jump to navigation

Биринчи мухаббат акс-садоси November 11, 2007

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
2 comments

_43000711_getty_couple203.jpg“Бир-икки ой олдин аввал анча яқин бўлган бир танишимни кўриб гаплашиб қолдим. Мактабда ўқиб юрган кезларимизда ўзидан бир-икки ёш катта бир йигит билан гаплашиб юрар, уларнинг муносабати шу қадар самимий эдики ҳамма уларни кейинчалик албатта турмуш қуришади деб ўйларди. Мактабни битириб ҳар ёққа тарқалиб кетдик. Дугонам Самарқанддаги институтлардан бирига кирди. Мен Тошкентга кетдим. Иш-ўқиш баҳона учрашмай кетдик. Кейин эшитсам бир курсдошига турмушга чиқиб бошка туманлик бўлиб кетибди. Учрашганимизда биринчи гапиргани ўша йигит бўлди. Мен хайрон қолиб “Ҳали ҳам эсингдан чиқмабди. Нега ўшанга турмушга чиқмагандинг?” деб сўрадим. “Ўқишга киргач у билан менинг орамизда катта фарқ борга ўхшаб кўринганди.-деди у. Кейин қўшиб қўйди -”Қизиғи шундаки кейинчалик турмуш ўртоғимни фақат унга солиштирадиган бўлдим. Уни кўргим келаверарди. Яқин бир йилдан буён эса тез-тез тушимга кирадиган бўлиб қолди. Яқинда эшитсам хозир оғир касал бўлиб қолибди.Тушимга киргани бежиз эмас экан”. Хуллас, дугонам менга яна дардларини айтиб
нима қилишни сўради. Сиз унга нима дердингиз? Юлдуз

Қиз туғиш айбми? November 6, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular, Mayishiy Zo'ravonlik, Oila va Turmush Tarzi.
3 comments

Яқинда бир танишим билан телефон орқали гаплашиб қолдим. У жуда хафа эди.Айтишича, қайнонаси уларга агар қайинсинглиси ўғил туғса, сизлар оласизлар деб айтибди.Танишимнинг эри онасига индамабди.Хотинига, яъни танишимга агар унинг боласини олишни истамасанг ўзинг ўғил туғ дебди.Ўртоғим ҳозир нима қилишни билмай қолган.Гап шундаки, уларнинг оилада бешта фарзандлари бор. Бешаласи ҳам қиз.Биринчи боласи туғилганда эри роса хурсанд бўлган чунки икки йил фарзанд бўлмаганди.Ундан кейин яна қиз туғилди.Кейин яна.Бундай бўлишини кутмаган куёв бола иккаласида хам роса хафа бўлган туғруқхонага ҳам бормаган.Бу ношукурчилиги худога ёқмади.Иккала боласи ҳам 1-2 ёшда нобуд бўлди. Кейинги болаларини туғиш ўртоғим учун бир катта синовга айланди. У кунни қўрқув билан кутадиган бўлди. Чунки уйидан жанжал аримайдиган, эри ичадиган, уни урадиган, болаларига яхши гапирмайдиган бўлиб колди. Қайнонаси эса, ўғлимга ўғил туғиб берадиганидан олиб бераман деб юрди. Яхшики, ўғил онасининг шу гапини қилмади.Мен уларникига бориб қолсам, тезроқ уйга қайтгим келиб қолади.Сабаби бешта қизалоқнинг қўрқибгина ўтириши, эр-хотиннинг бир-бирига муомаласини кўриб юрагим сиқилади.Нега бундай қўрс гаплашасизлар, десам биз ҳар доим шундай ўрганиб колганмиз, дейди ўртоғим.Дадасига эркалик қилишни билмайдиган болажонларнинг айби эса-уларнинг қиз бўлиб туғилгани.
Юлдуз.