jump to navigation

21нчи аср мусулмон аёллари: ниқоб ёки рўмол? October 29, 2006

Posted by ayollar in Beauty and Fashion.
comments closed

Бугун Париж шаҳрининг метросида кетаётсам бошдан оёққача тўқ жигарранг ниқобга ўраниб ўтирган аёлга кўзим тушиб қолди. Бу аёлнинг бош кийимида хатто кўзлари учун ҳам тешиги йўқ эди. Қўлларига перчаткалар тақилган эди. _42219424_azmi_getty203long1.jpgҚўшни Буюк Британияда мана бир ойдан бери баъзи мусулмон аёллари киядиган ниқоб мулоқотга халақит бериши бермаслиги хақида бахс давом этмоқда. Британия вазирларидан бири у билан учрашувга келган мусулмон аёлидан ниқобини олишни сўраганди. Вазир (Жак Стро) аёл ниқобини ечишга қарши бўлганидан кейин аёлнинг талабини инобатга олибди. Шу ходисадан кейин мамлакат сиёсатчиларию рўзномалари ўртасида ниқоб кийиш ва бунинг жамият учун оқибатлари хақида қизғин бахс бошланиб кетди. Британ сиёсатчилар ниқоб кийган аёллар кундалик хаётда қўни қўшни билан мулоқотда бўлиши қийинлашиши хақида айтиб, бу мусулмон аёлларнинг Британия жамиятига интергация қилишлари яъни Британ жамиятнинг тўла аъзоси бўлиб кетишларини шубҳа остига қўйишаяпти. Инглиз рўзномаларига кўра эса Қуръонда ниқоб хақида яъни бошдан оёққача ўралиб юриш хақида хеч нима айтилмаган. Тўғри, аслида суралардан бирида аёлларга “зийнатларини кўрсатмасинлар” ҳамда “Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар” деб айтилган. Бу оятни исломнинг ўта анъанадор, радикал деб айтсак бўладими, оқимлари бу гапни бош-оёқ ўраниб юриш деб талқин қилишади. Метродаги кетаётган аёлга қараб бошимда мингта савол пайдо бўларди. Атрофидаги барча аёллар оврўпача кийинган, хатто оддий ҳижоб кийган хотин қизлар камдан кам учрайди (Францияда қизларнинг мактабларга ҳижоб кийиши ман этилган.) Қоп қора кийим бошда, кўзларигача бекитиб юрадиган аёллар Франция ёки Англия каби Оврўпа жамиятларида ўз ўрнини топа ололмаса керак, улар бегона бўлиб қолаверса керак деб ўйлардим. Гап ҳатто аёл кишининг тенг хуқуқлигида ҳам эмас. Шаҳсан мен бу аёлга назар ташлар эканман, “2 ё 3 ёшлик боласи бўлса қандай қарар экан? уларнинг орқасидан югура ололмайдику бу ерни супирадиган кийимида” деб хайрон бўлардим. Мен учун бундай ниқоб кийиш худди ўзимни ногиронлик креслосига ўтказиб қўйишдек туюларди. Мўмина аёлларнинг рўмол тақишлари етарли, менинг назаримда. Балки мен нохақдирман? Шоира

Бола асраб олиш хақида… October 25, 2006

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
2 comments

Бир куни ўғилчамга китоб олиб бермоқчи бўлиб дўконга бордим. У ерда шунча китоблар кўп, қайси бирини танлашни билмай, бирма бир китобларни ўқий бошладим. Бири 1-2 ешдаги болалар учун “Мен қандай қилиб оиламга келдим” деб номланган экан. Унда ўзим яқинда бола кўрганман, ўғлим менга бундай савол берса унга тайер жавоб топдим деб суюндим. Биринчи бетини ўқиб хайрон қолдим. Бу китоб асраб олинган болалар учун экан. Қисқаси: “Ота-онамга ‘болангизни олиб кетинг’ деган хабар келди. Улар Хитойга йул олдилар. У ерда мени туққан онам ёш бўлгани сабабли ўзи боқа олмай, мени келажак та-онамга хадья қилди. Шундай қилиб мен уйимизга келдим”.
Ана холос! Бундакасини умуман кўрмагандим. Тўғри, Ғарбда бола асраб олиш кенг тарқалган. Америкаликми, Британияликми эр-хотин Хитой, Хиндистон еки Африкалик болани асраб олган холлари кўп учрайди. Болаларига бошидан рост гапни айтиш хозир анъана бўлиб қолган. Хатто болалари ўзига ўхшаган бўлса ҳам психологлар болани кичкиналигидан бунга тайерлашни тавсия киладилар. Ўзбекистонда бегона бола асраб олиш жуда кам учрайди. Мен бола асраб олган одамларни бир иккитасини билардим, улар бўлса ҳам қариндошларининг боласини боқиб олишган. Агар бизда бировларнинг боласини ўзиникидек асраб олиш амали кенг таркалганда эди, етимлар бўлмасмиди?… -Malika

Турмуш ўртоғингизни севасизми? October 8, 2006

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
19 comments

Бир оилали, икки фарзандли дугонам анчадан бери турмуш ўртоғидан кўнгли совугани ҳақида айтиб келарди. “Эрим сира кўнглимни олишга ҳаракат қилмайди. Қанча уринсам ҳам, менга нисбатан бефарқ. Аксинча, доим кўнглимга тегадиган гапларни гапиради. Ўртамиздаги эр-хотинчилик муносабатлари ҳам ўзига яраша” деб. Аммо, болалари дадаларини яхши кўришини айтиб ажралишни хаёлига ҳам келтирмаслигини айтарди. Яқинда у билан учрашиб қолдим. Кайфияти ниҳоятда тушкун. Бошқа бир инсонни яхши кўриб қолибди. Бироқ, оиласи, болаларини ўйлаётганини, нима қилишни билмай боши қотиб қолганини гапирди. Агар эри бирозгина меҳр кўргизса, ҳар нарсага чидашга рози эканини, балки ўша кўнгил қўйган одамни унутиб ҳам юбориши мумкинлигини айтди. Унга нима деб маслаҳат беришни ҳам билмай қолдим. Менга маъқул кўрингани имкон қадар ўз оиласини сақлаб қолиши кераклиги бўлди. Аммо, қандай қилиб? Сиз нима дейсиз?

Парвина

Кетиб колган кизлар… October 6, 2006

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
18 comments

Якинда кулимга бир китоб тушиб колди. Номини карасам, кизик туюлди: “Кетиб колган кизлар” деган. Нима экин деб укий бошладим. Ярим соатдан кейин кузимда тула еш, йигладим.
Урушдан кейин 70чи йилларга кадар Америкада 1.5 миллион кизлар хомиладор булиб, болаларини ташлаб кетишга мажбур килинган. У пайтларда Америкада эрга тегмаган кизлар жинсий алокада булиб хомиладор булиб колиши оиласига катта шарманда олиб келган хисобланарди, ва уларни келажакда оила куриш шанслари йуколарди. Шунинг учун уларнинг ота-оналари, жамоати, черковлари болани тугиб (чунки аборт килиш у пайтлар ноконуний эди) уни боласиз оилалар бокиб олиш учун ташлаб кетишга босим утказишарди. Бундай аеллар умрбод уз фарзандларини унитиб олмасдан армонда яшаб юришган ва хозиргача юришибди, ва шуларнинг хаети китобда тасвирланган. Баьзилари болаларини катта булишганда топишган, баьзилари йук…
Мен кичкиналигимда бундай вокеалар бизнинг махалламизда хам руй берган. Бир кушнимизнинг кизи 17 яшарлигида хомиладор булиб, бир йуколиб кетди. Бир йил вактдан кейин яна пайдо булиб колди, лекин боласи йук эди. Эшитишимизга караганда у бировга сотган эмиш.. Нахот? Уни бунга нима мажбур килди? Боласини ким бокиб олди? 3-4 турт йил илгари хам бир танишимизнинг эри еш боласи билан, унинг устига хомиладорлигида ташлаб кетибти. У хали тугилмаган иккинчи боласини бир квартирага алмаштиришни уйлаб юрганди, чунки яшайдиган жойи хам йук эди… Унда бундай вокеаларга унча ахамият бермагандим, чунки хали узим фарзанд курмагандим. Хозир узимнинг фарзандим бор – ва энди уша аелларга жуда хам ачиняпман, чунки энди оналик нималигини биламан. Нега ушанда бир нарса демагандим? Чакалогини ташлаб кетишга давьат этган одамлар ким эди? Улар халигача хам бор! “Биров болангни бокиб унга яхши хает беради” деганлар камми? Эрга текканми, тегмаганми, аел фарзандли булса, уни жамоат кабул килиши керак деб уйлайман. Сиз нима деб уйлайсиз?
-Малика