jump to navigation

Рўмол ўраш муаммоми? September 29, 2007

Posted by ayollar in Beauty and Fashion, Oila va Turmush Tarzi.
8 comments

Туркияда ўтказилган оммавий сўровга кўра, аҳолининг кўп қисми университетларда мусулмон рўмолини ўрашга қўйилган тақиқловни бекор қилишни қўллаб- қувватлар экан. Тадқиқод турк аёлларининг 61 фоизи рўмол ўрашини аниқлаган, бу- уч ярим йил аввалгидан сал камроқ кўрсаткич.

Сўроққа тутилган Туркия аҳолисининг етмиш тўрт фоизи университетларда рўмол ўрашга қўйилган тақиқлов бекор қилинсин деб айтган. Хабарлар дастури учун тадқиқот ширкати ўтказган сўров деярли яна шунча одам Туркия Президенти рафиқасининг рўмол ўраши мамлакат учун муаммо эмас дея ҳисоблашини аниқлаган.

Айнан Туркия раҳбари аёлининг рўмол ўраши яқинда турк дунёвийлари ва айниқса армия генералларининг қаршилигига сабаб бўлганди. Айни дамда Италияда Ички ишлар вазири рўмолларнинг ман этилишига қарши чиққан. Унга кўра бу насроний роҳибаларга ҳам таъсир этиши мумкин.

Италиянинг газеталаридан бирига гапирган Жулиано Амато нима учун роҳиба ўзи учун одатий кийимда юришига рухсат берилиши ва мусулмон аёл бундан маҳрум этилиши керак деб сўраган.

У агар тақиқлов киритилса, у барча фуқароларга тенг тарзда амал қилиши керак, чунки Конституция эътиқод эркинлигини таъминлайди деган. Ўтган ҳафта Косовода уч қиз рўмол ўрагани учун мактабдан четлатилиши ортидан, Косово мустақил омбудсмени ҳам мусулмон мактаб ўқувчи қизларига рўмол ўрашга рухсат берилсин, дея мамлакат раҳбариятига мурожаат этган.

(Манба Би-би-си)

Ceвги ўзи нима? September 13, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
8 comments

Москвада ўқиб юрган Умида исмли қиз сахифамизда қуйидаги хабарни қолдирди: “Мен Дониёр деган йигитни севардим. қаттиқ севардим. 2 йил гаплашиб юридик нима бўлдики телефон қилмайди, келмайдиган хам бўлди, кўздан ғойиб бўлди. Кейин билсам бошқа қиз билан ошиқ мошиқ қилиб юрган экан. Индамадим. Леки кейин мен ҳам қастига севмасам ҳам дуч келган йигит билан гаплашадиган одат чиқардим. Хозир Масквада уқияпман. Йигит деганнинг исмини ҳам тилимга олгим келмайди. Дониёрни гаплашадиган қизлари хаммаси ташлаб кетган, хозир эса у менга ҳар куни телефон қилиб кечирим сурайди. Нима қилай? Маслаҳат беринглар илтимос. Умида” Билмаган инсонни севиб бўладими? Умиданинг хикояси ва бошқа севги хикояларига кўра, севги бу бошқа инсонни идеаллаштириш, яъни фақат яхши сифатлари борлигига ишониш уни камчиликлари борлигини кўрмасликдан иборат. Аммо бундай севгини одатда умри қисқа бўлади. У ўзи хақиқий севгимикан? Камчиликларини билиб туриб, инсонни қандай бўлмасин қабул қилиб севиш хақиқий севгига кирмайдими? Нима деб ўйлайсизлар?