jump to navigation

Укам бир қизга уйланмоқчи… March 20, 2007

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
6 comments

24 ешли укам 4 йилдан бери юрган кизига уйланмокчи. Аввалига, майли, унинг хаети, узи хал килсин дедим, лекин уйланишини уйласам, уни бу йулдан кайтаргим келади. Гап шундаки, у киз укамни бир неча марта ташлаб, яна узи ялиниб келиб ярашган. Бир марта, ‘булди, орамиз очик’ дея опасини олдига Козоқистонга кетиб 4-5 ойча ‘ишлаб’ келди. Нима иш килганини билмаймиз, чунки на укамга, не хеч кимга айтмаган. Мактабни битириб хеч каерда укимаган. Кулида бир хунари йук… лекин уйда бола бокиб утирадиган кизлардан эмас. Нима десак хам барибир уйланаман деб туриб олган… Сиз нима килган булардингиз? Малика

Эронда аёллар харакати эркаклар билан тенг хуқуқлар учун курашмоқда March 15, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
add a comment

_42653003_iranpar203.jpg Халқаро Хотин Қизлар Куни, 8 Мартдан олдин Теҳронда 33 аёл хисбга олинди. Улар махкама биноси олдида намойиш ўтказишганликда айбланишди. Уларнинг орасида Эронда аёлларни камситувчи қонунларни бекор қилишга даъват этиб келувчи хотин қизлар харакатининг раҳбарлари ҳам бор эди. Ҳозирги кун хукм сурувчи қонунлар аёллар манфаатини эътиборга олмайди. Форуҳ исмли аёл 7 ёшлик ўғлини кўрмаганига яқинда 1 йил бўлади. Эри билан ажрашаётганида ҳакам ўғлини эрига берган. Ҳакам Форуҳга ўғли билан хафтасига 12 соат ўтказишга руҳсат берган аммо учрашувлар полиция участкасида ўтиши кераклиги хақида хукм қилган. Бечора болага онаси билан полиция ичида учрашувлар шунчалик салбий таъсир кўрсатганки, Форуҳ бу ечимдан воз кечган. Энди эса Форуҳнинг собиқ турмуш ўртоғи она бола учрашишига тўсиқ кўрсатаяпти, хатто телефонда гаплашишларига ҳам қарши. “Боламга бир нима қилиб қўймасин деб қўрқаман” дейди Форуҳ. Эридан ажралишига унинг эртадан кечгача бақиришлари, унга қўл кўтарганлари сабаб бўлган. Ўғли онасини химоя қиламан деб “Онамга тегманг” деса, отаси уни уриб четга улоқтириб ташларди деб гапириб беради Форуҳ. Бир куни ўғлимни кўрганимда “Отангни ташлаб сендан узоқда яшаётганимдан хафадирсан?” деб сўрасам, “Йўқ, отамдан қанча азоб чекканингизни ўзим кўрганман” деб жавоб берди ўғлим” дейди Форуҳ ва йиғлаб юборади. Форуҳнинг хикояси Эрон қонунлари қанчалик аёлларга қаршилигини намойиш этади. Эр хотин ажралса, ёши 2дан ошиқ ўғил бола ёки ёши 7дан катта қиз бола отасининг маъсулиятида қолади, онасига берилмайди.
Париза исмли харакат фаоли кўчада кетаётган аёллардан уларнинг хуқуқларини камситувчи исломий қонунларни бекор қилишни талаб қилувчи қоғозга имзолар йиғмоқда. Биттаси, Маҳнуш, аёллар иккинчи даража фуқаро хисобланишларидан тўйиб кетгани сабабли бу хатти харакатни қўлламоқда. “Қайси идорага бормай, қайси масала бўлмасин менга худди эркак кишининг яримидек бўлганимдек мурожаат қилишади. шунга қарши чиқаман. Балки мен баъзи эркаклардан самаралироқдирман, ақллироқдирман, нега менинг хуқуқларим эркак киши хуқуқларининг ярими бўлиши керак” дейди Махнуш. Унинг дугонаси Шимани ҳакамларни аёлларни ажралишига қарши чиқиши ғазабга келтиради. Аёл “Эрим наркоман” деб ажралиш хақида ариза топширгани келса, ҳакамлар “Ташлаб кетма уни, барибир сенга қарай олади” деб уни йўлдан уради. Ҳакамлар аёллар қадри, қимматини тан олишмайди, бизни эркак кишининг мулкидек кўришади” дейди Шима. Қизиғи шундаки, Эроннинг хотин қизлар хуқуқларини талаб қилувчи харакати кўпроқ камбағал ва анъанадор аёлларни ўзига жалб этаяпти. Бадавлар, ғарбийлашган эронлик аёллар бу харакатга унча қизиқишмайди. Балки молиявий томондан ожиз аёллар ўзларига адвокат ололмасликлари сабабли бу харакатга қўшилаётгандирлар. (Манба: БиБиСи)

Эрингизни “хўжайиним” деб чақирасизми? March 12, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
26 comments

Куни кеча битта танишим телефон қилиб қолди. Ҳар галгидек болалари, хол аҳволи хақида суриштирар эканман, турмуш ўртоғининг отини эсла ололмадим ва ноилож “Хўжайингиз яхши юрибдиларми?” деб сўрадим. Сўрадимда, оғзимдан чиққан гапимдан ўзим уялиб кетдим. Билсангиз, ўзини ёки бировни эрини “хўжайин” деб аташни олдиндан ёқтирмаганман. Болалигимдан қулоғимга синган гапни ўйламасдан гапирворганимни тушуниб, унинг маъноси хақида ўйланиб қолдим. Бу ибора, эскидан сақланган бўлсада, аёл киши ўрнини атайин камситиб кўрсатади деб ўйлайман. Балки олдинги замонларда, аёллар ўқимасдан, ишламасдан, бола боқиб уйда ўтирганида бу каби ибора кимгадир ўринли кўрингандир. Аммо хозир, 21нчи асрда, дунёда аёллар билан эркаклар тенглиги олдинга сурилиб келаётган даврда бу иборани ишлатилишини ноўринли деб ўйлайман. Ислом дини асосларида аёл кишига юқори мавқе ва деярли барча хаёт соҳаларида эркакга тенг хуқуқлар ажратилган. Аёл кишини ўрнини камситиб, эрни хотини устидан “хўжайинлиги” хақида изоҳ кечроқ имомлару муллолар (яъни эркаклар) томонидан қўшилиб қўйилганлиги аниқ. Мен бундай ишонч жамиятимиз тараққиётига қандай таъсир кўрсатишидан хавотирдаман. Вояга етиб турмуш қурганганларидан кейин уларни устидан хўжайин бўлишлигига ишониб ўсаётган қизчалар ўз қобилиятларига ишона олармикан? Билим орттириб, фану илм, бошқа соҳаларда қандайдир ютуқ қозонишга интилармиканлар? Хозирни ўзида Ўзбекистонда аёл олимлар сони камайиб кетган: мавжуд олимлар барчаси совет даври мактабларида билим олганлар. Қўшни Эронда эса, ўз қобилиятлару истедодларига ишониб эскича анъаналардан воз кечаётган аёллар сони кўпайиб бормоқда, ўз ютуқлари билан халқаро даражага чиқиб мамлакат обрўсини ошириб келаётган аёллар ҳам кўпайган. Айтингчи, сиз эрингизни “хўжайин” деб чақирасизми, ва нега?***Шоира

Азиз аёллар, 8 март байрамингиз билан! March 8, 2007

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
1 comment so far

ai030805b11.jpg Сизларга куч қувват, ишларингиз ва ўқишларингизда муваффақият, омад ва бахт саодат тилаймиз! Аёллар Бекати ходимлари