jump to navigation

Покистонлик Мухтар Май ҳикояси September 21, 2006

Posted by ayollar in Mayishiy Zo'ravonlik, Salomatlik.
11 comments

Мухтар Май бир вақтлар Покистоннинг ҳеч ким билмас бир қишлок қизи эди. Лекин бир-икки йил илгари у бутун дунёга машҳур булди. Бу машҳурликка олиб келган сабаб хам даҳшатли эди. Қишлок қариялари бир неча кишига уни зўрлашга буюруқ беришган. Уларнинг айтишича, бу унинг оиласидан бировнинг қилмиши учун берилган жазо эди. Мухтар Май бундан кейин тинч ўтиришни истамай адолат излаб мамлакатнинг энг юқори маҳкамасигача борди. Уни зўрлаган кишилар қамокка олинган ва жазоланганлар. Лекин, дунёда Мухтар Майга Покистоннинг қиёфасини бузаяпсан деган эркаклар кўп. Биттаси унга хат ёзибди – “Нима, Ғарбда аеллар зўрланмайдими? Нега улар бу билан жар солишгани йуқ”, – деб. Зўрлаш жинояти барча мамлакатларда содир бўлади. Лекин Покистонда қўлланувчи шариат қонунига кўра, аёл зўрлангани тўғрисида маҳкамага арз қилса, ўз арзини исботлаш учун тўрт эркак шохидни келтириши лозим. Унинг сўзининг ўзи етарли эмас. Аёл кишини зўрлаган эркаклар камдан-кам жазоланади. Ўзбекистонда эса, зўрлаган жиноятчилар жазоланадими? Бундай амалдан азият чеккан аёлларга қандай ёрдам кўрсатилади? Малика

Анжелина Жоли “оила бузар”ми? September 18, 2006

Posted by ayollar in Oila va Turmush Tarzi.
24 comments

A Jolie Кеча куни ишхонадаги аёллар билан машҳур Анжелина Жоли актрисаси тўғрисида баҳслашиб қолдик. Бири “Анжелина – оила- бузар, у туппа-тузик оилани бузди, яъни Женнифер Анистон билан Брэд Питтнинг ажралишига сабаб бўлган” деди. Анжелина Жоли 2 йил илгари Брэд Питт билан “Жаноб ва Хоним Смит” фильмида ўйнашган, кинони съёмкага олиш жараёнида иккаласи бир-бирини севиб қолишган. Бир паст вақт ўтгач Брэд ва Женифер ажрашишади, бир неча ой ўтиб эса Анжелина билан Брэд Питт фарзанд кутишган бўлади. Хуллас, хамкасбим эрини йўқотганидан анча ранжиган Женифернинг тарафдори бўлганини айтди. Мен эса Брэд Питт Анжелина билан бирга бўлиш қарорини тарафини олдим. Mенинг эрим ҳам танишган пайтимизда бошқа аёлга уйланган бўлган. Мени севиб қолганидан кейин олдинги хотинини ташлаб менга уйланган. Мен унинг хотинига ачинаман. Лекин уччаламиз бебаҳт бўлиб яшаганимиздан кўра, рост гапни айтиб, хохлаган одаминг билан яшашни афзал кўраман. Уларнинг болалари йўқ эди. Агар ёш болалари бўлганда мен эрим билан бирга бўлиш қарорга келмаган бўлардим, оиласини сақлаб қолишини афзал деб кўрардим. Мен қароримдан асло афсусланмайман лекин бошқаларнинг кўзида “оила-бузар” кўринишим аниқ… Лайло

Тожикистонда ўқувчиларнинг пахта теримига жалб этилиши тақиқланган September 13, 2006

Posted by ayollar in Aralash Mavzular.
1 comment so far

Ҳозир Турсунзода туманидаги далаларда ғўза қийғос очилган. Папкасини елкасига қийшайтириб осиб олган 14 ёшли Фурқат мактабдан қайтаяпти. Бу йил мактаб ёшидаги болаларнинг пахта теримига чиқиши мажбур эмас дер экан, у ўтган йили пахта йиғим-терими пайтида дарслар бўлмаганини айтади. “Пахта термаган болаларни ўқитувчилар уришган”, дейди Фурқат. 01_04a.jpg Президент Имомали Раҳмоновнинг мактаб ўқувчиларини пахта йиғимига жалб этилишини қаттиқ танқид қилиб, бу ёшларнинг билим даражасига салбий таъсир кўрсатаётгани ҳақида айтган сўзлари мамлакат телевидениеси орқали намойиш этилганди. “Агар ўқувчилар 11 йил мактабда, талабалар 4-5 йил олий ўқув юртида сабоқ олишса, шундан бир йили қишлоқ хўжалиги ҳашарларига сарфланади. Болалар дастурда белгиланган таълимни ололмай қолаверишарди”, дейди Тожикистон Маориф вазири. Бу йил Тожикистонда илк маротаба ўрта таълим мактаблари ўқувчилари йиғим-теримга чиқишмади. Лекин таълим тўғрисидаги қонунда ҳуқуқи таъкидланган Хўжанд, Кўлоб ва Қўрғонтепа вилоятларидаги олий таълим, шунингдек, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими даргоҳлари талабалари 1 ой муддатга пахта теримига жалб этилганлар. (манба: БиБиСи)

“Опам жиянимни химоя қиламан деса калтак уларга тушади…” September 10, 2006

Posted by ayollar in Mayishiy Zo'ravonlik.
8 comments

illus01-100.jpg Ўтган хафта опам бизникига келиб кетдилар. Юзлари билан кўзлари шишиб кетган, кун иссиқлигига қарамасдан енги узун кўйлак кийган эдилар. Сабабини дарров тушундик – поччам яна урибдилар. Опам бу сафар бизга ҳеч нима демадилар, лекин кўзларидан ичларидаги оғриқни сезса бўларди. Катта ўғиллари, жияним Абдуллонинг, кайфияти йўқ бўлиб ўтирганидан уйларида катта жанжал бўлганини англадик. Поччам икки йилча олдин опамга қўл кўтара бошладилар. Ўша пайт опамлар поччамни қўшни аёл билан юриб кетганига ишона бошладилар. Опам уларни бир- икки марта сўраганлар, балки айблаганлар ҳам. Уйларида ҳар кеча жанжал бўлган. Бир марта поччам опамни урганларида битта тишлари синган, оғизларини оғриқдан очолмаган қолганлар. Ўшанда ўғиллари Абдулло билан чақалоқ қизлари Шаҳлони олиб бизникига келганлар. Ойим билан отам опамнинг юзини кўриб даҳшатга тушишганди. Отам “шу ерда қоласан, қайтмайсан!” дегандилар. Аммо икки хафта ўтгач поччам келиб олиб кетганлар. Ундан буён сал тинчланганга ўхшаганди аммо бундан бир йил олдин поччам ишсиз қолдилар ва уйда ўтириб сиқилганларидан ўзларини қаёққа қўйишни билмасдан аламларини опамлардан, катта ўғилларидан оладиган бўлдилар. Жияним Абдуллони калтаклайман деганда, опамлар уни химоя қилсалар калтак опамларга тушади. Опамлар поччамни жуда асабийлашиб қолган дейдилар. Опам уларга бир оғиз сўз айтишга ҳам қўрқиб қолганлар. Ойим бир марта сўраганларида йиғлаб юбордилар. Ота-онам уларни ўйлаб роса куйиб қариб кетишаяпти, аммо барибир аралашини исташмайди. Мен эса опам билан Абдуллони ўйлаб кечалари билан уҳлолмайман. Кўнглимда поччамга нафрат билан тўлиб кетаяпти. Менга, ё тўғриси опамларга, қандай маслаҳат берардингиз? Бундай калтакларга чидаб яшаверсинларми? Опамга қандай ёрдам берсам бўлади, азобларини қай йўсин енгиллатишим мумкин? Тошкентлик талаба Раъно.

Аборт қилиш гуноҳми? September 6, 2006

Posted by ayollar in Salomatlik.
28 comments

18 яшар мактабни ҳали битирмаган қиз хомиладор бўлиб қолади. У нажот сўраб кимга боришини билмайди. Телефон китобини очиб аборт қиладиган клиникалар излайди. Кўзи бир рекламага тушиб қолади: “Хомиладормисиз? Биз сизга ёрдам берамиз. Бепул доктор маслаҳатига эга бўласиз”. Буни ўқиган қиз у телефор рақами бўйича дарҳол қўнғироқ қилади. Америкада абортни гуноҳ деб хисоблаб унга қарши чиқадиган ташкилотлар аёлларни аборт қилишдан сақлаб қолиш мақсадида уларга шундай “ёрдам” берадилар. Қарабсизки, бу бечора қиз туғишга қарор қилади. Лекин бола боқиш осон бўлмайди. У на ўқишини давом эттира олади, на тузук ишда ишлайди. Хукуматдан нафақа олиб яшайди, холос. Бундай хиқоялар АҚШда жуда ҳам кўп. Аборт қилиш қилмаслик масаласи шунчалик муҳимки, ҳар бир сайловда катта рол уйнайди, яьни президентликга номзодни аборт тарафдорими ёки танқидчисими деб сайлашади. Албатта хомила олиб ташлашга минг ҳил сабаби бўлиши мумкин. Сиз нима дейсиз? 18 яшар эрга тегмаган қиз қандай қарорга келиши керак? Нима маслаҳат берган бўлардингиз? Азиза

Америкада барча аёллар – хомиладорлик тараддудида September 4, 2006

Posted by ayollar in Salomatlik.
2 comments

Хомиладор Қўшма Штатларда муҳокама қилинаётган янги федерал қоидаларга мувофиқ, барча фарзанд кўриш ёшида бўлган аёллар ўзларини хомиладорликга тайёргарлик босқичида деб кўришлари керак. Бу дегани улар алкоголь ичимликлар ичишни, сигарет чакишни ва гиёхванд моддалар истемол қилишни тўҳтатишлари керак. Ушбу қоидалар яқинда бир нечта хомиладор америкалик аёл ҳали туғилмаган болалари хаётларини хавф остига қўйганидан кейин ишлаб чиқилди. Бир ҳашиш чекадиган аёлнинг боласи ўлик туғилганидан кейин уни ўлим жазосига хукм этишди. Аляска штатида эса хомиладорлик пайтда сигарет чекишни ман этувчи қонун киритилди. Бу қоидалар тарафдорлари хомиладорликдан олдин ва хомиладорлик пайтида юз берган носоғлом хулқ-одат бола соғлиғига хавф кўрсатиши исботланган деб даъват этишмоқда. Қоидалар қабул қилинишига қарши чиқаётганлар ҳам кўп — улар бундай чоралар киритилиши камбағалликдан, ночорликдан носоғлом одатларга ўрганиб қолган қора танлик аёлларни нишонга олади дейишаяпти. Бу чораларни кўплар АҚШда абортни ман этишга қаратилган чоралар билан солиштираяпти. Сизлар нима деб ўйлайсизлар? Аёлларни ўзи ҳали туғилмаган болалари хаёти учун қанчалик масъул? Бола туғмаган, хомиладор ҳам бўлмаган қизлару-аёлларимизга нима қилиш-нима қилмасликларини буюришимиз тўғрими?

Витамин Е ва астма касаллиги September 2, 2006

Posted by ayollar in Salomatlik.
1 comment so far

Хомиладор аёллар туғилажак болаларининг астма касаллигига йўлиқиш хавфини пасайтиришни истасалар етарлича витамин Е га бой маҳсулотларни истемол қилишлари керак деб огоҳ этишди Буюк Британиялик мутахассислар. Организмда витамин Е даражаси паст бўлган аёлларнинг фарзандларида астма касаллиги бошқа аёллар болаларига нисбатан 5 маротаба кўпроқ учрар экан. Абердин дорилфунунинг олимлари витамин Е ўпка ривожланишига ўта мухим таъсир кўрсатишини исботлашди. Улар беш йил давомида 2 минг хомиладор аёлни ва уларнинг фарзандларини кузатиб келишган. Хомиладорликнинг биринчи 4 ойи витамин Е етарлича истемол қилиш учун айниқса жуда мухим даврдир деб хисоблашади улар. Аммо хомиладор аёллар витамин Ени тоза формасида истемол қилишлари яхши эмас. Буни эвазига улар витаминга бой таомлар ейишлари керак. Организмларида витамин Е камлиги кузатилган оналарнинг фарзандларида ёши катталашиши билан нафақат астма, баъзи холларда экзема ва алергия холлари ҳам ривожланган. Буюк Британияда болалар орасида астма касаллиги кенг тарқалиб боришининг сабаби охирги йилларда витамин Е га бой махсулотлар камроқ истемол қилинишидир, деб гумон қилади баъзи шифокорлар. Бугунги кун астма Буюк Британия болалари орасида энг кенг тарқалган касалликдир – 1 миллиондан ошиқ бола астмага йўлиққан. Хуллас, бу тадқиқот бўлажак она нима истемол қилиши келажак боласи соғлиғига бевосита таъсир кўрсатишини яна бир бор исботлаб берди. Бўлажак онанинг тўғри соғлом овқатланиши фарзанди ўпак йўллари касалликларига камроқ чалинишига олиб келади. Хўш, қайси маҳсулотлар витамин Ега бой? Булар писта ёки арахис ёғлари, зайтун ё писта (кунгабоқар) ёғидан тайёрларланган маргарин, ёнғоқлар ва оддий писта. Ким билади, Ўзбекистонда астма касаллиги Англияга кўра сал камроқ учрашининг сабаби бизда кўпчилик аёллар писта чақишни яхши кўргандадир?