“Қизлик парда бўлишини кеч билганман…” May 20, 2007
Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.13 comments
“Ассалому алайкум! Ман бу саҳифага кириб яна юрагим сиқилвотти. Хар доим ҳар дақиқа шуни ўйласам умуман бу дунёда яшагим кемай қолади. Ман неча марта ўзимни ўлдирмоқчи бўлганман. Лекин она онамни ўйлиман, қизи ўзини ўзи осиб қўйибди деса она онам қандай холатга тушади деб ўйлаб роса йиғлиман. Бу дунё қувончлари мани умуман қизиқтирмай қолган, хаётта яшашимдан хеч қандай умид йўқ. Ман бу дунёда яшашни хохламайман.
14 ёшимда менда ҳайз келган. Ўшанда ҳайзим жуда кўп келганидан, мактабда юрганимда билиниб қолмасин, устимдан кулишмасин деб, ман тампон ишлатганман. Тампонни қўрқиб билмай қўйвотганимда бир марта оғриқни сезганман, лекин афсус қиз болада қизлик парда бўлишини кеч билганман. Шундан бери ичимни ит тирнайди. Хозир 19 ёшдаман, мани турмушга беришмоқчи. Манга борган сари дўзах яқинлашаётгандей бўлади, кун бўйи юрагим сиқилади ўйлавериб. Оллоҳга илтижо қиламан: Эй, Оллоҳ, нега мани яратдинг, мани бу дунёда яшаётганим фақат азоб деб, эй Оллоҳ ёлғиз ўзинг биласан олдинда покман деб, ҳар доим хамма нарсага қодир Оллоҳ, қизлик парда ато эт деб сўрайман. Ман тасаввур қиломиман тўйдан кейин қиз бўлмаслигимни айтишса, ота онам не аҳволга тушишади, шунча боқиб катта қилишган бўлишса…” ** Камола.
Аёллар Бекатидан: Азиз саҳифамиз мухлислари! Сизларни Камола вазияти хақида ўз фикрларингизни билдиришга таклиф этамиз.
Азиз оналар, қизингиз Камола қилган хатони қилган бўлса нима қилган бўлардингиз?
Мухлисларимиз орасида ёш уйланмаган йигитлар бўлса, айтинглар, Камоладек қизни севиб қолсанглар унга уйланардингларми? Ёки қизлик пардасини йўқотиб қўйганлиги Камолани “ёмон”, севиб бўлмайдиган қиз қилдими?
Яна бир савол: ҳам қиз, ҳам ўғил бола бадани анатомияси хусусиятларини фарзандларимизга эрта ёшдан бошлаб мактабда, ва оила ичида ўргатиш керакдир?
