишдан келганидан кейин идиш товоқ ювишни ва дазмол қилишни яхши кўради - сабаби, бу ишларни қилаётганида у яхши кўрган ашулаларию радио дастурларига тинглаб дам олиши мумкин. Бир нима бузилса биз устани чақирамиз. Ҳар кунги бозор қилиш билан овқат қилишлар - менинг вазифаларим. Уй тозалашларни эса биргалашиб қиламиз. Сизнинг хонадонингизда эса, “қоидалар” қандай? Шоира
“Севгани ичиб олган эди…” October 8, 2007
Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.4 comments
Мен бир дугонам хақида гапириб бермоқчиман. Биз ёшликдан бирга ўсганмиз, бир йигит билан гаплашарди, у ҳам оладиган бу ҳам борадиган. Дугонамни йигити биз қаерга борсак олиб бориб олиб келиб юрарди. Қайсидир байрам эдики, паркга борадиган бўлдик. Айланиб юриб йигитини йуқотиб қўйдик. “Ҳа майли топармиз” деб дўстларимизни синфдошларни кўриб кафега кирадиган бўлдик. Кафедан чиқиб дугонам йигитини сал нарироқда кўриб қолдик, у ғирт маст эди. Ҳеч қачон ундай қилмасди товба қилдим. Кейин дугонамга “кетдик” деди. У эса менга кўрсатиб “бу ҳам биз билан кетади” деди, йигитига бу ёқмади шекилли, дугонамни қўлидан судраганича олиб кетиб таксига ўтириб кетиб юбордилар.Мен бир ўзим қолиб кетдим. Кейин синфдошларни топиб мени уйгача кузатиб қўйишди. Мен уйга келдим лекин дугонамни қаерга кетганини билмайман. Уйга соат 11 чамасида келган бўлсам бизни уйимизга соат таҳминан тунги 3 ларда дугонамнинг дадаси келибди. Дадам қўркиб кетганидан мени дарҳол уйғотди “тинчликми?” деб чўчиб кетдим. Кейин мени сўроқ қила бошладилар. “Қани қизимиз?” мен “Қатдан биламан” дегим келди лекин айтолмадим. Айтолмайманку “севгани ичиб олган эди, олиб кетди” деб… Олдинига айтмай турдим. Кейин қўрқиб кетганимдан хаммасини қаерга бориб келганимизни айтдим. У йигитни уйига телефон қилдим уйида йуқ экан. Дугонамни юрадиган йигити дадамнинг дўсти эди. Таҳминан соат 4 ларда дугонамнинг йигити ва унинг дадаси мошинада келишди. Кейин дугонамни роса дадаси ҳам, тоғалари ҳам, акаси ҳам роса дуппослашибди. Уни деб мени ҳам дадам уйдан чиқармай хеч қаерга юбормай қўйди. Биз хат орфали гаплашдик, хатида у хаммасини гапириб берди. Хатида у дўқларга чидамай сичқон дори ичиб касалхонада ётиб чиққанларини ҳам айтиб берди. Унинг айтишича, шу куни йигити уни янги курилаётган уйига олиб борибди, кейин уни устидан кулфлаб мараз уҳлаб қолибди. Қизнинг уйидагилари унга ишонмай “номусинга теккан” деб қиздан хафа бўлишаяпти. Хозир у йигит “қизни олмайман” деб номардлик қилиб Қозоғистонга қочиб кетган. Хозир дугонам уйида ўтирибди, уйига келиб турган совчилар узилиб қолган. Қиз бечора нима қилсин? У йигитни кутсинми ё ота онаси танлаган йигитга турмушга чиқаверсинми? Маслаҳат беринглар. Тўртқулнинг қизлари.
Рўмол ўраш муаммоми? September 29, 2007
Posted by ayollar in Beauty and Fashion, Oila va Turmush Tarzi.8 comments
Туркияда ўтказилган оммавий сўровга кўра, аҳолининг кўп қисми университетларда мусулмон рўмолини ўрашга қўйилган тақиқловни бекор қилишни қўллаб- қувватлар экан. Тадқиқод турк аёлларининг 61 фоизи рўмол ўрашини аниқлаган, бу- уч ярим йил аввалгидан сал камроқ кўрсаткич.
Сўроққа тутилган Туркия аҳолисининг етмиш тўрт фоизи университетларда рўмол ўрашга қўйилган тақиқлов бекор қилинсин деб айтган. Хабарлар дастури учун тадқиқот ширкати ўтказган сўров деярли яна шунча одам Туркия Президенти рафиқасининг рўмол ўраши мамлакат учун муаммо эмас дея ҳисоблашини аниқлаган.
Айнан Туркия раҳбари аёлининг рўмол ўраши яқинда турк дунёвийлари ва айниқса армия генералларининг қаршилигига сабаб бўлганди. Айни дамда Италияда Ички ишлар вазири рўмолларнинг ман этилишига қарши чиққан. Унга кўра бу насроний роҳибаларга ҳам таъсир этиши мумкин.
Италиянинг газеталаридан бирига гапирган Жулиано Амато нима учун роҳиба ўзи учун одатий кийимда юришига рухсат берилиши ва мусулмон аёл бундан маҳрум этилиши керак деб сўраган.
У агар тақиқлов киритилса, у барча фуқароларга тенг тарзда амал қилиши керак, чунки Конституция эътиқод эркинлигини таъминлайди деган. Ўтган ҳафта Косовода уч қиз рўмол ўрагани учун мактабдан четлатилиши ортидан, Косово мустақил омбудсмени ҳам мусулмон мактаб ўқувчи қизларига рўмол ўрашга рухсат берилсин, дея мамлакат раҳбариятига мурожаат этган.
(Манба Би-би-си)
Бошқа миллатли йигит билан турмуш қурмоқчиман… July 5, 2007
Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.comments closed
Ассалому алайкум, азиз аёллар! Сизларга қўйидаги савол билан мурожаат қилмоқчиман. Мен мусулмон қизман лекин бошқа миллатли эркак кишини севиб қолганман. У билан турмуш қурмоқчимиз. Мусулмон қиз бошқа миллатли киши билан турмуш қура оладими? Фикр мулоҳазаларингизни кутиб қоламан. Нилуфар
Мардикор аёллар янада кўпаймоқда June 30, 2007
Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.3 comments
Uznews.net – Самарқанднинг ёлланма меҳнат бозорларида иш қидирган аёллар сони икки баробарга кўпайди, шу билан бирга ишчи кучига бўлган талаб олдингидек қолмоқда. “Мардикор” - бу сўз доимо ўзбек тилида, ишлайдиган ёки кунбай иш қидирувчи эркак маъносини англатади, бугун Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида қизбола ҳам, аёл ҳам, ва хатто оиланинг кекса онаси ҳам мардикор бўлиши, улар бажонидил сизга керакли - нон ёпишдан тортиб, молларга ем беришгача бўлган, барча уй юмушларини бажариши мумкин. Ва ҳечам қиммат эмас, мардикор-аёл Самарқандда кунига тахминан икки долларга тушади. Кунбайчи аёлни топиш ҳечам қийинмас, мардикор-бозорлари Самарқандда қўзиқориндек кўпаймоқда, улар Самарқанд вилоятининг деярли барча туманлари, хатто баъзи бир қишлоқ ва автомобил йўли бўйларида ҳам аллақачон пайдо бўлишган. Агар 10-15 йил аввал Самарқанд вилоятида асосан иш қидириб қишлоқ жойлардан келувчилар ва талабалар йиғиладиган мардикор-бозори марказда битта бўлса, бугун эса кунбай ишчиларни Самарқанд-Қарши катта йўли бўйлаб кета туриб, Тойлоқ тумани Давлатобод кооператив хўжалиги, Нуробод туманидаги Иброҳим-ота қишлоғи, Пастдарғом тумани Меҳнатобод қишлоғи ва хатто Самарқанднинг энг маркази Регистон майдонида ёллаш мумкин. Асосан аёлларни ишга ёллайдиган, яқинда Меҳнатобод қишлоғида пайдо бўлган мардикор-бозорлардан бири “Ошинабозор” деб аталади. Бу ғалати номни Феруза исмли кунбайчи аёллардан бирининг тушунтиришига қараганда, кўплаб ўзбек аёллари яқинда япон телесериалини Ошина исмли қаҳрамон аёли билан қизиқиб қолишган. Япон аёли Ошина кўп ишлар, лекин ўз меҳнатига мисқолдек пул олар ва қўпол муомала ҳамда адолатсизликдан қийналарди. Феруза, ушбу бозордаги кунбайчи -аёллар ёзги пайтда кунига уч минг сўмгача ($2,3) оладиган вилоят маркази Самарқанддаги уларнинг ҳамкасбларидан кўра камроқ пул топишларини айтади.
Пул топиш илинжида мардикор-бозорига чиққан аёлларни, биргина кулфат - қашшоқлик, болаларини боқиш, оиласини таъминлаш зарурияти бирлаштиради. Уч боланинг онаси Нодира, бозорга, уни эри фожиали ҳалок бўлгандан кейин чиққанини ҳикоя қилади. “Ёз ичида мен болаларни мактабга тайёрлашим, уларга барча зарурий нарсаларни сотиб олишим керак, асосийси эса - қишга озиқ-овқат ғамлаш, дон заҳирасини тўплаш зарур”, - дейди Нодира. Қишки пайтда, унинг айтишича, Пастдарғом туманида ишчи кучига талаб камаяди.
Самарқанд вилоят хокимияти, ишсизлик кўламини кўра туриб, ўзларини муаммони ҳал этаётгандек қилиб кўрсатишга харакат қилмоқда. Самарқанд вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш Бошқармаси маълумотларига кўра, шаҳар ва туманларда кўплаб меҳнат ярмаркалари ўтказилмоқда. Бу йил, бошқарма маълумотига кўра, ушбу ярмаркалар шарофати билан 4760 олий ва ўрта техник ўқув юртлари битирувчиларидан 1878 таси ишга жойлашдилар. Уч минг атрофидаги ишга жойланмаган битирувчиларнинг нима билан шуғулланаётганликлари - номаълум. Шундай меҳнат ярмаркаларида “Ошина-бозор”даги аёлларнинг қатнашиши, уларни айтишича, бефойдадир. Уларнинг кўпчилиги фақат ўрта маълумотга эга. Ваҳоланки, аёлларни гапларига кўра, мардикор-бозор сафларида кўпроқ маълумотли ва касби бор аёллар ҳам дуч келади. Олдин иш ва қандайдир ижтимоий мақомга эга бўлган кўплаб шундай аёллар, мажбурий кунбайчи бўлиб қолганидан уялишади. Шунинг учун уларнинг кўпчилиги танишларни учратиш эҳтимоли анча пастроқ бўлган қўшни туманларга бориб, ишга ёлланишга харакат қилишади.
“Қишлоқда ҳамма бир-бирини билишади, - дейди Пастдарғомда яшовчи Дилфуза, - биз пул ишлаш учун, бизни ҳеч ким танимайдиган Тойлоқ тумани ёки Самарқанд шаҳрига борамиз. Ваҳоланки бу хавфлидир, келиб чиқадики, арзимаган 4-5 минг сўмни деб, биз ўз ҳаётимизни хавф остига қўямиз”. Ва Дилфуза айтганидек , бу хавфсирашлар жуда кўп ҳолларда асосли бўлади. У иш берувчилардан хомиладор бўлган аёлларни кўрган, ваҳоланки зўрлик қурбони бўлган аёллар анча кўпроқ , улардан кўпчилиги бу ҳақида гапиришни ор билиб, кимга ҳам шикоят қилардим, деб ўйлайди ва бу тўғрида чурқ этмайдилар.
Зўрликнинг осонгина қурбони бўладиган мардикор-аёлларни заифлиги бироқ , одамлар раҳмини келтирмайди. Аксига, жамиятдаги баъзи бировларда кунбайчи аёлни деярли фоҳиша билан тенглаштирган ҳолда, уларга нисбатан жирканч муносабат туғилади.
Азиза исмли аёлнинг айтишича, уни ўғлини тенгдошлари “мардикорни ҳаромзодаси” дея масхара қилишади. Азизанинг ўзини тўйларга таклиф этмай қўйишди, махалла оқсоқоллари эса уни уйига келишиб, бу иши билан бутун қишлоқни шарманда қилаётгани учун, аёлни мардикор-бозорига чиқмасликка кўндиришди.
“Бу жуда ачинарли, лекин мен болаларимни боқишим керак, бунинг учун менда бошқа имкониятлар йўқ , шунинг учун мен “Ошина-бозор”га бораман”, - дейди у. Манба: Uznews.net
Эронда мутъа никоҳи хақида бахслар June 3, 2007
Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.11 comments
Эронда мутъа яъни муваққат, вақтинчали никоҳ ғояси ижтимоий муаммоларни ечишга ёрдам беради деган шиор остида олдинга сурилиб келинмоқда. Айниқса мамлакат ички ишлар вазири, Мустафа Рур Мухаммад, бундай никоҳлар тарафдори бўлиб уларни халол деб таърифлайди. Маълумки, исломнинг шиа эътиқодида хотин киши билан эркак киши ўртасида аниқ бир муддатга чекланган турмуш қурилиши мумкин: бу муддат бир соатдан бошлаб бир асиргача давом этиши мумкин. Эркак киши умри давомида қанча хохласа шунча мутъа никоҳидан ўтиши мумкин экан. Бу анъана пайғамбарни 2 маротаба мутъа никоҳидан ўтганидан кейин пайдо бўлган ва ходислардан бирида ёзилган. Аммо бугунги Эронда муваққат никоҳларни фоҳишаликнинг бир усули деган фикр кенг тарқалган. Бундан 15 йил олдин у пайтги Эрон президенти Рафсанжони мутъа никоҳи ғояси хақида ижобий равишда сўзлаб, муваққат никоҳ эркак билан аёлни жинсий заруратларини қоплашининг қонуний йўли деганди. Гуноҳга ботиб яшагандан кўра бундай никоҳ афзалроқ деб айтилганди у пайтда. Бугунга келиб, Эрон ёшлари анча замонавийлашган. Баъзи бадавлат оилалардан чиққан ёш қизлар йигитлари билан саёхат қилишдан олдин мехмонхонада бир хонада тура олиш мақсадида ёки диний полиция томонидан қўлга олинмаслик учун шундай муваққат никоҳдан ўтибгина йўлга чиқишар экан. Моливий ёрдамга мухтож камбағал хотин қизлар ҳам мутъа никоҳларга рози бўлишаяпти. Бироқ кўпчилик эронликлар бундай никоҳларга қарши. Бир аёл парламент аъзоси бу анъанани химоя қилаётган ички ишлар вазиридан: “Қизингизни қўлини сўраб келган йигитга, қизингиз неча марта мутъа никоҳдан ўтганини гапириб беришга тилингиз келадими?” деб сўради. Бошқалар бундай вақтинчали никоҳлар фақат янги муаммоларни туғдиради деб айтишади. Ўзи шундай ҳам муваққат никоҳда туғилган ўнг минглаб болаларни оталари тан олмасдан юрибди дейишади улар. Теҳрондаги битта туристик агентлик эса, вазиятдан фойдаланиб, мутъадан ўтмоқчи бўлган йигиту қизларга уларни уйлантиришга тайёр муллолар билан таъминланган Каспий денгизи бўйидаги мехмонхонага турлар таклиф қилмоқда. (Манба:ғарбий матбуот воситалари, БиБиСи)