Афғонистон аёллари хаётига бир назар January 31, 2007
Posted by ayollar in Aralash Mavzular.add a comment
“Эрим биринчи қўлимни уриб синдирди, сўнгра оёқларимни. Энди эса яна қўлимни синдирди” гапириб беради 22 ёшли Кобуллик аёл. “Болаларим деб бу хақда хаммага гапирмайман. Бир марта полиция келиб кетганди, эримга “хотинини бошқа урмайсан” деб қоғозда буйруқ ёзиб кетишганди. Аммо бунинг эримга хеч қандай таъсири бўлмади”. 5 йилдан олдин, Афғонистонда Толибон хукумати қулаганидан сўнг, янги хукумат афғон аёллар хаётини яхшилаш хақида ваъда берганди. Бироқ Womankind Worldwide халқаро ташкилотининг таъкидлашича, миллионлаб афғон аёлларга қарши зўравонлик ва дискриминация холлари давом этаяпти. Никоҳларнинг 60дан 80 фойизи холларида қиз бола иҳтиёрига қарши эрга берилиб юборилади. Афғон қизларнинг яримидан кўпи ёши 16га етмасдан эрга берилиб юборилади. Ёши эндигина 18га тўлган талаба Хомайра ота онаси томонидан бешикда ундан анча ёши каттароқ йигитга унаштириб қўйилган экан. Энди бу киши “менга турмушга чиқасан” деган талабни қўйди. Хомайра хафа бўлганидан ўзи қаерга қўйишни билмайди: “Бу кишининг қариндошлари унга эрга тегмасам отам мени ўлдириши керак дейишаяпти”. Унга ўхшаган афғон қизлар кескин чораларга қўлга уришмоқда. Баъзи маълумотга кўра, кўпдан кўп ёш қизлар ўз жонларига қасд қилиш мақсадида ўзларини ёндиришмоқда. Херот шаҳрилик бир шифокорнинг таъкидлашича, оҳирги 6 ойда 53 қиз бу йўлга қўл урган. “Уйдагиларидан кимдир кўриб қолиб, қизни тезда касалхонага олиб келган тарздагина бизда хаётларини сақлаб қолишга имкон бўлади. Аммо аксар холларда улар вафот бўлади”, дейди у. Бадаҳшон вилоятидаги бир узоқ қишлоқда юз берган хол кўпларнинг эътиборини ўзига тортди: у ерда Амина номли ёш аёлни тош бўрон қилиб ўлдиришган. Аминанинг айби – биринчи эри уни ташлаб Эронга кетганидан 7 йил ўтгач қайта бошқа эрга теккани эди…Унга тош отиб ўлдирган хеч бир инсонга қарши тергов очилмаган. Афғонистонда, Ўзбекистон каби, бошқа хил дискриминация холлари ҳам учрайди. Масалан, Кобулда давлат идораларидан бирида ишловчи бир аёл эркак хамкасблари унинг шаҳсий хаёти хақида саволлар беравериб уни тинч қўймаслиги хақида шикоят қилган.
Ирландияда ўзбекистонлик аёл устидан маҳкама January 27, 2007
Posted by ayollar in Mayishiy Zo'ravonlik.9 comments
Ирландиянинг Корк шаҳри маҳкамасида 35 ёшлик Дилором Сулаймоновага қарши эрига жиддий тан жароҳати етказганлик айби қўйилган. Абдуазим Сулаймонов, 31 декабр кечаси пичоқ зарбидан жароҳат олганидан сўнг касалхонага ётқизилган ва 7 кун ўтгач вафот этганди. 2 болали она Дилором Сулаймонова, маҳкамада сўзлар экан, “Менга қўйилган айбловни тан оламан, аммо мен фарзандларимни, онамни ва ўзимни ҳимоя қилаётган эдим” деб айтган. Маҳкама жараёни давом этаяпти. Бу хабар ҳақида нима дея оласиз?
Аёллар Бекати эркаклар фикру-мулоҳазаларини тақиқ этади January 25, 2007
Posted by ayollar in Aralash Mavzular.10 comments
Ассалому алайкум азиз ўқувчилар!
Аввалом бор, бизга “Нега саҳифасингизда эркаклар фикрлари устунлик қилаяпти” деган хавотир билан ёзган аёлларга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳақиқатдан ҳам, саҳифамизга биринчи меҳмон бўлиб кирган 1-2 эркак ўқувчи оҳирги пайт ўта фаоллашиб кетганидан хабаримиз бор. Уларнинг баъзи бир томонлама фикрлари сабабли баъзи аёл ўқувчиларимиз саҳифага кирмасдан қолгани ҳам бизга маълум. Аёллар Бекати АЁЛЛАР ТОМОНИДАН ва АЁЛЛАР УЧУН яратилган саҳифа. Бу сайтни очаётганимизда ҳам, ҳозир хам, АЁЛЛАР бир-бири билан маслаҳатлаша оладиган, дардлаша оладиган хавфсиз ва эркин жой яратиш мақсадини кўзда тутганмиз. Бошида эркаклар ўз фикрларини билдиришларига қарши эмас эдик. Аммо қарасак, бахсу-мунозараларда бир-икки эркак фикри хукмронлик қилаяпти, аёллар овозлари баъзида эшитилмасдан қолаяпти ёки пастга урилаяпти, аксарият аёллар эса ушбу эркаклар устунлигидан чўчиб бахсларда умуман иштирок этишмаяпти. Бир томондан, юзага келган вазиятга хайрон бўлмасак ҳам бўлади: эркаклар устунлик қилувчи жамиятдан (яъни Ўзбекистондан) чиққан эканмиз, эркаклар устунлиги саҳифамизга ҳам аста секин кириб келди. Аммо бундай вазият (яъни эркаклар фикрлари устунлик қилиши) – мақсадларимизга, дунё қарашларимизга қаршидир, қолаверса биз бу вазиятни ўзгартириш мумкинлигига ишонамиз. Эркаклар ўз фикрларини бемалол изҳор эта оладиган жой етарли, уларни рағбатлантиришни ҳам ҳожати йўқ. Ўзбек аёллари эса ўз ички қўрқувлари, шубҳаларини ҳеч кимга айтолмасдан юришади, уларнинг бошқа аёллар билан ўртоқлашиш жойлари, тўғри ва фойдали маълумот манбалари етарли эмас. Биз бу ерга кирганларни рағбатлантиришимиз керак, чўчитишимиз эмас. Шунинг учун ҳам, азиз эркаклар, маслаҳатлашиб кўриб, саҳифамизга ёзишларинга якун қўйишга қарор қилдик. Бизни тўғри тушунасизлар деган умиддамиз. АБ муҳаррирлари
Оналикка етолмаган аёллар… January 22, 2007
Posted by ayollar in Salomatlik.add a comment
Сиз кўриб турган расмда “Африканинг бош қотилими?” деган изоҳ ёзилган. Маълум бўлишича, африка мамлакатларида бола кўриш ёшидаги аёлларнинг кўпи айни хомиладорлик ва бола туғиш пайтида хаётдан кўз юмади. Баъзи давлатларда ҳар 7 аёлдан бири хомиладорлик даврида вафот этади. Бунга сабаб тиббий шароитлар йўқлиги, турли касалликлар ва кўп холларда келажак онанинг оргазмининг қувватсизлиги ва ожизлиги.
Ўспиринларнинг ‘кўзини очиш’ керакми… January 9, 2007
Posted by ayollar in Aralash Mavzular.26 comments
Баҳсларни ўқиб бир нарса тўғрисида ёзгим келди – бир опамиз мақолага жавобан ‘ҳали турмуш қурмаган сингилларимизни кўзини очадиган нарса ёзманглар’ дебдилар. Ўспирин қизларга жинсий алоқа тўғрисида – анатомоя жиҳатидан ўқитиш керакми? Ёки турмуш қуриш вакти келганда никоҳ кечаси барчасини тушунтириш тўғрими? Ғарбда яшайдиган опа-сингилларимиз худди Ўзбекистонда яшайдиган аеллар каби бу тугрисида жуда қайғуради. Менинг ўғлим ҳали кичкина, лекин мен унга одам анатомиясини (ва бунинг ичида одамзод кандай кўпайишини, яьни жинсий алоқа жараёни) ўргатиш тарафдориман. Лекин Ғарбда хам диндор насронийлар бу уларни жинсий алокага бошлайди деб мактабларда бундай дарсларни таькиклашга уринишади. Масалан, Американинг Техас штатида бундай дарслар мактаблардан олиб ташланган. Лекин Техасда охирги 15 йилнинг ичида ўспирин (яъни 15-19) ёш қизлар орасида аборт килиш холлари нихоятда кўпайган. Яьни улар ўзларини хомиладан сақланишни билишмайди. Сизлар қандай фикрдасизлар? Ўғил-қизларимизни кўзларини қачон очишимиз керак? Ўзи очишимиз керакми? -Малика