November 18, 2006
Posted by ayollar in Aralash Mavzular.3 comments

Теҳрон университетида ўтаётган жума намози ва намозхонлар орасидаги қизча.
Cевги бор ерда рашк бор? November 14, 2006
Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.7 comments
Бир дугонам тўрт йил илгари турмушга чиққанди. Хозир бир фарзанди бор. Яқинда у билан гаплашсам, у менга “мен эримдан ажрашяпман” деди. Жуда хайром булдим, чунки у менга эри билан алоқаси бузилиб бораётганини хеч айтмасди, доим оиласининг расмларини жўнатарди. Гап шунда эканки, унинг эри жуда рашкчи экан. Хатто ишга бормайсан деб кийим кечакларини парча парча килиб қирқиб ташлабди. Ораларида жанжал кўпайибди. Шундай қилиб, дугонам эридан ажралишга мажбур бўлибди. Мен ундан “эрга тегмасдан олдин рашк қилмасмиди?” деб сўрадим. “Рашк қиларди, унда унча аҳамият бермаган эканман, ёшмиз, юрагида севги мухаббат кўп, бу табиий деб ўйлардим”, деди. “Ҳозир эса, рашк қилиш у ёқда турсин, мени ‘бошқалар билан юраяпсан’ деб айблай бошлади. Ҳар куни уйда уруш жанжал, боламга бу ёмон таъсир қиларди” деди дугонам. Хозир бир у ўзи боласини катта қилаяпти, эри хатто алимент хам тўламас экан. Эр хотинидан ‘уйда ўтирасан’ деб талаб қилишга хаққи борми? Оиласини сақлаб қоламан деб дугонам эри билан унинг ‘казинаги’ бўлиб ўтириши керакмиди? Ёки ажрашиб тўғри қилдимикан? Малика
Бир сурат. Бир аёл. Бир хаёт. November 14, 2006
Posted by ayollar in Aralash Mavzular.2 comments

Бу расм 8нчи март куни Самарқанд бозорида олинган…
Ўзбекистонда аёл киши ажралишига қарши тўсиқлар November 7, 2006
Posted by ayollar in Mayishiy Zo'ravonlik.add a comment
Қуйидаги мақола IWPR чоп этган мақоланинг таржимасидир.
Ўзбекистон қонунларига мувофиқ, аёл киши эркак билан тенг хуқуққа эга, жумладан эридан ажралиш хуқуқига ҳам. Аммо амалга келганда вазият ўзгача. Кўпгина аёллар ажраламан деганларида ўз йўлларида анча тўсиқ учратишади: давлат тизими ажралмоқчи бўлган аёлларга қарши қаратилгандек, хукумат идоралари қандай йўл орқали бўлмасин оила бузилишига йўл қўймасликка харакат қилади. Ўзбек жамиятида кучли ижтимоий қоидалар хукм сурар экан, аёл киши унга қарши майиший зўравонлик холлари содир бўлаётгани хақида шикоят қила ололмайди. Оҳирида ажралиш қарорига келса ҳам, маҳалла қўмитаси билан судлар бунга қарши чиқиб унга босим кўрсатишади. Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи ҳамшира Адолат ажраламан деб ойлаб сарсон бўлгани хақида гапириб беради. “Эрим ичиб келиб мени урарди. Бунга чидашим керак деб, бир куни ўзгарар деб яшаверардим. Бироқ болаларимиз туғилганидан кейин у болаларга қўл кўтара бошлади. Болаларим хақида ўйлаб ажралишга қарор қилдим. Аммо мана бир йил бўлдики ажралиш хақида қарорни кутиб ижарага олинган квартирада турибман. Маҳалла қўмитасидан справка олиб келмаганим сабабли суд сессиясини 6 ойга кечиктирди” деб гапиради Адолат. 1999 йилда барча маҳалла қўмиталарида эр хотинларни “яраштириш” кенгашлари тузилганди. Улар хукуматнинг жамият устидан назорат қилиш куролларидан биридир. Шундай маҳалла яраштириш фаолларидан бири улар одамлар хаётига ижобий ҳисса қўшишлари хақида гапиради. “Маҳалла қўшнилар ўртасидаги можароларни, ҳатто оила аъзолари ўртасидаги келишмовчиликларни ечишда олдиндан фаол роль ўйнаган” дейди у. Аммо Фарғоналик хотин қизлар хуқуқларини олдинга сурадиган фаол бу фикрга қўшилмади. “Аёл киши ажраламан деса тўсиқлар жуда кўп. Маҳалла яраштириш қўмиталари шунлай тўсиқлардан бири”. “Маҳалла қўмиталари оилани нима бўлмасин сақлаб қолишга уринишади, хатто иккала томон ҳам бирга яшашни истамаса ҳам, дейди бу аёл. “Афсуски баъзи холларда бундай қилишлари оилани сақлаб қолиш учун эмас, балки шу маҳалланинг “яхши” кўрсатгич рақамларини сақлаб қолиш учундир”. Наманганли бир юристнинг айтишича, судлар маҳалла қоғозисиз ажралиш хақида қарор чиқара ололмасликлари хақида хеч бир қонунда айтилмаган. Бу жараённи секинлаштириш учун атайин қилинаётган чора, дейди у. Наманган шаҳри хотин қизлар қўмитаси аъзосининг айтишича, иқтисодий қийинчиликлар сабабли ва аёлларнинг анъанавий турмушга қарши исёнкор хис туйғулари сабабли ҳам ажралишлар сони ошиб бораяпти. “Бир томондан эри оилани боқа ололмаслиги, молиявий томондан оилани таъминлаш аёл киши бўйнига тушиши асосий сабаблардан бири бўлса, яна битта омил бу анъанавий оила тушумчасининг қайта кўриб чиқилишидир. Аёллар уйда ўтириб анъанавий роль ўйнашларидан бош тортадилар, эрлари эса буни қабул қилолмайдилар”. Адолатнинг эри яқинда келиб квартираси ташқарида жанжал қилганида Адолат милицияга сим қоққанди, аммо милиция улар эр хотинликларини эшитганидан кейин “оиланга яхши муомала қилгин дедида кетишди, бошқа хеч нима қилишмади. Мен юристимга борсам у менга “ажралмаганингача азоб чекасан” деб мени огоҳлантирди” дейди Адолат.