jump to navigation

Эркаклар нега “юради”? May 27, 2008

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
5 comments

Бир эркак ёзган хатдан: Erkakga yahshi chiroyli uziga qaragan ayol bulsa boshqasiga yugurmaydi. Bizni ayollar 1-2 ta tugganidan keyin uzini tashlavorishadi. Kuchaga chiqayotganida ustiga eng chiroyli kiyimlarni kiyvolib, yahshi hidli parfumlarni ishlatadi. mana su ishlarni uyda usini eriga nisbatan deyarli hech qaysi ayol bajarmaydi. Ayollarni salonga borib uziga qarab yurganidan surangchi kim uchun qiladi bu ishni? Albatta tuy tomoshaga yoki qayergadir borganda qiladi. “Yoq, bularni hammasini erim uchun, bugun ishdan kelgunicha tayyor bulishim kerak” desa atrofidagila kuladi kerak bulsa. Бу гап сизнингча тўғрими? Аёллар ўзларини ташлаб қўйиб уйда ўзларини чиройли қилиб юрмасликлари эркакларни бошқа аёлларни излашига олиб келар балки. Лекин бошқа аёлга учишдан олдин бу гапни секин хотинига айтиш йўлини топиш хам мумкинку. Қолаверса уйланганидан кейин эркаклар ўзлари ҳам қорин қўйиб спорт билан шуғулланмасдан, баъзи холларда шанба якшанба куни ювинмасдан юришади, бизга тўйдан олдин берган гулдасталар хақида гапирмасак ҳам бўлади. Бунга жавобан биз бориб бошқа йигитларга осилмаймизку! Менимча эркак киши “юришининг” сабабини бизда севги мухаббатсиз турмуш қуришлардадир. Ота онаси топганига уйланган йигит кейинчалик хотинига кўнгил қўймаган бўлса, уни хеч қанақа духи ҳам, чиройли кийинишлар ҳам ушлаб турмайди. Аёлни кўнгли ҳам шунга ўхшаш.

“Келин олиш – осон, қайнона бўлиш – қийин” May 16, 2008

Posted by ayollar in Mayishiy Zo'ravonlik, Oila va Turmush Tarzi.
add a comment

Яқинда битта қизиқ хисобот билан танишиб қолдим. Чеченистон аёллари кўрадиган зулмнинг 90 фойизи қайноналаридан келиб чиқар экан. Чечен аёлларнинг кўпчилиги (82 фойизи) қайноналар томонидан урушиш четда турсин урилган ёки дўппосланган экан. Нима сабабдан? “Гап қайтарган, юмушини ўз вақтида қилмаган”.
Чеченистон кичик республика эмасми (урушлару қотилликларидан кейин атиги 1 миллион одам қолган), шу чечен қайноналар орасида савол жавоб ўтказилибди. Қайноналарнинг 71 фойизи эркак киши ўз хотинига қуйидаги холларда қўл кўтарса бўлади деб жавоб берибди:
1. Хотини у билан бахслашса, айтганини қилмаса
2. Уйда овқат тайёрламаса, уйига яхши қарамаса
Бу дегани чечен аёллари эркаклардан эмас бошқа аёллар томонидан кўпроқ зулм кўраркан. Бу хисобот менга бизнинг Ўзбекистондаги вазиятни эслатди. Махаллару махаллий радио станциялар ўтказган суҳбатларга, пропаганда ишларига қарамасдан, қайнона билан турадиган келинлар холига маймунлар йиғлайди. Бир нарсага хайрон қолади одам : нега ўзи янги хонадонга ўрганишда қийинчиликлардан ўтган, қайнонасини шавқатсизлигини кўрган қайнона янги тушган келинига раҳмдиллик қилмаса? Ўз бўйнидан ўтказганини эслаб келини бу азоблардан аяшдан истамаса? Ёки бу шавқатсизлик биз, шарқона аёллар, ўз ўғилларимиздан қизғанганимиздан келиб чиқадими, дейман?