Ота онам мен танлаган эрга карши… December 19, 2006
Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.51 comments
Мен 5 йилдан бери АКШда яшайман, ешим 30да. Бир йилдан бери яхши курган йигитим билан учрашамиз. Якинда биз туй килиб турмуш курушга ахд килдик. Менинг ота онам эса бунга каршилар…
Сабаби, мен танлаган йигит узбек эмас, мусулмон хам эмас, колаверса олдин уйланиб ажрашган.
Мен бахтли булишимга аминман, лекин ота онам каршилиги мени жуда хам ранжитмокда. Ахир улар менинг эрим билан яшамайдику! Нега улар менга бахт тиламайдилар?
Агар мен Узбекистонда булганимда, ота онамнинг гапига кириб уларнинг ‘юзини ерга каратмаган булардим’, лекин бу ерда эса…
Уларнинг гапига кирсам, бебахт буламан, гапларига кирмасам ота онамни норози килишдан куркаман…
Мунира
Оналар ва отасиз ўсаётган фарзандлар December 9, 2006
Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.add a comment
АЁЛЛАР БЕКАТИДАН: Бу мактубни биз Ўзбекистонлик бир ўқувчимиздан олдик. Қадрли аёллар, илтимос ўз фикрларингни фаолроқ билдирсанглар… Бу сахифа сизлар учун яратилгани ёдингиздан чиқмасин.
Ассалому алайкум азиз Аёллар Бекати ўқувчилари! Менинг сизларга йўллаётган воқеям хозирда барча ўзбек борингки ўрта Осиё аёлларни кундалик турмуш тарзига айланиб қолмоқда. Хозирда сир эмаски ўзбек халқини динга, озодликка ташна бўлиб хукумат одамларидан ўзгача фикрловчи кўпгина оилалари чет элларда, баъзилари тинч тотув, баъзилари сарсон яшаб юришибди. Бу ҳижрон доғида яшаётганларни баъзилари имкон топиб оилавий чиқиб кетган бўлсалар, баъзилари ўзларигина жон сақлаб қолганлар. Ҳар қайси ахволда ҳам оиладаги асосий оғирлиқ аёлларни зиммасида бўлиб қолмоқда. Чунки аксари ўрта осиёликлар азалдан серфарзанд халқ. Оилада эркак ишлаб фарзандларни моддий эҳтиёжига зориқтирмаслик учун харакат қилаётган вақтда, фарзандлар оналари билан қолмоқда. Фарзандлар кичкина бўлса яхши, хар холда онага осонроқ бўлади, чунки кичкина бола онага каттароқларга қараганда тезроқ итоат қилади. Лекин айни балоғат ёшига қадам қўйиб келаётган фарзандлар билан муoмалада ўзига хос машаққатлар бор. Бу холда балоғат ёшидаги фарзандни баъзи камчилик ва нуқсонлари атрофга тез кўринади, ва атрофдагилар бу холатга болани отасиз ўсаётганини сабаб қиладилар. Албатта бундай гап сўзлар шундоқ ҳам руҳан чарчаган онага қаттиқ таъсир қилади. Айтингчи бундай холатда энг аввало ким айбдор: жамиятми, фақат иқтисодий тўкинликни зиммасига олган отами, ёки хаммасига сабр билан жавоб бераётган аёлларми? Ёки машаққатга қарамай фарзандларига шароит қидириб яшаётган ота оналарининг хаётига ёшликлари сабаб эътибор бермаётган фарзандларми?
Ёш йигит кўнгил саволлари December 6, 2006
Posted by ayollar in Aralash Mavzular.25 comments
Ассалому алайкум Аёллар Бекати ходимлари! Аввало сайтингиздаги турфа мақолалар учун сизларга рахмат. Бу ердаги турфа бахс ва мулохазаларни ўқиб турли фикрлар олдик. Шу қадар кенг бахс ва мулохазалар борки унга инсон бефарқ қараб тура олмайди. Шундай холатимдан келиб чиқиб сизларга илтимосларим бор эди: илтимос шу саволларни сайт ўқувчиларига йўлласаларингиз. Зеро фикрлар бахсларда туғилади. 1нчи савол: Инсон ҳеч қандай динсиз ёки ҳеч кимга, ҳеч нарсага сиғинмай яшаши мумкинми? 2нчи саволим: Бир оилада қарама қарши дунёқарашдаги инсонлар бахтли хаёт кечиришлари мумкинми? 3нчи саволим: Бирор динга мансуб бўлмай мукаммал фирк эгаси бўлган инсон бўлиш мумкинми? Ўқувчилар билан юқоридаги саволлар ва уларнинг жавоблари хақида бахслашсак демоқчи эдим. Абдулло
Аёллар Бекатига ёзиш қоидалари December 6, 2006
Posted by ayollar in Aralash Mavzular.add a comment
Ассалому алайкум азиз меҳмонлар! Саҳифамизни кузатиб юрган бўлсангиз, охирги пайтларда тортишувлар баҳонасида ўзаро ҳақоратлар кўпайиб кетганини сезгандирсиз. Биз учун саҳифага фақат ўқувчи сифатида кирганлар ҳам, ўз фикрларини қолдириб кўнглилларини очиш учун кирган меҳмонларимиз ҳам баробар азиз ва қадрли. Афсуски, баъзи бир сахифага ташриф буюрувчилар бошқа меҳмонларга нисбатан дағал, қўпол муомала қилганларини гувоҳи бўлаяпмиз. Айни ўринда биз саҳифани очишдан мақсадимизни эслатиб ўтишни лозим топдик: Аёллар Бекати Ўзбекистонлик, шу билан бирга дунёнинг бошқа бурчакларида яшовчи ўзбекзабон аёлларимиз (ва балки аёлларга тегишли саволларга қизиққан эркаклар) билан давра суҳбатлари уюштириш, улар жавоб тополмаётган саволларга биргаликда жавоб излаш учун ташкил этилган. Шунинг учун, Сиз азиз меҳмонлардан мана бу қоидаларга амал қилишни сўрардик: бошқаларнинг қарашларига тоқатсизлик ё ҳурматсизлик билан муносабат билдирмаслик, шахсиятларига тегадиган сўзларни айтмаслик, ирқий ва диний камситишлардан воз кечиш, қайси жинсга ё диний қарашга эга бўлмасинлар фикрларига маданият доирасида қулоқ тутиш. Шоира
Опа-ука муносабати хақида… December 1, 2006
Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.2 comments
Менинг укам мендан саккиз ёш кичкина. Ҳали уйланмаган. Мен ўзим чет элда яшайман, у Ўзбекистонда. Ўкишга кираетганда, ота онам уни ўқита ололмаслигини айтишди. Мен уни ўкимишли бўлишини истаб унинг Университетига пулини бердим, кейинчалик менга ўхшаб чет элда ҳам ўқисин деб. Лекин укам ўқишни унча ёқтирмади, университетга бориб келиб юраверди, илм ўрганиш иккинчи даражали бўлиб қолди. Инглиз тили факултетида 4 йил ўқиб, инглиз тилидаги бир бет хатни таржима қилаолмайди. Мен унинг илм фанга, китобларга бефарқлигини кўриб жаҳлим чиқарди, чунки мен ишлаб топган пулимни унинг ўқишига тўласамда, у илм олмаса… Оҳири, уч йилдан кейин пул юборишни тўҳтатдим. Бир йил ота онам қийналиб ўқитишди. Ўқишини битирди. Ўзига лойиқ иш йуқ. Шундай холда ота онамдан иш топиб беринглар деб юради. Ота онам эса мени айблайдилар. “Ўз уканга ёрдам бермайсан” деб. Мен бу ерда яхши яшаётганим сабабли улар ортиқча пулимни укамга беришим керак деб билишади. Мен эса у мендан ‘садақа’ олишга ўрганмаслигини истайман. Албатта, мен чет элда туриб унга ойига 100 доллар бемалол жўнатиб туришим мумкин, лекин бундай холда у ҳеч қачон ўзини йулини топиб кетмайди деб қўрқаман… Нима қилишим керак? Садоқат