Янги тадқиқот: хатна СПИД хавфини камайтиради February 27, 2007
Posted by ayollar in Salomatlik.comments closed
Жаҳон Соғлик ташкилоти эркакларни хатна қилиш СПИД хасталигига олиб келувчи ВИЧ вирусини юқтириш хавфини камайтириши ҳақидаги янги тадқиқот натижаларини олқишлаган. Америка Қўшма Штатларининг Соғлик Миллий институти томонидан Кения ва Угандада олиб борилган тадқиқот натижалари Лансет тиббий журналида эълон қилиниши кутилмокда. Уганда ва Кенияда ўтказилган тадқиқот бундан аввал Жанубий Африка республикасида олиб борилган текширув натижаларини тасдиклайди. Бу тадқиқотлар хатна қилинган эркакларнинг ВИЧ вирусини юқтириш хавфи камроқ, деган хулосага келган. Жаҳон Соғлик ташкилоти бу тадқиқотлар натижасида эркакларни хатна қилиш билан СПИД тарқалишининг олдини олиш мумкинлиги борасида йирик далиллар қўлга киритилганини айтмоқда. Сўнгги тадқиқотда саккиз мингдан ортиқ эркаклар иштирок этишган. Кенияда эркакларни суннат қилиш ВИЧ вирусининг эллик уч фоиз, Угандада эса қирқ саккиз фоиз камайишига олиб келган. Айни пайтда Жаҳон Соғлик ташкилоти хатна ВИЧ вирусидан тўла сақлайди, деб ҳеч ким кафолат бермаслиги ҳақида ҳам огоҳлантирган. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти келгуси ойда хатна қилиш билан боғлиқ тадқиқот натижаларига бағишланган халқаро анжуман ўтказиш ниятида. (Манба: БиБиСи)
Қанча фарзанд? February 14, 2007
Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.7 comments
Бизнинг бир фарзандимиз бор, яқинда 5 ёшга тўлади. Мен катта лавозимда ишлайман, ишим ўзимга жуда ёқади, лекин кўп вақтимни олади. Вақтимдан ҳам бор кучимни, қувватимни олади. Турмуш ўртоғим яна бир фарзанд кўриш тарафдори, мен эса буни истамайман. Чунки бор фарзандимни эплаш қийин бўлмоқда, яна бир фарзандни энагага топширишдай нима фойда? Умуман, бир фарзандга эътибор бериш осонроқ. Эримга шунча вақтдан бери, “яна бироз кутайлик” деб келгандим, энди бундай бахонани ўзи бўлмайди. Нима қилсам экан? Санобар (Чикаго, АҚШ)
Нега камар тақмаймиз? February 12, 2007
Posted by ayollar in Aralash Mavzular.7 comments
Куни кеча Тошкентдан келган хабардан хали ҳам ўзимга келолмаяпман. Укам аварияга учраб жароҳатланибди. У кетаётган Тикo мошина “такси”си (расмий такси эмас, киракаш) юк мошинага урилган. Зарбадан олдинга отилган укамнинг боши билан юзи жароҳат олган, мияси ҳам енгил травма бўлганга ҳам ўхшайди. Уйдагилар “Худо ўзи асраб қолибди” деб, укам омон қолганига шукур қилиб ўтирибдилар. Укамни асоратсиз тузалиб кетишини жуда ҳам истайман, хаёлимда фақат шу умид билан юрибман. Шу билан бирга бу хабар мени бир нарса хақида ўйлантириб қўйди. Ҳар йил, қолаверса ҳар ой, Ўзбекистон йўлларида автохалокат натижасида қанчадан қанча инсон қаттиқ жароҳат олиб ногиронга айланади ёки бутунлай хаётдан кўз юмади. Бу рақамлар ошкор этилмаса ҳам, юзлаб инсон деб таҳмин қилсак янглишмаган бўлсак керак. Қизиғи шундаки, Ўзбекистонда ҳеч ким, на хайдовчи на йўловчи, мошинада юрганда камар тақмайди. 1980нчи йиллардан бери камар тақиш ривожланган давлатларда қонунга айланган. АҚШда, масалан, автомобил ичида камар тақилиши ҳар йили 13 минг инсон хаётини асраб қолар экан. Англияда эса камар тақилиши ҳар йил 2 минг инсон хаётини асраб қолади. Яъни камар тақилиши авария содир бўлиши бўлмаслигига таъсир этмаса ҳам, олдинда ўтирган йўловчи билан хайдовчини ўлимдан асраб қолади. Қандай қилиб оддий бир тасма шундай таъсирга эга бўлиши мумкин деб сўрасангиз, буни тушунишга физика дарсларида ўрганганларимиз ёрдам беради. Дейлик 30 километр тезлик билан кетаётган мошина бошқа мошинага урилди. Мошина урилиб тўхтаганидан кейин ҳам, ичида ўтирганлар 30 километр тезлик билан олдинга отилади. Камар эса йўловчини ўриндиққа боғлаб шу олдинга отилишдан сақлаб қолади. Кўплар орқада ўтирибман деб ҳам камар тақишмайди. 45 километрли тезлик билан кетаётган мошина бошқасига урилса, камар тақмаган орқада ўтирган йўловчи ўз вазнидан 60 баровар ошиқ куч билан олдинги ўриндиққа ва олдинда ўтирганларга бориб урилади. Бу зарба натижасида ўзи ҳам олдинда ўтирганлар ҳам жиддий жароҳат олади, кўп холларда вафот этади ҳам. Ёш болаларни камар тақтирмасдан олиб юриш хақида гапирмасдан қўяйлик. Енгилгина таналари тўпдек учирилиб кетишини хамма ҳам тушунса керак… Лекин хеч кимга бунга қарши чора кўрмайди. Давлат идоралари томонидан ҳам камар тақиш фойдасини аҳолига тушунтирадиган чоралардан бехабармиз. Нега, айтингчи, бизда камар тақишмайди? Нега уни таксичилар бутунлай кесиб ташлашади? Камар тақилса йўловчи ҳам, хайдовчи ҳам автохалокатдан омон қолиш шанси анча ошишини тушуниши шунчалик қийинми?
Ўзбекистонни бошқарганингизда, нима қилган бўлардингиз? February 10, 2007
Posted by ayollar in Aralash Mavzular.3 comments
Самарқандлик Гулидан келган мактуб: Бугун сахифангизни ўқиб Асал Саитова келтирган фикр ва саволга кўзим тушиб қолди. “Мана бугун бизга ҳам дарс бермасдан эртага хамма пахта йиғим теримига чиқади дейишди. Ўтган йили ҳам пахтага чиқувдик. Қаттиқ талаблар қўйишди. Баъзи талабалар шамоллаб қолишган кунлари ҳам теримга чиқишга мажбур қилишди. Фикримни инобатга олиб қандайдир чора кўриш мумкинлигини маслахат қиласизлар деган умиддаман”. Бу ватандошимни фикрини тўлиқ қўллаб қуватлайман ва шу билан биргаликда биронта таклиф киритишга ожизман. Ота оналар хар йили пахта йиғим теримига кетган фарзандларини кўриб келиш учун, фарзандларини кийим бошига, овқатига, дори дармонларига ва ўзларини йўл кирасига анча пул сарф қиладилар. Ўқувчи ва талабалар хар йили пахта балосида 2*3 ойлик ўқув программаларини ўзлаштираолмасдан чала савод бўлиб қолишмоқда. Пахта етиштириладиган жойларда, халқ советлар даврида ҳам жуда қашшоқ яшаган. Хозир эса пахтадан келаётган даромад эвазига кун кўриб ҳам бўлмайди. Бундан 15 йил олдин СССРни 15 республикаси учун пахта етиштириб бериш учун пахта қули бўлишга мажбур эдик. Эндичи? Билишимча, Бухоро ва Хоразм вилоятларини халқларини актив белида куч қуввати бор 60 фойиздан ортиқроқ ёш аҳолиси чорвачилик ва пахтачиликдан ташқари, Қозоғистон, Россия ва бошқа чет ўлкаларга бориб савдо сотиқ ё бўлмаса бойваччаларни ўйида мардикорлик қилиб кун қўришади. Деҳқонлар жиззилама қуёш остида куйиб қора куяга айланиб терган пахтадан келаётган даромад нимага сарфланмоқда ва қаерга ёки кимни чўнтагига кетмоқда? “Оқ олтин” деб аталмиш пахтани ўзбек халқини оқартирадиган томонларини кўрмаяпман. Хурматли меҳмонлар, агар сиз мабодо бирон куни Ўзбекистон раҳбари ёки машҳур иқтисодчи бўлиб қолганларингда бу муаммони хал қилиш учун қандай фикр билдирган ва қанақанги чоралар қўллаган бўлар эдингизлар? Гули
Беқасам тўнлар кийиб… February 5, 2007
Posted by ayollar in Yulduzlar Hayotidan.1 comment so far
Севимли хонандамиз Севара Назархон ижросида…