jump to navigation

Мардикор аёллар янада кўпаймоқда June 30, 2007

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
3 comments

0000291.jpgUznews.net – Самарқанднинг ёлланма меҳнат бозорларида иш қидирган аёллар сони икки баробарга кўпайди, шу билан бирга ишчи кучига бўлган талаб олдингидек қолмоқда. “Мардикор” – бу сўз доимо ўзбек тилида, ишлайдиган ёки кунбай иш қидирувчи эркак маъносини англатади, бугун Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида қизбола ҳам, аёл ҳам, ва хатто оиланинг кекса онаси ҳам мардикор бўлиши, улар бажонидил сизга керакли – нон ёпишдан тортиб, молларга ем беришгача бўлган, барча уй юмушларини бажариши мумкин. Ва ҳечам қиммат эмас, мардикор-аёл Самарқандда кунига тахминан икки долларга тушади. Кунбайчи аёлни топиш ҳечам қийинмас, мардикор-бозорлари Самарқандда қўзиқориндек кўпаймоқда, улар Самарқанд вилоятининг деярли барча туманлари, хатто баъзи бир қишлоқ ва автомобил йўли бўйларида ҳам аллақачон пайдо бўлишган. Агар 10-15 йил аввал Самарқанд вилоятида асосан иш қидириб қишлоқ жойлардан келувчилар ва талабалар йиғиладиган мардикор-бозори марказда битта бўлса, бугун эса кунбай ишчиларни Самарқанд-Қарши катта йўли бўйлаб кета туриб, Тойлоқ тумани Давлатобод кооператив хўжалиги, Нуробод туманидаги Иброҳим-ота қишлоғи, Пастдарғом тумани Меҳнатобод қишлоғи ва хатто Самарқанднинг энг маркази Регистон майдонида ёллаш мумкин. Асосан аёлларни ишга ёллайдиган, яқинда Меҳнатобод қишлоғида пайдо бўлган мардикор-бозорлардан бири “Ошинабозор” деб аталади. Бу ғалати номни Феруза исмли кунбайчи аёллардан бирининг тушунтиришига қараганда, кўплаб ўзбек аёллари яқинда япон телесериалини Ошина исмли қаҳрамон аёли билан қизиқиб қолишган. Япон аёли Ошина кўп ишлар, лекин ўз меҳнатига мисқолдек пул олар ва қўпол муомала ҳамда адолатсизликдан қийналарди. Феруза, ушбу бозордаги кунбайчи -аёллар ёзги пайтда кунига уч минг сўмгача ($2,3) оладиган вилоят маркази Самарқанддаги уларнинг ҳамкасбларидан кўра камроқ пул топишларини айтади.
Пул топиш илинжида мардикор-бозорига чиққан аёлларни, биргина кулфат – қашшоқлик, болаларини боқиш, оиласини таъминлаш зарурияти бирлаштиради. Уч боланинг онаси Нодира, бозорга, уни эри фожиали ҳалок бўлгандан кейин чиққанини ҳикоя қилади. “Ёз ичида мен болаларни мактабга тайёрлашим, уларга барча зарурий нарсаларни сотиб олишим керак, асосийси эса – қишга озиқ-овқат ғамлаш, дон заҳирасини тўплаш зарур”, – дейди Нодира. Қишки пайтда, унинг айтишича, Пастдарғом туманида ишчи кучига талаб камаяди.
Самарқанд вилоят хокимияти, ишсизлик кўламини кўра туриб, ўзларини муаммони ҳал этаётгандек қилиб кўрсатишга харакат қилмоқда. Самарқанд вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш Бошқармаси маълумотларига кўра, шаҳар ва туманларда кўплаб меҳнат ярмаркалари ўтказилмоқда. Бу йил, бошқарма маълумотига кўра, ушбу ярмаркалар шарофати билан 4760 олий ва ўрта техник ўқув юртлари битирувчиларидан 1878 таси ишга жойлашдилар. Уч минг атрофидаги ишга жойланмаган битирувчиларнинг нима билан шуғулланаётганликлари – номаълум. Шундай меҳнат ярмаркаларида “Ошина-бозор”даги аёлларнинг қатнашиши, уларни айтишича, бефойдадир. Уларнинг кўпчилиги фақат ўрта маълумотга эга. Ваҳоланки, аёлларни гапларига кўра, мардикор-бозор сафларида кўпроқ маълумотли ва касби бор аёллар ҳам дуч келади. Олдин иш ва қандайдир ижтимоий мақомга эга бўлган кўплаб шундай аёллар, мажбурий кунбайчи бўлиб қолганидан уялишади. Шунинг учун уларнинг кўпчилиги танишларни учратиш эҳтимоли анча пастроқ бўлган қўшни туманларга бориб, ишга ёлланишга харакат қилишади.
“Қишлоқда ҳамма бир-бирини билишади, – дейди Пастдарғомда яшовчи Дилфуза, – биз пул ишлаш учун, бизни ҳеч ким танимайдиган Тойлоқ тумани ёки Самарқанд шаҳрига борамиз. Ваҳоланки бу хавфлидир, келиб чиқадики, арзимаган 4-5 минг сўмни деб, биз ўз ҳаётимизни хавф остига қўямиз”. Ва Дилфуза айтганидек , бу хавфсирашлар жуда кўп ҳолларда асосли бўлади. У иш берувчилардан хомиладор бўлган аёлларни кўрган, ваҳоланки зўрлик қурбони бўлган аёллар анча кўпроқ , улардан кўпчилиги бу ҳақида гапиришни ор билиб, кимга ҳам шикоят қилардим, деб ўйлайди ва бу тўғрида чурқ этмайдилар.
Зўрликнинг осонгина қурбони бўладиган мардикор-аёлларни заифлиги бироқ , одамлар раҳмини келтирмайди. Аксига, жамиятдаги баъзи бировларда кунбайчи аёлни деярли фоҳиша билан тенглаштирган ҳолда, уларга нисбатан жирканч муносабат туғилади.
Азиза исмли аёлнинг айтишича, уни ўғлини тенгдошлари “мардикорни ҳаромзодаси” дея масхара қилишади. Азизанинг ўзини тўйларга таклиф этмай қўйишди, махалла оқсоқоллари эса уни уйига келишиб, бу иши билан бутун қишлоқни шарманда қилаётгани учун, аёлни мардикор-бозорига чиқмасликка кўндиришди.
“Бу жуда ачинарли, лекин мен болаларимни боқишим керак, бунинг учун менда бошқа имкониятлар йўқ , шунинг учун мен “Ошина-бозор”га бораман”, – дейди у. Манба: Uznews.net

Хомилам тушиб колди… June 14, 2007

Posted by ayollar in Salomatlik.
1 comment so far

Менинг бир фарзандим бор. Эрим иккаламиз яна бир фарзанд курмокчи булдик. Турт ой илгари хомиладор булдим, лекин уч ой утмай хомилам тушиб колди. Буни хеч хам кутмагандим, чунки мен хали ешман, олдин фарзанд курганман… Нега хомилам тушиб колди деб куйиндим. Хаммаси корним санчишдан бошланди… Уша куни сонограммага тушганимизда, уз кузим билан жажжи ембриони курдим, лекин кимирламади, юраги урмади. Билишларича ундан 2 хафта илгари усмай колган экан. Экрандаги расмни куриб йигладим… Кейин интернетдан маьлумот охтардим. Хомилаларнинг деярли учдан бир кисми тушиб коларкан. Бунга сабаб, купинча ембрио тугри ривожланмаетган булади. Узимни айбдор хис этмадим, чунки мен хомиламни саклаб колаолмасдим. Бу ходиса тез-тез учраса хам хеч кайси хомиласи тушиб колган аел буни юраги билан тушуна олмайди. Шундай булса хам менинг омадим бор экан деб уйлайман. Менга эрим, ота-онам, фарзандим бардам булишга ердам беришди. Хали ешман, яна хомиладор булишга имконим куп. Узбекистонда хомиласи тушиб колган аелларга кандай ердам берилади? Уларнинг бошидан нималар утади? Нилуфар

Эронда мутъа никоҳи хақида бахслар June 3, 2007

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
11 comments

_43000711_getty_couple203.jpg Эронда мутъа яъни муваққат, вақтинчали никоҳ ғояси ижтимоий муаммоларни ечишга ёрдам беради деган шиор остида олдинга сурилиб келинмоқда. Айниқса мамлакат ички ишлар вазири, Мустафа Рур Мухаммад, бундай никоҳлар тарафдори бўлиб уларни халол деб таърифлайди. Маълумки, исломнинг шиа эътиқодида хотин киши билан эркак киши ўртасида аниқ бир муддатга чекланган турмуш қурилиши мумкин: бу муддат бир соатдан бошлаб бир асиргача давом этиши мумкин. Эркак киши умри давомида қанча хохласа шунча мутъа никоҳидан ўтиши мумкин экан. Бу анъана пайғамбарни 2 маротаба мутъа никоҳидан ўтганидан кейин пайдо бўлган ва ходислардан бирида ёзилган. Аммо бугунги Эронда муваққат никоҳларни фоҳишаликнинг бир усули деган фикр кенг тарқалган. Бундан 15 йил олдин у пайтги Эрон президенти Рафсанжони мутъа никоҳи ғояси хақида ижобий равишда сўзлаб, муваққат никоҳ эркак билан аёлни жинсий заруратларини қоплашининг қонуний йўли деганди. Гуноҳга ботиб яшагандан кўра бундай никоҳ афзалроқ деб айтилганди у пайтда. Бугунга келиб, Эрон ёшлари анча замонавийлашган. Баъзи бадавлат оилалардан чиққан ёш қизлар йигитлари билан саёхат қилишдан олдин мехмонхонада бир хонада тура олиш мақсадида ёки диний полиция томонидан қўлга олинмаслик учун шундай муваққат никоҳдан ўтибгина йўлга чиқишар экан. Моливий ёрдамга мухтож камбағал хотин қизлар ҳам мутъа никоҳларга рози бўлишаяпти. Бироқ кўпчилик эронликлар бундай никоҳларга қарши. Бир аёл парламент аъзоси бу анъанани химоя қилаётган ички ишлар вазиридан: “Қизингизни қўлини сўраб келган йигитга, қизингиз неча марта мутъа никоҳдан ўтганини гапириб беришга тилингиз келадими?” деб сўради. Бошқалар бундай вақтинчали никоҳлар фақат янги муаммоларни туғдиради деб айтишади. Ўзи шундай ҳам муваққат никоҳда туғилган ўнг минглаб болаларни оталари тан олмасдан юрибди дейишади улар. Теҳрондаги битта туристик агентлик эса, вазиятдан фойдаланиб, мутъадан ўтмоқчи бўлган йигиту қизларга уларни уйлантиришга тайёр муллолар билан таъминланган Каспий денгизи бўйидаги мехмонхонага турлар таклиф қилмоқда. (Манба:ғарбий матбуот воситалари, БиБиСи)