jump to navigation

Кетиб колган кизлар… October 6, 2006

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
trackback

Якинда кулимга бир китоб тушиб колди. Номини карасам, кизик туюлди: “Кетиб колган кизлар” деган. Нима экин деб укий бошладим. Ярим соатдан кейин кузимда тула еш, йигладим.
Урушдан кейин 70чи йилларга кадар Америкада 1.5 миллион кизлар хомиладор булиб, болаларини ташлаб кетишга мажбур килинган. У пайтларда Америкада эрга тегмаган кизлар жинсий алокада булиб хомиладор булиб колиши оиласига катта шарманда олиб келган хисобланарди, ва уларни келажакда оила куриш шанслари йуколарди. Шунинг учун уларнинг ота-оналари, жамоати, черковлари болани тугиб (чунки аборт килиш у пайтлар ноконуний эди) уни боласиз оилалар бокиб олиш учун ташлаб кетишга босим утказишарди. Бундай аеллар умрбод уз фарзандларини унитиб олмасдан армонда яшаб юришган ва хозиргача юришибди, ва шуларнинг хаети китобда тасвирланган. Баьзилари болаларини катта булишганда топишган, баьзилари йук…
Мен кичкиналигимда бундай вокеалар бизнинг махалламизда хам руй берган. Бир кушнимизнинг кизи 17 яшарлигида хомиладор булиб, бир йуколиб кетди. Бир йил вактдан кейин яна пайдо булиб колди, лекин боласи йук эди. Эшитишимизга караганда у бировга сотган эмиш.. Нахот? Уни бунга нима мажбур килди? Боласини ким бокиб олди? 3-4 турт йил илгари хам бир танишимизнинг эри еш боласи билан, унинг устига хомиладорлигида ташлаб кетибти. У хали тугилмаган иккинчи боласини бир квартирага алмаштиришни уйлаб юрганди, чунки яшайдиган жойи хам йук эди… Унда бундай вокеаларга унча ахамият бермагандим, чунки хали узим фарзанд курмагандим. Хозир узимнинг фарзандим бор – ва энди уша аелларга жуда хам ачиняпман, чунки энди оналик нималигини биламан. Нега ушанда бир нарса демагандим? Чакалогини ташлаб кетишга давьат этган одамлар ким эди? Улар халигача хам бор! “Биров болангни бокиб унга яхши хает беради” деганлар камми? Эрга текканми, тегмаганми, аел фарзандли булса, уни жамоат кабул килиши керак деб уйлайман. Сиз нима деб уйлайсиз?
-Малика

About these ads

Comments»

1. Diydor - October 6, 2006

Афсуски, турмушсиз туғилган болаларни ва айниқса, уларни дунёга келтирган оналарини ўзбек жамиятида ҳозир ҳам тўлақонли инсон сифатида қабул қилиниши жуда қийин. Мен ўзим бундай ҳоллар ҳақида эшитганман, ва баъзи ҳолларга гувоҳ бўлганман. Айрим инсонлар ана шундай тамғалардан қочиб ҳомилаларини аборт қилдиришади, баъзилар эса, туғруқхонадаёқ болаларидан воз кечишади. Жуда ёмон ҳолларда эса, улар ўз ака-укаларининг зуғумидан қўрқиб ўз жонларига қасд қилганлари ҳақида ҳам эшитганман. Бу албатта, ўта ачинарли.

2. Аноним - October 8, 2006

Аввалабор, никохсиз тугилган бола, “валади зино”, яъни хароми деб кайд этилган баъзи мукаддас китобларда.
Лекин, одамийлик нуктаи назаридан олиб карасак, болада нима айб? Хамма айбни уни тугиб, тугдирган ота-онасида.
Никохсиз бола орттириб олган онанинг жамиятда кабул килинмаслиги нотугри. Лекин, биров билан юришдан, ёхуд фарзанд орттиришдан олдин, келажакда буладиган ишларни хам уйлаш керак. Ким айта олади, уша бола улгайгач, биров уни “хароми” деб атамайди,ёки, уша бола улгайгач, отам кани деб сурамайди деб. Энг огири, одам уз ота-онаси хакида ёмон фикрга бориши. Ота-она хамма вакт фарзанд учун энг яхши одамлар, русчасига, идеал. Катта булган бундай бола, онасининг йуриб куйганлги, ёки фохиша булганлигини йлаб эзилмайдими. Уша пайтда унинг хатто яшагиси хам келмайди.
Фарзанд орттириш, бу жуда маъсулиятли иш. Никохдаги халол эр-хотин хам фарзандли булишга узларида маъсулият сезмоги лозим. Тугилади, катта булади деган билан булавермайди. Уни тарбияламок хам лозим, бу эса, осн иш эмас.

3. Malika - October 10, 2006

Anonim,
bola tug’ish bu odamzodning eng birinchi tabiiy ma’suliyati. Odamlar bola ortirmasa, odamzod yoqolib ketardi. Ikki yosh (yoki uncha yosh bulmasa ham) odam jinsiy aloqada bulishi bu faqat tabiiy, bizni bunga tabiyat chorlaydi. Shuning uchun ‘nikoxsiz bola ortirish’ni gunoh yoki ayib deb bilmaslik kerak deb uylayman. Bola ortirish bu ma’suliyat. Tug’dingmi – demak boqib, ustirishing kerak. Tashlab ketish emas.

Farzand albatta ota-onasiga qarab usadi. Ham ona, ham ota bulgan oilalarda bolalar yaxshiroq ulg’ayishini hech kim rad eta olmaydi. Shuning uchun yoshlar bola tug’ish tug’risida uspirin vaqtidan urganishi kerak va homilador bulmasligi uchun kerakli chora kurishi kerak.

Uylangchi, usha ‘nikohsiz tug’ilgan’ bola ulg’ayganda, ‘sening ikkala ota-onalik bulishing uchun, biz tuqqan onangni uz bolasidan kechishga majbur qildik’ deyishni qanday tushuntira olasiz?

“Haromi” degan suzdan yomon suz yoq. Hech kim bu dunyoda ‘haromi’ emas. Utmishda qancha ota-bobolarimis ‘haromi’ utganligini bilasizmi?

Agar bir bechora qiz zurlanib homilador bulsa uni nima qilish kerak? Jamoatdan chetlab quysa, ona ham bola ham jabrlanadi, va kelajakda jamiatga qarshi buladi.

Aytmoqchi narsam – insoniylik birinchi urinda turishi kerak.

4. Аноним - October 13, 2006

Хурматли Маликабону! Менимча, мен ёзганларимни охиригача укиб чикишга сабрингиз етмаган куринади, ёки айтмокчи булган гапларимни тулик тушунмабсиз. Мен зурланган ёки йуриб куйган аёлнинг боласи одам эмас деган фикрдан асло йирокдаман. Хар кимга оллох инсоф берсину, лекин, бу маъсулиятли ишдан олдин уйлаб курмоклик, фойдадан холи булмас эди. Биз бугунни эмас, эртани хам кура билмокликка маъсулмизким, уша боланинг келажаги нима булишини ким олдиндан айтиб бера олади.
Сиз ота онангиз хакида ёмон гап эшитишни истармидингиз? Менимча, йук. Хамма гап унинг жамиятдан ташкари одам булиб колишига шароит яратиб берилаетганида, ва бу шароитни биз узимиз, кур-куроналигимиз окибатида яратиб бераяпмиз. Хуш буни сиз инкор эта оласизми?!
Тугри, хар кимнинг уз фикри бор, ва бу фикрдан кайтаришга уриниш нотугридир, лекин бизнинг “узбекчилик” деган, баъзида маъкул ва баъзида умуман номаъкул булган тушунчамиз бор.
Гапим огир ботган булса, минг бор узр!
Саломат булинг!!!

5. Erkinoy - October 19, 2006

Assalomu aleykum,
Men ham bu holatni bir emas bir necha marta yosh bolaligimda guvohi bo’lganman va bu qizlarga nisbatan juda salbiy munosibatda bo’lganman. Lekin ko’pchilik holatlarda bechora, cho’ri qurigan, hayotda hali hech qanday tajribaga ega bo’lmagan 14, 15, 16, 17 yoshdagi qizlar bo’lishgan. Endi o’ylab qarasam, o’sha paytalarda o’zimni nohaq ekanligimni angaba yetaman. Umuman bu yosh hali ko’zi ochilmagan qiz go’daklarni va ularni farzandlarini zinokor va haromi hisoblash odamgarchilikka umuman to’gri kelmaydi!!!

6. Аноним - October 19, 2006

Хурматли Эркиной!
Гапларингиз жудаям тугри, лекин беш кул баробар эмас. Хамма хам оёги билан юравермайди. Халк орасида тили билан ёки огзи билан юрадиганлар хам етарли. Куполрок булса хам, “Ичи кетган бузок подани булгайди” деган гап бор. Сиз гапирмассиз бу болалар хакида, мен гапирмасман, лекин кимдир албатта гапиради. Хали айтганим, бизнинг “Узбекчилигимиз” бу холатларда жудаям кул келади. Биз бир биримизнинг камчилигимизни куриб, бу хакда мухокама килишга жудаям уста халкмиз. Мен уз халкимни ва ёки миллатимни камситмокчи эмасман, лекин бу хакикат.
Саломат булинг!!!

7. notanish - October 19, 2006

haromini haromi deydilarda boshqa tarif bormi?

8. Аноним - October 20, 2006

Хурматли Notanish!
Сиз айтган гап, бу факат дейиш холос, аслида, харом ишни килган ота-онасику. Нега энди хамма маломат бегунох гудакнинг буйнида булиши керак? Нега энди у тугилмасидан олдин, бошка биров килган гунох учун норасида гудак азоб чекиши керак? Ахир бола, гудак, энг ТОЗА, энг ПОК инсонку!!!
Качонгача биз уйламасдан бировга айб такаймиз, качонгача биз мана шундай нотугри, тор фикралаймиз.
Хеч ким онадан харом булиб тугилмайди, оллох ото этган фарзанд, гунохсиз, пок булиб тугилади. Хамма гунохларни, хамма айбларни биз катталар киламиз. Уз айбимизни, уз гунохимизни тан олишга кучимиз емаганидан, уз айбимиз борлигини англашга фаросатимиз етмаганидан, кучсизларни айблаймиз. Биз мана шундай ХАЛКМИЗ!
Хулоса чикариш хар кимнинг узига, куласизми, куясизми?!!!
Омон булинг!

9. notanish - October 20, 2006

Azizlar qanchalik tortishmang nikohsiz tugilgan bola haromi degan tamga bilan yashashga majbur.Siz uni qanchalik oqlashga urinmang befoyda.CHunki bu fakt.SHunday ekan ,ota-onalik masuliyatini uylagan har qanday inson uz burchini farzandi tugilmasdan avval his qilishi kerak. Uz farzandini jamiyatda erkin yashashini uylagan har qanday ota yoki ona harom ishlardan uz nafsi va hirsini tiygani maqul. Agar suzlarim kimgadir malol kelsa uzr.Lekin uz fikrimda qolaman haromini haromi deyiladi ,u kimni aybi bilan bu tamgani olgan bulishini farqi yuq ,bu erda halqni qoralashga hojat yuq .CHunki bizlardan avvalgi ajdodlarimiz dunyodagi eng pokiza halqlardan bulganlar, bu ham fakt.Bizlarni davrimizga kelib insonlar halol va haromni ajratishni hohlamayotgan bulsalar bunga halq aybdor emas.Salomat bulinglar

10. Аноним - October 20, 2006

Хурматли Notanish!
юкоридаги гапларингизни укидим ва сизнинг фикрингизга кушилишдан бошка иложим йук. Мен буни аглаб етганимга куп булган. Сиз 100% хаксиз. Мен айтган гаплар уз шахсий фикрларим холос. Халкни коралашга, ёки оклашга менинг хакким йук, буни жуда яхши биламан. Лекин, баъзи бир юракка сигдиролмаган гапларингизни ёзишга мажбур буласиз! Менинг фикрларим огир ботган булса узр! Мен кунглимдагини айтдим холос, бунинг учун мени айбламассиз деган умиддаман!
Саломат булинг!!!

11. Erkinoy - October 30, 2006

Bu dunyoda hech kim hato qilishdan holis emasdir. Parvardigorni o’zi aytgan ” Men o’z bandalarimga bir ko’z bilan qarayman va ularning hammasi men uchun bap baravr pog’onada turishadi “deb. Yaratganni bag’ri keng va kechiruvchan. Shunday ekan, bandalarga kim huquq beribdiki birovni farzandini haromi deb atashga. Hech bir zot bu dunyoda hato qilishdan holis emasdir. Begunoh go’daklarni ota-onasini hayotda tajribasizlikdan qilib qo’ygan hatolari uchun ularni nohaq haromi deb atayotgan kimsalar, kelajakda o’zlarini va o’z zurriyotlarini juda qattiq tekshirishsin. Yanayam, hudo saqlasin ularni ham nabira yoki chevaralarini haromi deb atavchilar albatta topiladi.

12. notanish - October 31, 2006

Duppi tor kelganda Allohni eslash harkasni ishi

13. Erkinoy - October 31, 2006

Yozgan fikrlarimga javob berishga aqlingiz va toqatingiz ham yetmabdi. Endi har-hil moqollar orqali haqoratga o’tibsiz. O’zo aslida haqorat va kamsitishga usta odam ekansiz. Sizdan o’zgacha fikr yurutuvchi odamlar borligiga hudaga ming qatla chukur .

14. Аноним - October 31, 2006

Азизларим, бу ерга жанжаллашиш ёки бир-биримизни хакорат килиш учун кирмайлик. Бахсу-мунозара ва кунгилдаги гапларимизни айтиш учун, мавзуни уртага ташлаган одам лозим топса, маслахат бериш учун кирайлик сайтга. Куйинглар, ер юзида булаётган урушлар хам етиб ортади, хеч булмаса биз уришмайлик!
Саломат булинглар!!!

15. ayollar - October 31, 2006

Rahmat, Anonim. Gapingiz to’ppa-to’g’ri. Sahifamiz mehmonlari, ozgacha fikrga egalarni hakorat qilishdan o’zlaringizni tiyinglar. Aks holda qaita-qaita hakorat qiluvchi shahslarni sahifaga kirish huquqlaridan mahrum qilishga majbur bolamiz.
Ayollar Bekati muharrirlari.

16. notanish - October 31, 2006

Hurmatli sayt mehmonlari hech kim haqorat qilingani yuq bilmadim,Erkinoy qanday uylaydi.Aslida kamsitish mazmuni ularda bor ,mayli uzlarini aqlli hisoblar ekanlar baht tilayman.Kelajakda aqllari hayotda pand berib quymasin.Men esa ularni fikrlariga javob yozmoqchi bulmaganman va yozmayman ham.Umumumiy bir gapni esab utdim halos.Qolaversa avlodlar ichidan haromi yoki tashlandiq bola chiqmasligi koproq ayolga bogliq deb uylayman. Farzand tarbiyasida avvaldan sharqda koproq ayollar mashgul bulganlar. SHunday ekan halol va haromni uz farzandi ongiga singdirib borish ,ayollarga hos bir latofat bilan haromni natijasini tushuntirib berish farzandini haromga yaqinlashmaslikka undaydi va albatta natijasini beradi deb uylayman.CHunki hayotda har bir inson koproq uz onasiga ergashib yashaydi.Qachonki mustaqil fikr yuritishni boshlaguncha.Katta hayotda esa tarbiyasi har doim uni odamiylikdan uzoqlashmaslikka undaydi.

17. Аноним - October 31, 2006

Хурматли Notanish!
Койил, юракдаги гапни айтдингиз. Баъзиларга бу гаплар, аёлларга нисбатан хакорат булиб туюлиши, ёки камситиш деб уйлашлари мумкин. Лекин тарбиянинг асосий кисми бизда аёллар зиммасида ётади. Мана шунинг учун биз АЁЛни мукаддас хисоблаймиз. Мана шунинг учун АЁЛ оила устунидир!
Саломат булинг!

18. Простая девушка - January 23, 2007

Биз 21 асрда яшаябмиз. Бунга бироз бошкача килиб карашимиз керак. Студентлик давримда куп кизлар уз жонига касд килганлар, емон тил ва гаплардан куркишиб. Кимни кандай иши бор – никохда бола тугилгани билан еки никохсиз.

19. дилноза - April 13, 2011

эх дустлар сизлар гапирятган бу гаплар мени бошимдан утяпти мени мен хам зино оркали тугилган кизман сизлар мана мени хаетимни хакикий зино оркали тугилган болани хаетини эшитинглар мана хозир мени ешим 23 да хаетим яхши инсонларни кулида кечган отам жудаям жудаям дунеда тенги йук яхши инсон мен отамни дунеда хеч бир нарсага алмаштирмасдим лекин бир кам буне Аллох мени ундан ажратди 2009 йил бу дунедан куз юмди мен отамдан мингдан минг розиман онам хам жуда яхши инсон ешликда хеч нарсани билмай катта булдим лекин ахлими таниб мактабга борганимда укишга кирганимда хамма гаплар надоматлар бошланди мен учун кийин кунлар тушди лекин буни хеч кимга айтмадим онамга хам бировдан эштиб келган гапларимни факат ичимга ютар эдим лекин вакти келганда у инсонни яни мени дунега келтирган инсонни олдига боришни карор килдим мен сизларга айтсам угил болага бундай куйга тушса билинмас экан лекин мен кизболаман кизболага жуда кийин бундай емон гапларни эшитиш хатто узимни кушним хам келган совчиларга мени зино оркали тугилганлигимни айтиб мени хаммага емон курсатиб булди менда нима айиб айтингларчи нима Аллохга шукур 5 вакт намозимни укйман мен бундай харом ишлардан узокдаман лекин она кандок булса фарзандни хам шундок деб билишаркан мен буни купчиликдан эшиттим мен хам она булишни яхши аел булишни хохлайман леин буни купчилик мендак инсон билан турмуш курушни хохламас экан менда нима гунох айбим нима хозир вактда менга жуда кийин мен узок узок шахарларга кетишни хохлайман бундай ифлос инсонлар орасидан кетишни хохлайман мен бу ер ларда кийландим умрим булса яшайман булмаса менга бу хаетти кераги йук валиди зино булиб яшашни хохламайман узимни жонимга касд килишни хохлайман мен хозир бу нарсани йиглаб езяпман менга ердам беринглар менга дуст булинглар илтимос Аллох йули учун.


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

Follow

Get every new post delivered to your Inbox.

%d bloggers like this: