jump to navigation

‘Ҳижрон ҳоким бу дунё асли бир кам яралган…’ January 3, 2008

Posted by ayollar in Aralash Mavzular, San'at va Tarih, Yulduzlar Hayotidan.
2 comments

Уйимизда дадам ўқитувчи бўлсалар хам,мактабга илк борган пайтларим синф раҳбаримизни ҳеч качон овкат емайди,у бошқача одам деб ўйлардим.Кейинрок у ҳаммага ўхшаган оддий одамлигини билиб бола қалбим билан чинакамига хафа бўлганман…Якинда ана ўша бола тасаввурим беихтиёр ёдимга тушди.Интернетда кўрганим бир лавҳа сабаб.”Ҳижрон ҳоким бу дунё асли бир кам яралган.Наҳот бу муҳаббатга минг бир ҳакам яралган.Бахт ярим,қайғу ярим.Айт, не бекам яралган…”Катта санъат,катта дард билан айтилган бу қўшиқни ҳар гал эшитганимда ўша санъткорнинг мавкеи кўз ўнгимда яна бир погона ўсгандек унга ҳурматим ошарди.Тўсатдан,ана шу сеҳрли қўшиқ ижрочиси Шерали Жураевдек катта санъаткорнинг бир тўй саҳнасида туриб ёшгина,эндигина мухлислар орттириб ,санъатга катта умидлар билан кириб келаётган йигитнинг шаънига жуда оғир гапларни айтиши менинг барча тасаввурларимни тўзғитиб юборди.Наҳотки,у айтган айбловлар рост бўлган тақдирда хам,шу кадар аёвсизлик билан халқнинг ўртасида муҳокама килинса.”Бахт ярим,кайгу ярим,айт не бекам яралган.Наҳотки ,эзгуликнинг кўзлари нам яралган…”Бу қадим дуненинг азалий саволларига ўз кўшикларида жавоб ахтарган инсон наҳотки ҳаётда одамларнинг қалбига йўлни тополмаса.Ўқиганларим,эшитганларим таъсирида Шерали Жураевнинг қаҳрига сабаб бўлган йигитнинг қўшиқларини қидириб топдим.Ватандан узоқдалигим сабаб уни аввал эшитмаган эдим.Эшитдиму бирозгина олдин йўқотиб қўйган нарсаларимни гўёки топдим.Унинг “Адашдим” қўшиғи ўша машҳур “Яралган”нинг руҳига жуда яқин эди.Балки менга шундай туюлгандир…
ЮЛДУЗ

Қурбон ҳайитингиз билан! December 17, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
add a comment

Қадрли аёллар,

Ҳаммангизга яқинлашиб келаётган ҚУРБОН ҳайити муборак бўлсин!

Оллоҳнинг яхшиликлари барчамизга насиб этсин!

Аёллар бекати

Қиз туғиш айбми? November 6, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular, Mayishiy Zo'ravonlik, Oila va Turmush Tarzi.
3 comments

Яқинда бир танишим билан телефон орқали гаплашиб қолдим. У жуда хафа эди.Айтишича, қайнонаси уларга агар қайинсинглиси ўғил туғса, сизлар оласизлар деб айтибди.Танишимнинг эри онасига индамабди.Хотинига, яъни танишимга агар унинг боласини олишни истамасанг ўзинг ўғил туғ дебди.Ўртоғим ҳозир нима қилишни билмай қолган.Гап шундаки, уларнинг оилада бешта фарзандлари бор. Бешаласи ҳам қиз.Биринчи боласи туғилганда эри роса хурсанд бўлган чунки икки йил фарзанд бўлмаганди.Ундан кейин яна қиз туғилди.Кейин яна.Бундай бўлишини кутмаган куёв бола иккаласида хам роса хафа бўлган туғруқхонага ҳам бормаган.Бу ношукурчилиги худога ёқмади.Иккала боласи ҳам 1-2 ёшда нобуд бўлди. Кейинги болаларини туғиш ўртоғим учун бир катта синовга айланди. У кунни қўрқув билан кутадиган бўлди. Чунки уйидан жанжал аримайдиган, эри ичадиган, уни урадиган, болаларига яхши гапирмайдиган бўлиб колди. Қайнонаси эса, ўғлимга ўғил туғиб берадиганидан олиб бераман деб юрди. Яхшики, ўғил онасининг шу гапини қилмади.Мен уларникига бориб қолсам, тезроқ уйга қайтгим келиб қолади.Сабаби бешта қизалоқнинг қўрқибгина ўтириши, эр-хотиннинг бир-бирига муомаласини кўриб юрагим сиқилади.Нега бундай қўрс гаплашасизлар, десам биз ҳар доим шундай ўрганиб колганмиз, дейди ўртоғим.Дадасига эркалик қилишни билмайдиган болажонларнинг айби эса-уларнинг қиз бўлиб туғилгани.
Юлдуз.

Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин! October 12, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
3 comments

Қадрли аёллар,

Барчангизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Оллоҳ ўзингиз билган ва билмаган яхшиликларни ато этсин!

Аёллар бекати

Ceвги ўзи нима? September 13, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
8 comments

Москвада ўқиб юрган Умида исмли қиз сахифамизда қуйидаги хабарни қолдирди: “Мен Дониёр деган йигитни севардим. қаттиқ севардим. 2 йил гаплашиб юридик нима бўлдики телефон қилмайди, келмайдиган хам бўлди, кўздан ғойиб бўлди. Кейин билсам бошқа қиз билан ошиқ мошиқ қилиб юрган экан. Индамадим. Леки кейин мен ҳам қастига севмасам ҳам дуч келган йигит билан гаплашадиган одат чиқардим. Хозир Масквада уқияпман. Йигит деганнинг исмини ҳам тилимга олгим келмайди. Дониёрни гаплашадиган қизлари хаммаси ташлаб кетган, хозир эса у менга ҳар куни телефон қилиб кечирим сурайди. Нима қилай? Маслаҳат беринглар илтимос. Умида” Билмаган инсонни севиб бўладими? Умиданинг хикояси ва бошқа севги хикояларига кўра, севги бу бошқа инсонни идеаллаштириш, яъни фақат яхши сифатлари борлигига ишониш уни камчиликлари борлигини кўрмасликдан иборат. Аммо бундай севгини одатда умри қисқа бўлади. У ўзи хақиқий севгимикан? Камчиликларини билиб туриб, инсонни қандай бўлмасин қабул қилиб севиш хақиқий севгига кирмайдими? Нима деб ўйлайсизлар?

May 29, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
2 comments

pv_1349092.jpg

Яхши ваъдаларга учманг, аёллар! April 18, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
15 comments

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, айни пайтда дунёда 12 миллионга яқин одам қул бўлиб яшамоқда. Уларнинг аксарияти жинсий эксплутация қилинаётган аёллардир. Марказий Осиё мамлакатларида ҳам аёллар савдоси долзарб муаммолардан бирига айланмоқда. Яқинда ўзбекистонлик 20 хотин-қиз ҳам қул савдоси қурбонига айланишдан қутқариб қолинди. Қозоғистондаги “Сана сезим” ташкилоти раҳбари Хадича Абишеванинг билдиришича, ўзбекистонлик қизлар Туркияга фаҳш ишларда фойдаланиш учун олиб кетилмоқчи бўлинган. Ташкилот кўмагида бу қизлар Қозоғистондаги аэропортдан Ўзбекистонга қайтарилган. Кейинги пайтда бу каби ҳолатлар кўплаб учраши ҳақида гапирган Х.Абишева авваллари қозоғистонлик аёллар Португалия, Бирлашган Араб Амирликлари, Греция ва Туркияга фоҳишалик мақсадида сотилган бўлса, сўнгги пайтларда фаҳш йўлида фойдаланиш учун Қозоғистонга Қирғизистон ва Ўзбекистондан аёллар жалб қилинаётганини билдирди.
“Аёлларга олтин тоғ ваъда қилинади. Хорижда яхши ишга жойлашиш, мўмайгина ойлик, аъло шароитларда ишлаш ваъдаси берилади. Оиладаги иқтисодий етишмовчиликлар, руҳий ва жисмоний зўровонликлар натижасида ўз бахтини хориждан изловчилар кўпчиликни ташкил қилади. Улар айнан шу йўл орқали ҳаётларида улкан ўзгариш бўлишига умид боғлайди. Айни шу орзу уларнинг трафик қурбонига айланишига замин бўлади”, - дейди Х.Абишева.
Одамлар газета журналларда бериладиган эълонларга алданади. Кўпчилик ҳолатларда бундай эълонлар қуруқ ваъдадан бошқа нарса эмас. Аёлларга, асосан, хорижда официант, раққоса, уй хизматчиси, энага сифатида ишлаш таклиф қилинади.
“Португалия ёки Грецияга боргач, аёлларнинг паспорти тортиб олинади ва уларга энага эмас, фоҳишалик қилиши шартлиги тушунтирилади. Аёлларнинг бундан бошқа йўли ҳам қолмайди. Улар мажбурликдан шу ишни қилади”, - дейди Х.Абишева. Қайтиб келишга муваффақ бўлган аёлларни оила аъзолари қабул қилмайдиган ҳолатлар ҳам учраб туради.
“Яқинда Туркияда жинсий эксплутация қилинган ўзбекистонлик бир қиз “Сана сезим” ташкилоти кўмагида қайтариб олиб келинди. Бироқ қизининг фоҳишалик билан шуғулланганидан хабар топган уйидагилар ундан воз кечган. Ҳозир ўша қиз Чимкент шаҳрида яшашга мажбур бўлмоқда”, - деди Х.Абишева. Жинсий эксплуатация қилинаётган ўзбекистонлик аёлларни Марказий Осиёнинг деярли барча мамлакатларида, жумладан, Қирғизистонда ҳам учратиш мумкин.
“Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида жуда кўп аёл фоҳишалик билан шуғулланади. Уларнинг 70 фоизи Ўзбекистондан келган,- дейди Қирғизистондаги “Ҳаво” ташкилоти раҳбари Азимжон Асқаров. – Қирғизистонлик аёллар эса фаҳш ишлар учун, асосан, Россияга жўнатилади. Яқинда бир қирғиз аёли бизга мурожаат қилди. Унинг айтишича, у Россиядан қочиб келибди. Қирғизистонлик 24 аёл “РАФ” машинасида Россиянинг Ярославль вилоятига жўнатилган. Уларни ўша ерда бир одам кутиб олган ва аёлларнинг барчасини сотиб олганини айтган. Аёллар фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилинган. Улардан фақат биттаси минг азобда қочиб келишга мувоффақ бўлибди. Маълум бўлишича, аёлларни Россияга сотиш билан махсус шуғулланувчи гуруҳлар фаолият кўрсатар экан”. (Мақола манбаси: Озодлик Радиоси)

Эронда аёллар харакати эркаклар билан тенг хуқуқлар учун курашмоқда March 15, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
add a comment

_42653003_iranpar203.jpg Халқаро Хотин Қизлар Куни, 8 Мартдан олдин Теҳронда 33 аёл хисбга олинди. Улар махкама биноси олдида намойиш ўтказишганликда айбланишди. Уларнинг орасида Эронда аёлларни камситувчи қонунларни бекор қилишга даъват этиб келувчи хотин қизлар харакатининг раҳбарлари ҳам бор эди. Ҳозирги кун хукм сурувчи қонунлар аёллар манфаатини эътиборга олмайди. Форуҳ исмли аёл 7 ёшлик ўғлини кўрмаганига яқинда 1 йил бўлади. Эри билан ажрашаётганида ҳакам ўғлини эрига берган. Ҳакам Форуҳга ўғли билан хафтасига 12 соат ўтказишга руҳсат берган аммо учрашувлар полиция участкасида ўтиши кераклиги хақида хукм қилган. Бечора болага онаси билан полиция ичида учрашувлар шунчалик салбий таъсир кўрсатганки, Форуҳ бу ечимдан воз кечган. Энди эса Форуҳнинг собиқ турмуш ўртоғи она бола учрашишига тўсиқ кўрсатаяпти, хатто телефонда гаплашишларига ҳам қарши. “Боламга бир нима қилиб қўймасин деб қўрқаман” дейди Форуҳ. Эридан ажралишига унинг эртадан кечгача бақиришлари, унга қўл кўтарганлари сабаб бўлган. Ўғли онасини химоя қиламан деб “Онамга тегманг” деса, отаси уни уриб четга улоқтириб ташларди деб гапириб беради Форуҳ. Бир куни ўғлимни кўрганимда “Отангни ташлаб сендан узоқда яшаётганимдан хафадирсан?” деб сўрасам, “Йўқ, отамдан қанча азоб чекканингизни ўзим кўрганман” деб жавоб берди ўғлим” дейди Форуҳ ва йиғлаб юборади. Форуҳнинг хикояси Эрон қонунлари қанчалик аёлларга қаршилигини намойиш этади. Эр хотин ажралса, ёши 2дан ошиқ ўғил бола ёки ёши 7дан катта қиз бола отасининг маъсулиятида қолади, онасига берилмайди.
Париза исмли харакат фаоли кўчада кетаётган аёллардан уларнинг хуқуқларини камситувчи исломий қонунларни бекор қилишни талаб қилувчи қоғозга имзолар йиғмоқда. Биттаси, Маҳнуш, аёллар иккинчи даража фуқаро хисобланишларидан тўйиб кетгани сабабли бу хатти харакатни қўлламоқда. “Қайси идорага бормай, қайси масала бўлмасин менга худди эркак кишининг яримидек бўлганимдек мурожаат қилишади. шунга қарши чиқаман. Балки мен баъзи эркаклардан самаралироқдирман, ақллироқдирман, нега менинг хуқуқларим эркак киши хуқуқларининг ярими бўлиши керак” дейди Махнуш. Унинг дугонаси Шимани ҳакамларни аёлларни ажралишига қарши чиқиши ғазабга келтиради. Аёл “Эрим наркоман” деб ажралиш хақида ариза топширгани келса, ҳакамлар “Ташлаб кетма уни, барибир сенга қарай олади” деб уни йўлдан уради. Ҳакамлар аёллар қадри, қимматини тан олишмайди, бизни эркак кишининг мулкидек кўришади” дейди Шима. Қизиғи шундаки, Эроннинг хотин қизлар хуқуқларини талаб қилувчи харакати кўпроқ камбағал ва анъанадор аёлларни ўзига жалб этаяпти. Бадавлар, ғарбийлашган эронлик аёллар бу харакатга унча қизиқишмайди. Балки молиявий томондан ожиз аёллар ўзларига адвокат ололмасликлари сабабли бу харакатга қўшилаётгандирлар. (Манба: БиБиСи)

Эрингизни “хўжайиним” деб чақирасизми? March 12, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
26 comments

Куни кеча битта танишим телефон қилиб қолди. Ҳар галгидек болалари, хол аҳволи хақида суриштирар эканман, турмуш ўртоғининг отини эсла ололмадим ва ноилож “Хўжайингиз яхши юрибдиларми?” деб сўрадим. Сўрадимда, оғзимдан чиққан гапимдан ўзим уялиб кетдим. Билсангиз, ўзини ёки бировни эрини “хўжайин” деб аташни олдиндан ёқтирмаганман. Болалигимдан қулоғимга синган гапни ўйламасдан гапирворганимни тушуниб, унинг маъноси хақида ўйланиб қолдим. Бу ибора, эскидан сақланган бўлсада, аёл киши ўрнини атайин камситиб кўрсатади деб ўйлайман. Балки олдинги замонларда, аёллар ўқимасдан, ишламасдан, бола боқиб уйда ўтирганида бу каби ибора кимгадир ўринли кўрингандир. Аммо хозир, 21нчи асрда, дунёда аёллар билан эркаклар тенглиги олдинга сурилиб келаётган даврда бу иборани ишлатилишини ноўринли деб ўйлайман. Ислом дини асосларида аёл кишига юқори мавқе ва деярли барча хаёт соҳаларида эркакга тенг хуқуқлар ажратилган. Аёл кишини ўрнини камситиб, эрни хотини устидан “хўжайинлиги” хақида изоҳ кечроқ имомлару муллолар (яъни эркаклар) томонидан қўшилиб қўйилганлиги аниқ. Мен бундай ишонч жамиятимиз тараққиётига қандай таъсир кўрсатишидан хавотирдаман. Вояга етиб турмуш қурганганларидан кейин уларни устидан хўжайин бўлишлигига ишониб ўсаётган қизчалар ўз қобилиятларига ишона олармикан? Билим орттириб, фану илм, бошқа соҳаларда қандайдир ютуқ қозонишга интилармиканлар? Хозирни ўзида Ўзбекистонда аёл олимлар сони камайиб кетган: мавжуд олимлар барчаси совет даври мактабларида билим олганлар. Қўшни Эронда эса, ўз қобилиятлару истедодларига ишониб эскича анъаналардан воз кечаётган аёллар сони кўпайиб бормоқда, ўз ютуқлари билан халқаро даражага чиқиб мамлакат обрўсини ошириб келаётган аёллар ҳам кўпайган. Айтингчи, сиз эрингизни “хўжайин” деб чақирасизми, ва нега?***Шоира

Азиз аёллар, 8 март байрамингиз билан! March 8, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
1 comment so far

ai030805b11.jpg Сизларга куч қувват, ишларингиз ва ўқишларингизда муваффақият, омад ва бахт саодат тилаймиз! Аёллар Бекати ходимлари